Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    29-Боб - Шайтоннинг Қонунга Қарши Адовати

    Осмон истиқоматчилар ичра Илоҳий Қонунни ағдариб ташлаш учун шайтоннинг уриниши қайсибир вақтга муваффақият қозонгандай туюларди. Кўпгина фаришталар завқланиб алдандилар, лекин, биринчи кўринишда бўлган шайтоннинг тантанаси мағлубият билан ютуқсиз якунланди: У Худодан жудо қилинди ва Осмондан ҳайдалди.УOП 360.1

    Конфликт ер юзида янгидан бошланганида, шайтон яна ғалаба қозонгандай бўлди, Гуноҳ қилиб, одам унга асир тушди, ва ер юзидаги инсон эгалиги буюк исёнчининг эгалигига айланди. Шунда шайтонга ўз мустақил подшоҳли- гини қуриб, Худога ва Унинг Ўғлига, уруш эълон қилишга имконият очилганидай туюлди. Лекин нажот қилиш режа инсонга Худо билан алоқани тиклашга, Унинг қонунини амалга ошириб, инсонгами, айни равишда ерга ҳам пировардида ҳийлагарнинг ҳокимиятидан фориғ қилиниш учун имконият берди.УOП 360.2

    Шайтон яна мағлуб бўлди ва яна ёлғонни ишлатди; у ўз мағлубиятини ғалабага айлантирмоқчи бўлди. Қулаган қавм ичида исёнкорона руҳни ўйғотиш учун, ҳийлагар Худони ҳаққонийсизлигида айбдор қилишга интилди. Одам Унинг қонунини бузишига Худо йўл қўйди, деди. «Нима учун Худо, гуноҳнинг оқибатини билар экан, одам синалишига, гуноҳ қилишига ва ўзининг бошига азоб-уқубатларни ва ўлимни жалб қилишга йўл қўйди?» — деб моҳир васвасачи инонтирмоқчи бўлди. Ва Иброҳим ўғиллари Илоҳий меҳр- шафқатининг узоқ чидамлигини унута, уларни бошқа тақдирга сазовор қилган Осмон Подшосининг (шайтон томонидан кўтарилган исён эвазига) тўлаган ажойиб, лекин даҳшатли қурбонига назар солмай, васвасачининг шипил- лашига қулоқ солардилар, ва уларни шайтоннинг нобуд қиладиган ҳокимлигидан қутқара оладиган ягона бўлган Зотга шикоят қилардилар.УOП 360.3

    Бугунги кунда ҳам минглаб жонлар худди шундай исёнкорона тажовузларни қайтара, Парвардигори Оламга шикоят қиладилар. Улар бир нарсани тушунмайди: инсондан cайлов эҳтиёрини олиб қўйиш — уни талон-тарож қилишга тенг, чунки, шу йўсинда, инсон онгли зот бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, роботга айланади. Инсон маънавий жиҳатдан эркин зот бўлиб яратилди; ва Худованд унинг иродасини қулликка олишни истамайди. Бошқа дунёларнинг яшовчи- ларига ўхшаб, унинг итоатлиги шунингдек синалиши лозим эди, лекин инсон пайдо бўлган шароитга муносиб гуноҳга бўйсунишига мажбур бўлди, деган гaп умуман нотўғри, чунки Худо одамни атийга шундай вазиятга ҳеч қачон қўймайди. Унинг ижоди бошига чидаб бўлмайдиган васваса ёки синов тушушига У йўл қўймайди. Шайтон билан курашда ҳеч қачон мағлуб бўлмас учун, Худованд одамга бутун керагини берган.УOП 361.1

    Инсонлар ер юзига тарқалганида, айтарлик бутун дунё исёнкорона руҳ ила қопланди. Яна шайтон ғолиб чиққани туюлди. Лекин қудратли куч яна бир марта қонунсизликка қарши чикди, ва тўфон сувлари орқали ер тозаланди.УOП 361.2

    Пайғамбар дейди: «Зеро Сенинг ҳукмларинг ер юзида бажо келтирилганда, шунда дунёда яшовчилар ҳақиқатга ўрганадилар. Агар бетавфиққа меҳрибонлик кўрсатилса, у ҳақиқатга ўрганмайди... ва Худованднинг юксаклигига назар солмайди» (Иш. 26,9.10). Тўфондан кейин шундай бўлди. Илоҳий ҳукмлардан қутилиб, ернинг истиқоматчилари яна Худованга қарши исён қўтардилар. Икки марта Илоҳий аҳд ва Унинг кўрсатмалари дунё томонидан тарк этилди. Қадимги дунё Илоҳий ҳокимиятни тарк этгандай, Нуҳнинг насл- насаби ҳам шундай ҳаракат қилдилар. Шунда Парвардигори олам Иброҳим билан аҳд қурди, ва Унинг қонунини сақлаб, амалга ошириш учун уммат танлади. Шайтон танланган халққа қарши шу заҳоти ўз ҳатти-ҳаракатини бошлади — уни васвасага солиб, нобуд қилмоқчи бўлди. Ёқуб пайғамбарнинг фарзандлари мажусийлар билан қўшилиб, уларнинг худоларига топинсинлар, деб шайтон уларни васваса қилди. Аммо Юсуф Худога содиқ қолаверди ва унинг ихлосмандлиги ҳақиқий имоннинг саботли шоҳиди бўлди. Шу ёруғликни ўчириш учун, шайтон Юсуфнинг ҳасадгўй биродарлари билан фойдаланди, Юсуфни мажусийлар мамлакатига сотиб юборишга уларда хоҳиш уйғотди. Лекин Миср халқи ҳақиқий Худони таниб-билиши учун имконият очилди, ва Худо шунга мувофиқ ҳодисаларни йўналтирди. Пўтифар хонадонида ҳам, зиндонда бўлганида ҳам Юсуф шундай тажриба орттирди. Бу тажриба Худодан қўрқув билан биргаликда уни Миср ҳокими лавозимига тайёрлади. Фиръавн даргоҳидан унинг таъсири бутун мамлакатга ёйилди ва, бинобарин, Тангри Таоло тўғрисидаги билим ҳар томонга тарқалди. Иероил ҳалқи Мисрда қулликда бўлганига қарамай, гуллаб-яшнади ва ҳузур кўрди, содиқлар эса, атрофдагиларга меҳрибонли таъсир қилдилар. Маъжусий коҳинлар, халқ интилган янги диннинг ривожланишини хавотирланиб кузатардилар. Шайтон эса уларни Худога қарши қўзғатиб, вужудларида Худога нисбатан нафрат солди, ва улар бўлган нурни ўчиришга қарор чиқардилар. Тахтнинг келгуси меросхўрнинг тарбияланиши уларнинг қўлига топширилди. Худога қарши бўлган адоват руҳи ва бутпарастликда кўрсатилган тиришқоқлик, келгуси подшоҳнинг табиатини шакллантирди, ва раҳм-шафқатсизликка, яҳудийларни сиқувларга олиб келди.УOП 361.3

    Мусо Мисрдан қочиб кетганидан кейин, қирқ йил мобайнида, ғалаба бутпарастлик томонида бўлиб туюларди. Йил сайин Исроилнинг умиди узилган сари узиларди. Подшоҳ ҳам, унинг халқи ҳам ўз қудрати билан фаҳрланиб, Исроил худосини ҳақоратлардилар. Бу ҳолат ўз чўққисини фиръавнда етди. Яҳудийлар доҳийси Мусо унга қарши туриб, унга азалдан Бўлганнинг хабарини етказганида: «Худованд ким бўлибди, мен Унинг овозини эшитсам?.. мен Худовандни билмайман», — деган сўзлар, фиръавн ҳақиқий Худони билмаганини, аммо Унинг қудратига индаш ташлаганини гувоҳлади. Энг бошидан то охирги пайтгача фиръавнинг Илоҳий буйруғига монелиги унинг билмаганининг натижаси эмас, балки нафрат ва мағрурлигининг оқибати эди.УOП 362.1

    Мисрликлар узоқ вақт давомида ҳақиқий Тангрини билиш учун ёруғликни тарк этган бўлсалар ҳам, Худованд уларнинг тавба қилишларини истаб, уларга имконият юборди. Юсуф пайғамбар кунларида, Миср Исроил учун паноҳ топган жой бўлди. Унинг халқига нисбатан намоён бўлган хушмуомала орқали Худо олқишланди, энди эса узоқ чидамли, ғазабга суст, ҳамдардликка тўлган Худо ҳар бир ҳукмга ўз ишини бажариши учун вақт айириб берарди; мисрликлар нимага топинган бўлсалар, айнан шундан азоб чекиб, азалдан Бўлганнинг қудрати тўғрисида исбот олдилар, ва хоҳлаган ҳамма Худога бўйсуниб, Унинг ҳукмларидан қочиб қутулдилар. Фиръавннинг диний фанатизми ва қайсарлиги ҳақиқий Худо тўғрисида билим тарқалишига ёрдамлашди, ва мисрликлардан кўпчилиги Унга хизмат қилиш учун ўзларини бағишладилар.УOП 363.1

    Исроилликлар мажусийларга яқин бўлиб, бутпараст- ликка яхши муомалада бўлганлари учун, Худо уларга Миср диёрига жўнашга йўл қўйди. Шу кезда Мисрда Юсуфнинг таъсири жуда кучли эди, ва яҳудийлар танланган халқ бўлиб қолишлари учун ижобатли вазият тикланганди. Миср динининг қўпол мажусийлик усуллари, яхудийларга нисбатан мисрликлар томонидан намоён бўлган шафқат- сизлик ва зўравонлик, айнан сўнгги вақтларда, уларда бутпарастликка қарши нафрат туғдириб, ўз оталарининг Парвардигорида паноҳ қидиришга хоҳиш ва ҳаракат уйғотсин эди. Илоҳий даставвал билишни шайтон ўз мақсади учун ишлатди; исроилликлар онгини зулматга чўмдириб, уларни мажусий хўжайинларининг урф-одатларига тақлид қилишларига мажбурлашга интилди Мисрликлар ҳайвон- ларни муқаддас деб санашарди, шу сабабли яҳудийлар қуллик даврларида қурбон чалишга имкониятлари бўлмади. Буюк Қурбонга жонлари интилмайдиган бўлишига бу ҳолат таъсир қилди ва уларнинг имони бора-бора ожизланди. Исроил халқининг халос қилиниши етиб келганида эса, шайтон бутун кучи билан Илоҳий ниятларга қарши чиқди. Ушбу кўп саноқли (икки миллиондан ортиқ) халойиқни у жаҳолатда тутиш жиддий қарорига келди. Тангри Таоло ушбу халойиқни олқишлаб ва кўпайтириб, ер юзида қудратли куч қилишига ваъда берди. Ушбу халойиқ орқали У Ўз иродаси тўғрисида билимни очиб аён этмоқчи бўлди. Ушбу халойиқ Унинг қонунини сақлаб амалга оширганида, бошқаларга ибрат бўлиб танланган эди. Ана шу халойиқни шайтон бутун кучи билан зулмату қулликда тутмоқчи бўлди, ва унинг онгидан Худони эслаш деганини умуман олиб ташлашга интилди.УOП 363.2

    Фиръавннинг юзи ўнгида мўъжизалар қилинганида, жанг даштига шайтон етиб келди. У мўъжизалар таъсирини камайтирмоқчи бўлди, ва шунинг билан фиръавнга Худованднинг чексиз қудрати тўғрисида билим олишига ва Унинг бўйруқдарига итоат қилишига халақит берди. Шайтон бутун санъаткорлигини кўрсатиб, Худованднинг ҳаракат- ларига тақлид қилди ва, шу йўсинда, Илоҳий иродага қарши чиқди. Лекин унинг тиришмоғи натижасида Илоҳий куч- кудрати ва улуғворлиги янада кўпроқ намоён бўлди, ва бутун Миср ҳақиқий тирик Худо борлигини ва Унинг ҳокимияти олий эканини билди.УOП 364.1

    Худованд, Ўз кучини ва ҳукмини қудратли равишда намоён этиб, Исроилни халос қилди. «Ўзи учун танлаб олган ҳалқини шодиёнаю тантаналар ила озодликка чиқарди... Токи улар Худо қонунларини тутиб, кўрсатган йўл-йўриқларига риоя қилсинлар» (Заб. 104,43-45). Худованд, Ўз даставвал билишига муносиб, душманлардан паноҳ сифатида яхши ер тайёрлади, уларни Гўзал Диёрга йўналтириш учун қуллиқдан озод қилди; ушбу Диёрда улар Парвардигорнинг қанотлари остида бехатар яшардилар. Уларни Ўзига жалб қилиб, доимо Ўз бағрида сақлашни орзу қиларди, улар эса, Унинг яхшилигига ва иноятига жавобан бошқа худоларни тарк этиб, ҳақиқий Парвардигори Оламнинг исмини бутун ер бўйлаб юксалтириб, олқишлашлари керак эди.УOП 364.2

    Шайтон ва унинг фаришталари бўлиб ўтаётган ҳамма ҳодисаларни кузатардилар. Ҳатто Худо Ўз халқига Қонунни берган вақтда, шайтон, қандай қилиб уни васвасага солиб, гуноҳга итаришни қасд қиларди. Осмон олдида у Худо танлаган халқини Унинг қўлидан суғуриб олишга истарди. Исроилликлар бўйинини эгдириб, ҳийлагар бутун хизмат тартибини бузишга хоҳларди: зеро одам, ўзидан баланд бўлмаганга ва ўз қўли билан яратган эвазга топинганида, қандай қилиб юксала олади? Aгap инсонни шунчалик ожизлантириб бўлса эди, ҳатто у чексиз Худонинг куч- қудратини ва шуҳратини белгили сиймога мужассам қилиб, ва ҳаддан зиёд ҳайвон ёки судралувчи сиймосига мужассам қилса, агар одамлар ўз Илоҳий ақраболигини шунчалик унутиб, улар Ижодкорга ўхшаб яратилганларини унутиб, шу жонсиз, нафрат туғдирадиган буюмларга топина бошласалар — шунда пасткашлик ўзликка йўл очилади, беҳаё эҳтирослар чекланмайди, ва шайтон одамлар устидан ўз ҳокимиятини ўрнатиб, мақсадига етиша олади!УOП 364.3

    Синай тоғининг пойдеворидаёқ шайтон, Илоҳий Қонунни ағдариш учун, осмонда бошлаган ҳийлагарлик режаларини амалга оширишни давом этди. Мусонинг тоғда Худо ҳузурида бўлган қирқ кун давомида, шайтон бир нарса билан банд эди: у одамларда шубҳани уйғотиб, уларни тисарилишга ва исён кўтаришга итарди. Худо, Унинг билан аҳд тузган исроил халқига Ўз Қонунини яратган пайтда, улар азалдан Бўлганга ўз садоқатликларини бузиб, олтин худолар талаб қилдилар. Мусо Илоҳий улуғворликнинг ҳозир бўлган тантанали жойини қолдириб, тоғдан тушиб, одамлар ёнига қайтганида, (унинг қўлларида улар бажаришларида қасам ичган қонуннинг кўрсатмалари бор эди), қараса-ки, улар бутунлай Илоҳий талабларини тарк этиб, эҳтиром билан олтин санамга сажда қилаётганлар экан.УOП 365.1

    Одамлар азалдан Бўлганни куфр қилсинлар ва сурбетлик билан ҳақорат қилсинлар, деб шайтон Исроилни васвасага соларди, ва шунинг билан одамларни ҳалокатга дучор қилмоқчи бўларди. Худо уларга таклиф қилган афзаликка ва иноятларига биноан улар ўзларини шунчалик бузуқ ва номуносиб намоён қилганлари учун, шунингдек содиқ қолишларига тантанали назрни бузганлари учун, энди Худо уларни Ўзидан тарк этиб, қириб ташлайди, деган умидни шайтон парвариш қиларди. Шундай йўл билан шайтон Иброҳим пайғамбар уруғини бутунлай қириб ташламоқчи эди, чунки ушбу уруғ — назр аталган уруғ эди, ундан шайтонни ғолиб чиқадиган, ҳақиқий уруғ — Исо Масиҳ келиб чиқиши тайинланганди. Буюк исёнкор Исроилни йўқ қилиб, Илоҳий режаларини бузиш ният қурди. Лекин яна мағлубга учради. Исроил халқи қанчалик гуноҳ қилган бўлса ҳам, у қирилиб ташланмади. Шайтоннинг терс тарафкашлари - маҳв этилган пайтда, халойиқ, камтарликка келиб ва тавба қилиб, Илоҳий меҳр-шафқатли кечирилишига сазовор бўлди. Бу жиноятнинг тарихи — жиноят ва бутпарастлик жазолани- шининг, Илоҳий инояти ҳаққоний ва узоқ чидамли эка- нининг абадий гувоҳлигидир.УOП 365.2

    Синай тоғи ёнида бўлиб ўтган воқеаларни бутун Жаҳон кузатиб турди. Икки бир-бирига қарши чиққан кучнинг кураши Илоҳий ҳокимиятнинг ва шайтон ҳокимлиги орасида бўлган фарқни билдирди. Яна бошқа дунёларнинг гуноҳсиз истиқоматчилари шайтон чекинишининг натижасини кўрдилар; агар у Осмонда ўз ҳокимиятини ўрнаштира олганида, нималар бўлишини улар тушундилар.УOП 366.1

    Одамларни иккинчи амрни бузишга мажбур қилиб, шайтон Илоҳий Зот тўғрисида тушанчани арзимаган қилиб кўрсатмоқчи эди. Тўртинчи амрни олиб ташлаб эса, у бутунлай Худо борини эсдан чиқариб ташламоқчи ниятда эди. Инсонлар Худовандни ҳурмат қилсинлар, Уни мажусий худолари олдида юксалтирсинлар — мана Унинг тилаги қандай эди; Унинг талаблари асоссиз эмас, У ҳақиқатдан Ижодкор, ва бошқа зотлар бор бўлишларига фақат Унга мажбурлар. Муқаддас Китоб шуни гувоҳлайди. Иеремия пайғамбар дейди: «Худойи Худовандо ҳақиқат- дир; У барҳаёт Худо ва абадий Подшоҳдир... Осмону ерни яратмаган худолар эса ер юзидан ва фалак остидан йўқ бўлурлар. У ерни Ўз кучи билан яратди, Жаҳонни Ўз донолиги билан ўрнатди, ва Ўз фаҳми билан фалакни ёйди”. «Ҳар қандай инсон ўз билимида телбалик қилмокда, ҳар қандай санам қуйиб чиқарадиган ўзининг ижоди билан уятга қолдиради, зеро қуйилган — ёлғондир, ва унинг ичида руҳ йўқдир. Бу — фақат бўм-бўшлик, адашиш иши; уларни эслаган кунда улар йўқ бўлурлар. Ёқубнинг улуши ундай эмас, зероки унинг Худоси — бутун нарсанинг Ижодкоридир» (Иер. 10,10-12; 14-16).УOП 366.2

    Шанба, Илоҳий ижодий кучининг белгиси сифатида, Унга, осмону ерни Яратганга диққатни жалб этмоқда. Демак, шанба Унинг ибтидосининг, Унинг юксаклигининг, Унинг донолигининг ва Унинг севги-муҳаббатининг доимий шоҳидидир. Агарда шанба керакли даражада амал қилин- ганида, дунёда на бир атеист (худосиз), на бир бутпараст бўлмасди.УOП 367.1

    Шанба кунини нишонлаш Адан боғидан бошланиб, бизнинг дунёмиздай, қадимги ўрнатишдир. У азалдан ҳамма бобокалонларимиз тарафидан амал қилинган. Мисрда, қуллик даврларда, зулумкорлар шанбани бузишга исроил- ликларни кучлардилар, ва улар бора-бора шанба куни— муқаддас эканига билимларини кўпгина даражада йўқотдилар. Синайда Қонун эълон қилинганида, тўртинчи амрнинг энг биринчи: «Шанбани муқаддас қилиш учун, уни эсла...», деган сўзлар, шанба куни Қонундан олдин бўлганини, унинг яратилгани бизларни ижоднинг биринчи кунларига йўлла- ганини кўрсатмоқда. Одамлар Худони эсларидан чиқарсин учун, шайтон бу буюк кунни бекор қилмоқчи бўлди. Агар у одамларни кучлаб, ўз Ижодкорини унуттира олса эди, улар душман кучига қарши туришга кучсизланиб, унинг ўлжаси бўлардилар.УOП 367.2

    Илоҳий Қонунга нисбатан шайтоннинг бўлган душманлиги, уни ҳар бир амрга қарши чиқиб курашишига интилтирди. Ҳамманинг Отаси, Худога бўлган севги ва садоқатнинг буюк асоси билан оиладаги ота-онага бўлган ўғил қизлари томонидан ҳурмату-иззат ва итоат қилиш нарсалар узилмас боғлиқдир. Ота-онанинг обрўсига ҳурматсизлик албатта Илоҳий обрўсига ҳурматсиз муомалага олиб келади. Шунинг учун бешинчи амрга нисбатан бурч ҳислатини ўчириш учун шайтон бутун кучини қўшади. Мажусий халқлар бу асосга эътибор бермаганлар деса бўлади. Қўп қавмларнинг одати бўйича, кекса ёшга етган ва ўзларини таъминлай олмаган ота-онани ўз тақдирига ташлаганлар, ёки ўлдирганлар. Оилада онага нисбатан эътиборсизлик билан муомала бўлган, унинг эри ўлганида эса, у катта ўғлининг қўли остига ўтиб, унга бўйсуна бошлаган. Фарзандларнингота-онага бўйсуниши Мусонинг қонуни бўйича тасдиқланган, лекин исроилликлар Худони унутганларида бошқа амрлар билан бирга, бу амрни ҳам тарк этдилар.УOП 367.3

    «Азалданоқ иблис қотил эди» (Юҳ. 8,44); ва у, инсон қавми устидан ҳокимиятга етишган заҳоти, одамларни бир- биридан нафратланишга, бир-бирини ўлдиришга чалкаш- тирди; Илоҳий обрўни янада сурбетлик билан оёқ ости қилиш учун, у одамларга олтинчи амрни бузиб, ўз динининг бир қисми қилишга мажбурлади.УOП 368.1

    Илоҳий фазилатлари тўғрисида адаштирилган таассурот мажусий халқларни динда нотўғри тушунчаларга олиб келди. Худоларнинг иноятига етишиш учун одамни қурбон келтириш керак, деб улар бутпарастликнинг паноҳи остида энг даҳшатли ва ваҳший жиноятлар қила бошладилар. Айнан санам олдида болаларини оловдан ўтказиш одати тарқалганди. Агар шу даҳшатли синовдан кейин бола тирик қолса, қурбон қабул қилинди, деб халқ ишонарди, шундай болага эса худоларнинг иноятига айнан етишди, деб қарашарди. Унга кўп совғалар беришарди, уни ҳурмат қилишарди; кейинчалик, у қандай оғир жиноятда қатнашса ҳам, у жазо олмас эди. Аммо, aгap болаларидан бири оловдан ўтганида бадани куйса, унинг такдири белгиланар эди. Зероки, шундай пайтда худоларнинг ғазабини ўчириш учун бу бечорани қурбон қилиш керак, деб халқ ишонарди, ва, албатта, улар худди шундай қилардилар. Буюк тисарилиш даврида ўхшаш макруҳликлар шу ёки бошқа турда Исроил халқининг ичида ўрин топди.УOП 368.2

    Азбаройи динга еттинчи амр ҳам бузиларди. Мажусий- ларнинг имони кўпинча аҳлоқсиз манфур одатлардан иборат эди. Одамлар топинган худолар нопок бўлиб кўрсатилар эди, ва уларга топинадиганлар ҳар қандай беҳаё эҳтиросларга берилардилар. Ваҳший нуқсонлар яшнарди, диний байрамлар эса очиқ умумий масхаравозликка айланарди.УOП 368.3

    Кўп хотин олиш инсониятнинг энг эртанги давридан амалиёт қилинарди. Қадимги (тўфонгача) дунёга Худонинг ғазабини чиқарган жиноятлардан бири бўлди. Тўфондан кейин бу қонунсизлик янада кенг тарқалди. Никоҳ иттифоқини ёлғон кўрсатиш учун, унинг бурчини ожизлантириб, унинг муқаддаслигини йўқотиш учун, шайтон айнан куч сарф қилди; чунки одамда Илоҳий сиймони бузиб, азоб-уқубатларга ва нуқсонларга эшик очиш учун бошқа ишончлироқ усул йўқдир.УOП 369.1

    Буюк курашнинг энг бошидан, шайтон Худованднинг табиатини ёлғон кўрсатиб, унга қарши, Унинг Қонунига қарши исён кўтаришга интилтирарди, ва унинг ҳаракати муваффақиятга эришди, деб туйиларди. Кўплар иблиснинг сўзларига қулоқ соладилар ва Худога қарши исён кўтарадилар. Лекин подшоҳлик сурган ёмонлик ичида Илоҳий режалари ўз логик амалига яқинлашмоқда. Ҳамма яратилган фаҳмли зотларига У ҳаққонийлик ва меҳрибончилик намоён қилмоқда. Шайтоннинг васвасаларига берилиб, бутун инсоний қавм Илоҳий Қонунни ўтамади, лекин Унинг Ўғилининг қурбони туфайли Худога қайтиш йўл очилди. Масиҳнинг инояти орқали одамзот яна Отанинг Қонунига итоатли бўла олади. Шу йўсинда, чекланиш зулматнинг қуршаб олганининг ичида, ҳар бир даврда, Худо Унга содиқ қолган халқни йиғмоқда — юракларида Унинг Қонуни бор бўлган халқни (Иш. 51,7).УOП 369.2

    Шайтон алдаб фаришталарни васвасага туширди. Бутун даврлар мобайнида у шундай ҳаракат қилмоқда, ва охиригача шундай қилади. Агарда у Худога қарши ва Унинг Қонунига қарши очиқ кураш қилса эди, одамлар эҳтиёт бўлардилар, лекин у ўз ҳаракатларини сир сақлайди, ва ҳақиқатни ёлғон билан аралаштиради. Шундай қилиб, жонни асирга оладиган ва вайрон қиладиган адашишлар тан олинади. Ва шайтон дунёни ўзи кетидан қизиқтирмоқда. Аммо шундай кун яқин- ки, унинг тантана қилишига то абад барҳам берилади.УOП 369.3

    Худованд қўзғолонга қарши шундай муомала қиладики, шунча вақтгача сирли бўлган шайтон ҳаракати тўла аён бўлади. Бутун яратилган зотларга шайтон ҳокимиятининг натижаси, Илоҳий кўрсатмалари тарк этилишининг самаралари очилади. Илоҳий Қонун тўла-тўкис оқланиб чиқади. Худонинг ҳаракатлари Унинг халқи учун ва яратган дунёлар учун фақат абадий эҳсонларга ёрдамлашгани намоён бўлади. Бутун Жаҳоннинг юз ўнгида шайтоннинг ўзи Илоҳий ҳокимиятнинг ҳаққонийлигини ва Унинг Қонуни адолатли эканини тан олади.УOП 369.4

    Худо оёқ ости қилинган Ўз обрўсини тиклаш учун кўтарилади ва шу вақт яқиндир.«Зеро мана, Худованд ернинг истиқоматчилари қилган қонунсизликларига жазо бериш учун Ўз маконидан чиқмоқдадир» (Иш. 26,21). «Унинг келадиган кунини ким кўтара олади, ва У келганида — ким тура олади? (Мал. 3,2). Худо, Ўз Қонунини эълон қилиш учун, Синай тоғига тушмоқчи бўлганида, Исроил халқига, унинг гуноҳкор бўлиши сабабли, тоққа яқинлашишга руҳсат берилмади, чунки Унинг ҳозирлигининг кўз қамаштирадиган улуғворлиги одамларни қириб ташларди. Aгap Ўз Қонунини эълон этиш учун тушган жойда Унинг кудрати шундай тарзда намоён бўлган бўлса, маҳшар кунида, муқаддас фармонла- рини бажо келтириш учун келганида, Унинг ҳукми нақадар даҳшатли бўлур! Унинг ҳокимиятини оёқ ости қилганлар, шу буюк охирги қасд олиш кунида, қандай қилиб Унинг улуғворлиги олдида тура оладилар? Синайда халқнинг бошидан кечирган қўрқуви унинг онгида ҳукм расмлари тўғрисида таассурот уйғотиши лозим эди. Карнай овози Исроилни Худо билан учрашишга даъват этарди. Бош фариштанинг овози ва Илоҳий карнай бутун ер юзидан тирик ва ўлганларни йиғиб, Ҳакам назари олдига келтиради. Ота ва Ўғил кўпчилик фаришталарнинг ҳамоҳанглигида тоғ тепасига тушадилар. Буюк ҳукм чиқариш кунида Масиҳ «Ўз Отасининг улуғворлигида, фаришталари билан келади» (Мат. 16,27). Шунда У Ўз улуғворлигининг тахтига ўтиради, ва Унинг ҳузурида ҳамма халқлар йиғиладилар.УOП 370.1

    Синайда Илоҳий ҳозирлик намоён бўлганида, Худованднинг улуғворлиги бутун Исроилнинг кўзи ўнгида еб битирадиган оташ каби бўлди. Аммо Масиҳ муқаддас фаришталар билан улуғворлигида келганида, Унинг ҳозирлигидан бутун ер қараб бўлмайдиган ёруғлик билан ёритилади. «Худойимиз келадию, индамай турмас, Унинг олдида еб битирадиган оташ, атрофида эса — шиддатли бўрон. Ўз халқига ҳукм чиқармоқ учун, У юқоридан еру осмонни чақиради» (Заб. 49,3.4). Унинг олдида алангали дарё оқур, ва бу дарё бутун тирик зотларни ёндирур, ва ер ва одамларнинг ҳамма ишлари ҳам ёниб битур. «Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан бирга олов алангасида осмондан тушиб зоҳир бўлган вақтда,... У Худони танимаган ва Ўзининг Хушхабарига итоат этмаган шаккоклардан ўч олади» (2 Сал. 1,7.8).УOП 370.2

    Синай тоғида, Қонун эълон қилинган пайтда, Илоҳий қудрат шунчалик кучли намоён бўлдики, инсон ўзининг яратилган пайтидан ҳеч қачон Илоҳий қудратининг шундай савияда намоёнига шоҳид бўлмаган эди. «Худо олдида, Исроилнинг Тангриси олдида ер ларзага келди, Синай тоғи тебранди» (Заб. 67,9). Табиатнинг энг даҳшатли тортишувлари ичида, булутдан, карнай овози каби, Илоҳий товуш янграрди. Тоғ пойдеворидан бошлаб то тепасигача тебранарди, ва бутун Исроил халқи, қўрқувдан юзи ўчган, қалтираб юз тубан ерда ётарди. Ерни ларзага Солганнинг овози эълон қилди: «Мен яна бир бор ёлғиз ерни эмас, Осмонни ҳам ларзага солгайман» (Ибр. 12,26). Муқаддас Ёзув дейди: «Худованд тепадан янграйди ва Ўзининг муқаддас маконидан Ўз овозини эшиттиради; осмону ер ларзага солинади» (Иер. 25,30; Йўэл. 3,16). Ўша буюк келгуси кунда осмон очилади ва «дафтардай ўралади» (Ваҳ. 6,14). Ҳар бир тоғ ва орол ўз жойидан кўзғолади. «Ер мастдек қимирлайди, бешик каби тебранади, унинг қонунсизлиги устига тушган; у йиқилади ва эндигида бошқа турмайди» (Иш. 24,20).УOП 371.1

    «Шу сабабдан ҳамманинг қўллари тушган”, «ва юзлари ўчган», «ҳар бир одамнинг юраги эриди. Даҳшатга тушдилар, уларни тортишувлар ва дардлар қуршаб олди”. «Мен дунёни ёвузлиги учун жазолайман...” — дейди Худованд, — ва мағрурларнинг баланд идрокини йўқ қиламан, ва зулмкорларнинг кўтарилган димоғини камситаман» (Иш. 13.7.8.11; Иер. 30,6).УOП 371.2

    Мусо, аҳд лавҳаларини олиб Илоҳий ҳузуридан қайтиб тушганида, айбдор бўлган Исроил унинг юзини ёритган нурни кўтара олмади. Худонинг Ўғли, Отанинг улуғвор- лигида, самовий қўшинлари билан, Унинг Қонунини бузганларни, Унинг таклиф қилган сулҳини тарк этганларни ҳукм қилиш учун Осмондан тушганида, бадкирдорлар ундан камроқ қарашга журъат этадилар. Илоҳий Қонунни тарк этган ва Масиҳ қонини оёқ ости қилган «дунёнинг шоҳларию мансабдорлари, бойлари, мингбошлари, зўравонлари... — бари ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яширинадилар. Улар тоғу қояларга: «Устимизга қуланг, тахтда ўтирган Сиймодан ва Қўзининг ғазабидан бизни асранг! Унинг буюк қаҳр-ғазаб куни келди- ку! Унга ким бардош бера олади?!” — деб ёлворадилар (Ваҳ. 6,15-17). «Ўша кунда одам ўз кумуш санамларини ва олтин бутларини кўр сичқон ва учар сичқонларга ташлайди... ва Худованд ерни вайрон қилиш учун зоҳир бўлганида, Унинг маҳобатидан ва Унинг шон-шуҳратининг улуғворлигидан одамлар қочиб, ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яширинмоқчи бўладилар» (Иш. 2, 20.21).УOП 372.1

    Шунда, шайтоннинг Худога қарши кўтарган қўзғолони, унинг ва унга иҳтиёрий равишда бўйсунганларнинг ҳалок бўлишлари билан битганини ҳамма кўради. Одамлар қонун бузиб, ютуққа эришадилар, деб у ишонтирар эди, энди эса «гуноҳнинг эвази — ўлим» эканини улар тушунадилар. «Зеро мана, ўчоқда ёнган оловдай кун келур; шунда ҳамма мағрурлар ва бетавфиқ муомала қиладиганлар сомондай бўлур; ва уларни келгуси кун куйдирур, дейди Тангри Таоло, шунчалик ёндирар-ки, на илдизи, на бутоқлари қолмасдир» (Мал. 4, 1). Ҳар бир гуноҳнинг негизи — шайтондир, ва улар тамоман қирилиб ташланади. Гуноҳ деган нарса йўқ бўлади, ва гуноҳ сабабчи бўлган азоб-уқубатлар ҳам мангу йўқ бўлади. «Сен... бетавфиқлapни маҳв қилдинг, номларини то абад ўчирдинг... Улардaн хотира ҳам қолмади”, — дейди санокор (Заб. 9,6.7).УOП 372.2

    Аммо Илоҳий ҳукмнинг довули Унинг фарзандларини қўрқитмайди. «Ўз халқи учун Худованд ҳимоячи бўлур ва Исроил ўғиллари учун қўрғони бўлур» (Йўuл. 3,16). Илоҳий Қонунни бузувчиларга даҳшат ва нобуд бўлишларини келтирган кун, ўша кун итоатлилар учун «бовар қилиб бўлмайдиган, улуғворлардан улуғвор» кун бўлур. «Мен билан қурбонликка аҳд қилган азизларимни Менга тўплаб беринглар», — дейди Худованд. «Осмон Унинг адолатини эълон қилади, худонинг Ўзи — Ҳукмловчидир» (Заб. 49,5.6).УOП 372.3

    «Ва ўшанда яна солиҳ ва бетавфиқ орасида, Худога хизмат қиладиган ва Унга хизмат қилмайдиган орасида бўлган фарқни кўрасизлар» (Мал. 3,18). «Ҳақиқатни билганлар, Менинг Қонуним юрагида бўлган уммат Мени тингланглар!» «Мана, Мен сенинг қўлингдан сени маст қиладиган косани олиб қўяман... ва сен энди ичмайсан”. «Мен, Мен Ўзим — сизларнинг Юпатувчисиман» (Иш. 51,7.12.22). «Тоғлар жойидан силжирлар, ва тепаликлар тебранар, аммо Менинг тинчлик аҳдим сендан чекинмас, ва Менинг тинчлик аҳдим тебранмас, дейди сени севадиган Худованд» (Иш. 54,10).УOП 373.1

    Буюк қўлга киритиб, фориғ этиш режа ер юзига тўла- тўкис Илоҳий лутфи-карамини қайтариш билан якунлайди. Гуноҳли ҳаёт оқибатида йўқотилган ҳаммаси қайта тикланади. Итоаткорларнинг абадий мероси бўлиш учун, инсонгина эмас, балки ер ҳам қўлга киритилади. Олти минг йил мобайнида шайтон ерни ўз қўлига киритмоқчи бўлиб курашди. Энди эса Худованднинг ерни яратганида бўлган олдинги нияти, ниҳоят, амалга ошади. «Кейин Парвар- дигори Оламнинг азизлари подшоҳликни қўлга оладилар, ва шу подшоқликка даврдан даврга то абад эга бўладилар» (Дан. 7,18).УOП 373.2

    «Кун чиқардан то кун ботарга қадар Худованд исмига мақтовлар бўлсин!” (Заб. 112,3). «Ушбу кунда Худованд ягона бўлур, ва Унинг исми — ягона», «Ва Худованд бутун ер юзи устидан Подшоҳ бўлур» (Заҳ. 14,9). Довуд пайғамбар дейди: «Эй Худованд, Сенинг каломинг абадийдир, у Осмон фазосида маҳкам ўрнатилгандир». «Бажарган ишлари ҳақиқат ва адолатдир, барқарордир бари фармойишлари. Улар доимий ва абадий устувордир, ҳақ ва тўғрилик ила ижро бўлмишдир» (Заб. 118,89; 110,7.8). Шайтон нафратланган ва йўқ қилмоқчи бўлган муқаддас амрлар бутун гуноҳсиз Оламда юксалтирилур. Ва «ер ўз ўсимликларини парвариш қилганидай, ва боғ унинг ерига сепилган уруғни ўстирганидай, — шундай Худойи Худовандо бутун халқлар олдида Ўз адолатини ва шон- шуҳратини намоён қилур» (Иш. 61,11).УOП 373.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents