Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    7-Боб - Тўфон

    (Ибтидо Китобининг 6,7-бобларида асосланган)

    Нуҳ пайғамбарнинг бўлган кунларида ер устига икки баровар лаънат тушди. Унинг сабаби: Одам Атонинг қилган гуноҳининг оқибати ва Қобил ўглининг қотилликка йўл қуйганининг натижаси эди. Шунда ҳам еримиздаги табиат деярли ўзгармади. Ер қиёфасида гуноҳнинг излари кўринса ҳам, у олдингидай гўзал, Худованднинг иноятига яраша олийҳимматликка тўлиб-тошганди. Тепаликларда баланд дарахтларга кўтарилиб, ўраб олган ток навдаларида мўл мева берган оғир узум шингиллари. Кенг увайдалар ям-яшил ўтларга қопланган, уларнинг ичида назарни қувонтирадиган турли-турли хушбўй гул дасталари. Ер эса мўл ҳосил берарди. Тўфон келмас олдин дарахтлар бутунгига нисбатан баландроқ ва гўзалроқ бўлган, уларнинг ички тартиби эса тошдай қаттиқ сабабли, улар умрбодли эди. Олтин, кумуш, қиммат баҳо тошлар ер устида сероб- гарчиликда очиқ учрарди.УOП 75.1

    Шунингдек инсон қавми ҳам олдинги ўз кучини сақларди. Одам ҳаёт дарахтига яқинлашганидан кейин бир неча авлод алмашинди, лекин ҳаёт давоми ҳалигача юзлаб йилларга чўзиларди. Шу даврларда буюк гавдали инсонлар яшардилар. Улар куч-қудрати ва ҳар қандай кашфиётларининг маҳорати ва мураккаблиги билан ажралиб турардилар. Лекин оқибатда улар Парвардигорнинг умидини уздилар. Фазилатлари қанчалик мақтовга лойиқ бўлса, шунчалик кўпаётган қонунсизликда улар ўз бепарволикларида чексиз айбдор бўлдилар. Қадимги дунёнинг яшовчиларини Худо кўп саноқли ва бой ҳадялар билан инъомлади, лекин шу инъомларнинг қадрига улар етмадилар. Шу инъомларни улар фақат ўзларини олқишлаш учун ишлатдилар. Тангридан, инъом Берувчидан кўпроқ инъомларни севиб қолиб, оқибатда лаънатга қолдилар. Бир-биридан санъатда ва маҳоратда ўтиб кетиш мақсадда, улар олтин, кумуш, қиммат баҳо тошларни ва ёғочни ўз маконларини безатиш учун истифода қилардилар. Агарда шу узоқ йиллар яшайдиган, нодир куч-қудратга ва истеъдодга сазовор бўлган одамлар ўз фаолиятини Худога бағишланган бўлсалар эди, улар бутун ер бўйлаб ўз Ижодкорини шарафлаган бўлардилар ва ҳаётлари билан Худонинг буюк режасини мужассам қилардилар, зероки нақ шу режани амалга ошириш учун одамзотга ҳаёт инъоми берилган.УOП 75.2

    Фақат ўз мағрурликларини қондиришга интилиб, улар ҳузур-ҳаловатда роҳатланардилар ва бора-бора бузилиб кетдилар. Ўз билимларида юксалиб, улар Худованди Каримга шукур қилмасдилар, аксинча, тезда Унинг борини инкор эта бошладилар. Табиатнинг Ижодкорига топинмай, улар табиатга топинадиган бўлдилар. Инсоний ақпни юксалтириб, қўлдан қилинган санамларга хизмат қила бошладилар, ва ўз фарзандларини ҳам бутларга топингани ўргатдилар.УOП 76.1

    Кўкарган далаларда ва юксак дарахтларнинг кўланкасида ўз санамларига қурбонгоҳлар қурдилар. Сохта худоларга топинмоқ учун улар катта, доимо кўкариб турган ўрмонзорлар ила фойдаландилар. Ўрмонзорлар бориб гўзал боғистонга ўтарди, уларнинг йўлаклари санамларга безатилган, устиларида эса мева дарахтларнинг бутоқлари осилиниб турарди. Табиат, санамлар одамда бутпарастликка ҳавас туғдирарди, ҳар қандай баҳаё эҳтирослар уйғотарди.УOП 76.2

    Инсонлар Парвардигорни қолдириб, ўз қўллари яратган худоларга топинардилар ва, натижада, борган сари тушкунликка юз тутардилар. Забур Китобида бутпараст- ликнинг таъсирини кўрсатмоқчи бўлиб: «Уларни ясаган ҳар бир киши — ҳамма уларга эътиқод қилувчилар худди уларга ўхшаб қолур» — дейди (Заб. 113,16). Назар солган сари биз ўзгара бошлаймиз — бу инсон ақлининг қонуни. Ҳар одамда ҳақиқат, адолат ва муқаддаслик деганларнинг ўз тасаввури бор, у шундан юксала олмайди. Aгap инсон онги фоний табиатни қолдириб, ишонч билан чексиз доноликни ва муҳаббатни қўриш учун назарини баландга кўтармаса, у руҳий тушкунликка дучор бўлади. Бутпарастлар ўз худоларига инсоний хусусиятлар ва эҳтирослар бўлакладилар, шунинг учун уларда шахс тўғрисида тасаввур этишлари гуноҳкор одам табиатининг рамзигача торланди. Шу сабабли улар тушкунликка юз тутдилар ва тамоман бузилиб кетдилар. «Ерда одамзотнинг ёмонлиги ошиб бераётганини, кўнглидаги бутун фикр-хаёли эса ҳамиша ёмонлик эканини Худованд кўрди... Ер зўравонликка тўлиб тошди ва Худонинг кўзи олдида бузила бораётган эди”. Худо одамларга ҳаётларида раҳбарлик учун Ўз амрларини берди, лекин улар қонунни буздилар ва, натижада, гуноҳларга ботдилар. Одамларнинг виждонсиз- лиги очиқ ва баландпарвоз намоён бўлди, ҳақиқат оёқ ости қолиб, озор тортганларнинг фарёди самога кўтариларди.УOП 76.3

    Ер юзида, деярлик энг бошидан Илоҳий буйруғига қарши кўп хотин олиш ўрин топди. Худо Одамга бир хотин берди, шу саволда Ўз муомаласини кўрсатДИ. Лекин гуноҳга дучор бўлганларидан кейин одамлар ўз нуқсон қалбларининг иштиёқларига муносиб муомалани танладилар, натижада азоб-уқубатлар ва жиноятлар тез кўпая бошлади. На никоҳни, на шахсий мулк ҳуқуқини ҳурмат қилмайдиган бўлдилар. Aгap бировнинг хотини ёки мол-мулки ёқиб қолса, куч билан олиб қўйиб, янада ўз қилган жиноятидан мағрурланардилар. Одамлар жониворлар ўлдиришни ёқтириб, уларнинг гўштини ея бошладилар. Натижада улар шафқатсиз ва қон талаблий одамларга айландилар, инсоний ҳаёт уларнинг назарида ҳар қандай қимматлигини йўқотди.УOП 77.1

    Дунё, энди туғилган гўдакдай, ёш эди, лекин қонунсизлик шунчалик чуқур тарқалдики, бошқа чидаёлмай: «Ўзим яратган одамзотни ер юзидан қириб ташлайман”,— деди Худованд. Айбдор инсоният билан чексиз курашмас- лигини У эълон этди. Aгap одамлар ерни ва унинг хазиналарини ҳаром қилишдан тўхтамасалар, У уларни ердан қириб ташлайди, ва Ўзи шундай севги билан дуо қилган ҳаммасини йўқ қилади. У жониворларни қириб ташлайди, мўл ҳосил берадиган ўсимлик дунёсини ва гўзал еримизни бепоён саҳрога айлантиради.УOП 77.2

    Борган сари кўпаётган ҳулқсизлик ичида, маънавий тушкуликни тўхтатиш учун, Матушалоҳ, Нуҳ ва уларнинг саҳобалари бутун кучлари билан одамлар қалбида ҳақиқий Парвардигор тўғрисида билимни сақлаб қолишга тиришар- дилар. Туфондан 120 йил олдин Ўзининг азиз хабардори орқали Худо ниятини Нуҳга етказди, ва унга кема ясашига буйруқ берди. Кемани қурган пайтда, Нуҳ одамларга ўз тарғиботида Худонинг қарорини баён этарди, яъни бадкирдорлар туфон суви билан нобуд қилинишларики. Кимда-ким муқаддас хабарга ишониб, тавба қилса, ҳаётларини тузатсалар — кечириладилар ва нажот топадилар. Ҳанўх ўз авлодига туфон тўғрисида Худодан олган ваҳийни етказди, Матушалоҳ ва унинг ўғиллари Нуҳ ваъзини эшитдилар ва кема қуришда иштирок этдилар.УOП 77.3

    Худованд Нуҳга кеманинг расо ўлчамини ва унинг қурилиши ҳақида муфассал гапириб берди. Инсоний ақл- идрок шундай кучли ва маҳкам иншоотни бажаролмас эди. Унинг Бинокори — Худованднинг Ўзи, қурувчи эса — Нуҳ бўлди. Ташқи кўринишида кема сузишга мосланган кемага ўхшарди, лекин бошқа тарафдан у кўпроқ уйга ўхшарди. Кема уч қаватли қилиб қурилган, эшиги эса ён томонда жойлашганди. Кеманинг бутун бўлимлари шундай қурилган эдики, юқоридан тушган нур бутун бўлмаларини ёритарди. Кема қуришига шамшод ёғочи ишлатилган, яъни «гофер» ёғочи, у энг қаттиқ ёғочлардан бўлиб, узоқ юзлаб йиллар давомида бузулмайди. Шундай юксак иншоотни қуриб битириш учун кўп вақт ва меҳнат керак эди. Жуда қаттиқ баланд ўсган дарахтлардан тахта тайёрлаш, бизларнинг кучларимизга нисбатан, қадимги одам жисмоний жуда кучли бўлганига қарамай, мураккаб жараён эди. Инсон онгининг бутун қобилияти шу буюк ишга берилди, токи кема бенуқсон бўлсин деб. Лекин шунга қарамай келгуси тўфон сувларини кўтара олармиди? Сувлар мавж урганда фақат ягона Парвардигори Олам Ўз фарзандларини ҳимоя қилаоларди.УOП 78.1

    «Нуҳ пайғамбар имонли бўлгани учун, Худо унга келажакда юз берадиган ҳодисалар ҳақида ваҳий юборди, Нуҳ эса ўз хонадонини қутқариш учун ихлос билан кема ясади. У бу иши билан бутун дунёни маҳкум қилди, ўзи эса имони туфайли аҳли солиҳ деб қабулга ўтди» (Ибр. 11,7). Келгуси хатар тўғрисида дунёни огохлантириб, Нуҳ ўз меҳнати била қалбининг самимийлигини исботлади. Шундай йўл билан унинг имони мустаҳкамланиб, одамларга аён бўларди. У атрофдагилари учун намуна бўлди, чунки Худонинг айтганига ишонарди. Бутун мол-мулкини Нуҳ кема қуришга сарф этди. Қуруқ ер устида шунчалик катта кемани қура бошлаганида, ҳар томондан одамлар йиғилиб, бу танҳо- воизнинг илҳомланган нутқини ҳайрон бўлиб эшитардилар ва кўрганларидан ажабланардилар. Кема қурилаётгандаги болғанинг ҳар бир қоқиши халқ учун гувоҳлик бўлди.УOП 78.2

    Нуҳ пайғамбарнинг огоҳлантиришларига одамлар олдин қулоқ солгандай бўлдилар, лекин шундай бўлганда ҳам улар чин қалбдан самимийлик билан Худо олдида гуноҳларидан кечмадилар. Уларни қолдиришни истамасдилар. Тўфон бошланишигача қолган вақт давомида уларнинг имони синалди, лекин синовдан улар ўтолмадилар. Кўплар ишонмасликлари туфайли мағлубият бўлиб, оқибатда жиддий хабарни тарк этиб, олдинги дўстларига қайтдилар. Қайбирлари огоҳлантириш юзага чиқади, деб ишондилар, лекин масхарабозлар ичида қолиб, улар иноятли товушдан қулоқларини гаранглатдилар, ва бошқаларнинг кайфиятига қўшилдилар. Тезда улар энг баландпарвоз бўлиб, уруш оловини ёқувчиларига айландилар, зеро ҳақиқатдан шундай бўлади-ки, ким қачонлардир катта нур ёритилишига муносиб бўлиб, кейинчалик Илоҳий Руҳнинг фош қиладиган овозига қарши бўлсалар, улар яна гуноҳларига ботадилар ва жуда паст руҳий ҳолатга тушадилар.УOП 79.1

    Тўфонгача бўлган ернинг ҳолатига назар солар эканмиз, одамлар бутпараст бўлиб кетганларди деганда, шy сўзнинг тўла-тўкис мазмуни кўзда тутилмайди, йўқ. Кўплари ўэларини художўй деб санардилар. Улар тасдиқлаб, санам фақат Худонинг эвази ва унинг орқали одамлар Илоҳий Зот тўғрисида аниғироқ тушунча оладилар, деб адашардилар. Улар биринчидан бўлиб Нуҳ ваъзини тарк этдилар. Назарларида Худони тасаввур қилмоқчи бўлганларида, уларнинг ожизланган онги Илоҳий куч-қудратни кўрмасди. Худованд талабларининг абадийлигини ва ўзгартиб бўлмаслигини, Унинг муқаддас бўлганини улар тушунмай қолдилар. Гуноҳ кўпайган сари одатга айланиб, жиноятли экани кўринмайдиган бўлди, бориб-бориб улар: Илоҳий Қонун ўз кучини йўқотди, ва гуноҳ учун жазо олиш Худонинг табиатига зид, деб хулоса чиқирдилар. Наҳотки Илоҳий ҳукм ерга дуч келар. Ундай бўлиши мумкин эмас,— дедилар. Агар у даврлар одамлари Илоҳий қонунга бўйсунганларида эди, улар Ўз хизматкори орқали огоҳлантирадиган Худованднинг овозини эшитардилар. Лекин ёруғликни тарк этиб, улар шунчалик ожизландиларки, ҳатто Нуҳ пағамбарнинг хабарини чин қалбдан адашиш, деб санадилар.УOП 79.2

    Ҳақиқат томонида ҳеч ким бўлмади. Бутун дунё Худонинг ҳаққонийлигига ва Унинг қонунига қарши исён кўтарди, Нуҳга эса «фанатик» деб ном бердилар. Шайтон Ҳавони васвасага солиб Худога итоат қилмасликка ундаганида: «Йўқ, мутлақо ўлмайсизлар»,— деганди. Буюк шарафланган донишмандлар худди шуни такрорлаб, Худонинг таҳдидлари фақат бизларни қўрқитиш учун берилган, улар ҳеч қачон бажо келтирилмайди, деярдилар. Яна, давом этиб: «Хотиржам бўлинг. Худованди Карим Ўзи яратган дунёни ва вужудга келтирган зотларни ҳеч қачон нобуд қилолмайди. Хотиржам бўлинг, қўрқманг, Нуҳ — оддий нодон фанатик»,— деярдилар. Дунё алданган чолнинг телбалигидан куларди. Худо олдида хокисорлик қилмасдан, гўёки Нуҳ орқали Худованднинг огоқлантиришини эшитмагандай, одамлар ўз итоатсизлигида маҳкам турардилар.УOП 80.1

    Лекин Нуҳ пайғамбар довулга қарши турган қоядай тебранмасди. Ҳаммаларнинг нафрати ва масхара қилиши ичида у, беғубор соддалиги билан, бенуқсон муқаддаслиги ва имони билан айирилиб турарди. Унинг мурожаат этиб айтган сўзлари қалбдан чиқиб, уларнинг юракларига бориб тегарди, чунки у Худо каломини баён этарди. Худованд ила бўлган алоқаси орқали у чексиз куч-қурдатга кирди, ва 120 йил мобайнида инсоний нуқтаи назаридан имконсиз кўринган воқеалар тўғрисида тантана билан хитоб қилди.УOП 80.2

    Тўфон олдидан бўлган замонда одамларнинг табиат қонунлари тўғрисида тушунчалари нотўғри эди. Йилнинг тўрт фасли бир бири кетидан ўзгармай белгиланган тартибда алмашарди. Ҳеч қачон ёмғир ёғмагани учун, еримиз шудринг ила суғориларди. Дарёлар четга чиқмасдан, саботлий қонунларга мос, тинчгина денгизга оқиб кетарди. Лекин ушбу фикр юритувчилар Худованднинг дўқуриб: «шу ергача етасан ва ўтиб кетмайсан», деб сувни тўхтатганини назарига илмадилар (Айюб 38,11).УOП 80.3

    Вақт ўтар экан, табиатда кўринадиган ўзгаришлар кузатилмаган сабабли, гоҳида даҳшатга тушган юраклар тинчланди. Кўплар бугунги кунда у пайтдаги одамлага ўхшаб мулоҳаза юритадилар,— улар: табиат Худодан юксакроқ, унинг қонунлари мустаҳкам ва уларни Худованднинг Ўзи ҳам ўзгартаолмайди; агар Нуҳ ҳақ бўлса, шунда табиат умуман бошқа қонунлар асосида ривожланиши керак, бу эса, уларнинг фикри бўйича мумкин эмас. Шундан хулоса чиқариб: бу хабар ёлғон ва адашиш, деб эълон қилдилар. Илоҳий огоҳлантиришга нафратли муомала шунда белгиландики, одамлар олдингидек ҳаёт сурардилар. Улар томошаларга, тўйлар ўтказишга берилдилар, едилар, ичдилар, сепдилар, қурдилар, ҳар қандай фойда келтира- диган режалар туздилар. Ва шу онда Илоҳий талабларини очиқ рад этдилар, ва Парвардигори Олам олдида қўрқувни қолдириб, виждонсизликка чўммоқни давом қилдилар. Янада Нуҳ пайғамбарнинг сўзларига қарши келиб: aгap унинг айтган сўзларида бир қисм ҳақиқат бўлса эди, ўз донишмандликлари билан белгили эрлар албатта вазиятни дарров фаҳмлардилар, деб баҳона топдилар.УOП 81.1

    Тўфонгача бўлган кунларда одамлар огоҳлантириш хабарга ишониб, ёмон қилмишларида тавба қилган бўлсаларди, Худо Ўз ғазабини тўхтатар эди. Ниневия шаҳрининг тақдирини эсланг. Лекин Худованднинг пайғамбари орқали огоҳлантириб юборилган виждон овозига улар тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсадилар; қонунсизлик косани тўлғиздилар ва уларнинг тақдири ечилди.УOП 81.2

    Синов вақти охирига яқинлашди. Худованд тайинлаганни Нуҳ пайғамбар садоқат ила бажарди. Кема қурилиши якунлади, у Худо айтганидек бажо бўлди. Одамлар ва жониворлар учун етарли озиқ-овқат тайёрланди. Ва энди Илоҳий хизматчи охирги марта ҳалойиққа даъват этди. Сўзлар орқали айтиб бўлмайдиган завқ билан у яна одамларга ёлворди, лекин жавобан фақат масхарали сўзлар эшитди. Тўсатдан мазах қилиб турган оломон жимжитлашди. Ҳар қандай ҳайвонлар, энг ёввойи ва энг камтар, тоғлардан тушиб, ўрмондан чиқиб, кема томон секин яқинлашарди. Кейин шамол кўтарилгандай бўлди — ҳар томондан қушлар учиб келдилар. Улар шунчалик кўп эди-ки, осмон қорайиб кетди. Лекин бенуқсон тартиб ҳаммани ҳайрон қолдирди: кема томон йўл олар экан, ҳайвонлар Худога бўйсунардилар, одамлар эса ўз итоатсизлигида қолавердилар. Муқаддас фаришталар ёрдамида улар «ҳалол бўлган ҳар бир чорва туёғининг эркак ва урғочи жинсидан еттитадан» кемага кирдилар. Одамлар ҳайрон бўлиб, қайсилари даҳшатланиб, бўлаётган воқеани кўзларидан кечирардилар. Жонивор- ларнинг одатдан ташқари кузатилаётган хатти-ҳаракатини ҳеч бир олим тушинтириб беролмасди. Фаҳмлаб етишиш учун бу ечиб бўлмайдиган сир эди. Лекин одамларнинг юраклари ёруғликни тарк этиб шунчалик шафқатсизландики, ҳатто шунда ажойиб томоша кўнгилларида чуқур таассурот қолдирмади. Одамлар, ўз нурини сочган қуёшга қараганла- рида, ҳалигача жаннат боғидай бўлган гўзал ерни кўрган- ларида, улар, атайин ўзларининг устига қуйилишга тайёр турган Худонинг ғазабини хоҳлагандай, қалбларида пайдо бўлган ваҳимани асабий кулгига айлантирдилар.УOП 81.3

    «Худо Нуҳга хитоб қилиб: «Сен бутун хонадонинг билан кемага киринглар, чунки бу насл орасидан Менинг назаримда солиҳ бўлган ёлғиз сени топдим,— деди». Дунё Нуҳ пайғамбарнинг огоҳлантиришини тарк этди, лекин унинг намунаси оиласига барака келтирди. Адолатлиги ва эътимодли бўлгани оиласини қутқарди. Ота-онани ҳурмат қилганнинг инъоми нақадар!УOП 82.1

    Гуноҳкор қавми учун илтифотли вақт тугади. Дала жониворлари ва қушлар маконда бекинди. Нуҳ пайғамбар уйдагилари ила кемага кирди, ва Худованд орқаларидан эшикни ёпди. Осмонни кўз чидай олмайдиган нур ёритди, чақмоқдан ёрқин бўлган шуҳратли булут осмондан тушди ва кемага кириш олдида тўхтади, кўринмас қўл оғир эшикни ёпди, чунки уни ёпишга одам кучи етмасди. Нуҳ кема ичида эҳтиёт бўлди, Худонинг иноятидан кечганлар эса ташқарида қолдилар. Эшик муҳрланди, Худо уни ёпди, ва фақат Худо уни очарди. Ҳудди шундай замон охирида, Исонинг Иккинчи марта самовий булутлар устида ер юзига қайтиши олдида, У Ўз воситасини айбдор қавм учун тамомлагандан кейин, иноят эшиги ёпилади. Шунда Илоҳий илтифот эндигида бадкирдорларнинг ҳаракатига тўсиқлик қилмайди, ва Худонинг иноятини тарк этганларнинг устидан шайтон иқтидор қозонади. Шу пайтда улар Илоҳий ҳалқни йўқ қилишга интиладилар, лекин Нуҳ пайғамбар кемада паноҳ топганидай, тақводорлар Илоҳий куч билан ҳимоя қилинадилар!УOП 82.2

    Нуҳ пайғамбар оиласи билан кемага киргандан кейин, етти кун мобайнида осмондан келаётган бўроннинг ҳеч бир белгиси кўринмасди. Шу вақтнинг давомида уларнинг имони ва ишончи синалди. Ташқи дунё учун эса бу вақт тантана қилиш вактига айланди. Кўринган имиллаш бадкирдорлар- нинг ишончини янада мустаҳкамлади ва Нуҳ берган хабар нотўғри, тўфон ҳеч қачон бўлмайди деган хулосада улар тўхтадилар. Ҳаддан ташқари бўлган ҳодисаларга қарамай, жониворлар ва қушлар кемага кирганларини кўриб, кўрган кўзларига ишонмай, Илоҳий фаришта эшикни ёпганини назарга солмай, улар тантана қилдилар, ва Худо қудратининг аниқ намоён бўлган исботлари устидан кулдилар. Фосиқлар оломони кемани қуршаб олиб, ҳеч қачон қулоқ эшитмаган шафқатсизлик билан унинг истиқоматчиларини масхара қилдилар.УOП 83.1

    Саккизинчи кунда қоп-қоронғи булутлар осмонни қоплади. Момоқалдироқ гумбурлади, чақмоқ чақнади. Тезда ер устига ёмғирнинг биринчи томчилари тушди. Одамлар ҳеч қачон олдин бундай ҳолатни кўрмаган, даҳшатга келдилар. Улар бир-бирига савол бериб: «Наҳотки Нуҳ тўғри айтиб, энди дунё нобуд бўлса? — деярдилар. Қоп-қоронғи зулмат осмонни босди, ёмғир кучая борарди. Ҳар томондан даҳшатга тушган жониворлар ўкириши ўз такдирига ва инсон ҳолатига фарёд кўтарган бўлиб кўринарди. Шунда «улкан тубсизлик булоқлари бари қайнай бошлаб, осмон қопқалари очилиб кетди». Жуда зўр шаршаралар тоғдан тушгандай бўлди. Сувлар дарёлардан чиқиб увайдаларга тошди. Ҳеч қачон кўринмаган куч ер ичидан қудратли сувлар отди, ўзи билан катта-катта тошларни улоқтирди; тошлар юзлаб метрга тепага кўтарилди ва ер устига тушганида чуқурликлар пайдо қилди.УOП 83.2

    Инсон қўлидан чиққан ижоднинг вайрон бўлишини одамлар биринчи марта кўрардилар. Бадавлат саройлар, санамлар бўлган гўзал боғлар ва ўрмонзорлар осмон чақмоғидан бир онда яксон бўлди ва вайрона ҳолига келди. Қурбон келтирилган қурбонгоҳлар бузилди ва ибодатда бўлганлар тирик Худонинг юксаклигидан ларзага келиб, бу офат уларнинг бузуқлиги ва бутпарастликларининг натижаси эканига ниҳоят тушундилар.УOП 84.1

    Бўрон борган сари кучайиб, уйларни, дарахтларни, еру қояларни ҳар томонга улоқгирди. Одамлар ва жонивор- ларнинг даҳшатини айтиб ва ёзиб ҳам бўлмайди. Табиат кучларининг қўзғалони ичида Худонинг иқтидорини тарк этган одамларнинг фиғон-фарёди кўтариларди. Ҳатто шайтон, табиатнинг қайнашида қолган ҳолатда, ўз умри учун хавотирга тушди. Инсон қавми устидан ҳоким бўлганидан у лаззатланарди ва унинг энг катта тилаги — одамлар ифлосликларга чўмиб, Осмон Ҳокимидан ғазаблари давом этса эди. Энди эса Худони ноҳақлигда ва шафқатсизликда айблаб, Унинг устига лаънат ёғдирди. Кўпгина одамлар ҳам шайтонга ўхшаб, Худога лаънат айтдилар ва, агар уларнинг кучи бўлса эди, Уни шон-шуҳратли тахтидан туширардилар. Бошқалари, қўрқувидан аклдан тойиб, кема томон қўл узатиб, кемага киришни ёлворардилар. Лекин уларнинг дод- фарёди беҳудага ч чиқди. Ниҳоят уларнинг виждони ўйғонди ва улар бутун Оламлар Эгасини — Худойи Таолони тан олдилар. Унга ёлвордилар, лекин У уларни эшитишга хоҳламасди. Ана шу даҳшатли соатда улар Илоҳий Қонунни бузганларини тушундилар. Лекин улар жазо олишдан қўрқиб ўз қилган жиноятларида эътироф этсалар ҳам, улар гуноҳларидан нафратланмай, чин қалбдан пушаймон бўлмадилар. Ва aгap танбеҳ бериш бекор қилинса эди, улар янада Худога қарши исён кўтарардилар. Ҳозирги еру осмонни Худо вақтинча сақлаб турибди, белгиланган Илоҳий ҳукм одамлар бошига тушади ва ер ёниш орқали барҳам бўлади; шунда тавба қилмаган гуноҳкорлар ўз айбларини тушуна- дилар, яъни муқаддас Илоҳий Қонунни тарк этганларини. Лекин уларнинг надомат чекишлари қадимги дунёнинг муомаласи каби, самимий бўлмайди.УOП 84.2

    Қайбирлари маъюсликда кемага куч билан кирмоқчи бўлдилар, лекин интилишлари беҳуда чиқди. Бошқалари кема тепасига миниб, қаттиқ ушлаб осилдилар, лекин катта тўлқинлар уларни ювиб туширди. Кучли шамол ва тўлқинлар кемани ёқдан-ёққа ташлаганда, у ларзага келарди. Шу пайт ичидан даҳшатга тўлган жониворларнинг ўкириги эшитиларди. Лекин кема шу табиатнинг қўзғалонида бехатар сузишни давом этарди, ва жуда қудратли фаришталарга уни ҳимоя килиш буюрилганди.УOП 85.1

    Бўрондан қўрққан хайвонлар одамдан ҳимоя қидирган- дай, уларга ташландилар. Хайвонлар баландликларга қочган- ларида одам фарзандлари тирик қолсин, деб қайбир одамлар кучли ҳайвонларга болаларини боғладилар. Бошқалари ўзини тепалик ва тоғлардаги катта дарахтларнинг бутоқларига боғлаб қўйдилар, лекин тезда дарахтлар томири билан олиниб, қайнаб турган тўлқинга одамлари билан улоқти- рилди. Нажотга умид берган жойлар бир бир орти сувда йўқ бўларди. Сувнинг сатҳи кўтарилар экан, одамлар энг баланд тоғларда паноҳ топмоқчи бўлдилар. Сувда чиқиб турган арзимас ер қисми учун одам ва ҳайвон орасида кураш бошланарди ва, ниҳоят, югириб етган тўлқин икковини ҳам ўз гирдобига олиб кетарди.УOП 85.2

    Энг баланд тоғлар устидан инсонлар уларнинг оёқ остида тўлқинланган чексиз уммонга назар ташлардилар. Энди Худо хизматкорининг жиддий огоҳлантиришлари кулгили ва арзимас кўринмасди! Агарда қўлдан берилган фурсатни қайтариб бўлса эди! Яна бир соатгагина синов давом этса эди, улар Нуҳ айтганига кўникардилар. Бир лаҳзага иноят берилса эди! Лекин мулойим илтифот овозини улар бошқа эшитмадилар. Ҳақиқатнинг тагига етмоқдан кам бўлмаган Илоҳий севги-муҳаббат, гуноҳни тамоман бартараф қилмоғи учун, ҳукм талаб этарди. Қасд олиш учун тайинланган сувлар тезда бутун қочар жойларни бости ва Худодан нафратланган инсонлар зулумотли тўлқинларда нобуд бўлдилар.УOП 85.3

    «Ваҳоланки, Худонинг каломи орқали туфон сувидан қадимги дунё маҳв бўлган. Ҳозирги еру осмон эса ўша Илоҳий калом орқали сақланиб турибди, Худо бетавфиқ одамлар учун белгиланган ҳукм ва ҳалокат кунигача ёниш учун тайёр турибди» (2 Петр.3,5—7). Иккинчи довул яқинлашмоқда. Бизнинг еримиз Худонинг вайроналий ғазабидан янада тозаланади, гуноҳ ва гуноҳкорлар нобуд бўладилар.УOП 86.1

    Худонинг ғазабига сабаб бўлган гуноҳлар бутуни кунларда ҳам бор. Худованддан қўрқув деган нарса юраклардан чиқарилиб, йўқ қилинган; Илоҳий Қонучга лоқайд қараб, ҳатто ундан нафратланадилар. Дунёнинг лаззатларига қаттиқ боғланган замондошларимиз қадимги инсонларга ўхшайдилар. Исо Масиҳ дейди: «Тўфонгача бўлган кунларда, то Нуҳ пайғамбар кемага кирган кунигача еб-ичдилар, уйландилар, турмушга чикдилар. Улар бўлғуси офатдан бехабар юрганда, тўфон келиб, ҳаммасини қириб ташлади. Инсон Ўғлининг келиши ҳам ҳудди шундай бўлади» (Мат. 24,38.39). Худо қадимги дунёни еб, ичганлари учун хукм қилмади. Ҳар кунги эҳтиёжларини қондириш учун, ер мол-ҳосил бериши учун У бутун имкониятларни яратди. Уларнинг гуноҳи қуйдагидан иборат бўлди: Худованд берган хадялар билан фойдаланганда, Берганни эсларига олмасдилар, миннатдор бўлмасди- лар, аксинча, тўхтамай айш қилиб, кайф сурганлари орқали юракларини ёғ босди; шунинг билан ўз қадр-қимматини камситдилар. Никоҳ Худованднинг фикри бўйича энг биринчи жамоатчилик ташкилотларидан бўлди. Бу муқаддас низомномани мукаддас ва гўзал қилиб, Худованд махсус кўрсатмалар берди. Афсуски бу кўрсатмалар эсдан чиқа- рилди:никоҳнинг ҳақиқий вазифаси ўзгартирилди ва у фақат беҳаё эҳтиросларни қондириш учун ишлатила бошлади.УOП 86.2

    Шунга ўхшаш ҳолатни бугунги кунда, замонавий оилада кузатса бўлади. Ўзи қонуний бўлганни ёвузлик учун истеъмол қилишади. Иштаҳани қондиришда ҳудуд деган нарсани билмайдилар. Масиҳ издошларининг исмлари иззатли жамоат китобларига киритилган пайтда, улар ичкиликбозлар билан ейдилар, ичадилар. Ҳаддан ташқари бўлган истъемол қилиш аҳлоқий ва маънавий кучларни ожизлантиради, ва беҳаё эҳтиросларга йўл очади. Минглаб одамлар шаҳвоний ҳавасларга берилиб, уларнинг қулига айланадилар ва аҳлоқий бурчларини сезмайдиган бўлиб қоладилар. Одамлар фақат бу ердаги ҳаёт учун яшайдилар, ва айш-ишратни ўэлари учун ҳузур-ҳаловат деб ҳисоблайдилар. Ҳаддан ташқари ҳузур- ҳаловат қидириш жамиятнинг бутун таркибларига хос. Диёнатли ҳаёт завқларга ва нафсоният шаънига қурбон келтирилган. Айш-ишратни ҳоҳлаганлар ҳақиқатни адаштирадилар, бечораларни мазлумликка соладилар; қул ва одам жони ҳалигача сотилади ва сотиб олинади. Фирибгарлик, пора олиш ва ўғрилик жавобгарсиз ҳукмронлик қилмоқда. Ҳар кунги газеталарда жиноятлар ва қотиллик қилинган тўғрисида аҳборот кўп. Ҳар қандай инсонпарвар ҳислар тамоман йўқ бўлганидай, улар кўпинча сабабсиз ва совуққонлик билан қилинади. Бу даҳшатли воқеалар оддий бўлиб, ҳеч кимни ҳайронликда қолдирмайди ва дув-дув гaп чиқармайди. Анархия руҳи бутун миллатларни қуршаб олди, дуёни ларзага соладиган уруш хабарлари кўпаймовда — булар эҳтиросларнинг ва кўпая борган қонунсизликнинг оташли белгисидир; агар уларга мос келган чекланишлар олинса, еримиз азоб-уқубатларга ботиб, вайрон бўлажак. Қадимги дунёнинг ҳолати Муқаддас Ёзувларнинг саҳифаларида жуда расо ва аниқ аксланган. Замонавий дунё тезлик билан худди шу ҳолатга тушмоқчи. Ҳатто бугунги кунда, Худони тан олган диний мамлакаларда қадимги замонда бўлгандай, ҳар кун шарманда қиладиган, даҳшатли жиноятлар ўрин топмоқда. Улар орқали қачонлардир қадимги дунё тамоман нобуд бўлганди.УOП 87.1

    Тўфон бошланиши олдиндан Худо Нуҳ пайғамбарни, дунёни ҳавф остида қолишида огоҳлантириб, тавба қилишда даъват этишга юборди; ҳозирги замонда ҳам, Исо Масиҳнинг ер юзига Иккинчи марта қайтиб келиш куни яқинлашар экан, Худо Ўз хизматкорларини шу буюк воқеа тўғрисида эълон этиш учун юбормоқда. Минглаб одамлар Илоҳий Қонунни бузадилар ва У, буюк миннатдорчилиги туфайли, уларни гуноҳ йўлидан қайтиб, Унинг муқаддас буйруқларини бажо келтиришга даъват этмоқда. Ва ким Худо олдида гуноҳларини тан олиб тавба қилса, ва Исо Масиҳга имон келтириб уларни қолдирса, кечирилади. Лекин кўплар гуноҳларидан кечишни жуда катта қурбон, деб фикр юритадилар. Уларнинг ҳаёти Илоҳий ҳокимиятнинг муқаддас асосларига мос келмайди, улар Худованднинг огоҳланти- ришларини назарга илмай, қонунига эътибор бермайдилар ва ҳатто тарк этадилар.УOП 87.2

    Қадимги дунёнинг бутун яшовчиларидан фақат саккизгина зот Нуҳ пайғамбарнинг айтган сўзларига кириб, Худовандга ишондилар ва буйсундилар. Бир юз йигирма йил мобайнида садоқатли воиз дунёни келгуси нобуд бўлишида огоҳлантирди, лекин уни масҳара қилиб тарк этдилар. Ҳозирда ҳам шундай бўлажак. Итоатсизларни ҳукм қилиш учун Қонунберувчи келганича, бетавфиқлар ёвуз ишларини қолдириб тавба қилишлари даркорлигида огоҳлантири-ладилар, лекин кўпчилик қулоқ солмайди. Азиз ҳаворий Петр дейди: «Аввало шуни билингларки, охирги кунларда ўз нафсига маҳлиё бўлиб юрадиган ҳаёсиз масхарабозлар пайдо бўлади. Улар: «Раббингизнинг қайтиши тўғрисидаги ваъда қани? Мана ота-боболаримиз ўтгандан буён, ҳамма нарса аввал бошда қандай яратилган бўлса, шундай турибди”,— деб масхара қиладилар» (2 Петр 3, 3.4). Шундай сўзларни бутун эшитмаймизми? уларни фақат имонсиз одамлар такрорлаб қўймай, ҳатто диний жамоатларда ҳам эшитса бўлади. «Хавотирланмоқ учун сабаб йўқ,— дейдилар yлар,— Масиҳ қайтиб келгунча бутун дунё адолат йўлига қайтади ва садоқат минг йил ер юзида эгалик қилади. Тинчлик, гинчлик! олдин бўлганидай, ҳамма нарса ўзгармай шундай бўлмокда. Дўқ-пўписа қиладиган ваъэларга эътибор берманг”. Лекин шундай минг йиллик салтанат тўғрисидаги таълимот Масиҳ ва Унинг ҳаворийларининг таълимотига тескаридир. «Бироқ Инсон Ўғли келганида, ер юзида имон топармикин?” — бу Исо Масиҳнинг берган саволи чуқур маънога тўла (Лука 18,8). Унинг сўзи бўйича замонавий дунёнинг ҳолати Нуҳ пайғамбарнинг кунларидан фарқланмайди. Ҳаворий Павел кўпаяётган виждонсизликка кўрсатиб, охирги замон яқинлашганининг белгиларига эътиборимизни йўллайди. «Худо Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар йўлдан оздирувчи руҳларга, жин таълимотига қулоқ соладилар» (1 Тим. 4,1). «Шуни билгинки, охирги кунларда оғир вақтлар келади», деб тасдиқлайди ҳаворий ва имонлиман деган одамларга хос бўлган гуноҳларнинг хусусиятларини келтиради.УOП 88.1

    Тўфон келиш вақти яқинлашганда ва иноят вақти якунлаб қолганида, инсоният ҳар қандай томоша ва зиёфатларга берилиб яшаган. Катта таъсирли жаноблар бутун кучлари билан, одамлар эътиборини огоҳлантириш хабаридан четга тортиб, шод-ҳуррамликка ва ҳузурбахш нарсаларга жалб қилишга тиришардилар. Бугунги кунларда шу сурат сизга яқин кўринмайдими? Худонинг содиқ хизматкорлари яқинлашаётган қиёмат қойим куни тўғрисида воизлик этганда, дунё турмушнинг фақат ҳузур-ҳаловатини кўзлаб яшайди. Ҳар томондан битмас томошалар билан банд инсоният фақат уни нобуд бўлишдан қутқара оладиган Худонинг иродасига ва ҳақиқатига кечириб бўлмайдиган бепарворлик намоён қилмоқда.УOП 90.1

    Нуҳ пайғамбар кунларида «дунёни тўфон орқали йўқ қилиб бўлмайди, деб донишмандлар исботлардилар. Худди шундай бизнинг кунларимизда атоқли олимлар: «дунё олов билан нобуд бўла олмайди, зеро у табиат қонунларига зид»,— деб исбот қилмоқчи бўладилар. Лекин Парвардигори Олам, Ижодкор ва Жаббор қонунларнинг Эгаси ва уларни Ўз ниятларини бажо келтириш учун ишлатади.УOП 90.2

    Қачонки буюк ва доно одамлар дунёни сув билан вайрон қилиб бўлмайди, деб ҳалқнинг хавфини тарқатдилар, қачонки Нуҳ пайғамбарнинг башорат қилиб айтган сўзларини «хато” дедилар, Худованднинг ҳаракат қиладиган пайти етиб келди. «Улкан тубсизлик булоқлари бари қайнай бошлаб, осмон қопқалари очилиб кетди”, ва масҳарачилар тўфон сувида ҳалок бўлдилар. Ўзларининг мақтанчиқ илми билан одамлар, инсоний донолик — ақлсизлик эканини жуда кеч тушундилар. Қонун берувчи табиат қонунларидан ўлчаб бўлмайдиан даражада юксакроқ, Жабборнинг Ўз режаларини юзага чиқариши учун воситаларида камчилик йўқ. «Нуҳ пайғамбар кунларида қандай бўлган бўлса, . Инсон Ўғли келадиган кунларда ҳам шундай бўлади» (Лука 17,26). «Кечаси ўғри қандай келса, Раббимизнинг маҳшар куни ҳам худди шундай ногаҳон келиб қолади. У куни осмон гумбурлаб тамом бўлади, моддий унсурлар қизиб, эриб кетади, ер ва унда қилинган ҳар бир иш кулга айланади» (2 Петр 3,10). Илоҳий ҳукмлари олдидан илмий исботлар инсон юракларидаги қўрқувни тарқатганда, узоқ даврлар давомида ер гуллаб яшайди, деб диний устозлар воизлик қилганларида, ва дунё ўз ишлари, мамнунлиги, қуриш режалари ва шодиёна байрамлар билан банд бўлиб, Илоҳий огоҳлатиришларни тарк этиб, Унинг элчиларини масхара қилиб, тинч ва осойишта деб юрганида, «тўсатдан уларнинг бошига ҳалокат келади ва ундан асло қочиб қутула олмайдилар» (1 Сал. 5,3 қаранг).УOП 90.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents