Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    25-Боб - Чиқиш

    (Тавротнинг «Чиқиш» Китобида асосланган, 12:34—51; 13— 15-бобпар)

    Ҳассалари қўлларида, беллари боғланган, пойабзаллари оёқларига кийилган исроилликлар умидга тўлган юраклари билан, художўйлик эҳгиромда, чиқишлари тўғрисида подшоҳ фармонини кутиб, сукут сақлаб турардилар. Эрта тонгнинг нури ёйилмагунча улар йўлга чикдилар. Бало-қазолар кутган пайтда, Илоҳий қудратининг намоён бўлиши қулларнинг қалбларида ишонч алангасини ёндириб, зулмкорлар юракларини даҳшатга солганда, бутун исроилликлар Гўшенда йиғилдилар; ва, тезлик билан чиққанларига қарамай, бутун халқ керакли тарзда тартибланди, улар гуруҳларга бўлиндилар ва ҳар бир гуруҳга алоҳида раҳбар тайинланди.УOП 301.1

    Чиққанлар эса «болалардан бошқа олтиюз мингга қадар пиёда юрувчи эрлардан иборат бўлди. Улар билан биргаликда турли қавмлардан бўлган кўпчилик чиқди”. Исроил Худосига ишонганлар исроилликларга қўшилдилар. Лекин уларнинг ичида фақат бало-қазолардан қутилиш учун чиққанлар кўпроқ эди. Бошқалари умумий қизиқишга берилиб, синчковлик ҳислатлар орқасида ҳаракатга келдилар.УOП 301.2

    Халқ ўзи билан «майда ва йирик ҳайвондан ҳаддан ошиқ сурув» олиб чиқди. Бу чорва исроилликларнинг мулки эди, мисрликларга ўхшаб улар ўз мол-мулкини фиръавнга сотмадилар. Ёқуб ва унинг ўғиллари ўзлари билан Мисрга қўй ва қора молдан олиб келган эдилар, улар кейинчалик жуда кўпайиб кетдилар. Чиқиш олдидан, Мусонинг кўрсатмаси бўйича, улар ўз қадрланмаган меҳнатлари учун эҳсон талаб қилдилар, мисрликлар улардан бўшамоқни шунчалик орзу қиларди-ки, бош тортмадилар. Қуллар чиққанда зулмкорларнинг нодир нарсаларини ўзлари билан олиб кетдилар.УOП 301.3

    Мусога бир неча юз йил олдин кўрсатилган башоратли ваҳий худди шу кунда юзага чикди: «Сенинг насл-насабинг ўз еридан чиқиб мусофирчиликда яшайдилар, уларни қул қиладилар, ва тўрт юз йил уларни зулм этадилар... Шундан сўнг улар катта мол-мулк билан у ердан чиқиб кетадилар» (Ибт. 15, 13.14). Тўрт юз йил тўлди «Айтилган кунининг ўзида Худованд Исроил ўғилларини қавмлари билан чиқарди”. Мисрдан кета чиқиб, Исроил халқи ўзи билан қимматли меросни олиб чиқди — Юсуфнинг суяклари қулликнинг зулматли йилларида Исроилга озод бўлишини эслатиб, шунча йиллар давомида Илоҳий назрнинг ижро этилишини кутди.УOП 302.1

    Тўғри йўл билан Канъон ерига бориши ўрнига, Худо халойиқка жанубга, Қизил денгиз бўйига боришни тайинлади, чунки тўппа-тўғри йўл филистийлар еридан ўтарди. «Зеро Худо деди: халқ уришни кўриб, чиққанига ачинмасин ва Мисрга қайтиб келмасин». Агар улар филистийлар еридан ўтмоқчи бўлганда, ўз йўлларида оз эмас тўсиқ кўрардилар, чунки филистийликлар уларни қочиқ қуллар деб санаб, тебранмай уруш бошлардилар. Исроил- ликлар эса шунчалик қудратли ва урушчан халқ билан уруш олиб бориш учун бутунлай тайёр эмасдилар. Уларнинг диний билимлари ва имонлари бўш бўлган сабабли, улар тез қўрқиб кўнгилсизланардилар. Қуролсиз, урушга ўрганмаган, улар қулликнинг узоқ йиллари давомида жуда эзилгандилар, шунга қўшимча хотин, болалари ва подалари билан туялгандилар. Худованд уларни Қизил денгиз томон етаклаб, ҳамдардли ва доно Худо эканини кўрсатди.УOП 302.2

    «Исроил ўғиллари, Суккотдан силжидилар ва саҳро четидаги Эфамда тўхтаб жойлашдилар. Худованд уларга йўл кўрсатиб, булутни пардадай ёйиб, кундузи булут устунида, кечаси эса оташли устунда уларнинг олдида борарди, кечаси ва кундузи йўлларига имконият берар эди. Халқнинг чеҳраси олдидан кундузи булутли устин ва кечаси оташли устун кетмасди”. Довуд пайғамбар дейди: «Худованд булутни пардадай ёйиб ташлар, тунни ойдин қилмоқ учун оташ юборар эди» (Заб. 104, 39). Уларнинг Ҳимоячиси кўринмай доимо олдиларида ҳозир эди. Кундузи булут уларга йўл кўрсатарди ёки пардадай бутун халқ устидан ёйилиб, жазирамадан сақларди, қуриган саҳродан ўтганда салқин шабада эстириб, саёҳатчиларни қувонтирарди. Кечаси булутли устун оташли устунга айланарди ва бутун манзилни ëритиб, доимо Илоҳий борлигига шоҳидлик қиларди.УOП 302.3

    Ишаъё пайғамбар энг гўзал ва тасалли берадиган башоратларининг бир қисмида, ёвуз кучлар билан бораётган охирги буюк курашда Худонинг Ўз халқи устидан қилган ғамхўрлигини кўрсатиш учун, булутли ва оташли устунни эсига олади. «Сион тоғининг ҳар бир жойида ва йиғилган- ларнинг устида Худованд кундузи булут ва тутун, кечада эса оташин олов порлашини бунёд этур, чунки бутун ҳурматга муносиб бўлганлар устида паноҳ бўлур. Кундузги жазирамада соя бериш учун, ва оби-ҳавосизликдан ва ёмғирдан сақлаб қолиш учун чодир бўлур» (Иш. 4, 5.6).УOП 303.1

    Саёҳатчиларнинг кўз ўнгида зулматли саҳро ёйилар эди. Йўллари тўғрими, деб улар шубҳалана бошладилар. Қийин йўлдан чарчаш сезиларди, шунингдек қайбирларининг кўнглида: мисрликлар орқаларидан қувиб чиқмадиларми, деган хавотирлик туғилди. Аммо булут олдинларида борар эди, улар эса изма-из қолмасдилар. Кейинчалик Худо Мусога борар йўлдан бошқа томонга бурилиб, денгиз олдида ернинг қояли кавагида жойлашишни буюрди. Фираъвн кетларига тушганига, лекин уларни халос қилиб Худованд олқишла- нишига у хабар олди.УOП 303.2

    Исроил халқи саҳрода тўхтаб, диний хизмат қилиши ўрнига, Қизил денгиз томон йўл олган хабари бутун Миср бўйлаб ёйилди. Фиръавннинг маслаҳатчилари: қуллар қочдилар, ҳеч қачон қайтиб келмайдилар, деб унга етказдилар. Тўнғичларнинг ўлимига Илоҳий куч сабаб бўлганига энди халқ шубҳалана бошлади ва ўзларини алданган, деб ҳис қиларди ва пушаймон бўларди. Буюк эрлар, қўрқувдан қайтиб, ўтган бало-қазоларни табиий сабабларнинг оқибати, деб санашга тайëр эдилар. «Нима қилиб қўйдик? Нима учун исроилликларни қўйиб юбордик? Бизларга хизмат қилмаслари учунми?” — деб мисрликлар аччиқ фарёд чека бошладилар.УOП 303.3

    Фиръавн кетларидан қувмоқ учун ҳаракат қилди: «танланган олти юз аравалар ва Мисрнинг ҳамма аравалари”, отлиқлар, йўлбошчилар ва пиёда юрувчи аскарлар. У ўзи, баланд қавмли яқинларининг ҳамроҳлигида қўшинларига қўмондонлик қилди. Худоларининг иноятига етишиш учун, яъни ишда муваффақият қозониш учун, коҳинлар ҳам унинг билан йўлга чиқдилар. Исроилликларни лашкари билан даҳшатга солишига фиръавн шубҳаланмасди. Улар Исроил Худосига бўйсунишга мажбур бўлдилар, энди атрофдаги яшовчи халқлар уларни масҳара қилмасинлар, деб мисрликлар хавотир олардилар; агар энди улар бутун кучи билан отланиб қочоқларни қайтарсалар, олдинги шарафини қайта тиклайдилар ва қулларига қайтадан хўжайин бўла оладилар.УOП 304.1

    Яҳудийлар денгиз ёнида жойлашдилар, унинг сувлари бартараф қилиб бўлмайдиган тўсқинлик бўлиб туюларди, тўхтаган жойдан жануб томонида эса баланд тоғлар ўтар йўлларини тўсарди. Тусатдан улар йироқда дўқ урадиган лашкарнинг олдига тушган араваларни ва қуролларнинг ярқирашини кўрдилар. Яқинлашган сари мисрликларнинг отлиқ қўшинларининг югурганидан исроилликларнинг юраклари даҳшатга тўлди. Қайбирлари Худога нола қилдилар, лекин одамлардан кўплари Мусонинг олдига шошилиб: «Мисрда тобут қолмаганми, сен бизни саҳрога ўлиш учун олиб келмасанг? Миср еридан олиб чиқиб, бизлар билан нима қилиб қўйдинг? Худди шуни биз Мисрда сенга айтмаган эдикми: «бизни қолдир, биз мисрликларга хизмат қилаверайлик» деб? Саҳрода ўлгандан кўра, яхшиси мисрликларга қул бўлишимиз».УOП 304.2

    Исроилликларга неъматлар ато этиб Худованд бир эмас кўп марта Ўз қудратини уларга намоён этди. Энди эса халқнинг эътиқоди сустлигидан Мусо қаттик изтиробланди. Уларнинг доҳийси фақат Худонинг буйруғига биноан иш юртганида, қандай қилиб ҳозир туғилган қнйин ва хавфли вазиятда уни айбдор қила оладилар? Ҳақиқатан, агар уларни халос этиш учун Худонинг Ўзи қатнашмаса, қутулиш учун ҳеч бир имконият кўринмасди. Аммо, Худо айтган жойда тўхтаб, шунинг билан Унинг буйруғини бажарган ҳолда, Мусо оқибати нима бўлишига хавотирланмас эди. Одамларни тинчлатиб: «Қўрқманглар, қаттиқ туринглар ва Худованднинг бугун сизлар учун қилган нажотини кўрасизлар; зеро сизлар кўриб турган мисрликларни бошқа то абад кўрмайсизлар. Худованд сизлар учун жангга тушади, сиз эса тинч бўлинглар”,— деди.УOП 304.3

    Бутун оломонни Худованд олдида куттириб қўйиш осон эмасди. Сабрсизлар итоат қилишни йўқотиб, ўзларини тута олмай, ақлсиз ва чидамсиз бўлиб қолдилар. Улар душман қўлига тушиб қолишиларини кутиб ва ундан қўрқиб, овозларини чиқариб дод-фарёд кўтардилар. Ажойиб булутли устун Худонинг кўрсатмаси сифатида олға боришни буюрди ва жойидан қўзголди, лекин улар бир-бирига савол бериб, янада каттароқ фалокатга йўлиқсак-чи, шу устун орқасидан юриб, бошимиз берк кўчага кириб қолмадими, ундан чиқиб бўлармикин? — деб фиғон қилдилар. Шундай қилиб уларнинг бсмор тасаввурида Илоҳий Фаришта ўлим хабардорига айланди.УOП 305.1

    Аммо энди, Миср лашкари осонгина ғолиб чиқиш ниятида жуда яқинлашганида, булутли устун улуғворлик ила осмонга кўтарилди, исроилликлар тспасидан ўтиб кетди ва миср лашкари олдида пастга тушди. Қочоқлар ва изларига тушганлар ўртасида зулматли девор пайдо бўлди. Мисрликлар яҳудийларнинг жойлашганини кўра олмай, тўхташга мажбур бўлдилар. Тунги қоп-қоронғи зулмат қалинлашганда, булутли дeвор ярқинланиб яҳудийларнинг бутун манзилини ёритди.УOП 305.2

    Шу пайт Исроил юрагига яна умид қайтди, ва Мусо Худовандга мурожаат қилди: «Ва Худованд Мусога деди: Менга нима учун фарёд чекяпсан? Исроил ўғилларига айтгин, ўринларидан туришсин, сен эса ҳассангни кўтаргин ва қўлингни денгизга чўзгин, ва уни бўлгин, ва Исроил ўғиллари денгиз ичидан, пайдо бўлган қурукликдан ўтадилар”.УOП 305.3

    Исроил халқи денгиздан ўтганини сўзлаб, Довуд пайғамбар шундай ёзади: «Сенинг йўлларинг денгиздан ўгди, роҳларинг азамат сувлардан кечди, изларинг эса — номаълумдир. Мусо ва Ҳорун қўли билан Сен халқингни сурув каби етаклаб бординг» (Заб. 76, 20.21). Ўз ҳассасини чўзганда сувлар айирилди, ва Исроил қуруқликдан боргандай, денгиз оша қадам қўйди, тўлқинлар эса деворлар каби икки томондан кўтарилди. Худонинг алангали устунидан нур сочилиб кўпикланган денгиз тўлқинида аксланарди. Ёруғликнинг нури денгизда кенг эгатлар очгандай, йўлни ёритарди ва соҳилнинг нарги томонида йўқ бўларди.УOП 305.4

    «Мисрликлар ҳайдаб кетдилар, ва улар орқасидан денгиз ўртасига кирдилар: фиръавниинг ҳамма отлари, унинг аравалари ва унинг отлиқлари. Ва эрта тонг қоровуллик пайтда Худованд оташли ва булутли устундан Мисрликлар манзилига назар ташлади, ва Мисрликлар манзилини довдиратиб қўйди...”УOП 306.1

    Уларнинг ҳайрон қолган кўз ўнгида сирли булут оташли устунга айланади. Момақалдироқ гумбурлади, чақмоқ чақди. «Булутлар ёмғирини қуйди, самода момақалдироқ гумбурлади, ўқларинг тўрт томонга учиб кетди. Довул ичидан чақмоғинг гумбурлади, барқларинг дунёни ёритиб юборди, ер юзи қалтираб остин-устин бўлди» (Заб. 16, 18.19).УOП 306.2

    Мисрликларни ваҳима ва даҳшат босди. Табиат кучларининг довуллаган қаҳр-ғазабида уларга ғазабланган Илоҳий нидо эшитиларди, ва улар орқага, соҳил томон қайтишга интилдилар. Лекин Мусо ҳассасини яна узатди, ва кўтарилган тўлқинлар, кўпириб яшнаб, ўз. ўлжасига ҳирсли ташланди ва зулматли чуқурликка мисрлик лашкарини кўмди.УOП 306.3

    Тонг отганда, Исроил халқи душманнинг қудратли қўшниларидан қолдиғини — соҳилда ётган жасадларини — кўрди. Ягона бир тун энг даҳшатли ўлимдан қутқариб, бутунлай халос бўлишни келтирди. Ёрдамсиз қолган халқнинг кўпчилиги — урушишга ўрганмаган қуллар, хотин ва болалар ва подалар денгиз ва қудратли Миср лашкари орасида сиқилиб қолди; ва мана, денгиздан ўта йўл очилганини, душмаи енгиб чиқишга озгина қолганида чўкиб кетганларини ҳамма кўрди. Доимо Бўлган уларни қутқарди, ва ишончга тўлган юраклар миннатдорчиликда Унга бурилдилар. Одамларнинг ҳислатлари тантанали садоларга куюлди. Илоҳий Руҳ Мусонинг устига тушди, ва халқ унинг билан биргаликда ғолиб чиққанига миннатдор бўлган қўшиғини кўйлади — бу энг қадимги, шунингдек инсониятга белгили бўлган, Худони мадҳ қиладиган санолардан биридир!УOП 306.4

    «Худовандга куйлайман,
    Зеро у баланд юксалди,
    отни ва отлиқни денгизга улоқтирди.
    Худованд қўрғоним менинг
    ва шон-шуҳратим менинг,
    У менга нажот келтирди.
    У менинг Худойим,
    Олқишлайман Уни;
    менинг отамнинг Худоси —
    юксалтираман Уни.
    Худованд жангнинг эри
    Унинг исми азалдан Бўлган.
    Фиръавн араваларини ва лашкарини
    У денгизга улоқтирди,
    ва танлангап ҳарбий бошлиқлари
    Қизил денгизга чўкдилар.
    Тўлқин уларни қоплади,
    улар тош каби чуқурликка тушдилар.
    Сенинг қўлинг, ё Худовандо,
    кучи билан олқишланди;
    Сенинг қўлинг, ё Худовандо,
    душманни енгиб чиқди...
    Ё Худовандо,
    Худолар ичида Сен каби ким бор?
    Сен каби муқаддасликда юксак,
    мадҳ қилинишда муҳтарам,
    ажойиботлар Ижодкори каби ким бор?..
    Сен халос қилган ушбу халқни
    Илтифотинг яраша етаклаб бормокдасан;
    Ўз муқаддас маконингга,
    Ўз кучинг нла кузатиб бормоқдасан.
    Халқлар эшитди ва ларзага тушди... уларнинг устига даҳшат ва қўрқув тушсин,
    Сенинг қўлингнинг юксаклигидан
    улар тошдек, қотиб қолсин,
    Сенинг халқинг, ё Худовандо, ўтиб кетгунча,
    Сен қўлинга киритган ушбу халқинг
    ўтиб кетгунча.
    Сен сазовор қилган тоққа уни киритгин,
    Сен сазовор қилган тоқда уни ундиргин,
    Ўзинга макон қилиб танлаган жойингда».
    УOП 307.1

    (Чиқ. 15, 1-17)

    Чуқур қаъридан чиққиб аксланган садодай, катта оломонининг куйлаган ушбу юксак ашуланинг овози бутун теварак-атрофга ёйиларди. Бу ашулани исроиллик аёллари куйлаб, рақс тушиб чилдирма чалиб борганларида, Мусонинг синглиси Марям хонандалар ва созандаларнинг олдида юрарди. Саҳро ва денгиз устидан қувончли тантана қўшиғи янграрди, ва тоғдан қайтиб мадҳ сўзларини такрорларди: «Худовандга куйланг; чунки у баланд юксалди”.УOП 308.1

    Буюк халос бўлиш шаънига яратилган бу қўшиқ яҳудий халқининг хотирасидан ҳеч қачон чиқиб унутилмасин эди. Асрдан асрга Исроил пайғамбарлари ва хонандалари уни такрорлаши даркор эди. Парвардигори Оламга ишонган инсонга, У куч ва халос бўлишининг шоҳиди бўлсин эди бу қўшиқ. Бу қўшиқ фақат Исроил халқига тегишли эмас, ҳақиқатнинг бутун душманлари йўқ бўлиб, Илоҳий Исроил тамом ғалаба қозонган вақтларга у йўналтиради. Патмос оролига сургун қилинганида Юҳанно пайғамбар ваҳий кўрди. Оқ кийммларга кийинган, «ғалаба қозонган» буюк оломон «Худонинг чангларини қўлга олиб, ойна денгизнинг устида турган эдилар. Улар Худо қули Мусонинг куйини ва Қўзининг куйини» куйлардилар (Ваҳ. 15, 2—3).УOП 308.2

    «Бизларга эмас, эй Худованд, бизларга эмас,
    Ўзингнинг исминга мақтов бергин!
    Зеро Сен кўп иноятли-ю садоқатлисан»
    УOП 308.3

    (Заб. 113, 9).

    Исроил халқи халос бўлиш қўшиғига ана қандай руҳ киритди, ва Худованддан қўрқиб, Уни севадиганларнинг юракларида худди шундай руҳ маскан топар. Худо яҳудийларни Қизил денгиз олдида халос қилди; бизнинг жонларимизни гуноҳдан бўшатиб, У бизга каттароқ бўлган нажот кучини сарф қилади. Исроил ўғилларига ўхшаб, биз ҳам «Унинг инсон ўғилларига қилган ажойиботлари учун» Худони бутун қалбимиз, жонимиз ва тилимиз билан мадҳ қилишимиз керак. Худонинг буюк илтифотлари устидан мулоҳаза юритган, Унинг ҳатто энг камтар ҳадяларини унутмайдиган инсон, ўзини илтифот боғичи билан боғлайди, юраги эса Худовандга куйлайди. Биз ҳар куни Худонинг иноятига сазовор бўламиз, уларни унугмай доимо шукур қилиб, олган иноятлар учун Уни мадҳ этмоғимиз лозим, биаларга бахт келтирган ва бизларга Осмонни очган Исонинг ўлими учун мадҳияларимиз ҳаммадан ошиқ бўлсин. Биз Худонинг атоқли ҳазинаси бўлсин учун, бизни Ўзи билан боғлаганида, бизларга, гуноҳдан нобуд бўлганларга қандай ҳамдардлик, қандай солиштириб бўлмайдиган меҳр У намоён қилди! Биз Худонинг фарзандлари деб аталишимиз учун, Халоскоримиз томонидан қандай қурбон келтирилди! Қўлга киритиб фориғ қилишда бизга таклиф қилинган режа учун, ва муборак умид учун Худони мадҳ қилишимиз керак; самовий мерос учун ва Унинг бой назрлари учун Уни мақташимиз керак; Исо тирик бўлиб, бизлар учун шафоат қилишига Уни мақташимиз керакдир.УOП 309.1

    «Шукрона билан қурбонлик келтирган Мени улуғлайди”,— дейди Ижодкор (Заб. 49, 23). Самода яшовчиларнинг ҳаммаси Илоҳий Исмга мадҳ қилиш учун бирлашадилар. Уларнинг порлоқ қаторига кириб турганимизда қуйлашимиз учун, ҳозир ер юзида яшаганимизча, фаришталар қўшиғини ўрганайлик. Келинг, санокор билан биргалиқда айтайлик: «Тирик эканман Худовандни мадҳ қиламан, умрим борича Худойимни тараннум этаман». «Эй Худо, ҳалқлар Сенга шукр қилсин, барча халқлар Сенга шукрона айтсин!” (Заб. 145,2; 66,6).УOП 309.2

    Худованд яҳудийларни халос қилганида Ўз қудратини намоён қилиш учун ва муносиб равишда зулмкорлар мағрурлигини хокисорлаш учун, Илоҳий донолик уларни денгиз олдидаги тоғ ғорига олиб келди. Уларни бошқа йўл билан қутқара оларди, лекин уларнинг имонини синаш учун ва Ўзига нисбатан уларнинг ишончини бақувватлаш учун, У шундай йўлни танлади. Халойиқ ҳориди, қўрқувдан қийналиб кетди, лекин, Мусо уларга олға боришни буюрганида, улар қайтиб кетганларида эди, Худо нажот топиш йўлини уларга ҳеч қачон очиб бермас эди. «Имон билан исроилликлар Қизил денгиздан худди қуруқликдан ўтаётгандек кечиб ўтишди» (Ибр. 11, 29). Сувнинг ёнига яқинлашиб, улар Мусо орқали айтилган Илоҳий Каломига ўз эътиқодини исботладилар. Кучлари борича улар ҳаракат қилдилар, ва ўша пайтда Жаббор Тангри Таоло денгизни икки тамон бўлди ва улар учун йўл очди.УOП 309.3

    Бу тажрибада бутун даврлар учун жиддий дарс бордир. Кўп вақт масиҳий ҳаётида учраган тақликалар ва вазифалар кечириб бўлмайдиган бўлиб туюлади. Тасаввур қилишимизга яраша нобуд бўлиш, қулликка тушиш ёки oрқада ўлим кутиш расмлар кўз олдимизга келади. Аммо Илоҳий овоз «Олға бор», деб буйруқ бермоқда. Ҳатто бизнинг кўзларимиз ожизланиб, зулматда ҳеч нарса кўра олмасак ҳам ва оёғимиз остида совуқ тўлқинларни сезсак ҳам, Унинг овозига бўйсунишимиз керак. Бизнинг олға юришимизга ҳалақит берадиган тўсиқликлар, агар биз шубқалансак ва руҳий тебрансак, ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Шубҳанинг кўланкаси ҳам йўқ бўлиб, қулайсизлик ва мағлуб бўлиш белгилари тамом қолмаганини кутиб, фақат ижобат чоғида бўйсуимоқчи бўлган одам умуман ҳеч қачон итоат қилмайди. Ишончни суст қиладиган овоз пичирлаб: «Бутун тўсқинликлар кетиб, йўлимиз аниқ белгиланмагунча келинг, тўхтаб турайлик»,— дейди. Аммо ишонч, ҳаммага умид боғлаб ва ҳеч нарсага шубҳаланмай, мардларча олға юришга даъват этмоқда.УOП 310.1

    Мисрликлар учун зулмат девори бўлган булут, яҳудийлар учун бутун мaкoнни ёритадиган ва йўлларига нур сочадиган ёруғликнинг буюк оқими бўлди. Худонинг азалий билимига кўра имонсиз зулмат ва маъюсликка тушади, ишонган жон эса ёруғлик ва тинчликка сазовор бўлади. Худо тайинлаган йўл саҳро ва денгиздан ўтиши мумкин, лекин у бехатар йўлдир.УOП 310.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents