Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    26-Боб - Қизил Денгиздан Бошлаб, To Синай Тоғигача

    (Тавротнинг « Чиқиш» Китобида асосланган. 15, 22—27; 16— 18-боблар)

    Исроилликлар булутли устун билан йўлланиб, Қизил денгиз соҳилидан равона бўлдилар. Уларнинг кўзлари олдида маъюсона манзара очиларди: ўсимликсиз тоғлар, сувсиз текисликлар, орқада эса денгиз шов-шуви, соҳилида душманларнинг жасадлари. Шунга қарамай озодликка чиққанларини тушуниш қалбларини қувончга тўлдирарди, ва ҳеч ким шикоят қишасди. Йўлларининг уч кун давомида улар сув тоттолмадилар. Захира қилиб олганлари тамом бўлди. Улар қуёшда ёнган саҳродан секин силжир эканлар, чанқовларини босиш учун имконият йўқ эди. Мусога ўтиб кетаётган жойлар таниш эди, у бошқалар билмаганни биларди, яъни Меривада, яқинда тўхтайдиган жойда чашмаларни топса бўларди, лекин уларнинг сувини ичиб бўлмасди. У хавотирланиб йўллайдиган устуннинг ҳаракатини кўзларди. «Сув! Сув! — деб, шодиёна садо янгради, Мусонинг юраги узилди. Қувончли чидамсизлик ила одамлар сувга интилдилар — ва тўсатдан оғизларидан аччиқ фарёд отилди — сув аччик эди.УOП 311.1

    Даҳшатда, мушкул аҳволга тушиб, улар Мусони таъна қила бошладилар, уларни йўналтирган сирли булут Худонинг борлигини намоён қилишини улар унутдилар. Уларнинг қайғусига ҳамдард бўлган Мусо эсларидан чиқарганларини бажо келтирди, ва ёрдам сўраб Худога мурожаат қилди. «Ва Худованд унга бир дарахтни кўрсатди, Мусо уни сувга ташлади, ва сув ширин бўлди». Ушбу жойда Худованд Исроилга Мусо орқали ваъда берди: «Агарда сен Худойи Худовандангнинг овозига қулоқ солсанг, ва Унинг кўзи ўнгида маъқул ишни қилсанг, ва Унинг амрларига риоя этсанг, ва Унинг аҳд-фармонларини сақласанг: Мисрга тушган бало-қазоларнинг биттаси ҳам сенинг бошингга тушмайди; зеро Мен Худованд, сенинг шифокорингдирман».УOП 311.2

    Меривадан чиқиб исроилликлар Елимга келдилар, ва келган жойларида «ўн икки сув манбаини ва етмиш дарахтдан иборат бўлган хурмозорни» топдилар. Син саҳросига кетишдан олдин шу жойда бир неча кунга тўхтадилар. Мисрдан чиққандан кейин бир ой ўтди ва улар биринчи марта саҳрода манзил қуриб, жойлашдилар. Захира қилиб олган озиқ-овқатлари тамом бўлди. Яйловларда кўкат озлигидан, подалари камая бошлади. Кўпчилик аҳолисини қандай қилиб тўйдириш мумкин? Уларнинг жонлари шубҳаланиб, улар яна шикоят қила бошладилар. Ҳатто халқ устидан қўйилган бошлиқлар ва оқсоқоллар Худо тайинлаган доҳийга бўлган норозиликни бекитмасдилар: «Миср ерида гўштга тўла қозонларимиз ёнида ўтирганимизда ва тўйгунча нон еганимизда, биз Худованд қўлидан ўлганимизда эди! Зеро бизларни ушбу саҳрога, ҳаммани очдан ўлиш учун сиз чиқардингиз”.УOП 312.1

    Шу вақтгача улар очликни билмаган эдилар; уларнинг ҳар кунги заруратлари қондирилиб турарди, лекин улар келажакни ўйлаб хавотир бўлардилар. Саҳродан ўтган пайтда қандай қилиб бу жуда катта кўпчиликни тўйдириб бўлишини улар ўзларига тасаввур қилолмас эдилар, ва ҳаёлларида фарздандларининг очдан мажоли қолмаганини кўрардилар. Олдин ва доимо бўлган Халоскорга уларнинг юраклари интилсин учун, Худованд уларга қийинчилик кечиришга, озиқ-овқатсиз қолишга йўл берди. Aгap қийинчиликларида Унга мурожаат қилсалар, У олдингидай Ўз меҳр-шафқатини ва ғамхўрлигини исботлайди. Агар Унинг амрларига амал қилсалар, ҳеч қандай касаллик уларга яқинлашмайди, деб Худованд ваъда бeрди, энди фарзандлари очдан ўлади, деб Худога ишонмасликни намоён қилиш гуноҳ эди.УOП 312.2

    Худованд уларнинг Худоси бўлишга, Ўз халқи деб уларни тан олиб, кенг яхши диёрга уларни киритишга ваъда берди, лекин назр аталган ерга борган йўлларида ҳар бир тўсқинликни учратганда, улар жуда осон мардоноворлк- ларини йўқотардилар. Уларни юксалтириб, олиҳимматлаб, ер юзида энг белгили халқ қилиш учун, У ажойиб тарзда уларни Миср қуллигидан фориғ қилди. Лекин улар қийинчилик ва етишмовчиликни бошидан кечиришлари керак эди. Қуллик дунё қарашидан уларни халос қилиб, халқлар ичида баланд мавқеига етишиш учун, чуқур муқаддас ҳақиқатларни тан олишларига Худованд уларни тайёрларди. Агар уларнинг имони бўлганда эди — ахир улар учун У нималаргина қилмади! — шунда ноқулайлик, етишмов- чилик, ҳатто ҳақиқий азобларни улар дадиллик ила бошларидан кечиришарди; аммо танланган халқнинг имони шу кезда фақат шундай ўлчовда эди-ки, Худованд Ўз қудратини доимо уларга исботлаб турарди. Мисрда заҳмат чекканларини улар унутдилар, қулликдан халос қилиш учун намоён бўлган Илоҳий меҳр-шафқатни ва куч-қудратни хотирламасдилар. Мисрда нобудчи-фаришта ҳамма тўнғичларни мағлуб қилганида, уларнинг фарзандлари эса аяб қолдирилганини унутдилар. Қизил денгиз соҳилида намоён бўлган буюк Илоҳий кучини улар эсларидан чиқардилар. Денгизда уларга очилган йўл билан бехатар борган вақтда, уларнинг кетидан тушган душманнинг лашкари денгиз сувлари остида қолганини унутдилар. Эътиборларини фақат ҳозирги ноқулайликда ва синовларда жалб этиб, улар: «Худо бизлар учун буюк иш қилди; бизлар қул эдик, У эса бизлардан буюк халқ қилмокда”,— дейиш ўрнига, фақат саёҳатларида учраган қийинчиликлар тўғрисида гaп юритардилар, ва қачон энди уларнинг куч- қувватини оладиган йўл битар экан? — фақат шуни билшга хоҳлардилар.УOП 312.3

    Исроил халқининг саҳрода ўтган ҳаёт тарихи Илоҳий Исроилга вақтнинг охиригача эзгу қисмати учун ёзилиб қолдирилган. Бу воқеа Худонинг мусофир халқи билан бўлган муомаласини баён этади. Сарсон-саргардон кезиб, муҳтожлик, танглик, очлик ва чанқоқлик, азоб чеккан халқнинг тарихидир. Исроилликларни халос қилиш учун намоён бўлган Илоҳий куч-қудратига ажойиб исботларни тасвирлайдиган бу инсоният тарихи — Унинг халқи учун бутун асрлар мобайнига огоҳлантириш ва насиҳат беришига тўла. Яҳудийлар бошдан кечирганлари улар учун мактаб сифатида бўлди, шу мактабда улар назр аталган Канъон диёрида ҳаёт кечиришга тайёргарлик кўрдилар. Самовий Канъонга ўзларини тайёрлаш учун қадимги Исроил синовлардан ўтди. Хозирги вақтда яшайдиган Унинг халқи эса камтар юрак билан, ўрганишга интилиб, ўтган синовлардан белгили дарс олишини Худо хоҳлайди.УOП 313.1

    Кўплар, Исроил халқининг ҳаётини эслаб, унинг имонсизлигига ва шикоят қилишига ажабланадилар, ва ўзлари шунчалик миннатдорсизликни намоён қилишларига ишонмайдилар. Лекин уларнинг имони синалганида, ҳатто арзимаган даражада, улар қадимги Исроилга нисбатан ҳаддан кам ишонч ва сабр-тоқатни кўрсатадилар. Аҳволнинг танглигида Худо уларни поклаш учун манзур кўрган чораларга ғазабланадилар. Уларнинг ҳар кунги эҳтиёжлари қондирилганига қарамай, кўплар ўз келажагини Худонинг қўлига топширишга қўрқадилар, ва танқисликда қолиб, фарзандларимиз азоб чекмасин, деб доимий хавотирликда яшайдилар. Бошқалари қандайдир бахтсизлик бошимизга тушади, деганда доимий сезувчан бўладилар, ёки ҳаётда учрайдиган қийинчиликни орттириб юборадилар, шу боис Худога миннатдор бўладиган кўпгина иноятларига кўзлари ожиздир.УOП 314.1

    Йўлларида тўсқинликлар учратганларида улар — кучнинг ягона бўлган Манбаи — Худода ёрдам қидирмайдилар, аксинча, шикоят қилиб, хавотирланиб, Ундан узоклашадилар.УOП 314.2

    Шунчалик инонсизлик намоён қилиш бизнинг томонимиздан тўғрими? Миннатдорсиз, ишончни йўқотиш учун наҳотки сабаб бўлса? Исо — бизнинг Дўстимиз; бутун Осмон бизнинг Фаравонлигимизга қизиқади, ва бизнинг хавотирланишимив ва қўрқувимиз Илоҳий Муқаддас Руҳни хафа қилмокда. Хавотирликка солинишга йўл қўймайлик, — у синовларни кениришга ёрдам бермайди, фақат жонни қийнаб, бизни кучдан тойдиради. Худога нисбатан жонимизда ўрин топган имонимизнинг сустлиги, келгуси муҳтожликни ўйлаб, харакат қилишга зўрлайди, ва бизнинг бутун бахтимиз фоний неъматлардан иборат бўлгандай, ҳаддан ташқари ғамхўрликни асосий ҳаёт принципига айлантиради. Худонииг халқи ташвиш остнда қолишини у бутунлай хоҳламайди. Лекин биз ҳаёт йўлларимизда хавфларни учратмаслигимизга Худодвандимиз исбот қилмайди. У Ўз халқини гуноҳ ва ёмонлик дунёдаи олишига ваъда бермади, балки умидвор паноҳга йўналтирди. У ҳамма чарчаган ва ниқталанганларни чақириб: «Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг Ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман”,— дейди. Ҳавотир бўйинтуруғини ва фоний васвасаларни устингиздан олиб ташланг ва «Менинг бўйинтуруғимга ўзингизни қўйинг ва Мендан ўрганинглар. Чунки мен беозор ва соддадилман. Шундай қилиб жонларингиз таскин топар» (Мат. U, 28. 29). Бутун ташвишларимизни Худога топширайлик, зеро У Ўзи бизга ғамхўрлик қилмокда ва шунда биз фароғат ва тинчликка етиша оламиз.УOП 314.3

    Ҳаворий Павел дейди: «Эй биродарлар, ҳеч бирингизда барҳаёт Худодан қайтган ёмон, имонсиз бир юрак бўлмаслигига диққат этинглар» Ибр. 3,12). Худо бизлар учун ҳамма қилганларини эътиборга олсак агар, бизнинг диний эътиқодимиз кучли, ҳаракатли ва битмайдиган бўлиши керак. Шикоят ва нола қилиш ўрнига қалбимиздан қуйидаги сўзлар чиқиши даркор:УOП 315.1

    «Эй жоним, Худовандни олқишла!
    Унинг муқаддас исмини олқишланг.
    Эй бутун аъзойи баданим! Эй жоним,
    Худовандни олқишлагин.
    Унутма Унинг бирон-бир эҳсонини!»
    УOП 315.2

    (Заб. 102, 1—2).

    Худо Исроилнинг эҳтиёжларини эътиборсиз қолдирмас эди. У доҳийга деди: «Мен осмондан устунгизга нон ёғдираман”. Ва халқ буйруқ олди: осмондан тўкилган нонни заруратига муносиб фақат бир кунга тўплаш керак, еттинчи, яъни шанба кунининг муқаддаслигини бузмас учун, олтинчи кунда икки бараварли ўлчовни йиғиш лозим.УOП 315.3

    Мусо одамларни ишонтириб, уларнинг эҳтиёжлари қондирилишини айтди: «Худованд кечқурун таомланишин- гиз учун гўшт беради, эрталаб эса тўйганингизча нон беради ва қўшиб деди: «Биз-чи ким бўлибмиз? Сизлар менга эмас, балки Худовандга шикоят қиляпсизлар”. Кейин Ҳорун орқали айтишга буюрди: «Худованднинг ҳузурига келинглар, зеро У норозилигингизни эшитди». Ҳорун сўзлаб тургани пайтда «улар саҳро томон орқага бурилсалар, мана, Худованднинг шон-шуҳрати булут ичида намоён бўлди”. Улар ҳеч қачон кўрмаган порлоқлик Илоҳий ҳозирлигини исботларди. Худованд Ўзини шундай тарзда намоён этиб, улар Худо тўғрисида билимга эришсинлар, деб одамларнинг онгига мурожаат қиларди. Уларнинг доҳийси оддий одам — Мусо эмас, балки Паврардигори Олам ҳақиқий доҳийлигининиг турган-битганига улар тушунишлари кeрак эди. Унинг овозига бўйсуниб, Ундан қўрқишга ўргансинлар эди.УOП 316.1

    Оқшомда манзилни саноқсиз беданалар айлантириб олдилар — ҳаммани тўйдириш учун уларнинг миқдори етарли бўлди. Эрталаб эса кўрдилар-ки, ернинг усти қировга ўхшаган майда ёрмага қопланган эди. Халқ унга «манна» ном берди. «У кашнич уруғига ўхшарди». «Бу нонни Худованд бизга овқатланиш учун берди»,— деди Мусо. Маннани териб бўлганида халқ кўрди-ки, ҳаммага етарли эканини. Уни тошлар орасига қўйиб майдаладилар, ховончада янчдилар, қозонда пиширдилар, ундан нон ёпдилар. «Унинг тами эса ёпган нонни зайтун мой билан мойлагандай эди» (Чўл. 11, 8). Ҳар бир кишига йиғиб оладиган ўлчови бир гомор тайинланиб, (гомор тўрт литрга тенг), эртанги кунга қолмасин эди. Қайси бирлари иккинчи кунга сақлаб қолмоқчи бўлдилар, лекин ейишга ярамади. Маннани эрта тонгда туриб бутун кунга йиғиш керак эди, чунки ерда қолгани қуёш нуридан эриб кетарди.УOП 316.2

    Маннани йи:ганда, қайбирлари айтилгандан кўпроқ, бошқалари камроқ йиғишгани намоён бўлди, «лекин гомор ўлчови билан ўлчаганда, кўп йиғганники ортиб қолмабди, камроқ йиғганига эса етди. Ҳар бир йиғган еб битирар ўлчовини йиғибди”. Коринфликларга ёзган иккинчи мактубида ҳаворий Павел Тавротда ёзилганни изоҳлайди ва ўқигандан қандай амалий фойдага етишиб бўлишни кўрсатади: УOП 316.3

    «Бошқаларга енгиллик бўлиб, сизларга эса оғирлик тушмаслиги керак, аммо барибир тенглик бўлсин. Ҳозирда сизлардаги барака улардаги етишмовчиликларни тўлдирсин, бошқа вақтда улардаги барака сизлардаги камчиликларни тўлдирсин, шу йўсин тенглик бўлсин. Тавротда ёзилганидек:УOП 317.1

    «Кўп тўплаганда ортиғи бўлмади,
    Оз тўплаганда ками бўлмади».
    УOП 317.2

    Олтиичи кунда халқ ҳар бир кишига икки гомордан йиғди. Шаҳарнинг оқсоқоллари қилинганни Мусога тезда етказдилар. У жавобан уларга: «Мана Худованд нима деди: эртага ором топиш кун, Худованднинг муқаддас шанбаси; ёпадиганни бугун ёпинглар, пишириш керагини бугун пиширинглар, ортиб қолганини олиб қўйиб, эртагача сақланглар”. Улар шундай қилдилар- ва қолган таомлари ачимаганига ўзлари шоҳид бўлдилар. «Ва Мусо деди: уни бугун таомланинг, зеро бугун Худованднинг шанбаси, бугун уни даштда топмайсиз. Олти кун маннани йиғинг, еттинчи куни эса — шанба; шанба кунида у даштда бўлмайди».УOП 317.3

    Худо талаб қилади-ки, бугун Унинг муқаддас куни қадимги Исроилда қадрланган каби, муқаддас қилиниб амал бўлишини. Азалдан Бўлганнинг яҳудийларга берган буйруқларини ҳамма имонлилар тан олишлари лозим. Шанба куни олдидан бутун кун келадиган муқаддас соатларга тайёргарликка исроф қилиниши керак. Ушбу муқаддас вақтда ҳар кун қилинадиган оддий ишлар, нақадар зарур бўлса ҳам, тўхтатилсин. Худо бемор ва азоб чекканларга ғамхўрлик кўрсатишни буюрди; шунинг учун уларнинг ҳолатини енгиллаштирадиган хизмат раҳмли иш бўлиб, шанба кунини бузмайди. Аммо ҳар қандай жуда зарур бўлмаган ишни бир четга олиб қўйиш керак. Кўплар бепарволикда жума куни қилиб тамомлайдиган майда-чуйда ишларни шанба кунининг бошига қолдирадилар. Шундай бўлмасин. Шанба бошланиб ишингиз тугамаганида уни четга қўйиб, шанба тамом бўлганидан кейин давом этса бўлади. Шанба кунига шундай муомала, бепарво масиҳийларга ўз ишларига эътибор бериб, олти иш кунлари давомида улгуришга ёрдамлашади.УOП 317.4

    Исроил халқининг саҳро бўйлаб мусофирча яшаган узоқ йиллар мобайнида, ҳар ҳафта одамлар уч бараварли мўъжизакўрардилар; ушбу мўъжизалар уларнинг онгида шанба куннинг муқаддаслигини муҳрлаши керак эди: олтинчи кунда осмондан икки баравар миқдорда манна тушарди; еттинчи кун манна тушмасди, лекин жума кунида терилган озиқ, шанба кунига тайинланган бўлиб, янги ва ширин сақла- нарди; aгap бошқа кун кўпроқ йиғилса, у бузилиб таомла- нишга яроқли бўлмасди.УOП 318.1

    Манна билан боғланган ҳар нарсада биз қатъий далилни кўрмоқдамиз, яъни, кўплар исботлашга интилгандай, шанба куни Синай тоғида берилган қонун билан бир вақтда тайинланмаган. Исроилликлар Синайга етишишларидан узоқ вақт олдин, улар шанбани амал қилиш кераклигини ва ҳаммага муҳим эканини тушунардилар. Ҳар жума кунида икки баравар миқдорда маннани териб олинадиган зарурат, уларни шанба кунига, (манна тушмаганида) тайёрлаб, онгларида ором топиш кунининг муқаддас моҳиятини муҳрлади. Ва қайси бирлари шанба кунида манна тергани чиққанларида, Худованд сўради: «Қачонгача Менинг ахдларимни ва Менинг қонунларимни амал қилишдан бош тортасизлар?»,—дeб.УOП 318.2

    «Исроил ўғиллари, назр аталган epгa келмагунча, қирқ йил манна едилар; маннани едилар улар Канъон диёрига етиб келмагунча”. Қирқ йил мобайнида халқни бу ажойиб таъминлаш, ҳар кун Худонинг ўзгармас ғамхўрлигини ва Унинг назокатли севгисини эслатарди. Довуд пайғамбар сўзи бўйича, Худо улчрга «самовий ғалла берди». «Одамлар фаришталар нонини еди» (Заб. 77, 24—26), яъни фаришталар учун тайёрланган озуқани. «Самовий нон» билан таъмин- ланиб, одамлар ҳар кун ўз тажрибасида шуни билардиларки, айнан, Худонинг назрларини сақлаган, худди мўл ҳосил берадиган Канъон текисликлари уларни айлантириб олганидай, улар ҳамма керакли нарслар билан албатта таъминланишларига.УOП 318.3

    Исроилни тўйдириш учун осмондан тушадиган манна, дунёга ҳаёт бағишлайдиган, Худо юборган Зотнинг рамзи бўлди. Исо деди: «Мен ҳаёт нониман. Ота-боболарингиз саҳрода манна еб, ўлиб кетганлар. Одам еб ўлмаслиги учун осмондан тушадилагн нон бор, мана у кўз ўнгингизда турибди. Мен осмондан тушган тирик нондирман. Бу нонни еган киши абадий яшайди. Мен берадиган нон — Ўзимнинг танамдир, уни дунёга ҳаёт бахш этиш учун фидо қиламан» (Юҳ. 6,48—51). Илоҳий халққа абадий ҳаётни назр аталган иноятлари ичида: «Ғолиб чиққанга сирли маннани бераман”,—деб ёзилган (Ваҳ. 2, 17).УOП 319.1

    Исроилликлар Син саҳросини қолдирганидан кейин Рафодимда жойлашдилар. Яна сув бўлмади ва улар яна Илоҳий чексиз билимига ишонмаганларини кўрсатдилар. Ўз ожизлигида ва ўзлик билан улар Mycoгa келиб, талабларини айтдилар: «Бизларга ичишга сув беринглар”. Лекин Мусо сабр-тоқат намоён қилди. «Мени не учун таъна қилмоқда- сизлар? — деди уларга,— не учун Худони синамоқдасизлар?» Улар ғазабланиб: «Нима учун бизни сен Мисрдан олиб чиқдинг? Бизни, фарзандларимиз ва сурувларимизни чан- қовдан ўлсинлар дебми? — бақириб бердилар. Худованд сахийлигида уларнинг бутун эҳтиёжларини қондирганида, улар ўз норозилигини ва шикоят қилишларини эслаб, уятга қолардилар ва келажакда доимо фақат Унга ишонишга ваъда берардилар; лекин тезда берган ваъдаларини унутардилар ва биринчи синовдаёқ яна имонсизликларини намоён қилар- дилар. Уларни етаклаб кузатиб бораётган устун ўз ўзида уларга қўрқинчли сир бўлиб туюларди. «Мусо эса — ким у?» — деб сўрарди улар,— Мисрдан халқни олиб чиқишининг мақсади қандай?” Шубҳа ва инонмаслик юракларини тўлдирарди, ва улар сурбетлик бнлан уни ёмон ниятда айбдор қилардилар, яъни уларни ва фарзандларини очдан ўлдирнб, кейин бойликларини қўлга киритмоқчи деб. Қаҳр-ғазабларида улар Мусони тошбўрон қилишга тайёр эдилар.УOП 319.2

    Маъюсланган Мусо Худога фарёд чекди: «Бу халқ билан мен нима қилай?» Ўзи билан Исроил оқсоқолларини олиб, Мисрда мўъжизалар кўрсатган ҳассасини кўтариб, у халойиқ олдига чиқишга Худованддан буйруқ олди. Худованд деди унга: «Мана Мен Ҳўрибдаги қояда сенинг олдингга тураман; сен қояга ҳассангни урасан, ва ундан сув оқиб чиқади, ва халқ ичиб ташнасини босади”. У бўйсунди, ва сер сувлар тирик оқим бўлиб чиқди. Разолатли шикоят қилганлари учун Худо Мисрда бўлган даҳшатли бало-қазоларни исёнчилар устига юбориш учун Мусога ҳассасини кўтаришга буюрмади. Унинг ўрнига Худо Ўзининг чексиз меҳр-шафқати туфайли ҳассани халос қиладиган восита сифатида ишлатди.УOП 320.1

    «Улар учун чўл-биёбонда қояларни ёриб,
    Катта гирдобдай сув чиқариб берди.
    У қоялардан оқизган сувлар
    Улкан дарёга айланиб қолди”
    УOП 320.2

    (Заб. 77,15.16).

    Мусо қояга урди, аммо унинг ёнида булутли устунда Ўзини панага олган Худонинг Ўғли турарди. У шундай қилдики, тирик сувлар қоядан оқиб чикди. Фақат Мусо ва оқсоқолларгина эмас, балки узоқда турган ҳаммалари Худованднинг шон-шухратини кўрдилар, лекин, агарда булут кетганида, улар булут ичида Бўлганнинг қўрқинчли ёғдўсидан нобуд бўлардилар.УOП 320.3

    Чанқаган халқ: «Бизнинг ичимизда Худованд борми йўқми? Агар Худо бизни шу epгa олиб келган бўлса, нима учун нон берганидай, сув ҳам бермайди?” — деб Худони синарди. Шундай инонсизлик намоён қилиш жиноятли эди, ва Мусо Илоҳий ҳукм уларнинг бошига тушишига хавотирланарди. Ва у бу жойга «Масса» — «васваса» ва «Мерива» — «таъна қилиш”, деб уларнинг гуноҳларига то абад эслатма қилди.УOП 320.4

    Энди янги хавф уларга таҳдид қиларди. Худовандга қарши шикоят қилиш шундай оқибатга келтирдики, У душманга ҳужум қилишига йўл қўйди. Шу ерларда истиқомат топган ёвуз, урушқоқ Омолеқийлар қавми уларга қарши чиқди, ва ожизлиги ва чарчагани сабабли орқада қолганларни мағлуб қилди. Мусо, халқнинг жангга тайёр бўлмаганини била туриб, Наби Ясуга ҳар бир қавмдан жасур одамларни танлаб, эртаси кунни душманга қарши чиқишга буйруқ берди, ўзи эса шу пайт Илоҳий ҳассаси билан қўлида тепаликда туришини билдирди. Иккинчи кун Наби Ясу ўз одамлари билан омолеқийларга қарши чикди ва ҳужум қилди; бир вақтда Мусо, Ҳорун ва Ор тепаликка чиқдилар ва бўлаётган жангни кузатдилар. Қўлларини осмонга кўтариб, ўнг қўлида Илоҳий ҳассани қаттиқ ушлаб, Худованддан Исроилликларга муваффақият сўраб, Мусо дуо қиларди. Жанг борган вақтда белгиландики, Мусонинг қўллари кўтарилган пайтда — исроилликлар ғолиб чиқардилар, лекин у қўлини туширган заҳоти омолеқийлар устунлик қилардилар. Мусо чарчаганида Ҳорун ва Ор икки томондан унинг қўлларини қувватлар эди. Қуёш ботгунча ва душман орқага қайтмагунча шундай бўлди.УOП 320.5

    Мусонинг қўлларини қувватлаб, Ҳорун ва Ор одамларга шуни эслатдиларки, уларнинг бурчи, Мусо Худодан калом олиб уларга етказиш учун кечирган қийин хизматида ўз доҳийсини кўмаклашишлари керагини. Мусонинг ушбу хатти-ҳаракатининг катта мазмуни бор эди, Худо Ўз қўлларида уларнинг тақдирини ушлаб турганига кўрсатарди; улар Худога таяниб турганларича, У улар учун курашади ва душманларини енгади; аммо, ўз кучларига ишонсалар, улар Худони билмаганлардан ожизроқ бўладилар, ва душман уларни енгиб чиқади.УOП 321.1

    Мусонинг қўллари осмонга кўтарилиб, у халқ учун шафоат қилганида яҳудийлар ғолиб чиққанлари каби, худди шундай Илоҳий Исроилнинг имони қудратли мудофаа Қалъасига таянганида, ғолиб чиқади. Аммо Илоҳий куч одам тарафидан ҳаракат бўлишини кутади. Агар Исроил ҳаракат қилмаганида, Худо душманларни енгмасди — Мусо шунга ишонарди. Буюк доҳий Худовондга ёлворган пайтда, Наби Ясу жасоратли аскарлари билан Исроил ва Худо душманла- рининг ҳужумини ағдариб ташлашга тиришарди.УOП 321.2

    Омолеқийлар мағлуб бўлганларидан кейин Худо Mycoгa буйруқ берди: «Бўлганларни эслаш учун китобга ёзиб қолдир, ва Наби Ясуга қатъий равишда кўнглига солгин: Мен Омолеқийлар тўғрисида хотирни осмони фалак остидан бутунлай олиб ташлайман». Охирги соатлари келганида буюк доҳий ўз халқига тантанали насиҳат бсрди: «Сизлар Мисрдаи қайтганларингизда, йўлингда сенга Омолеқ нима килганиии эсла; йўлингда сенга қарши чиққанини, сен ҳориб- толганингда сенинг орқангда қолган ожизларни ўлдирганини унутма; Худодан қўрқмади у... Омолеқ хотирини осмони фалак остидан олиб ташла; унутма» (Такр. Шар. 25, 17—19). Ушбу бетавфиқ халқ тўғрисида Худованд: «унинг қўли Худованднинг тахтида: Худовандда авлоддан авлодга Омолеққа қарши кураш»,— деди (Чиқ. 17, 16).УOП 322.1

    Омолеқийлар Худованднинг қудратини ёки Унинг олий ҳокимлигини билмасдилар, деб бўлмайди, балки улар Худодан қўрқмасдилар ва Унинг қудратига қарши чиқишга ботирланардилар. Мусо Мисрда кўрсатган мўъжизалар, улар учун масхара қиладиган нарсага айланди, ва улар атрофдаги халқларнинг қўрқувидан кулардилар. Улар ўз худоларига яҳудийларни йуқ қилишга қасам ичдилар. Ўз ниятларида Исроил Худоси халақит бера олмайди ва ҳеч бири қочиб кутула ололмайди, деб баландпарвоз эълон қилдилар. Исроилликлар уларга ҳеч қаидай ҳақорат келтирмадилар, ҳужум қиламиз, деб хавф туғдирмадилар. Исроил халқи ҳеч қандай тарзда уруш очилишига сабабчи бўлмади. Аммо Худога ва Унинг халқига нафратида алангаланиб, омолеқийлар Унинг халқини қириб ташламоқчи бўлдилар.УOП 322.2

    Омолеқийлар ўз гуноҳларининг баландпарвозлигидан узоқ вақт роҳатланмадилар, уларнинг жиноятлари туфайли Худовандга фарёд кўтариларди, аммо Ўз мeҳр- шафқатлигида Парвардигор уларни тавбага даъват этарди. Лекин Омолеқ, одамлари ҳориб-толган, ёрдамсиз қолган инсонларга хужум қилганида, бу халқнинг тақдири аниқланди. Худонинг энг ожиз бандалари Унинг ғамхўрлигидан маҳрум бўлмайдилар. Уларга нисбатан қилинган на бир шафқатсиз ҳаракат ёки зўравонлик Осмон назаридан билинмай қолмайди. Ҳамма Худони севадиган ва қўрқадиганлар устига, қалқон бўлиб, Унинг қўли чўзилмоқда, шунинг учун одамлар ушбу қўлга уришга эҳтиёт бўлсинлар, чунки Унинг қўлида адолат қиличидир.УOП 322.3

    Исроиликлар жойлашган манзилдан яқин масофада Мусонинг қайнатаси Ётур яшарди. У яҳудийларнинг озод бўлганини эшитгач, уларни кўргани ва Mycoгa хотинини ва икки фарзандини қайтариб бериш учун йўл олди. Буюк доҳий уларнинг яқинлашаётганни билгач, қувониб пешвоз чикди, саломлашгандан кейин ўз чодирига олиб кирди. Исроил халқини Миср еридан олиб чиққанда Мусо, хавфларга дучор бўлгани сабабли, ўз оиласини қайнатасига юборган эди, энди эса у яна оила ўчоғининг иссиғидан ҳузур қиларди. Мусо Ётурга Исроилни қандай қилиб Худо ажойиботлар орқали ҳалос қилганини баён этди, бу хабарлар қайнатага кўпгина шодиёна келтирди, ва у Худовандни олқишлади. Қариялар билан биргаликда қурбон чалди ва Илоҳий меҳршафқатини эслаб тантанали маросим ўтказди.УOП 323.1

    Манзилда бир неча вақт қолиб яшагач, Ётур Мусонинг зиммасига юкланган оғир вазифаларни тезда пайқади. Кўпчилик бўлган жоҳил ва ўжар халқ ичида тартиб сақлаш ва раҳбарлик қилиш ҳақиқатан оғир иш эди. Уларнинг орасида Мусо танланган доҳий ва ҳакам саналарди, унинг эътиборига фақат бутун халқнинг иштиёқлари ва масалала- ригида мансуб эмасди — унинг ҳузурига ҳар қандай майда- чуйда тушунмовчилик ва кўнгилсизликлар билан келардилар. У уларни қабул қиларди, чунки ўзи айтганидай, «уларга Илоҳий аҳдларни, ва Унинг Қонунларини эълон этмоқ- даман», яъни уларни қабул қилганида ўргатишга имконият туғиларди. Лекин Ётур Мусонинг тушунтиришига қарши эътироз билдирди. «Сенинг учун бу иш жуда қийин: сен ўзинг ҳаммасини уддалай олмайсан»,— деди қайнатаси,— сен ўзингни қийнайсан». Халқ ичидан ярайдиганларни танлаб, уларни мингбоши, юзбоши ва ўнбоши қилиб қўйишга Мусога насиҳат берди. Улар «қобилиятли, Худодан қўрқадиган, адолатли, тамагирликдан нафратланадиган» одамлар бўлиши керак. Улар оддий ишларни қараб чиқишлари, жиддий ва қийин масалаларни эса Мусонинг қарашига қолдирсинлар эди. Қайнатаси айтганидай, Мусо «Худо олдида воситачи» бўлиб, халқнинг қўз ўнгида Худога ишларни тақдим этар, уларни Илоҳий аҳдларга ва Илоҳий Қонунга ўргатар, борадиган йўлни ва қиладиган ишларини кўрсатар эди. Бу насиҳат тан олинди ва Мусо ҳаётини енгиллаштирибгина қўймай, балки расо тартиб ўрнатишига ёрдамлашди.УOП 323.2

    Худованд Мусони айниқса ажратди ва унинг қўллари орқали ажойиботлар қиларди; лекин бошқаларни ўргатиш учун танланган бўлса ҳам, ўзи насиҳатларда муҳтожлигини инкор этмасди. Исроилнинг танланган даҳийси диёнатли мидиён руҳонийнинг насиҳатини қувонч ила тан олди ва унинг донолигини эътироф этди.УOП 324.1

    Рафодимдан чиқнб исроилликлар булутли устун кетидан равона бўлдилар ва саёҳатлари давом этди. Уларнинг йўли қуёшда ёниб-куйган текисликлар, тикка кўтарилган тепаликлар ва тошли қоялардан ўтарди. Қумли чўлларни кезиб ўтганда, уларнинг йўлини тоғлар тўсарди ва олға юриш имконият умуман йўқ бўлиб туюларди. Лекин яқинроқ келганларида, улар тоғнинг деворида қорайиб турган тop йўлаклар топардилар, уларни ўткач яна янги кенгликлар ёйиларди. Ҳозир улар майда тош қоплаган чуқyр ғор бўйлаб борардилар. Бу улуғвор ва таассурот қолдирадиган расм эди. Нақадар кўз ила кўришга имконият борича, икки томонидан баландликка кўтарилган қоялар орасида тирик оқим бўлиб, исроилликларнинг оломони бутун чорваси билан силжн- ларди. Рўпарада тантанали юксакликда Синай тоғи кўтари- ларди. Булутли устун унинг тепасида ором топди, ва халойиқ унинғ пойдеворида чодирлар қуриб, жойлаша бошлади. Тахминан бир йил улар шу жойда бўлдилар. Кечаси оташли устун Илоҳий ҳимояга ишонч туғдирарди, кўзларига уйқу тушганда, ер юзига секин самовий нон сепиларди.УOП 324.2

    Эрта тонг қоронғи тоғлар чўққиларига олтин нур сочарди, ва порлайдиган қуёш нурлари чуқур ғорларни кезнб, чарчаган йўловчиларга Илоҳий тахтдан чиқадиган меҳр нурлари бўлиб туюларди. Икки томондан юксалган каттакон тоғ чўққилари чексиз қудрати ва салтанати тўғрисида гувоҳларди. Шундай шароитда онг табаррук қўрқувга ва эҳтиромга тўларди. Шундай жойда инсон ўз нодонлигини ва кучсизлигини тан олишга мажбур бўларди, чунки у «Тоғларни тарозида тортган ва тепаликларни ўлчов тарозига қўйган» Зотнинг ҳузурига кирганини сезарди. (Иш. 40, 12). Шу ерда Исроил, инсонларга бутун даврлар мобай- нида берилган ваҳийлар ичида, энг ажойиб ваҳий олиши керак эди. Бу ерда Худованд Ўз Қонунини эълон этиб, инсон онгида талабларининг муқаддаслигини муҳрлаб қўйиш учун Ўз ҳалқини тўплади. Уларнинг вужудида катта ўзгаришлар намоён бўлиши керак эди, чунки қуллик ва узоқ вақт давомида маъжусийлар ичида яшаш уларнинг жонида ўз изини қолдирди. Худо уларнинг онги устидан ҳаракат қилиб, ва Ўзини уларга очиб, юксак маънавий даражага кўтариш ниятида эди.УOП 324.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents