12-боб - Францияда Уйғониш
- Оглавление
- Кириш
- 1-боб - Macиҳнинг Севгиси Ва Сабрлилиги
- 2-боб - Илк Асрларда ТаъқиблаР
- 3-боб - Руҳий Зулмат Даври
- 4-боб - Тоғларда ишонч Ҳимояси
- 5-боб - Англияда Тонг Отади
- 6-боб - Икки Қаҳрамон Ўлим Билан Юзма-Юз
- 7-боб - Ўз Даврининг Одами
- 8-боб - Ҳақиқат Курашчиси
- 9-боб - Ҳақиқат Нури Швейцарияда Порлайди
- 10-боб - Ислоҳот Муваффақиятлари
- 11-боб - Князларнинг Исёни
- 12-боб - Францияда Уйғониш
- 13-боб - Нидерландия Ва Скандинавияда Имон Қаҳрамонлари
- 14-боб - Британия Оролларида Хабарнинг Тарқалиши
- 15-боб - Францияда Ваҳима Ва Қасос
- 16-боб - Янги Оламда Озодликни Излаш
- 17-боб - Тонг Даракчилари
- 18-боб - Умид даракчиси
- 19-боб - Зулматдаги нур
- 20-боб - Глобал Диний Уйғониш
- 21-боб - Инкор Этилган Огоҳлантириш
- 22-боб - Амалга Ошган Башоратлар
- 23-боб - Худованд Ибодатхонасининг Сири
- 24-боб - Муқаддаслар Муқаддасида
- 25-боб - Америка Муқаддас Китоб Башоратида
- 26-боб - Ҳақиқат Ҳимоячилари
- 27-боб - Ҳозирги Кундаги Уйғониш
- 28-боб - Ҳаёт Китоби Билан Юзма-Юз
- 29-боб - Нима Учун Гуноҳ Ва Азоб-Уқубатга Ижозат Берилган
- 30-боб - Инсоннинг Ашаддий Душмани
- 31 —боб - Худо Фаришталари ВА Ёвуз Руҳлар
- 32-боб - Иблис тўрлари
- 33-боб - Боқийлик сири
- 34-боб - Ўликлар Биз Билан Гаплаша Оладиларми?
- 35-боб - Виждон Эркинлиги Хавф остида
- 36-боб - Муқаррар Тўқнашув
- 37-боб - Бизнинг Ягона Ҳимоямиз
- 38-боб - Худонинг Сўнгги Огоҳлантириши
- 39-боб - Дард-алам вақти
- 40-боб - Умиднинг Амалга Ошиши
- 41-боб - ВАЙРОНАГАРЧИЛИК
- 42-боб - Кураш Якунланди
Search Results
- Results
- Related
- Featured
- Weighted Relevancy
- Content Sequence
- Relevancy
- Earliest First
- Latest First
- Exact Match First, Root Words Second
- Exact word match
- Root word match
- EGW Collections
- All collections
- Lifetime Works (1845-1917)
- Compilations (1918-present)
- Adventist Pioneer Library
- My Bible
- Dictionary
- Reference
- Short
- Long
- Paragraph
No results.
EGW Extras
Directory
12-боб - Францияда Уйғониш
Германияда Ислоҳот ғалабасини англатган Шпейердаги норозилик ва Аугсбургда динни қабул қилишдан сўнг кураш ва зулмат йиллар келди. Издошлар ўртасидаги жанжаллардан ва қудратли душманлар томонидан ҳужумларга учрашишдан заифлашган протестантизм гўё охирги кунларини яшаётгандай эди. Минглаб одамлар ҳақиқатнинг ишончлилигини қон билан муҳрладилар. Фуқаролар уруши авж олиб кетди. Протестантлик харакати унинг раҳбарларидан бири қўлига ўтди. Аслзода протестантчи князлар императорнинг қўлига тушди, улар худди асирлардай, бир шаҳардан иккинчисига ўтказилаверди. Аммо ўзининг тасаввуридаги ғалабадан кейин император мағлубиятга учради. Кўрдики, ўлжани у қўлида ушлаб қололмайди, охири у йўқотилиши керак бўлган таълимотларга ўзининг сабр-бардошини эълон қилишга мажбур бўлди. Бу иш импeраторнинг ҳаёти мазмунига айланди. У чин дилдаи ўз империясини барбод қилди, хазинани бўшатди, бидъатларга барҳам бериш учун ҳаётини тикди. Эни император шуни билдики, унинг армияси қонли урушларда парчаланиб кетган, маблағ тамом бўлган, унинг кўп мулкига қўзғолонлар хавф солиб турибди. Айни пайтда, бекордан-бекорга бўғишга ҳаракат килган имон янада кенгрок ёйилиб бормоқда. Карл V бор кучи билан кураш олиб борди. Худо: “Ёруглик бўлсин”, деб айтди, аммо зулмат тарқалиб кетишини император истамади. Унинг режалари барбод бўлди, узоқ вақт олиб борилган курашлардан азоб чеккан император вақтидан олдин кексайиб, тахтдан воз кечди ва қолган умрини монастирда ўтказди.УК 178.1
Швейцарияда ҳам, худди Германиядаги каби, Ислоҳот бошига қора кунлар келди. Бу пайтда кўп вилоятлар ислоҳотчилар имонини қабул қилди, бошқалари кўркўрона Римга ишонишда давом этди. Ҳақиқатни сақлаб қолишни истаганларни таъқиб қилиш охироқибатда фуқаролар урушига айланиб кетди. Цивингли ва унинг кўплаб тарафдорлари Капелла яқинидаги қонли урушда ҳалок бўлдилар. Бу даҳшатли кулфатлардан қаттик қўрқиб кетган Эколампадиус кўп ўтмай вафот этди. Рим кўп вилоятларда тантана қилиб, йўқолган обрў-эътиборини тиклаб олгандай туюлди. Аммо режалари абадий бўлган Ўша Ўз ишларини ва Ўз халқини унутмади. Унинг қўллари нажотни тайёрлади. Бошқа мамлакатларда Ислоҳот ишларини давом эттиришга қодир бўлганларни У илҳомлантирди.УК 178.2
Францияда уйғониш бу ерда Лютер ҳақида эшитганларидан олдинроқ бошланган эди. Биринчилардан бўлиб нурни қабул қилган одамлардан бири кекса Левефр бўлди. У дунёқараши ниҳоятда кенг одам, Париж университетининг профессори, эътиқоди бўйича папанинг ҳақиқий ва ашаддий тарафдори эди. Левефр қадимги адабиёт тадқиқоти билан шуғулланиб, Муқаддас Китобга эътибор қаратди ва талабалар орасига бу Китобни ўрганиш объекти сифатида олиб кирди.УК 179.1
Левефр авлиёларни ниҳоятда иззат қиларди, жамоат афсона ва ривоятлари асосида азизлар ва жафокашлар тарихини ёзишга қарор қилди. Бу катта иш анчагина олдинга силжиди. Муқаддас Китоб кўп баҳсларга сабаб бўлаётганини билиб, уни ўргана бошлади. Бу китобда Левефр ҳақиқатан ҳам азизларнинг ҳаёти тасвирини топди, аммо бу авлиёлар рим календаридаги авлиёлар эмас эди. Илоҳий нур оқими унинг ақлини ёритди. Унда ўзидан ўзи нафратланиш пайдо бўлиб, ҳайратланиб, олдинги мақсадидан юз ўгирди ва ўзини Худонинг Каломини ўрганишга бағишлади. Кўп ўтмай, ўзига зоҳир бўлган қимматбаҳо ҳақиқатни ваъз қила бошлади.УК 179.2
1512 йили Лютер ва Цивинглининг ислоҳотчилик фаолияти бошлангунга қадар, Левефр шундай деб ёзган эди: “Худо имон орқали бизни оқлайди,фақат Худонинг марҳамати бўйича олган солиҳлигимиз бизни абадий ҳаётга оқлайди”. 178Уайли. 13 китоб, 1-боб. У сирли гуноҳ ювилиши ҳақида фикр юритиб, хитоб қилди: “O, ҳақиқатнинг ифодалаб бўлмас улуғворлиги! Бегуноҳ ҳукм қилинган, айбдор оқланган, Марҳамат олган лаънатни кўтариб бормокда, лаънатланган - марҳаматни; Ҳаёт ўлмоқда, ўлик тирилмоқда; Шон-шарафни зулмат ютиб юборган, шарманда эса шоншуҳратга бурканган”. 179Д” Обинье. 12 китоб. 2-боб.УК 179.3
Гарчи Левефр, нажот шоншуҳрати ёлғиз Худога тегишли бўлса ҳам, бу ерда у, инсоннинг бурчи - Яратганга итоат этишдир, деби айтади. “Агар Сен Масиҳ Жамоати аъзоси бўлсанг, - деган эди у, - ундай ҳолда сен Унинг танаси бир қисмисан; агар сен Унинг танаси бир қисми бўлсанг, ундай ҳолда сен ўзингда Илоҳий табиатнинг тўлиқлигини олиб юрибсан. О, қанийди фақат инсонлар бу имтиёзни тушунсалар эди! Уларнинг ҳаёти қанчалар пок, маъсум, кўтаринки бўлар эди! Бу оламнинг ҳамма шарафларидан нафрат билан юз ўгирган бўлардилар, ўзларининг ичидаги, кўз билан кўриб бўлмайдиган шуҳрат билан қиёслаганда дунёнинг шухрати ҳеч нарса эмаслигини билардилар”. 180Ўша жойда.УК 179.4
Левефрнинг талабалари орасида унга ниҳоятда кизиқиш билан қулоқ соладиганлари ҳам бор эди. Устознинг овози абадий сўнганда, улар яна узоқ йиллар ҳақиқатни ёйишда давом этдилар. Бу хабарчилар сафига Уильям Фарел мансуб эди. Солиҳ ота-оналарнинг фарзапди бўлган бу бола Жамоатнинг ҳамма таълимотини кўр-кўрона қабул қилиб, ҳаворий Павлус билап бир қаторда шундай дейишга журъат тoпa олди: “...Динимизнинг энг жиддий мазҳаби бўлмиш фарзийчилик таълимоти бўйича яшаб келганимга гувоҳлик бера олишади” (Ҳаворий. 26:5). У ашаддий католик бўлиб, Жамоатга қаршилик кўрсатишга журъат этган ҳар қандай одамни йўқотиш иштиёқи билан ёнарди. “Папага қарши ким қарши чиққанини эшитсам, - деб эслаган эди у ўз ҳаётининг бу даври ҳақида, - мен худди йиртқич бўри сингари, тишларимни ғижирлатардим”. 181Уайли. 13 китоб, 2-боб. Азизларга севгисида у серғайрат бўлиб, Левефр билан бирга Парижнинг ҳамма жамоатларига боришдан, курбонгоҳ олдида ибодат қилиб ва муқаддас қабрларга хайр-эҳсон қилишдан чарчамасди. Лекин буларнинг ҳаммаси унинг қалбига тинчлик олиб кела олмасди. Гуноҳкорликни англаш кўплаб кафоратни ижро этгандан кейин ҳам жиддийлашиб кетарди. Худди самовий садо сингари, унинг кулоғига ислоҳотчининг сўзлари етиб келди: “Нажот Худонинг марҳамаги билан юз беради. Беайб ҳукм қилинган, жиноятчи афв этилган. Фақат Масиҳнинг хочи осмоннинг дарвозасини очади ва дузахнинг дарвозасини епади”. 182Ўша жойда.УК 180.1
Фарел ҳақиқатни мамнуният билан қабул қилди. У худди Павлус сингари имонга келиб, анъаналар юкини улоқтирди ва Худонинг болалари эркинлигини қабул қилди. “Йирқич бўрининг қоисираган юраги ўрнига унга мулойим, итоаткор қўзининг қалби берилган. У пападан тамомила юз ўгирди ва ўзини тамомила исо Масиҳга бағишлади”. 183Д” Обинье. 12 китоб, З-боб.УК 180.2
Левефр талабалар ўртасида ҳақиқат нурларини тарқатишда давом этгани сингари, Фарель илгари папага қаидай гайрат билан хизмат қилган бўлса, Масиҳ ишига ҳам шундай ғайрат билан хизмат қилишга киришди ва ҳақиқатни ошокора ваъз қила бошлади. Тез орада унинг ёнига Мо шаҳрининг епископи - католик Жамоатининг юқори лавозимдаги амалдорларидан бири қўшилди. Ўз олимлиги ва истеъдоди сабабли катта ҳурматга сазовор бўлган бошқа муаллимлар хам пайдо бўлди. Улар муттасил равишда Хушхабарни ваъз қилдилар, тез орада Инжил турли тоифадаги одамларнинг - ҳунармандлар ,УК 180.3
деҳқонлардан тортиб соҳиби тожларнинг ҳам қалбини забт этди. Ўша пайтда қирол бўлган Франциск 1 нинг синглиси ислоҳотчилар имонини қабул қилди. Қиролнинг ўзи ва онаси бир пайтнинг ўзида янги динга ниҳоятда мойиллик билдирдилар. Ислоҳотчилар, тез орада бутун Франция Инжилни қабул қилади, деб умид қилдилар.УК 181.1
Лекин уларнинг умидлари амалга ошиши насиб қилмаган экан. Масиҳнинг шогирдларини синовлар, таъқиблар кутаётган эди. Аммо Масиҳнинг меҳрибонлиги туфайли улардан сир тутиларди. Уларга ажратилган хотиржам вақтлар олдинда турган васвасаларни ва синовларни муносиб равишда қарши олиш, куч тўплаш учун зарур эди. Ислоқот муваффақнят билан ёйилиб бораверди. Мо шаҳрининг епископи диндорларни ҳам, халқни ҳам ҳақиқат нурларидан баҳраманд қилиб, ўз музофотида меҳнат қилди. Жоҳил ва айниган руҳонийларни супуриб ташлаб, билимдон, солиҳ одамлар билан алмаштирдилар.Худонинг Каломи халққа етиб боришини епископ жуда истарди, тез орада бу истак амалга ошди. Левефр Янги Ахднинг таржимасига киришди, айни шу пайтда Виттенбергда Лютер Библияни немис тилида чоп эттирганда, Мо шаҳрида Янги Ахд француз тилида чоп эттирилди. Епископ Янги Аҳдни ўз қавми орасида тарқатди, меҳнатини ҳам, маблағни ҳам аямади. Кўп ўтмай атрофдаги деҳқонлар Янги Ахдга эга бўлдилар.УК 181.2
Ташналикдан ҳалок бўлай деган йўловчилар оқиб турган булоққа шод-хуррамлик билан ташланганларидай, бу жонлар ҳам самовий хабарни худди шундай қабул қилдилар. Одамлар далада ёки устахоналарда ишлаётганларида, Муқаддас Битикнинг қимматли ҳақиқати тўғрисида суҳбатлашардилар. Кечқурунлари кўпчилик қовоқхонага ёки фоҳишахонага бормасдан, биронтасининг уйида йиғилишиб, Худонинг Каломини ўқишар ва Раббийни шарафлаб ибодат қилишарди. Бу жамоатларда тез орада катта ўзгаришлар сезилиб қолди. Оғир меҳнатга кўниккан энг қуйи табақадан оддий, оми меҳнаткашлар Худонинг ҳузурҳаловати билан маънавий томондан юксалдилар ва руҳлари кўтарилди. Улар итоаткор, севикли, солиҳ одамларга айланиб, Инжилни чин дилдан қабул қилган одамларда бу китоб нималар қила олишига жонли намуна бўлдилар.УК 181.3
Мо шаҳрида ёқилган чироқ тарқалишда давом этди. Имонга келганлар сони кундан-кун орта борди. Юқорининг ғазаби маълум вақт қирол томонидан босиб турилди. Қирол роҳибларнинг чекланганликларига ва фанатизмга нафрат билан муносабатда бўлди. Лекин бора-бора папачилар ғалаба қозондилар. Гулхан алангланиб кетди. Мо шаҳрининг епископини ё оловга ташланишига ёки имондан қайтишига мажбур қилдилар. У имондан қайтишни танлади. Аммо чўпоннинг тубан кетгаНига қарамай, кавм тиз чўкмай мағрур қолди. Кўпчилик гулхан алангасида ҳақиқатга содиқлигига гувоҳлик бердилар. Бу камтарин масиҳийлар, тинчлик пайтида айтилгап ҳар қандай сўздан кўра, қатл қилинаётганларида ҳақиқатга содиқликларини баланд овозда ва ишончли ваъзлари билан намоён қилдилар.УК 181.4
Масиҳ ҳақида фақат камбағал ва оддий одамлар азоб-уқубатлар ҳамда истеҳзолар орасида гувоҳлик бериб қолмадилар. Баҳайбат қалъаларда шундай аслзодалар топилардики, улар ҳақиқатни ўзининг бойлигидан, лавозимидан ва ҳатто ҳаётидан хам устун қўярдилар. Қироллик рамзлари епископларнинг мантияси ва бош кийимидан кўра, янада юксак ва мустаҳкам рухни сир тутарди. Луи де Беркен аслзодалардан келиб чикқан эди. Жасур ва хушмуомала бу одам илм билан шуғулланарди, нихоятда нозик табиатли, юксак ахлоқли рицар эди. “У папачиларнинг анг ашаддий тарафдори эди, - деб ёзади бир ёзувчи, - жамоатхона хорига астойдил қатнар, ваъзларни жон-дили билан тингларди, унинг фазилатлари бутун Лютер тарафдорларига алоҳида нафрат билан ошиб борди”. Аммо бошқалар сингари, Худо ваҳийсининг алоҳида ғамхўрлиги сабабли Муқаддас Китоб билан танишиб, у шу қадар ҳайратда қолдики,“ундан Рим ақидаларини эмас, Лютернинг ақидаларини топди”. 184Уайли. 13 китоб, 9-боб. Ўшандан бошлаб у бутунлай ўзини Инжил ишига бағишлади.УК 182.1
“Франциянинг аслзода одамларидан энг билимдони”, буюк нотиқ, юрагида ўти бор, саройда эътиборли, қиролнинг арзандаларидан Беркенни кўпчилик ўз ватанининг муносиб ислоҳотчиси бўлишга давъват килинган, деб ҳисобларди. Беза у ҳакда шундай деган эди: “Агар Беркен Франциск I қиёфасида иккинчи бадавлат Саксонскийни топганда эди, у иккинчи Лютер бўлган бўларди”. “У Лютердан ҳам баттар”, деб дод-вой қилардилар папачилар. 185Ўша жойда Ундан кўпроқ Франциядаги Римнинг мухлислари қўрқардилар. Беркерни бидъатчиликда айблаб, зиндонга ташладилар, аммо қирол уни озод қилди. Бу кураш йиллар давомида чўзилди. Франциск I Рим ва Ислоҳот ўртасида иккиланиб, дам роҳибларнинг ашаддий ғазабига бепарво қаради, дам уларни босиб турди. Папа ҳокимияти Беркенни уч марта қамоққа ташлади, ҳар сафар кирол уни чиқариб олди. Бу одамнинг даҳолигига ва олийжаноблигига асир бўлган қирол уни ёвузлашган диндорларнинг кўлида қурбон бўлишига йўл қўймади.УК 182.2
Беркенни Францияда тахдид солиб турган хавфдан ҳимоя қилиб, ихтиёрий қувғинда ўзига бошпана топганлардан намуна олишни маслаҳат бердилар. Замонга ва вазиятга мослашадигаи журъатсиз Эразмда, олимлик шукуҳи борлигига ҳарамай, ахлоқий улуғлик етишмасди. У ўзининг ҳаёти ва шарафидан кечиб, ҳақиқатни ҳимоя қилиш учун Беркенга қуйидагича мактуб ёзди: “Илтимос қил, сени Европа мамлакатларидан бирига элчи қилиб жўнатсинлар. Ёки Германия бўйлаб саёҳатга кетгин. Безани ва унга ўхшаганларни биласан. У заҳар чиқарадиган минг бошли махлуқ. Исминг душманларингга лак-лак лашкар. Агар сенинг ишларинг Исо Масиҳнинг иишларидан ҳам тўғри бўлганда эди, улар сени ўлдирмагунларича, тинчланмайдилар. Қиролнинг ҳймоячи эканига жудаям ишонаверма. Нима бўлганда ҳам, илоҳиёт факультетида менинг обрўйимни тўкма”. 186Ўша жойда.УК 182.3
Хавф кучайиб бораверди, аммо бу вазият Беркенда жасоратни ва ҳайратни оширди. У Эразмнинг келишувчанлик ва худбинларча маслаҳатини қабул қилишдан узоқ бўлиб, янада дадилроқ киришишгa ҳаракат қилди - Беркен нафақат ҳақиқатни ҳимоя қилишга, балки хатоларни фош қилишга тайёрланди. Папачилар Беркенни бидъатчиликда айблаганларида, уларнинг бошига диққат қаратди. Беркеннинг энг ашаддий душманлари машҳур Париж университетининг илоҳиёт бўлимидаги роҳиблари ва олимлари эдилар. Улар бутун мамлакатда диний масалалар бўйича энг обрўли одамлар эдилар. Беркен ана шу илоҳиётчиларнинг асарларидан 12 парчани кўчириб олди ва бу “парчалар Муқаддас Китобга тамомила қарши, шунингдек, хурофот”дан иборат эканини ошкора эълон қилди. Беркен қиролга мурожаат этиб, бу баҳсли масалада ҳакам бўлсангиз, деб илтимос қилди.УК 183.1
Монарх курашувчи томонларнинг кучини ва донолигини солиштирмоқчи бўлиб ва такаббур, ўзига бино қўйган роҳибларни итоат эттиришдан хурсанд бўлиб, католиклардан, Муқаддас Китобга асосланган ҳолда ўзларингизни ҳимоя қилинглар, деб талаб қилди. Бу қурол уларга муваффақият келтира олмаслигини ўзлари тушунардилар. Қамоқ, қийноқлар ва гулхан каби воситаларни улар яхшироқ эгаллаган эдилар. Энди уларнинг роли алмашди, улар ўзларини жар ёқасида кўриб турардилар, аслида улар Беркенни ана шу жарликка ташламоқчи эдилар. Роҳиблар саросима ичида юз берган ҳодисадан чиқиш йўлларини излай бошладилар.УК 183.2
“Худди шу пайтда шаҳар кўчаларининг бири бурчагида Биби Марямнинг ҳайкали ҳаром қилинган эди”. Бу воқеа шаҳар аҳолиси ўртасида катта ғалаённи келтириб чиқарди. Ҳодиса юз берган жойда ғазабланган ва қаттиқ хафа бўлган оломон тўқнашди. Юз берган ҳодисадан қирол ҳам ўзини ҳақоратланган ҳисоблади. Беркеннинг душманлари учун жуда қулай пайт пайдо бўлди. Бу воқеадан фойдаланиб, улар шундай дедилар: “Мана, Беркеннинг таълимоти самаралари. Тез орада лютеранчиларнинг бу фитнасидан динга ҳам, қонунга ҳам, тахтга ҳам барҳам берилади”. 187Ўша жойда.УК 183.3
Беркен яна қўлга олинди. Худди шу пайтда қирол Парижда эмас эди. Роҳиблар эркин ҳаракат кила олардилар. Ислоҳотчини ҳукм қилиб, ўлим жазоси бердилар. Фрациск I уни қутқаришга аралшмасин деб, ҳукмни тезлик билан ижро этишга қарор қилдилар. Чошгоҳда Беркенни қатл қилинадиган жойга олиб келдилар. Кўп оломон тўпланди. Кўпчилик хавотирлик ва хайрат билан шуни билдиларки, папачиларнинг қурбони Франциядаги энг яхши ва олийжаноб хонадонларидан бирининг вакили экан. Иштирокчиларнинг юзларини ҳайрат, қаҳр-ғазаб, нафрат эгаллади. Фақат битта одам хотиржам, осойишта эди. Жафокашнинг фикрлари бу қий-чувдан узоқ эди. У фақат Раббийнинг иштирокини ҳис қиларди.УК 183.4
Беркен ўзини олиб келган араванинг ғийқиллашига ҳам, жаллодларнинг тунд юзига ҳам эътибор бермасди. У ўзини кутиб турган даҳшатли ўлим тўғрисида ўйламасди. Ҳозир ўлик бўлган Ўша асрлар давомида тирик. Қўлларида дўзахнинг ва ўлимнинг калити бўлган эса унинг ёнида. Беркеннинг юзида самовий нур ва тинчлик жилоланиб турарди. Юқори аслзодалардан эканлигига мувофиқ равишда у “бахмал чопон, қирмизи рангдаги атлас камзул, ялтирок шим” 188Д ” Обинье. “История Реформации в Ев-ропс времен Кальвина”, 2 китоб. 16-боб. кийиб олган эди. У бутун Коинотнинг ва шоҳларнинг Шоҳи олдида гувоҳлик берадиган вақт келганда, кайғу унинг шодлигига соя сола олмади.УК 184.1
Жараён серодам кўча бўйлаб астасекин олга интиларди, ҳамма ҳайрон бўлиб исёндан асар ҳам йўқ, заминнинг ҳузурхаловатига тўла унинг юзига қарарди. “У худди маъбадда муқадцас нимадир тўгрисида фикр юритаётган одамга ўхшарди, - деб айтарди оломон орасидан одамлар”. 189Уайли. 13 китоб, 9-боб.УК 184.2
Устунга боғланган Беркен халққа бир неча сўз айтиши керак эди. Аммо роҳиблар оқибатидан қўрқиб, шовқин кўтардилар, аскарлар эса қуролларини шарақ-шурук қилавердилар, жафокашнинг овози шовқин ичида кўмилиб кетди. “ўлаётган жафокашнинг сўзларини ўчириб маданий шахар деб ном таратган Парижнинг юқори диний органи 1529 йилдаёқ 1793 йилги Франция зулматининг қабиҳ намунасини кўрсатиб берди”. 190Ўша жойда.УК 184.3
Беркенни бўғиб ўлдирдилар ва жасадини алангага ташладилар. Унинг ўлими ҳакидаги хабар Францияда Ислоҳотга хайрихоҳ бўлганларнинг ҳаммасини оғир қайғуда қолдирди. Аммо у беҳудага ҳалок бўлмади. “Биз ҳам, - дедилар ҳақиқатнинг гувоҳлари, - нигоҳимизни абадийликка кадаб, ўлимни шодлик билан қабул қилишга тайёрмиз”. 191Ўша жойда.УК 184.4
Таъқиблар даврида Мо шаҳрида ислоҳот имонининг муаллимларига ваъз қилиш таъқиқланган, улар эса бошқа ўлкаларга жўнаб кетдилар. Маълум вақтдан кейин Левефр Германияга кетди. Фарел ҳақиқат нурларини тарқатиш учун Франциянинг шарқида жойлашган ўз она шаҳрига келди. Вақти келиб у ёқларда Мо шахридаги воқеалар ва Фарел жасорат ва ғайрат билан ёйган хакиқат тўғрисида хабарлар етиб келди. Тез орада ҳукумат унинг оғзини ёпмоқчи бўлди, кейин уни шаҳардан қувиб чиқардилар. Очиқчасига иш юритиш имкони бўлмай қолди, шундан кейин у деҳқонларга ваъз қилишга киришди, бунинг учун чекка бурчакларга мўралаб, уймауй юриб,қишлоқма-қишлоқ кезди, кўпинча ўрмонлардан, тоғлардан бошпана топди, болалигида бу ерларда кўп марта яширинган эди. Худо уни буюк синовларга тайёрлади. “Мени огоҳлантирган хоч, таъқиблар ва иблиснинг кирдикорлари, - деди у, - даҳшатли ва менинг кучимдан ортиқ экан, лекин Отам Худо менга куч ато қилди, имоним комилки, бу кучи ҳеч қачон мени тарк этмайди”. 192Д” Обинье. “История Реформации ХУ1 века”, 12 китоб. 9-боб.УК 184.5
Ҳаворийлар даврида бўлганидек, таъқиблар “Инжил Хушхабари янада кўпроқ муваффақият қозонишига хизмат қилди”(Филип. 1:12). Париждан ва Мо шаҳридан қувилганлар “Инжил Хушхабарини тарғиб қилиб юришди” (Ҳаворий.8:4). Шy тарика нур Франциянинг кўплаб энг чекка ўлкаларига ёриб кирди.УК 185.1
Худо, Хушхабарни кўплаб одамлар тарқатсин, деб ғамхўрлик қилди. Париждаги олий ўкув юртларидан бирида ўйчан, мулоҳазали йигит ўқирди. У нафақат одатдан ташқари ўткир ақли билан, балки ботиний софлиги ва диний иштиёқи билан ҳам ажралиб турарди. Ноёб қобилияти ва кунти тез орада уни коллежнинг фахри килди, ҳамма, Жан Калвин ҳадемай Рим Жамоатининг истеъдодли ва ҳурматли химоячиси бўлади, деб ишонарди. Бирок Худонинг ёруғлик нури Калвинни ўраб турган қуруқ ёдлаш ва бидъатлар деворини ёриб кирди. Янги таълимотлар уни ваҳимага солди, унда бидъатчилар тамомила гулханга ташланишга сазовор эканига заррача шубҳа йўқ эди. Лекин у тасодифан бидъат билан юзма-юз тўкнашиб қолди ва протестант таълимоти билан курашда Рим илоҳиёт илмининг кучини синаб кўришга мажбур бўлди.УК 185.2
Калвиннинг холаваччаси Ислоҳот тарафдори бўлиб, Парижда яшарди. Холаваччалар тез-тез учрашиб, ҳамма масиҳийларни безоват қилаётган масалаларни муҳокама қилардилар. “Дунёда икки дин бор, - деб айтган эди протестант Оливетан, - битта динни одамлар ўйлаб чиқарганлар; унда одамлар урфодатлар ва яхши ишлар воситаси билан хизмат қилишга интилади; иккинчи дин - Муқаддас Китоб дини бўлиб, бу инсониятни Худо ҳузур-ҳаловатининг эркин инъоми орқали мутлақо нажотни излашни ўргатади”.УК 185.3
“Мен сенинг янги таълимотинг билан ҳеч қандай ишим йўқ! - деб бақирарди Калвин, - ёки сен мени бир умр хато қилиб юрибди, деб ўайлайсанми?!” 193Уайли. 13 китоб. 7-боб.УК 185.4
Аста-секин унинг истаклари ва хохиш-иродасидан ташқари, йигитни кутилмаган фикрлар ўйлантира бошлади. У бир ўзи ёлғиз қолганда, акасининг сўзлари устида бош қотирарди. Ўзининг гуноҳкорлигини англаб етгани асло уни тарк этмасди. У ўзини танҳоликда солиҳ ва адолатли Воситачисиз Ҳакам билан кўрарди. Азизларни ҳимоя қилиш, олийжаноб ишлар, жамоатларнинг урф-одатлари - ҳаммаси унинг гуноҳларини ювиш учун кучсиздай туюларди. Олдинда абадий умидсизлик ваҳимасидан ташқари ҳеч нарса йўқ эди. Илоҳиётчилар беҳудага унинг қайғуларига ёрдам беришга ҳаракат қилардилар. На тавба-тазаррулар, на кафорат, na бошқа бирон нарса унинг қалбини Худо билан яраштира оларди.УК 185.5
Калвин ўзи билан ўзи ана шундай руҳий курашлар ҳолатига тушиб юрганда, кунларнинг бирида бир бидъатчининг гулханга ташланишига майдонда гувоҳ бўлди. У жафокашнинг юзида асос топган оламнинг ифодасидан ниҳоятда беҳаловат бўлиб қолди.УК 186.1
Ана шундай Жамоатдан четлатилган (бу эса жисмоний азобдан ёмон эди) даҳшатли ўлим исканжасида у у ишонч ва жасоратни сақлади, бу сифатларини у ўзидаги умидсизлик ва чорасизлик билан қиёслади, гарчи у қатъий равишда Жамоат таълимотларига итоат этиб келаётган бўлса ҳам. У, бу бидъатчилар ўз ишончлари бўйича Муқаддас Битикка асосланганлар, деб биларди. Шу боис уларнинг хурсандчиликлари сирларини очиш учун Муқаддас Китобни ўрганишга қарор қилди.УК 186.2
Муқаддас Китобдан у Масиҳни топди. “О, Ота, - деб ибодат қилди Калвин, - Унинг қурбонлиги Сенинг ғазабингни босди, Унинг Қони менинг нопоклигимни ювди, хочда У менинг лаънатимни олди. Биз ўзимизнинг идроксизлигимиздан чўкиб кетяпмиз, аммо Сен Ўзингнинг Каломингни машъаладай қилиб менга инъом этдинг. Мен Исога хизматдан бошқа ҳамма нарсадан нафратланишимни ҳис қилишим учун Сен қалбимга тегдинг”. 194Мартин, 3 жилд, 13-боб.УК 186.3
Калвинни диний лавозимни қабул қилишга тайёрладилар. У эндигига 12 ёшга кирганда, кичикроқ бир жамоатхонада капеллан (католикларда: хонаки жамоатхона попи - тарж. изоҳи) қилиб тайипланди, епископ, жамоат низомига кўра. унинг сочларини қирди. Унинг бошига қўл қўймадилар, шу боис ҳеч қандай руҳоний вазифасини бажармади. Лекин у бутхона ходими бўлиб қолди ва лозим даражада маош олиб турди.УК 186.4
Калвин энди ҳеч қачон руҳоний бўлиши ҳал бўлмаслигини тушуниб, ҳуқуқни ўрганишга киришди. Кўп ўтмай ҳаётини Инжилни ўрганишга бағишлаш мақсадида бу ниятидан қайтди. Лекин Инжил воизнинг фаолияти уни қўрқита олмади: у табиатан тортинчоқ, бунинг устига, бу ишнинг масъулиятли эканини яхши тушунарди. Калвин илмий тадқиқотларни ҳам давом эттиришни истарди. Ниҳоят, дўстларининг қистови билан рози бўлди. “Ажойиб, - деди у, - паст табақадан келиб чиққан одам шундай юксак шарафгa мушарраф бўлди”. 195Уайли. 13 китоб, 9-боб.УК 186.5
Калвин ўз ишини хотиржам давом эттираверди, унинг сўзлари ерга тушган фарахбахш шабнамга ўхшарди. У Парижни тарк этиб, вилоятдаги кичик бир шаҳарга малика Маргаританинг ҳомийлиги остида жойлашди. Малика хам Инжилга жуда содиқ бўлгани учун Калвиннинг шогирдларига ҳомийлик қилди. Бу пайтда Калвин юмшоқ табиатли, камтар йигитча эди. Дастлаб у уйма-уй юрди. Ҳамма оила аъзоларига Муқаддас Китобни ўқиб берар, одамларга нажот топиш ҳақиқатини очарди. Бу хабарни эшитганлар бошкаларга етказардилар. Кўп ўтмай янги муаллим шаҳар атрофидаги қишлоқларга ташриф буюрадиган бўлди. У калъага ҳам, камбағалларнинг бошпанасига ҳам йўл топди. У ҳақиқат тўғрисида жасорат билан гувоҳлик бера оладигaн бўлғуси жамоатларга тамал тошини қўйди.УК 187.1
Бир неча ой ўтгач, Калвин Парижга кайтди. Олимлар ўртасида ғайритабиий ғалаён пайдо бўлган эди. Қадимги тилларни ўрганиш беихтиёр Муқаддас Китобга олиб келарди. Ҳатто Муқаддас Китобнинг ҳақиқатлари билан қалбига етиб бормаган одамлар ҳам папачилар билан мунозарага киришиб, бу масалани муҳокама қилардилар. Аммо Калвин илоҳиёт бўйича мунозарада кучли бўлса ҳам, бу шовқини баланд олимлардан кўра, катта миссияни бажариши керак эди. Одамларнинг ақли очилди, ҳақиқат билан уларни таништириш учун энг қулай пайт келган эди. Бу пайтларда университетлар залларида илоҳиёт бўйича қизғин мунозаралар ўтаётган эди. Калвин уймауй юриб, одамларга Муқаддас Китобни англатар ва хочгa михланган Масиҳ ҳақида ҳикоя қилиб берарди.УК 187.2
Илоҳий башорат бўйича Парижда яна Хушхабар жаранглаши маъқул эди. Левефр билан Фарелнинг даъватлари рад қилинди, аммо бу катта шахарнинг аҳолиси яна Хушхабарни эшитиши лозим эди. Сиёсий нуқтаи назардан қирол ҳали Ислоҳотга қарши курашиш учун Рим томонига ўтмаган эди. Малика Маргарита илгаригидай, Францияда протестантизм тантана қилади, деган умидни юрагида ардоклаб юрарди. У: “Ислоҳотчилик ишончи Парижда ваъз қилиниши керак”, деган қарорга келди. Қирол йўқлиги пайтида у протестант хизматчисига шаҳар ибодатхоналарида ваъз қилишга буйруқ берди. Папа амалдорлари буни таъқиқлаганларида, малика ваъз ўтказиш учун саройни берди. Бинони тезликда жамоат жиҳозлари билан безатиб чиқдилар ва бу ерда ҳар куни маълум бир вақтда Худога хизмат қилинади ҳамда бу хизматга хамма табақадан одамлар таклиф қилинади, деб эълон қилдилар.УК 187.3
Одамлар тўдаси ҳар куни бу залга келарди. Уларнинг орасида давлат арбоблари ҳам, юристлар ҳам, савдогарлару усталар ҳам бор эди. Саройдаги жамоатхонадан ташқари, улар қўшни хонани ҳам тўлдирардилар. Қирол бу йиғинни таъқиқлаш ўрнига, бу йиғинларни ўтказиш учун Парижда яна иккита жамоатхона очишга фармон берди. Худонинг Каломи ҳеч қачон одамларнинг қалбига бу даражада етиб бормаган эди. Самовий ҳаёт руҳи одамларни жонлантиргандай туюларди. Ичкиликбозлик, фаҳш, душманлик ва ҳашамат сабрқаноат, поклик, тартиб-интизом ва меҳнатсеварлик томонидан сиқиб чиқарилди.УК 187.4
Аммо диндорлар ҳам қараб ўтирмадилар, Қирол ваъзни тўхтатишни рад қилганда, папачилар жоҳил, бидъатчи оломон ўртасида қўрқувни, хурофотни ва фанатизмни уйготиш учун ҳеч нарсадан қайтмай, шаҳарнинг қуйи табақаларига мурожаат этдилар. Париж, қадимги Куддус сингари, сохта муаллимларга кўр-кўрона эргашиб, ташриф буюрадиган пайтини, унинг оламида нима хизмат қилишини билолмади. Икки йил давомида пойтахтда Худонинг Каломи ваъз қилинди, гарчи кўпчилик Инжилни қабул қилган бўлса ҳам, асосий омма нурни рад қилди Франциск I хўжакўрсинга дин эркинлигига йўл қўйиб бергандай бўлса ҳам, буни ғаразли мақсадларда қилди, папачилар йўқотилган илгариги ҳокимиятни тиклай олдилар. Жамоатлар яна беркитилди ва жаллод кундаси қад кўтарди.УК 188.1
Калвин ҳали Парижда эди. У машғулотларга, фикр-ўйларга, ибодатларга кўмилган ҳолда навбатдаги хизматга ва нурни тарқатишга тайёрланди. Аммо бора-бора у шубҳа остига олинди. Шаҳар ҳокимияти уни гулханга ташлашга қарор қилди. Кунларнинг бирида Калвиннинг четдаги уйига дўстлари ҳовлиқиб югуриб келдилар ва ҳозир сени қамашга келяптилар, деб хабар бердилар. Калвиннинг уйи хавф-хатар тўғрисида шубҳа туғдирмасди. Шу пайт эшик тақиллаб қолди. Бир дақиқани ҳам бой бериш мумкин эмас эди. Дўстлардан баъзилари офицерларни ушлаб туриш учун эшикка бордилар, бошқалари Калвинни ойнадан тушириб юборишга ёрдамлашдилар. У тезда шаҳарнинг овлоқ жойига яширинди. Ислоҳотга хайрихоҳ бўлган бир ҳунарманднинг уйидан бошпана топиб, хўжайиннинг кийимларини кийиб олди ва елкасига омочни ортиб, йўлга тушди. У жанубга томон йўл юриб, малика Маргаританинг мулкидан бошпана топди. 196Қаранг: Д” Обиньс. “История Реформации в Европе времен Кальвина” 2 китоб, ЗО-боб.УК 188.2
Бу ерда у бир неча ой кучли дўстларининг ҳимоясида яшади ва одаатдагидай, Худонинг Каломини ўрганишга шўнғиб кетди. Лекин уни Францияда ҳақиқатни тарқатиш фикри тарк этмади, шу боис узоқ вақт ҳаракатсиз тура олмади. Бўрон бир оз тингач, Калвин Пуатеда ўзига янги фаолият майдони топди. Бу шаҳарда университет бўлиб, янги таълимот хайрихоҳлик билан қабул қилинди. Ҳамма табақа одамлари Инжил ҳақиқатини мамнуният билап қабул қилди. Калвин бу ерда оммавий равишда ваъз қилмади, балки ўзи яшаётган судьянинг уйида, баъзан жамоат боғида унинг ваъзини тинглашга хоҳиш билдирганлар учун абадий ҳаёт сўзларини ошкор қилди. Кейинроқ тингловчилар кўпайгандан сўнг, шаҳар ташқарисида хавфсиз жойда йиғилишга қарор қилиб, бир ғорни топдилар. Бу ерга шаҳардан турли йўллар орқали кичик-кичик гуруҳ бўлиб келишар, имкоп қадар билдирмасликка ҳаракат қилишарди. Бу овлоқ ғорда одамлар Муқаддас Китобни ўқишар ва ксракли изоҳларни олардилар. Бу ерда Франция протестантлари биринчи марта Оқшом Зиёфатида иштирок этдилар. Maнa шу кичик жамоатхонадан бир неча содиқ хушхабарчилар етишиб чиқди.УК 188.3
Калвин яна Парижга қайтиб келди. Уни, бутун француз халқи Ислоҳот ғояларини қабул қилади, деган умид тарк этмаган эди. Аммо тез орада у шунга ишонч хосил қилдики, у ерда асло ишлаш нмкони йўқ экан. Инжилни ваъз қилиш жаллод кундасига бошни қўйиб бериш билан баравар экан. Охир у Германияга кетишга қарор қилди. У Францияни эндигина тарк этган пайтда протестантлар устида даҳшатли бўрон авж олди. У Францияда қолса, бошидан айрилиши аниқ эди.УК 189.1
Француз ислоҳотчилари немис ва швейцариялик биродарларидан орқада қолмасликка харакат қилиб, Рим бидъатларига қарши дадил зарба беришга ва бутун миллатни ҳаракатга келтиришга қарор қилдилар. Бир кечада бутун Франция бўйлаб мессани танқид қилувчи плакатлар ёпиштирилиб чикди. Jleкин бу ўйламай ташланган қадам муваффақият келтириш ўрнига, нафақат бу ишни қилганлар учун, балки Франциядаги Ислоҳотчи дўстлар учун ҳам ҳалокатли бўлиб чиқди. Папачилар узоқ вақтдан бери кутаётганларини олдилар - бидьатчиликни таргиб қилувчилар ва тахт учун ҳамда миллий бирлик учун хавфли деган баҳона билан бу ҳолатдан фойдаланишлари мумкин бўлиб қолди.УК 189.2
Кимнингдир қўли - эҳтимол, Ислоҳотнинг идроксиз дўстининг ёки ғаразгўй душманнинг қўли бўлиши мумкин — бу номаълумлигича қолди - плакатлардан бирини қирол кабинетига ҳам ёпиштирди. Қирол ваҳимага тушди: бу варақа бир неча асрлардан бери иззатикромга ва хурматга сазовор бўлиб келган хурофотларга шафкатсиз зарба бўлиб тушди. Монархнинг юзигa кескин ва қўпол сўзлар айтишга журъат қилганларнинг беўхшов қўполлиги қиролни ғазабга миндирди. Маълум вақт у гапиролмай қолди, ҳамма ҳаяжондан титрарди. Кейин қиролнинг ғазаби қуйидаги даҳшатли сўзлар билан отилиб чикди: “Лютеранчиликда шубҳа қилинаётганларнинг ҳаммаси, унвонидан қатьий назар, ушлансин. Мен уларнинг ҳаммасини йўқ қиламан”. 197Ўша жойда, 4 китоб, 10-боб. Қуръа ташланди. Қирол ҳеч иккиланмай Рим томонида туришга қатъий қарор қилди.УК 189.3
Париждагилютеранчиларни қамаш учун ҳамма чоралар кўрилди. Папачилар ислоҳот имонининг тарафдори бўлган камбағал ҳунармандни ушладилар. У одатда имонлиларни яширин йиғинга чақирарди. Папа эмиссари унга, ҳозироқ ўлдираман, деб қўрқитиб, ҳамма протестантларнинг яшайдиган жойини кўрсатишни ундан талаб қилди. Аввалига бечора одам қўрқувдан бундай пасткашликка бормади, аммо азобли ўлим қўрқуви уни ўз биродарларини сотишга мажбур қилди. Аскарлар, руҳонийлар ва роҳиблар кузатувида қирол изқувари ва бахтиқаро Морин ўз виждонига қарши бориб, шаҳар кўчалари бўйлаб юриб кетди. Бу жараён гўё “азизларнинг сирли ибодати” шарафига, протестантлар мессани ҳақоратлаганлари учун гуноҳни ювишга уюштирилгандай бўлиб кўринарди. Аммо бу “саҳна кўриниши” жирканч режаларни яшириб турарди. Лютеранчининг уйи ёнига келганда, сотқин қўли билан ишора берар ва юриш тўхтатилиб, аскарлар дарров уйга бостириб кирардилар ва лютеранчини ушлаб, кишанлардилар. Даҳшатли юриш янги қурбонларни излаш учун олға кетарди. Улар “биронта уйни четлаб ўтмадилар, қулай деб турган кулбаларга, университетлар биносига кирардилар. Бутун шаҳар Морин қаршисида титрарди. Ҳамма ёқда қўрқув ва ваҳима ҳукмрон эди”. 198Ўша жойда.УК 190.1
Қамалганларни шафқатсиз қийнаганларидан сўнг ўлимга топширардилар. Алоҳида буйруққа кўра, токи уларнинг азоблар узоқроқ чўзилсин деб гулханни катта қилиб ёқмасдилар. Аммо жафокашлар асло бўйин эгмасдан, хотиржамлик билан ғолиблардай ўлардилар. Уларнинг таъқибчилари ана шу мағрур мардлар олдида ожиз бўлиб ва тараддудга тушиб қолиб, ўзларини ғолиб ҳис қилардилар. “Парижнинг ҳамма кварталларида жаллодлар кундаси қурилган бўлиб, одамларда қўрқув пайдо қилиш ва бидъатчиларни қандай қисмат кутаётганини кўрсатиш учун ҳар куни янги қурбонларни гулханда ёқардилар. Лекин бора-бора ғалаба Инжил томонида бўлди. Янги таълимот қандай одамларни шакллантираётганига бутун Париж ишонч ҳосил қилди. Энг яхши минбар жафокашлар боғланган устунлар бўлди. Қатл жойига бораётган одамларнинг юзларидан таралиб турган шовқин-суронсиз хурсандчилик; қутураётган алангада уларни тарк этмайдиган қаҳрамонларча мардлик, итоаткорларча кечирим бир неча марта ғазабни - меҳрибонликка, нафратни - севгига айлантирди. Буларнинг ҳаммаси енгиб бўлмайдиган куч билан Инжил фойдасига гувоҳлик берарди”. 199Уайли, 13 китоб, 20-боб.УК 190.2
Руҳонийлар халқнинг ғазаби босилмаслигидан ташвишланиб, протестантлар ҳақида ақл 60Bap қилмайдиган миш-мишларни тарқатардилар. Руҳонийлар уларни католикларга қарши қонли фитнада, ҳукуматни ағдаришга уринишда ва қиролга суиқасд уюштиришда айблардилар. Аммо бундай абловларни тасдиқлайдиган биронта далил келтиролмасдилар. Бу даҳшатли башоратлар бутунлай бошқа вазиятларда бажо бўлди. Католикларнинг айбсиз протестантларга нисбатан шафқатсизлиги ўзларининг бошига келди. Бир неча асрлардан кейин католиклар башорат қилган бўрон Франция устига келди. Қирол ва унинг сарой аҳли худосизлар дастидап даҳшатли азоб чекдилар. Протестантизмни ёйиш эмас, балки уни тагидан қўпориб ташлаш шунга олиб келдики, уч аср ўтгач, Франциянинг бошига атеистик инқилобнинг даҳшатли кулфатлари келди.УК 190.3
Шубҳа, ишончсизлик ва қўрқув жамиятнинг ҳамма қатламини қамраб олди. Умумий хавотирлик орасида шу нарса равшан бўлиб қолдики. лютеранчилар таълимоти одамларнинг онгига қанчалар ўрнашган, уларни маданият ва таълим устуни деб ҳисоблаган, ўзининг олийжаноб характери билан жуда яхши таъсир кўрсатган экан. Энг муҳим ва масъул постлар бирдан бўшаб қолди. Шаҳардан ҳунармандлар, китоб босувчилар, олимлар, университет профессорлари, ёзувчилар, хатто сарой амалдорлари ҳам ғойиб бўлдилар. Париж ислоҳотчилик таълимотига содиқлигини кўрсатиб, ихтиёрий равишда қувгинларга дучор бўлиб қолди. Папачилар юз бераётган воқеаларни паришон ҳолда кузатардилар - атрофларида шунчалик махфий бидъатчилар борлигига шубҳаланмаган эдилар... Улар ўзларининг ҳукмронлигида бўлганларга янада ғазабини сочдилар. Қамоқхоналар лиқ тўлди, Инжил гувоҳлари ёқилган гулхан тутунидан ҳаво димиқиб кетарди.УК 191.1
Франциск 1 такаббурлик билан ўзини ХУ1 аср бошида танилган фан уйғониши учун ҳаракатнинг раҳнамоси деб биларди. У бутун оламдан мамнуният билан олимларни таклиф қилди. Унинг Ислоҳотга бепарволиги қисман маърифатга муҳаббати ва рохибларнинг жохиллиги ва хурофотига нафрат билан изоҳланарди. Бидьатни йўқ қилишга астойдил ҳаракат қилган бу маърифат курашчиси бутун Францияда босма ишни таъқиқлаш тўғрисида фармон чиқарди. Интеллектуал маданият диний муросасизлик билан қандай бирга қўшилгани тўғрисида тарих кўп воқеаларни билади. Франциск 1 ҳам бундан мустасно эмас.УК 191.2
Франциянинг протестанизмни сўзсиз йўқ қилиш ниятини кенг миқёсдаги оммавий ўч олиш тасдиқлади. Руҳонийлар, мессани қоралаш билан Осмонга қаратилган ҳақорат қон билан ювилсин, деб талаб қилдилар. Бунинг учун қирол халқ номидан бу дахшатли қилмишни амалга ошириш учун оммавий равишда розилик бериши керак эди.УК 191.3
Мудҳиш маросим 1535 йилнинг 21 январь куни бўлиб ўтди. Бу пайтгa келиб протестантларга қарши бутун миллатнинг хурофий қўрқуви ва сўқир нафратини қўзғатиш учун ҳамма иш қилинган эди. ГТарижнинг ҳамма кўчалари одамларга лиқ тўлган эди. Катта, ҳашаматли тантанали юриш тайёрланди. “Юриш бўлаётган уйларнинг ёнида мотам полотнолари осилган, ҳамма жойда қурбонгоҳлар қурилган эди”. Ҳар бир эшикнинг олдида “азизларнинг сирли ибодати” шарафига машъала ёқилганди. Тонг отгунга қадар тантанали юриш иштирокчилари қирол саройи олдида тўпланиб бўлган эди. “Биринчи қаторда туғ ва ҳар хил қавмлардан хочга тортилганларни олиб борардилар. Кейин иккитадан бўлиб қўлларида машъала ушлаган одамлар борардилар”. Улардан кейин машҳур азизларнинг мурдаларини кўтариб борардилар. Тантанали юришнинг охирида қимматбаҳо заб-зийнатлар билан безатилган қирмизи либосларга бурканиб такаббур кардиналлар борардилар.УК 191.4
“Тантанали юришга Париж епископи бошчилик қилди...тўртта аслзода князь унинг боши узра катта гулдор чойшабни тутиб борарди. Оломоннинг охирида қирол кетарди. Бу кун унинг тожи ҳам, эгнида мос либослари ҳам йўқ эди. Боши очиқ, кўзлари ерга қадалган, қўлида ёниқ шам билан Франция қироли тавба қилган гуноҳкордай кетарди”. 200Ўша жойда. 21-боб. Ү ҳар бир қурбоНГОҲ ОЛДИда итоаткорлик билан тиз чўкар ва кечирим сўрарди - у қалбини вайрон қилган иллатлар учун эмас, қўлларини қип-қизил қилган айбсизларнинг қони учун сўрамади, балки мессани қоралашга журъат этган таабаларининг даҳшатли гуноҳлари учун сўрарди. Қирлича ва жуфт-жуфт бўлиб тантанали кетаётган авлат амалдорлари қўлларида машъала ушлаганларича қиролга ҳамроҳ бўлган эдилар.УК 192.1
Ўша куни епископлар саройининг катта залида қирол юқори лавозимдаги амалдорларга нутқ билан мурожаат қилди. Қирол уларнинг олдига қайғули қиёфада чиқиб, таъсирли ифодаларда француз халқи учун лаънат келтирадиган “жиноятлар, шаккоклик, шармандалик ва ғам-қайғу” тўғрисида жон куйидирди. Сўнгра у ҳамма содиқ одамларини Францияга ҳалокат келтиришга хавф солиб турган бидъатни илдизи билан йўқ қилиб ташлашда ёрдам беришга даъват қилди. “Мен сизларнинг қиролингиз эканим аниқ, ҳурматли давлат арбоблари, - деди у, - менинг қўлимга ёки оёғимда ана шу ифлос юқумли касаллик ёпишса эди, мени уни кесиб ташлашингизга рухсат берардим. Мен шуни тушундимки, болаларимдан биронтаси ана шу лаънати таълимотдан бузилса, мен унга шафқат қилмаган бўлардим...Мен ўзим уни адолатли судга топширган ва Худога қурбонлик қилган бўлардим”. Кўз ёшлари гапиришига имкон бермади, йиғилганлар нолаю фиғон қилиб бир овоздан: “Биз католик имони учун ҳаётимизни беришга тайёрмиз!” 201Д” Обинье. “История Рсформации в Европе времен Кальвииа”, 4 китоб, 12-боб. деб хитоб қилдилар.УК 192.2
Ҳақиқат нурини рад қилган халқни қандай тимқоронғи зулмат чулғаб олди-я! Франция “қутқарувчи ҳузур-ҳаловат” ҳисобланарди; мамлакат шу хузур-ҳаловатнинг қудратини ва муқаддаслигини кўрди; унинг Илоҳий комиллигига жалб қилинган минглаб одамлар имонга юз бурганини, шаҳарлар ва қишлоқлар унинг нурларидан мунаввар бўлганини кўрди; нур ўрнига зулматни танлаб, ҳақиқатни рад қилганини кўрди. Ниҳоят, ўзини ўзи алдов қурбон бўлмагунча, мамлакат ёвузликни эзгулик деб, эзгуликни ёвузлик деб атади. Эҳтимол, нимадир Худонинг халқини таъқиб қилиб, Унга хизмат қилишига ҳақиқатан ишонгандир, лекин бу нарса ундан айбни соқит қила олмади. Мамлакатни хатолардан халос қилиб, хунрезликдан қутқариши мумкин бўлган нурни нафрат билан рад қилди.УК 192.3
Бидъатни тубидан йўқотишга қаратилган тантанали қасамёд катта кафедрал соборда жаранглади. 300 йилдан кейин барҳаёт Худони тамомила унутган халқ “идрок илоҳи”ни тож қилиб кийгизди. Шундан кейин ёвузлашган тантанали юриш яна Париж кўчалари бўйлиб ҳаракатга келди. Ўзларида Францияни гавдалантирган одамлар бажаришга қасам д қилган ишни амалга оширишга киришдилар. “Бирбиридан узоқ бўлмаган ораликда протестантларни тириклайин ёқиш учун мўлжалланган тахтасупа қурилган эди. “Тирик гулхан” қирол яқинлашиб келганда аланга олдирилиши керак эди. Тантанали юриш иштирокчилари уларнинг азобланишини томоша қилиш учун тўхтардилар”. 202Уайли, 13 китоб, 21-боб. Исо Масиҳнинг бу гувоҳлари бошдан кечирган азобуқубатларни титрамасдан тасвирлаш мумкин эмас. Фақат айтиш мумкинки, улар заррача шубҳаланмасдан ва иккиланмасдан ҳаётларини қурбон қилдилар. Протестантлардан бирини, ишончингдан воз кеч, деб кўндирмоқчи бўлганларида, у шундай жавоб берди: “Meн пайғамбарлар ва ҳаворийлар айтган нарсаларгагина ишонаман. Бунга ҳамма азизлар ҳам ишонганлар. Мен дўзахнинг кучини маҳв этадиган Раббийга ишонаман”. 203Д” Обииье. “История Рсформации в Европе времен Кальвина”, 4 китоб, 12-боб.УК 193.1
Юриш қайта-қайта қийноқ жойида тўхтарди. Ниҳоят, қирол саройига етиб борганларидан кейин, халқ тарқала бошлади, қирол ва амалдорлар бу куннинг воқеаларидан ниҳоятда хурсанд бўлиб ва бидъатни таг-туги билан йўқотиш ишлари муваффақиятли бошланди, деб бирбирларини табриклаб, тарқалдилар.УК 193.2
Франция рад қилган оламнинг Хушхабари тез орада илдизидан қуритилди. Бунинг оқибатлари даҳшатли бўлди. 1793 йил 21 январда - Франция ислоҳотчиларни йўқотишга қасамёд қилганларидан кейин poппa-poca 258 йил ўтгач, Париж кўчалари бўйлаб бошқа тантанали юриш бошланди. Уларнииг мақсади тамомила бошқа эди. “Тантанали юришнинг асосий фигураси қирол эди. Яна шовқин-сурон эшитилар, бақир-чақир қилган оломон қурбонлик талаб қиларди. Яна ваҳший жаллод кундаси ўрнатилди, кун яна қўрқинчли қийноқлар билан ниҳоясига етди. Ўз жаллодларига астойдил қаршилик кўрсатаётган Людовик XVI ни куч билан кунда олдига судраб келдилар ва жаллод унинг калласини танидан жудо қилмагунча ушлаб турдилар”. 204Уайли. 13 кигоб, 21- боб. Нафақат қирол ҳалок бўлди, балки ўша қонли кунларда у билан бирга бош оладиган жодида 2 800 одам қатл қилинди.УК 193.3
Ислоҳот оламда Муқаддас Китобни таклиф қилиб Худонинг Қонуни талабларини тушунтириб берди ва бу талабларни ҳар бир одамнинг виждониги муҳрлашда интилди. Чексиз Севги одамлар олдида Осмоннинг низомлари ва тамойилларини очди. Худо айтган эди: “Мана шу фармонлар ва қонун-қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар, токи сизларнинг ақл-идрокингизни бошқа халқлар кўрсин. Улар бу қонунлар ҳақида эшитиб: “Ҳа, ҳақиқатан бу буюк халқ доно, аклидроклидир”, деб айтсин” (Амрлар 4:6). Франция бу самовий инъомни рад қилганда, бу бошбошдоқлик ва парокандалик уруғларини сепди, бу эса муқаррар равишда инқилоб ва террор меваларини берди.УК 194.1
Мессани қоралайдиган плакатлар пайдо бўлиши билан келиб чиққан таъқибларга оз вақт қолгунча жасур, юрагида ўти бор Фарель ўз ватанидан қочиб кетишга мажбур бўлди. У Швейцарияга йўл олди ва у ерда Цивинглига ёрдам бериб, Ислоҳот фойдасига жамоатчиликнинг фикрини уйғотди. У Швейцарияда умрининг охиригача қолди, бироқ Франциядаги Ислохотга доимий равишда кучли таъсир кўрсатишда давом этди. Таъқиб йиллари бошида асосан ўз она юртида Инжилнинг тарқалиши учун гамхўрлик қилди. У чегара яқинида яшайдиган ватандошлари орасида кўп ваъз килди, уларга далда ва маслаҳатлар билан ёрдам бериб, курашнинг боришини диққат билан кузатиб турди. Бошка қочоқларнинг ёрдами билан немис ислоҳотчиларининг асарлари француз тилига таржима қилинди. Муқаддас Китоб билан бирга, улар француз тилида катта нусхаларда босилиб чикди. Бу китоблар бутун Франция бўйлаб таркалди -китоб ларни жуда арзонгаров баҳода китобфурушларга бердилар, тушган пулларни эса ишларини давом эттирувчиларни рағбатлантириш учун сарф қилдилар.УК 194.2
Фарель Швейцарияда оддийгина мактаб ўқитувчиси сифатида иш бошлади. Кичикроқ жамоат қавми орасига хилватда бўлиб, у ўзини болаларни ўқитишга бағишлади. Мактаб ўқув предметларига ёнмаён эҳтиёткорлик билан болаларни Муқаддас Китоб ҳақиқатлари билан таништира бошлади ва болаларнинг ота-оналари манфаатдор бўлишларига умил қилди. Уларнинг баъзилари имонга келдилар, аммо руҳонийлар хурофотчи қишлоқ аҳолисини Фарелга қарши оёқлантириб, унинг фаолиятига қаршилик қилдилар. “Бу Масиҳнинг Инжили бўлиши мумкин эмас,-деб астойдил туриб олдилар улар, - чунки унинг ваъзи тинчликка эмас, урушга олиб келади”. 205Уайли. 14 китоб. З-боб. Фарель илк шогирдлардан намуна олиб, бир шаҳардан уни қувганларида, бошқасига кўчиб ўтди. У шаҳарданшаҳарга, қишлоқдан - қишлоққа юриб, очликка, совуққа, чарчоққа бардош қилиб, доимо ўзини хавфхатарга қўйиб, сарсон-саргардонликни бошидан кечирди. Фарель бозор майдонларида, жамоатхоналарда, баъзан собор минбарларидан туриб ваъз қилди. Баъзан у борганда жамоатхоналар кимсасиз бўларди, айрим ҳолларда унииг ваъзи қийқириқлар ва масхаралашлар билан бўлинарди, баъзан эса уни минбардан тортиб туширардилар. Бир неча марта унга қора халқни гиж гижладилар, қора халқ уни чала жон қилиб ташлади. Лекин у барибир олға бораверди. Баъзан мағлубиятга чидаб, кучли сабрқаноат билан ҳужумни кучайтирди, тез орада илгари папачиларнинг қўрғони бўлган қишлоқлар Хушхабарга дарвозаларини очдилар. У биринчи иш бошлаган кичик жамоат қавми ислоҳотчилар имонини қабул қилди. Морат, Нойхатель сингари шаҳарлар ҳам католик удумлардан воз кечди ва жамоатхоналаридан бут тасвирларини чиқариб ташладилар.УК 194.3
Фарель узоқ вақт Женевада протестантизм байроғини ўрнатишни юрагида орзу қилиб келарди. Агар бу шаҳар забт этилса, у Франция, Швейцария ва Италия учун Ислоҳот маркази бўла олар эди. Шу мақсадни ўз олдига қўйиб, у астойдил меҳнат қилди ва Женева атрофидаги шаҳар ва қишлоқлар ислоҳотчилар таълимотини қабул қабул қилмагунларича ишни давом эттираверди. Фарель битта дўстининг ёрдами билан Женевага кириб Женевада икки мартагина ваъз қилишга муваффақ бўлди, холос. Фарелни ҳокимият ҳукм қилишига эриша олмаган руҳонийлар уни жамоат кенгашига таклиф қилдилар. Руҳонийлар кийимлари остига қуролларини яшириб олган ва Фарелни ўлдиришга қатъий қарор қилгап эдилар. Бинони тўқмоқ ва қиличлар билан қуролланган оломон ўраб олган эди. Оломон ниҳоятда газабланган эди. Агар Фарель шаҳар маҳкамасига чап бериб кетганда эди, авом халқнинг қўлига тушган бўларди. Уни шаҳар ҳокимияти ва қуролли жангчилар қутқариб қолди. Эртаси куни Фарель дўсти билан бирга кўл орқали бехатар жойга ўтказиб қўйилди. Шундай қилиб, Женевада Инжилни ваъз қилишга биринчи уриниши тугади.УК 195.1
Навбатдаги уриниш учун кўзга ташланмайдиган қурол - кўримсиз ёш йигит танланди, ҳатто Ислоҳот тарафдорлари ҳам уни совуқ қарши олди. Фарель маглубиятга учраган жойда бу ёшгина йигит нима қилар олар эди? Қаттиқ бўронлар қаршисида кучли, жасур эркаклар бардош беролмай қочиб кетишга мажбур бўлганда, бу тортинчоқ, тажрибаси кам йигит нима қилар оларди? “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила ишларинг юришади, — дейди Сарвари Олам” (Закариё 4:6). “Зеро, Худонинг “ақлсизлиги” инсон донлигидан устундир. Худонинг “заифлиги” инсон қудратидан кучлироқдир”. “Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф дейилганларни танлади” (1 Кор. 1:25, 27).УК 195.2
Фромент ўз фаолиятини мактаб ўқитувчиси сифатида бошлади. У болаларга ўргатган ҳақиқатни улар уйда такрорладилар. Тез орада Муқаддас Китоб талкинини эшитиш учун ота-оналар кела бошладилар. Аста-секин синф хоналари эътиборли тингловчилар билан тўлди. Бу ерга келишга ва янги таълимотни эшитишга журъат этмаганлар Янги Аҳдни ва рисолаларни ўқиб беришни таклиф қилдилар. Бу китоблар ҳаммага тушунарли эди. Маълум вақт ўтгач бу ишчи ҳам қочиб кетишга мажбур бўлди, аммо у эълон қилган ҳақиқат одамларнинг онгини эгаллашга улгурди. Ислоҳот уруғлари тупроққа ташланди,ҳаракат мустаҳкамланиб кенгайиб борди. Хабарчилар қайтдилар, уларнинг меҳнати туфайли охири протестантча Худога хизмат Женевада қарор топди.УК 196.1
Узоқ сарсонгарчиликдан ва беқарорликдан кейин бу ерда Калвин пайдо бўлди. Женева Ислоҳотни очиқчасига эътироф этди. Калвин тугилган юртидан Базелга қайтди, аммо маълум бўлишича, йўл Карл V нинг аскарлари томонидан ёпилган эди. Шунинг учун у Женева орқали айланма йўлни танлашга мажбур бўлди.УК 196.2
Калвин келганда Фарсл Худонинг қўлини кўрди. Гарчи Женева аҳолиси ислоҳотчилар имонини қабул қилган бўлса-да, бу ерда катта ишларни қилиш лозим эди. Худога юз буриш жамоа бўлиб эмас, балки одамлар алоҳида-алоҳида бўлиб амалга ошираётган экан. Қалб ва виждон соборларнинг қарорлари билан эмас, балки Муқаддас Руҳ томонидан янгиланади. Женева аҳолиси Римнинг зулмкoрлигини рад қилса ҳам, унинг ҳукмронлиги даврида гуллаб кетган иллатларни бартараф қилишга улар ҳали тайёр эмас эди. Вазиятга улар лойиқ бўлишлари учун Худонинг ваҳийси орқали уларга олдиндан белгиланган соф Инжил тамойиллари бўйича яшаш зарурлигини одамларга уқтириш осон иш эмас эди.УК 196.3
Фарел шунга ишонч ҳосил қилдики, Калвин айнан шундай одам. У билан бу ишда ҳамкорлик қилиш мумкин. Раббий номи билан у ёш инжилшуносни шу ерда мехнат қилиш учун қолишни сўради. Бу таклиф Калвинни қўрқитди. Табиатан журъатсиз ва тинчлик тарафдори бўлган Калвин Женеванинг жасур, мустақил ва жиззаки аҳолисидан қочарди. Соғлиғи яхши бўлмагани ва илмий иш қилишга мойиллиги уни хилват жойни қидиришга ундарди. У, менинг асарларим Ислоҳотга кўпроқ хизмат қилади, деб ҳисобларди. Шу боис қалами билан жамоатларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ўгит бериш учун машғулотларига тинч жой қидирмоқчи эди. Аммо Фарелнинг тантанали илтимоси у учун Осмондан келган садодай янгради, у рад қилишга ўзида журъат топа олмади. Унга худди “Худо осмондан қўлини чўзди ва унга қўлини қўйди, ҳеч қандай эътирозларни тингламай, Калвинни ўзи тарк эта олмайдиган жойга қўйди”. 206Д Обинье. “История Реформации в Европе времен Кальвина”, 9 китоб. 17-боб.УК 196.4
Бу пайтда протестантлар тепасида жиддий хавф турарди. Женевага пaпанинг лаънатлари ёғилди, қудратли давлатлар уни ҳалок қилиш учун таҳдид солаётган эдилар. Қандай қилиб кичкина шаҳар қироллар ва императорларни бўйсундирган таъсири кучли давлатга қаршилик кўрсата олади? Катта истилочиларнинг армияси олдида у қандай бардош бера олади?УК 197.1
Бутун масиҳий оламида протестантизмга даҳшатли душманлар хавф солиб турган эди. Ислоҳот учун дастлабки ғалабалар даври ўтди. Рим янги кучлар тўплади ва уни йўқотмоқчи бўлди. Бу пайтда папанинг энг шафқатсиз, принципсиз ва кучли ёқловчилари пайдо қилинган бўлиб, булар иезуитлар (католикларнинг энг ашаддий ракцион ташкилоти аъзоси - тарж. изоҳи) мазҳаби деб аталарди. Улар ҳар қандай заминий манфаатлардан ва боғлиқликлардан халос бўлиб, ўзларида табиий ҳиссиётларни ва мойилликларни ўлдириб, виждон ва идрок овозини ўчириб, ўз мазҳабига курашдан ташқари бошқа ҳеч қандай қоидаларни тан олмас эдилар. Ўзларининг мазҳаби таъсирини кенгайтиришни асосий бурчи деб ҳисоблардилар. Масиҳнинг Инжили ўз издошлариии ҳар қандай хавфхатарни лозим даражада қарши оладиган, азоб-уқубатларни, очликни, совуқни, қамоқни, муҳтожликни бошдан кечиришига лаёқатли қиларди, қийноқлардан, зиндон ва гулхандан қўрқмасдан, ҳақиқат байроғини баланд кўтаришга ёрдам берарди. Бу кучга иезуитлар фанатизмни қарши қўйдилар. Фанатизм бирон воситадан тап тортмай бундай оғирликларни ва хавф-хатарни бошдан кечиришларига, ҳақиқат билан курашишлариға ёрдам берарди. Бирон жиноят йўқ эдики, улар қилмаган бўлсинлар; биронта алдов йўқ эдиларки, улар жуда паст кетмаган бўлсинлар; биронта айёрлик йўқ эдики, улар шу айёрликка бормаган бўлсинлар. Абадий қашшоқликка ва итоаткорликка ваъда бериб, улар ўз олдиларига шу мақсадни қўйган эдилар - ўзларининг мазҳабини бойитиш ва кучайтириш, протестантизмни йўқотиш ва папа мулкини тиклаш.УК 197.2
Мазҳаб аъзолари қамоқхоналарға ва шифохоналарга ташриф буюриб, камбағалларга ва хасталарга ёрдам бериб, буоламдан этак силкканларини таъкидлаб, авлиёлар қиёфасига кирардилар ва ҳамма жойга бориб, яхшилик қилгам Исонинг муқаддас номини олиб юрардилар. Aммо бу одобли қиёфа остида кўпинча энг мудҳиш ва ёвуз мақсадлар яширинган эди. Мазҳабнинг асосий принципи мақсад воситани оқлайди деган ғоя эди. Бу принципга кўра, ёлғончилик, ўгирлик, маккорлик, қотиллик нафақат оқланарди, балки агар бу фалокатлар жамоатларнинг манфаатлари учун хизмат қилса, рағбатлантириларди. Иезуитлар ўзларининг ҳақиқий мақсадларини яшириб, масъул давлат лавозимларига кўтарилишга ҳаракат қилардилар, кирол маслаҳатчиси унвонига эришардилар, кўп мамлакатлар сиёсатига таъсир ўтказардилар. Улар хўжайинлар ортидан жосуслик қилиш учун хизматкор бўлиб олардилар. Иезуитлар протестант оилаларидан болаларни папа удумларини ижро этишга жалб қилиб, князлар фарзандлари учун коллежлар, оддий одамлар болалари учун мактаблар қурдилар. Католик жамоатларининг барча ҳашаматлари ва кўзбўямачиликлари одамларнинг акл-идрокини бўғиш. уларнинг дунёқарашига таъсир ўтказишга хизмат қиларди. Натижада болалар озодлик идеалларига хиёнат қилиб курашиб, ўзларининг ота-оналари қонини тўкдилар. Бу мазҳаб бутун Европа бўйлаб тарқалди ва ҳамма жойда папачиликнинг тикланишига ёрдам берди.УК 197.3
Ҳокимиятни кўпроқ бу мазҳаб қўлига жамлаш учун папанинг махсус декрети билан инкивизиция такланди. Бутун жамоатчиликнинг нафратига қарамай, бу даҳшатли трибунал папа дохийлари томонидан ҳатто католик мамлакатларида ҳам тикланди. Ниҳоятда даҳшатли ваҳшийлик уларнинг махфий қамоқхоналарида амалга ошириларди. Кўп мамлакатларда миллатнинг гули бўлган юз минглаб одамлар - юқори малакали ва истеъдодли, ҳалол ва аслзода, солиҳ ва Худога содиқ воизлар, мехнаткаш ва ўз ватанини севадиган фуқаролар. буюк олимлар, истеъдодли рассомлар, моҳир ҳунармандлар ўлдирилди ёки қувғин қилинди.УК 198.1
Рим ислоҳот нурини ўчириш, халқни Муқаддас Китобдан маҳрум қилиш, уни жаҳолатга ва қоронғу ўрта аср нодонлигига улоқтириш учун бу воситаларни ишга солди. Лекин Худонинг хоҳиш-иродаси бўйича, Лютернинг ўрнига дунёга келтирган олийжаноб одамларнинг меҳнатлари билан протестантизм йўқолмади. Бу таълимот ўзининг ҳаётбахш кучи билан князларнинг марҳаматига ва уларнинг қуролларига мажбур эмас. Протестантизмнинг таянчи энг кичик мамлакатлар, энг камтар ва кучсиз одамлар бўлди. Масалан, атрофини қудратли душманлар ўраб олган кафтдайгина Женевани олайлик. Душманлари бу мамлакатни йўқ қилиб юбормоқчи бўлган эдилар. Шимолий денгиз қирғоғида жойлашган ва ўша пайтда дунёнинг энг бой ва йирик мамлакатларидан бири бўлган Испанияга қарши мардларча курашган Голландияда, ери камҳосил, совуқ Швецияда Ислоҳот ғалаба қилди.УК 198.2
Калвин ўттиз йилга яқин Женевада меҳнат қилди - дастлаб Муқаддас Китобнинг ахлоқий таълимоти поклигини қўлланма қилиб оладиган Жамоат барпо қилиш учун, кейин бутун Европада Ислоҳотни тарқатиш учун хизмат қилди. У жамоатчилик фаолияти давомида хатолар ҳам қилди, унинг ақидалари эса хатолардан холи эмас эди. Аммо барибир у айниқса ўша давр учун ниҳоятда муҳим бўлган ҳақиқатни тарқатишда буюк роль ўйнади. У папанинг қудрати тезлик билан кучайиб бораётган бир пайтда протестантизмни ҳимоя қилди. Ислоҳотчи жамоатлар оддий ва пок ҳаёт йўлига тушиб олиши учун Калвин ёрдам берди, папа ҳукмронлиги даврида гуллаб-яшнаган такаббурлик ва бузукликка протестантизмни қарши қўйди.УК 199.1
Женева ислоҳотчилик таълимотини ва китобларни ёйиш учун муаллимларни юборди. Ҳамма мамлакатлардан таъқиб қилинганлар бу шаҳарга далда бериш ва насиҳат қилиш учун нигоҳларини қададилар. Калвиннинг шаҳри бутун Ғарбий Европадаги таъқибга учраган ислоҳотчилар учун бошпана бўлиб қолди. Асрлар давомида чўзилган даҳшатли таъқиблардан қочиб қочоқлар Женева дарвозаларига келдилар. Оч қолганлар, ҳақоратланганлар, оилаларидан ва ватанларидан маҳрум бўлганларни женеваликлар қизғин, самимий қабул қилдилар. Улар иккинчи ватанни топиб, ўзларини қабул қилган шаҳар учун миннатдорчилик билдирдилар, улар ўз билимларини, маҳоратларини,тақводорликларини бу шаҳарга бағишладилар. Бу шаҳардан бошпана топганларнинг кўпчилиги кейинчалик Рим зулмига қарши курашиш учун уйларига қайтдилар. Жасур шотланд ислоҳотчиси Джон Нокс, кўплаб инглиз пуританлари (диний-сиёсий ҳаракат иштирокчилари - тарж. изоҳп), голландиялик ва испаниялик протестантлар, франциялик гугенотлар (яъни протестантлартарж. изоҳи) - буларнинг ҳаммаси она юртларини қамраб олган зулматни тарқатиб юбориш учун Женевадан ҳақиқат машъаласини олиб бордилар.УК 199.2