Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    52-Боб - Ҳар Йилги Байрамлар

    («Лeeum» Китобининг 23-бобида асосланган)

    Йилига уч маҳал Худога топиниш учун Исроил муқаддас маконга йиғиларди (Чиқ. 23,14-16). Бир неча вақтгача йиғилишлар Шелўда ўтарди, аммо кейинчалик миллий хизматнинг маркази бўлиб Қуддус сайланди, ва ушбу шаҳарга тантанали байрамларга Исроил халқининг ҳамма қавмлари йиғилишарди.УOП 599.1

    Исроил халқини ёввойи жанговор қабилалар айлан- тириб олганлар эди, улар Исроил ерларини забт этиш учун доимо қулай пайт пойлашарди; аммо йилига уч маҳал урушга қобилиятли эрлар ва саёҳат қила оладиганлар ўз уй-жойларини қолдириб, мамлакатнинг марказига, топиниш учун тайинланган жойга йўл олишарди. Уйда мудофаасиз қолганларга ҳужум қилиб, уларни ўт ва қиличга йўлиқтириш учун душманларга нима ҳалақит бера оларди? Исроилга шу пайт ҳужум қилиб, уларни асирга олишдан нима ёки ким сақлаб қоларди? Худо Ўз халқини ҳимоя қилишга ваъда берган эди. «Худованднинғ фариштаси мўминлар атрофида қароргоҳ қурган, Ундан қўрққанларни ўзи халос этар» (Заб. 33,8). Исроил Худога топиниши учун йўлга чиққанида, Илоҳий куч уларнинг душманларини тинчитиб турарди. Илоҳий назр эълон қилиб, «Зеро Мен сенинг юз ўнгингдан халқларни ҳайдаб чиқараман, сенинг чегараларингни эса кенгайтираман; агар сен йилига уч маҳал Худованд ҳузурига қатнаб турсанг, сенинг ерингни ҳеч ким хоҳламайди» (Чиқ. 34,24).УOП 599.2

    Байрамлардан биринчиси Пасха, хамиртуришсиз байрам бўлиб белгиланган; у яҳудийлар йилининг биринчи ойига, яъни «авив» ойига тўғри келиб, бизнингча март охири ва апрел бошига мос бўлган. Шу вақтда қишки совуқлар ўтган. кечги ёмғирлар битган ва табиат баҳoрнинг янгилигига ва афзаллигига қувонадиган вақт келган. Тепалик ва далалар кўм-кўк майсага қопланган, даштнинг ҳар томонида гуллар очилган. Ўша пайтларда ой тўлиб бутун атрофни ажойиб ёруғликка чўмдирарди. Йилнинг ушбу даврини Сулаймон пайғамбар ва подшоҳ жуда гўзал кўрсатиб, тасвирлаган:УOП 599.3

    «Мана қиш ҳам ўтди; ёмғир битди,
    тўхтади; ер юзида гуллар кўринди;
    садо вақти етиб келди,
    ва каптар овози бизнинг диёримизда эшитилди”,
    анжирлар ўз куртакларини ёзди,
    узум новдалари гуллади,
    ва хуш исларини тарқатмоқда».
    УOП 600.1

    (Аш. Аш. 2,11-13)

    Ҳамма томондан саёҳатчилар ўз йўлини Қуддусга тутишарди. Ўз подаларини қолдирган чорвадорлар, тоғдаги яйловларни қолдирган чўпонлар, Жалила денгизининг соҳилидан балиқчилар, деҳқонлар далаларидан, муқаддас мактаблардан пайғамбарлар ўғиллари — ҳамма Илоҳий шон- шуҳрат ҳозир бўлган жойга йўл тутарди. Улар тўхтаб-тўхтаб, кўплари пиёда боришарди. Бутун йўл мобайнида саёҳат- чиларга янги гуруҳлар қўшиларди ва муқаддас шаҳарга яқинлашган сари оломон кўпайган сари кўпая борарди.УOП 600.2

    Атрофдаги табиатнинг гўзаллиги Исроил қалбида қувонч ва бутун неъматларни Берувчига миннатдорчилик руҳини уйғотарди. Йўлда борар эканлар, яҳудийлар қадимги саноларни куйлаб, доимо Бўлганнинг шуҳратига ва улуғворлигига ҳамду санолар айтишарди. Карнай овозини жарангдор хушовоз зиллар кузатарди, уларга қўшилиб юзлаб овозлар Худовандни мадҳ қилишарди:УOП 600.3

    «Худованднинг уйига борамиз!
    — деганлардан хурсанд бўлдим.
    Сенинг дарвозаларинг остонасида Оёқларимиз турган эди, Қуддус!...
    У шаҳарга қабилалар бориб кирди.
    Худованд исмини мадҳ этмоқ...
    Куддусга тинчлик тилангиз:
    Сени севгучилар ҳузур кўргай!”
    УOП 600.4

    (Заб. 121, 1-6)

    Ўтган замонларда мажусийлар ўз қурбонгоҳларида олов ёққан тепаликларни атрофларида кўриб, Исроил куйларди:УOП 601.1

    «Тоғларга кўзларимни тикаман,
    Менга мадад қаердан келар экан?
    Худованд еру осмонни яратган,
    Ундан келар менга мадад”.
    УOП 601.2

    (Заб. 120,1.2)

    «Худовандга умид боғлаганлар Сион тоғидайдир:
    у тебранмас, мустаҳкамдир илалабад.
    Қуддус-чи тоғу тепа унинг атрофидадир,
    Худованд эса Ўз ҳалқининг атрофидадир,
    Ҳозирдан бошлаб то илалабад”.
    УOП 601.3

    (Заб. 124,1.2)

    Тепаликлар чўққисидан исроилликлар кўз ўнгида, ниҳоят, муқаддас шаҳарнинг манзараси очилганида, улар эҳтиромли ҳислар билан маъбадга йўл тутган имонлилар оломонига қарашарди. Улар хушбўй тутатқиларнинг осмонга кўтарилаётган тутунини кўришарди ва левийларнинг, муқаддас хизмат бошланиши тўғрисида, карнайда эълон этган овозини эшитиб, илҳомланиб куйлаб юборишарди:УOП 601.4

    «Худованд бузруквордир!
    Ўз шаҳрида, Ўзининг муқаддас тоғида
    Худойимизни қанчалар улуғласа оздир.
    Сион тоғи гўзал тепаликдир, Бутун ер юзининг севинчидир Шимол тоғларидай улуғдир у,
    Буюк Подшоҳнинг шаҳридир у».
    УOП 601.5

    (Заб. 47,2.3)

    «Деворларинг ичра тинчлик,
    Қасрларинг аро осойиш бўлғай!”
    «Салоҳ қопқаларини менга очиб қўйингиз,
    Улардан кириб, Худовандга шукр қилайин!”
    «Бутун аҳли мўминнинг кўзи ўнгида Худовандга атаганларимни бажо этаман.
    Худованднинг маъбади ҳовлиларида,
    Қуддус бағрида назрларимни ифо этаман.
    Ҳамдлар бўлсин!”
    УOП 602.1

    (Заб. 121,7; 117,19; 115,9.10)

    Қуддус уйларининг ҳамма эшиклари саёҳатчилар учун очиларди ва хоналар текин тунамоқ учун тайёр қилинарди, аммо шунчалик кўпчилик халққа хонадонларда ўрин етарли эмас эди. Шунинг учун шаҳарнинг бўш жойларида ва унинг атрофидаги тепаликларда чодирлар қуриларди.УOП 602.2

    Ойнинг ўн тўртинчи кунида, кечқурун, Пасха байрами нишонланарди, унинг тантанали маросими яҳудий халқи- нинг Миср қуллигидан озод бўлиб чиққанини эслатарди ва келгуси қурбонга уларнинг эътиборини жалб қиларди. Келгуси Қурбон инсониятни гуноҳ қуллигидан озод қилиши лозим эди. Нажоткоримиз ўз ҳаётини Гўлготада бизлар учун бағишлаганидан кейин, Пасха ўз мазмунини йўқотди, аммо Пасха эвазига Раббимиз Зиёфат кечасини тасдиқлаб тайинлади.УOП 602.3

    Пасхадан кейин хамиртурушсиз нон ёпиш байрами етти кун давом этарди. Биринчи ва етинчи кунлари муқаддас диний хизматга бағишланарди, шу кунларда ҳар қандай қуллик меҳнат ман этиларди. Байрамнинг иккинчи кунида Худонинг ҳузурига янги ҳосилнинг биринчи мевалари олиб келинарди. Фаластинда дон-дун ичида энг биринчи бўлиб, байрам бошланиши олдйдан арпа ҳосил берар эди. Қурбонгоҳ олдида руҳоний арпадан боғламни силкитиб, ҳамма нарса Худога тегишли эканини шунинг билан гувоҳларди. Шу маросимни бажаргандан кейин теримга киришса бўлар эди.УOП 602.4

    Пасха байрамидан эллик кун кейин ғалла ҳосили муносабати билан «эллик кун байрами» ёки «ҳосил байрами» нишонланарди. Миннатдор бўлиш эвазига Худонинг ҳузурига хамиртуруш ила ёпилган икки нон келтириларди. Ҳосил байрами фақат бир кун нишонланиб, диний хизматга бағишланарди.УOП 603.1

    Еттинчи ойда «чайла байрами» ёки териш байрами нишонланарди. Бу байрам Илоҳий сахийлигини тан олиш эвазига ўтказилар эди. Парвардигор сахийлигининг шарофати билан боғлар, зайтун юлғунзорлар ва узумзорлар мўл ҳосил беришарди. Бу ҳосил байрами шаънига охирги байрам эди. Ер ўз маҳсулотини тўла-тўкис берди, ҳосил омборга захира қилинди, мевалар, мой ва шарбат сақланиш учун ўрнаштирилди. Биринчи маҳсулот келтирилган, энди эса халқ миннатдорчилик ҳадялари билан, Илоҳий қут-баракаларга етишгани учун, Худога топинишга йиғилар эди.УOП 603.2

    ушбу байрам айнан қувончли бўлиши кутиларди. У буюк покланиш Кунидан кейин бошланарди. Покланиш Кунида эса халқ гуноҳлари кечирилганига ва бошқа эслатилмаслигига тасдиқ оларди. Худо билан сулҳ-салоҳга келишган одамлар, Худованднинг эзгулигини тан олиш учун ва Унинг меҳрибонлигини олқишлаш учун, Унинг ҳузурига келишарди. Даладаги ишлар якунлади, янгилари эса ҳали бошланмади ва ташвишдан озод халқ ўз вақтини осойишталик билан азиз қувончли соатларга бағишлай оларди. Шундай байрамларда фақат ота ва ўғилларга иштирок этиш ижозат берилса-да, одамлар, имконияти борича, бутун оилалари билан келишарди ва ўз меҳмондўст чодирларига левийларни, мусофир, камбағал ва қулларни чақириб олишарди.УOП 603.3

    Пасхага ўхшаб, чайла байрами эсдалик бўлиб қолган ҳодисага бағишланган. Исроил ўғиллари чўлда сарсон юрганларини эслаш мақсадида халқ ўз уйларини қолдириб, етти кун чайлаларда яшаб байрам қиларди. Чайлалар ҳар турли чиройли дарахт ва бутоқлардан қуриларди. (Лee. 23,40:42.43).УOП 603.4

    Биринчи кунда муқаддас маҳфил ўтказилган, ва байрамнинг етти кунига яна саккизинчи кун қўшилиб, шундай равишда нишонланган.УOП 604.1

    Ҳар йилги диний маҳфиллар ёшлар ва қарияларнинг юракларини Худога хизмат қилиш учун илҳомлантирган, мамлакатнинг ҳар томонидан йиғилган одамларнинг муносабати эса халқнинг Худога ва яқинларига нисбатан севгисини мустаҳкамлаган. Ҳозирги кундаям Илоҳий халқ шу байрамни нишонласа яхши бўларди — Худо берган иноятларни эслаб, Уни олқишлаш қандай қувончли ҳодиса! Исроил халқининг оталари Мисрдан чиқиб, саҳрода мусофирчилик ҳаёт кечирганларида, улар Худонинг ажойиб ҳимоясига сазовор бўлдилар. Исроил халқи шу озод бўлиш байрамини нишонлаганидай, биз ҳам, Худо бизга раҳбарлик қилган ҳар қандай йўлларимизни миннатдорчилик билан эслашимиз керак. Ўйлаб кўринг: У бизни гуноҳнинг зулматидан чиқариб, Ўз ҳақиқат ва меҳрибон ажойиб ёруғлигига киритди.УOП 604.2

    Макондан узоқ масофада яшаганлар ҳар йилги байрамларда қатнашиш учун бир неча ойлик йўл ўтиб келишлари керак эди. Бу Худога бағишланишнинг намунаси диний топинишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтади. Худпараст ва фоний қизиқишларни маънавий ва абадий нарсаларга бўйсундиришимиз лозимдир. Бирга йиғилиш имкониятига биз менсимай қараганимизда, кўпини йўқотамиз. Яхшиси, Худога хизматимизда бир-биримизга далда бериб, қувватлаш учун биргаликда кўпроқ йиғилайлик. Акс ҳолда Илоҳий Каломнинг ҳақиқатлиги бизлар учун аниқлигини ва мазмунини йўқотади. Илоҳий Руҳнинг муқаддас таъсири юракларимизни ёритмайди, ва бизнинг руҳимиз ожизлана бошлайди. Ўзларимизнинг диний мулоқотимизда бир-биримизга нисбатан ҳамдардлик бўлмагани сабабли биз кўпини йўқотамиз. Ким ўз-ўзида ёпиқ бўлса, Худо унинг ёрдами билан қилмоқчи бўлган нарса руёбга чиқмайди. Биз ягона Самовий Отанинг фарзанд- ларимиз, ва бизнинг бахтимиз бир-биримизга боғлик: Бизнинг зиммамизга Худога ва инсониятга нисбатан масъулиятлар юкланган. Инсон табиатига мос бўлган эҳтиёжларнинг тўғри ривожланиши, жамиятда яшар эканмиз, биродарларимизга нисбатан ҳамдардлик туғдиради, ва бошқаларни бахтли қилмоқчи бўлиб тиришганимизда, ўзимиз ҳам бахтли бўламиз.УOП 604.3

    Чайла байрами эсдалик бўлибгина қўймай, унинг балки рамзий маъноси бор эди. Бир томондан у cақрода ўтган мусофир йилларга кўрсатарди, иккинчи томондан эса, ҳосил байрами сифатида, ернинг бутун маҳсулотини йиғиб олиш шаънига нишонланиб, охирги ҳосил йиғиш буюк кунга йўналтирарди. Шунда ўримнинг Хўжайини бегона ўтларни оловга ирғитмоқ учун боғлагани, буғдойни эса омборга сақлаб захира қилиш учун, Ўз ўроқчиларини чиқаради. Шу соатда ҳамма бетавфиқлар қирилиб ташланадилар. Улар «ҳеч қачон бўлмагандай» туюлади. Ва бутун Олам Худога шодиёна ҳамдлар айтишда бирлашади. Юҳанно дейди: «Кўкдаю, ердаги, ер остидаги, денгиз юзидаги ва ичидаги ҳар бир махлуқот, ҳар бир мавжудотнинг шундай деганини эшитдим:УOП 605.1

    «Арши аълода ўтирган Худо ва Қўзи
    Абадулабад ҳамду санолар, шон-шуҳратлар,
    Иззат-икром ва салтанатга сазовордир!”
    УOП 605.2

    (Ваҳ. 5,13)УOП 605.3

    Исроилликлар чайла байрами пайтида Миср қуллигидан озодланганларида намоён бўлган Илоҳий илтифотини эслаб, уни олқишлардилар, саҳрода мусофир ҳаёт кечиргандаги намоён бўлган Унинг назокатли ғамхўрлигини эслаб, Унга ҳамду санолар айтишарди. Бу байрамдан олдин ўтказилган буюк покланиш Кунининг хизмати туфайли, уларни Худо тан олиб, кечирганини ўйлаганларида, қалблари ҳаддан зиёд қувончга тўларди. Лаънат қуллигида «борлиқ мавжудот ҳозирга қадар биргаликда оҳ-нола қилиб, гўё туғиш азобини чекиб ётар» (Рим. 8,22). Аммо қўлга киритилиб фориғ бўлган инсонлар шу лаънат қуллигидан озодланиб, Самовий Канъонда йиғилганларида, улар айтиб бўлмайдиган қувонч ва миннатдорликда тантана қилишади. Масиҳнинг инсоният учун қилаётган буюк сулҳ иши якунлайди ва уларнинг гунoҳлари абадулабад ўчирилиб ташланади.УOП 605.4

    «Саҳро ва қуруқ ер қувнаб яшнайди,
    ва истиқоматсиз диёр шодланади,
    ва наргис каби гуллайди.
    Ҳашаматли гуллаб яшнайди,
    Тантана қилиб севинади;
    Лобон шуҳрати унга берулур,
    Кармил ва Шарон ҳашамати;
    Худованднинг улуғворлигини
    Ҳудойимизнинг шон-шуҳратини
    улар кўришади».
    «Шунда ожиз кўзлар очилади
    ва қулоғи эшитмаган эшитади.
    Шунда чўлоқ ғазол каби сакрайди,
    Тилсиз эса куйлайди;
    зеро чўлда булоқлар чиқар
    ва даштда сувлар оқар.
    Ва сув кўланкаси кўлга айланади,
    ва чанқаган ер — сувлар манбаигадир...
    Ва шунда катта йўл бўлур,
    унинг йўли муқаддас йўл дейилур;
    нопок унга қадам босмас;
    у фақат уларгагина бўлур;
    ушбу йўл билан борадиганлар
    ҳатто тажрибасизлар, адашмаслар.
    Шер у йўлда бўлмайди,
    ва ёввойи ҳайвон унга чиқмайди,
    унинг изи ҳам бўлмайди,
    фақат озод бўлганлар юрадилар
    Худованд фориғ қилганлар қайтадилар,
    Сионга қувончли садолар билан келадилар;
    ва абадий қувонч бошлари устида бўлур;
    улар севинч ва шодлик топадилар,
    Қайғу ва оҳ-нолалар абадулабад кетур».
    УOП 606.1

    (Иш.35,1.2.5-10)

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents