Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    54-Боб - Шимъўн

    («Ҳакамлар» Китобининг 13-16-бобларида асосланган)УOП 625.1

    Чекинишнинг кенг тарқалишига қарамай, азалдан Бўлганнинг тарафдошлари Исроил озод қилиниши тўғрисида Унга ёлворишларини тўхтатмасдилар. Уларнинг ибодатлари жавобсиз қолаётгандай туюлсада ва йилдан йилга зулматкорнинг жабр-жафоси оғирлашсада, Илоҳий даставвал билиш уларга ёрдам тайёрларди. Филистийликлар босиб келишининг биринчи йилларида белгили фарзанд туғилди, унинг ёрдами билан ушбу қудратли душманни Худо вайрон қилиш ниятда эди.УOП 625.2

    Мамлакат чегарасида, тепаликларда кичкина қишлоқ жойлашган эди. Унинг номи Сўьор эди, ва шу қишлоқдан филистий увайдалари яхши кўринарди. Унинг истиқо- матчилари аро Дан қавмидан Манўй исмли эр ўз оиласи билан яшарди. Умумий чекиниш ичида ушбу оила Худога содиқ қолаверарди. Манўй хотини бола кўрмаган эди. Бир куни унга «Худованднинг Фариштаси» зоҳир бўлиб, у ўғил кўришини хабарлади, ва туғиладиган ўғил Исроилни озод қиладиган Худо даъват этган зот, деб эълон этди. Онанинг ҳаёт тарзи қандай бўлиши кераклигини ва болани тарбия қилиш тўғрисида Фаришта тушунтирди. «Бинобарин эҳтиёт бўлгин, шароб ва арақ ичмагин ва нопок бўлганни емагин”. Худди шундай тақиқлаш фарзандга ҳам тегишли бўлди, ундан ташқари у сочини қирмаслиги лозим эди, зеро туғилган кунидан у умрбод Худога хизмат қилиш учун бағишланарди.УOП 625.3

    Манўй хотини, эрининг олдига бориб, Фаришта унга айтганларини баён этиб берди. Муҳим буйруқда қандайдир хато юз бермасин учун, Манўй ибодат қилди, «Е Худовандо! Сен юборган Илоҳий инсон бизнинг ҳузуримизга яна келиб кетсин, ва туғиладиган кичкинтойга қандай муомаламиз бўлиши кераклигини ўргатсин».УOП 625.4

    Фаришта яна зоҳир бўлганида, Манўй ташвишланиб Ундан сўради: «Ушбу фарзандимиз билан қандай муомалада бўлайлик ва унга нима қилайлик?” Фаришта насиҳатларини такрорлади «Мен хотинингга айтган ҳаммасига у эҳтиёт бўлсин; узум мевасидан ишлаб чиқарилган ҳеч нарсани емасин; шароб ва арақ ичмасин ва нопок таомни емаcин, ва Мен хотинингга буйруқ берган ҳаммасига риоя қилсин”.УOП 626.1

    Тангри Таоло назр аталган Манўйнинг ўғлига буюк ишни буюрмоқчи ниятида эди, ва, уни бажаришга қобилияти бўлиши учун, она ва ўғил ҳаёт тарзини алоҳида тартибга итоат эттирмоғи кутиларди. «Шароб ва арақ ичмасин, нопок таомдан емасин ва Мен буйруқ берган ҳаммасига риоя қилсин», — Манўй хотинига Фариштанинг буйруғи шундан иборат бўлди. Онанинг одатлари яхшими, ёмонми болага таъсир қилади. Aгap она боласига яхшилик ният қилса, у белгили асосларга амал қилиши лозим, мўьтадиллик намоён қилиши ва фидоий бўлиши керак. Ақлсиз насиҳатчилар ҳомиладор ҳар қандай хоҳишини қондира олади, деб ишонтирадилар, аммо шундай нуқтаи назар нотўғри ва зарарли. Худонинг бўйруғига биноан онанинг зиммасига тантанали вазифа юкланган — у ҳамма нарсада ўзини чекламоғи лозимдир.УOП 626.2

    Ушбу масъулият бир қаторда оналар ва оталарга берилган. Фарзандларга ота-онанинг ақлий ва жисмоний қобилият- лари, уларнинг одатлари ва иштиёқлари ўтади. Ота-она ўз нафсини тия олмаслиги кўпинча салбий таъсир қолдиради, фарзандлари жисмоний, онглий ва маънавий ожиз бўлиб ўсишади. Айш-ишратчилар ва чекадиганлар ўз фарзандларига тўймас хоҳишларни, алангалик ва асабийликни инъом қилишлари мумкин ва қиладилар, ахлоқсиз ота-онадан зурриётга пас нуқсонлар ва манфур касалликлар ўтади. Ва фарзандларнинг ота-онага нисбатан васвасаларга қарши туриш қобилиятлари камроқ бўлгани сабабли, хар бир янги авлод олдингисидан ожизроқ туғилади. Фарзандларининг ёмон эҳтирослари ва бузуқ одатлари учун ота-она айбдор экан, ҳаддан ташқари улар жисмоний етишмовчилик билан туғилган, кўр, гаранг ёки салбий ақлли туғилган фарзандлари учун айбдордирлар.УOП 626.3

    Ҳар бир ота ва она ўзига: «Ушбу фарзандимиз билан қандай муомалада бўлайлик ва унга нима қилайлик?” — деган саволни беришлари лозим. Кўплар ҳомиладор юрган даврга жиддий эҳтибор беришмайди, аммо яҳудий ота-онага Осмон берган қўрсатмалар, шунчалик батафсил ва жиддий равишда икки марта такрорланган кўрсатмалар, бизнинг Ижодкори- мизнинг шу масалага муомаласининг гувоҳномасидир.УOП 627.1

    Назр аталган болачага ота-онадан яхши меросни олиш етишмасди. У туғилганидан кейин уни синчиклаб тарбия қилиш ва тўғри одатлари шакллантириш кутиларди. Исроилнинг келажак ҳаками ва халоскори энг гўдаклик пайтидан жиддий риёзатда тарбияланишига Худо бўйруқ берди. У Худога хизмат учун туғилишидан бағишланарди, яъни шарбат ва арақни истеъмол қилмаслиги шарт эди. Гўдаклик пайтидан фарзандлар риёзат қилишга, ўзидан кечишга ва ўзини тута билишга ўрганишлари лозимдир.УOП 627.2

    Фаришта орқали берилган тақиқларда «нопок таом» тўғрисида айтилганди. Пок ва нопок таом орасидаги фарқланиш фақат формал жиҳатдан эмас эди, у санитария шароитида асосланарди. Ушбу принципга амал қилиш ажойиб узоқ яшашнинг манбаи эди, минглаб йиллар мобайнида яҳудий халқи шунинг билан фарқланарди. Риёзат қилиш деганда, бу маънога фақат ичимликларни ман этилишгина кирмайди. Кайф-сафо берадиган ва оғир ҳазм қилинадиган таомни истеъмол қилиш соғликка зарар келтиради ва кўпинча ичкиликнинг биринчи сабаби бўлади. Ҳақиқий риёзат қилиш бйзни бутунлай зарарли нарсалардан кечиб, ақлона фақат фойдали таомни истеъмол қилиша ўргатади. Инсон соғлигига, унинг табиатига, бу дунёда фойда келтириш қобилиятга ва боқий тақдирига овқатланиш одатлари катта таъсир кўрсатади, афсуски, шуни камдан- камлар тушунадилар. Иштаҳа доимо ақлга бўйсуниши керак. Баданимиз инсон ақл-заковатининг қўли бўлиши лозим, акс ҳолда фаҳм — баданнинг қули бўлади.УOП 627.3

    Манўйга Худо берган назр ўз вақт-соатида амалга ошди — ўғил кўрди, ва исмини Шимъўн қўйди. Бола ўсар экан, у ҳаддан зиёд жисмоний кучга молик бўлмоғи билинар эди. Шимъўн ва унинг ота-онаси тушунардилар-ки, ушбу жисмоний тузилиши унинг ҳаракат қилиш натижаси эмас, Худога бағишлан- ганининг асоси эди. Шунинг рамзи эса унинг сочлари эди, — уларга устара тегмас эди. Агар Шимъўн ота-онасига ўхшаб Илоҳий буйруқни тўғри бажарганида, унинг тақдири мақтовга лойиқ ва бахтли бўлар эди. Аммо бутпарастлар билан муомалада бўлиш уни бузди. Сўъор филистий ери билан қўшни эди, ва Шимъўн унинг истиқоматчилари билан дўстона алоқага киришди. Шундай қилкб ёшлигида боғланган яқин муомалалар кейинчалик унинг бутун умрига таъсир қилди ва ҳаётини булут қоплди. Филистийлик шаҳри Тимнода яшовчи ёш аёл Шимъўнга ёқиб қолди, ва у шу аёлга уйланмоқчи бўлди. Художўй ота-она ўғилининг қилиғидан жуда хафа бўлишди, -ва уни шу ниятдан бездиришга интилишда, аммо ундан бир жавоб эшитардилар: «У менга ёқиб қолди». Ниҳоят ота-она унинг гапига кирдилар ва тўй ўтказилди.УOП 628.1

    Айнан балоғатга етганида у Худога содиқ қолиб, Илоҳий топшириқни бажариши лозим бўлганида, худди шу вақт келганида, Шимьўн Исроилнинг душманлари билан бирикди. Ўз ҳаётини ўзи танлаган аёл билан боғлаганда, у қандай қилиб Худони шарафлай олади? — шундай саволни у ўзига бермади. Балки унга қўйилган нишонга амал қилиш учун унинг кучи етмас? Ким-ки энг аввал ўз Парвардигорини шарафлайман деса, шу инсонга У ақл беради, аммо ким ўзбилармонлиги билан иш юритса, шунга назр аталмаган, ва ҳеч нарса ваъда қилинмагандир.УOП 628.2

    Шимъўнга ўхшаб нақадар кўп одамлар хатти-ҳаракат қиладилар! Эр ёки хотин танлаганда одамларга эҳтирос раҳбарлик қилади ва, натижада, бетавфиқ ва имонлилар орасида никоҳ боғланади! Шундай пайтларда на келгуси эр, на хотин Худодан насиҳат сўрайдилар, Уни шарафлаш деганни хаёлга ҳам олмайдилар. Диндор инсонлар никоҳ барпо бўлишига таъсир қилиб, ўз ҳиссасини қўшишлари лозим, аммо кўпинча никоҳ иттифоқи барпо қилинишда масиҳий асослар эътиборга олинмайди. Шайтон Илоҳий халққа ўз таъсирини доимо кучайтишига интилади; унга тегишли одамлар билан боғланиш учун васвасага солади; ўз мақсадига етишиш учун, у инсон қалбида гуноҳли эҳтирослар уйғотишга интилади. Аммо Худованд Ўз Каломида аниқ насиҳат бериб, Унинг севгиси бўлмаган одамлар билан қўшилманг, дейди. «Масиҳ билан алайҳиллаъна (асл. белиар, яъни малъун шайтоннинг номи) орасида қандай келишув бўла олади? Ёки имонли билан имонсиз орасида қандай шериклик бўлиши мумкин? Худо маъбади билан бутлар орасида қандай мувофиқлик бор?» (2 Кор. 6,15.16).УOП 628.3

    Никоҳ тўйида Шимъўн Исроил Худосидан нафратланадиган одамлар билан яқин келишди. Ким ихтиёрий равишда шундай одамлар билан таниш-билиш тузар экан, қандайдир даражада уларнинг одат ва дидларига мос келиши муҳтож бўлади. Шундай тарзда ўтказилган вақт, йўқотгандан баттар. Шундай фикрлар келади-ки, шундай сўзлар оғиздан чиқади-ки, улар дунёқарашни тебрантириб, жоннинг қувватини ожизлантиради.УOП 629.1

    Шимъўн севиб қолган аёл учун Илоҳий буйруқни бузди, аёл эса никоҳ тўйидаёқ ўз эрига хоинлик қилди. Эътиқоди вайрон бўлганидан ғазабга тушган Шимъўн, уни вақтинча қолдириб, ўзигина Сўьарга уйига қайтиб кетди. Кейинчалик, тинчиб, у қаллиғига қайтди, аммо у бошқа йигитга тейганини топди. Қасд олиш учун Шимъўн филистий- ликларнинг бутун дашт ва узумзорларини ёқиб ташлади. Энг бошида, Шимъўн уйига қайтиб кетганида, келиннинг юртдошлари уни ноҳақ ҳаракатга итардилар; энди эса жаҳллари чиқиб, Шимъўн қилиғига жавобан, улар аёлни ва унинг отасини ёндирдилар. Айтилган ҳодисалардан илгари Шимъўн ажойиб кучини намоён қилди: у бўш қўллари билан ёш арслонни ўлдирди, ва Ашқалўндан бўлган ўттиз эрни ҳалок қилди. Энди эса, хотини шунчалик ваҳшатли ўлдирилганини билгач, ғазаб-зўғимга тўлиб, филистий- ликларга ҳамла қилди ва «буюк мағлубиятга» уларни йўлиқтирди. Кейин, душмандан паноҳ топиш учун Яҳуда қавмига тегишли «Этом қоянинг ғорига» бекинди.УOП 629.2

    Кўпчилик душманлар Шимъўн кетидан тушдилар; у ғорга томон қочиб кетётганида, Яҳудиядаги яшовчилар хавотирланиб, энг виждонсиз ҳаракат қилиб, Шимъўнни душман қўлига олиб беришга кўндилар. Демак, Яҳуда қавмидан уч юз киши унга пешвоз чиқдилар. Аммо кучнинг ҳатто шундай тенгсизлигида улар Шимъўнга яқинлашишга журъат топмасдилар, аммо ишонардилар-ки, Шимъўн ўз ватандошларига зарар келтирмаслигини. Шимъўн ўзини боғлаб филистийликларга топширишга ижозат берди, аммо олдин яҳудийлардан ваъда олди: улар Шимъўнга хужум килмайдилар, ва бехосдан уларнинг қони тўкилишига уни зўрламайдилар. Уни иқки янги арқон билан қаттиқ боғладилар ва қувончли ҳайқириш кўтариб, уни душман манзилига олиб бордилар. Аммо худди уларнинг қувончли нидолари тепаликларда аксланган вақтда, «унинг (яъни Шимъўн) устига Худованднинг Руҳи тушди”. Шимьўн янги арқонларни, худди улар оловда ёнгандай, узиб ташлади, кўлига биринчи тушган қуролни олди ва, қўлига олган қурол атийги эшак бошининг суяги бўлсада, унинг билан, қилич ёки найзадан кўра, яхшироқ курашди; филистийликлар билан жанг қилди, уларни қочирди ва жанг майдонида минг ҳалок бўлганлар ётиб қолдилар.УOП 630.1

    Агарда исроилликлар шу ғалабадан фойдаланиб, Шимъўн билан бирлашганларида, улар ўша пайтда-ёқ зулмкор ҳокимиятидан халос бўлишарди, аммо улар негадир уялиб, қўрқоқлик қилдилар. Худо берган буйруққа, яъни мажусийларни ҳайдаб чиқариш бурчларига улар илтифот- сизлик намоён қилиб, аксинча, уларнинг пасткаш санамларини қабул қилдилар, уларнинг шафқатсизлигига чидадилар, ва ҳатто ўзларига тегмаган ноҳакликда кўмаклашдилар. Курашсиз душманга берилиб, улар ўз- ўзларини қулашга йўлиқтирдилар, акс ҳолда, Худога итоат қилганларида шундан кечиб бўларди. Ҳатто Парвардигор уларга халоскорни юборганида, улар кўпинча Уни қолдириб, ўз душманлари билан бирлашардилар.УOП 630.2

    Ушбу ғалабадан кейин исроилликлар Шимъўнни ўз ҳаками қилиб сайладилар, ва у йигирма йил давомида Исроилга ҳокимлик қилди. Аммо бир нотўғри қилинган қадам орқасидан иккинчиси ҳам қилинади. Шимъўн филистий- ликлардан хотин олиб Илоҳий иродани бузди, энди эса — янги қонунсиз эҳтиросини қондириш учун — яна душманлар ичида пайдо булишига жасурланди. Филистийликларни даҳшатга соладиган ўз кучига ишониб, у мардларча Ғаза шаҳридаги фоҳишага йўл олди. Шаҳар аҳолиси унинг борини сезиб, қасд олишга тушдилар. Уларнинг душмани энг мустаҳкам шаҳарнинг жуда қаттиқ деворлари ичига тушди, ва, муваффақият қозонишларига ишониб, улар ғалабадан лаззатланиш учун эрта тонгни кутишарди. Аммо ярим кечада Шимъўн уйғонди. Худога ўз назрини бузганини эслаганида унинг виждони ҳам уйғонди. Қилган гуноҳига қарамай, Илоҳий меҳр-шафқат уни қолдирмади. Унинг мўъжизакор кучи яна уни қутқарди. Шаҳар дарвозасига яқинлашиб, у дарвозани жойидан ўпириб олди, устунлари ва қулуфлари билан елкасига кўтарди ва Ҳебрўн йўлидаги тоғ чўққасига олиб бориб қўйди.УOП 630.3

    Аммо ҳатто ушбу воқеа, қачон-ки у қийинчилик билан қочиб қутилди, Шимъўнни ақлга киритмади. Энди филистийликларга боришга у жасурлик қилмасди, аммо у ҳалок бўлишга йўлиқтирадиган ҳузурбахш турмушни излар эди. У Шўреқ увайдасида яшовчи аёлни севиб қолди. Шўреқ унинг ватанидан яқинда жойлашганди. Унинг исми Далида, яъни «ҳалок қилувчи» эди. Шўреқ увайдаси ўз узумзорлари билан белгили эди. Тебранадиган Худонинг назоратчиси бир вақтларда ўзини шароб ичиб юпатарди ва шунинг билан соддалик ва Парвардигори билан алоқасини узганди. Энди эса у яна шу васвасага берилди. Филистийликлар ўз душманининг ҳар бир қадамини кузатиб туришарди. Шимъўннинг янги иштиёқини сезиб, улар Далида орқали уни ҳалок қилмоқчи бўлдилар.УOП 631.1

    Шўреқ увайдасига бир гуруҳ одамлар юборилди, гуруҳ филистийликларнинг ҳар бир вилоятидан ажратилган одамлардан иборат бўлди. Шимъўн кучини била туриб, улар очиқ ҳужум қилмадилар, аммо чексиз қудратининг сирини билишга ният этдилар. Шунинг учун улар Далидани сотқинликка кўндирдилар: у Шимъўн қудратининг сирини билиб олиб, уларга очиб бериши лозим бўлди.УOП 631.2

    Далида ўз саволлари билан Шимъўнга тинчлик бермай васвасага солаверганида, у алдаб, агарда мени белгили равишда боғлашса, мен ҳамма одамлардай оддий бўлиб қоламан, деди. Далида шундай қилганида ёлғон очилди. Хотин уни алдаганига айбдор қилиб деди: «Сени севаман, десанг ҳам, қалбинг менинг билан эмас? Мана, сен мени уч марта алдадинг, ва сенинг буюк кучинг нимада эканини менга айтмадинг”. Уч маҳалгача Шимъўнга имконият берилди, унинг севгилиси филистийликлар билан суиқасдда қатнашгани аён эди, аммо унинг режаси бузилганида, у ҳаммасини ҳазилга айлантирарди, ва Шимъўн унга ишониб ожизлигида ҳар қандай ваҳимадан қочарди.УOП 632.1

    Кундан-кунга Далида саволлари билан уни қийнарди, ва «жони азобидан ўлим даражага етди». Аммо қандайдир тушунтириб бўлмайдиган куч уни аёлга жалб қилаверарди. Ниҳоят мағлубиятга йўлиққан Шимъўн сирини очиб берди: «Бошимдан на бир сочим олингандир, зеро мен она вужудидан Илоҳий хизматга бағишланганман. Aгap сочимни олдирсам, менинг кучим мени қолдиради; ва мен бошқа одамлардек ожиз бўлиб қоламан. Далида дарҳол филистийлик амирлари ёнига, улар тезда етиб келсинлар, деб хабарчини юборди. Мардонавор аскар ухлаб кетганида, унинг узун оғир сочлари кесилди, кейин, олдинги уч маҳал бўлганидай, Далида: «Шимъўн, филистийликлар устингга босиб келяптилар!” — деб бақирди. Тўсатдан уйғотилган, у сакраб турди, ва олдингидек кучини йиғиб, душманни қириб ташламоқчи бўлди, аммо кучсиз қўллари унга бўйсунишга кўнмади, ва «Худованд ундан чекинганини» у тушунди. Далида мазах қилиб, унинг кучи ҳақиқатан ҳам кетганини билиш учун, уни уриб кўрди, чунки филистийликлар яқинлашишга қўрқишарди. Кучсизланганига ишониб, улар Шимъўнни ушлаб олдилар, кўзларини чўқиб кўр қилдилар, ва Ғазага олиб келдилар. Турмага ташлаб оёқларига кишан солдилар ва оғир меҳнат қилишга зўрладилар.УOП 632.2

    Исроил ҳимоячиси ва ҳакамининг ҳаётида қандай ўзгариш юз берди! Шимъўн қулнинг қора ишини бажарадиган ожиз, кўр асирга айланди. Қадам-бақадам у ўз муқаддас даъватининг шартномаларини бузар эди. Худо узоқ вақтгача шунга сабр-тоқат кўрсатди, аммо Шимъўн гуноҳга берилиб, ўз сирини аён қилганида, Худованд ундан чекинди. Унинг узун сочларида ҳеч қандай куч йўқ эди, улар фақат Худога содиқ бўлишнинг рамзи эди, ушбу рамз эҳтиросга қурбон келтирилганида, у иноятларини йўқотди.УOП 632.3

    Жафокаш, камситилган, филистийликлар учун ўйинчоқ, Шимъўн ҳаётида биринчи марта ўз кучсизлигининг чексизлигини тушунди ва азоб уни тавбага келтирди. Сочлари ўскан сайин, унинг кучи аста-секин тикланарди, аммо душманлари шуни пайқамай, унга нисбатан олдинги муомалада эдилар, ва Шимъўн кишанларида ожиз кўриниб ҳаёт кечирарди.УOП 634.1

    Филистийликлар етишган ғалабани ўз худолари шаънига бағишлаб, Исроил Худосини ҳақорат қилишарди. Дагон худоси, «балиқлар худоси”, «денгиз паноҳи» шаънига ҳашаматли байрам ўтказилди. Шу байрамга бутун филистий еридан, шаҳар ва кишлоқлардан халқ ўз амирлари билан йиғилдилар. Топинадиган оломон улкан маъбадни ва усти ёпиқ шийпонларни тўлғазди. Атрофда шодлик ва тантана ҳукмрон эди. Қурбон чалиш удумидан кейин мусиқа овози остида зиёфат бошланди. Кейин қудратли Дагоннинг энг атоқли ўлжаси сифатида зиёфатга Шимъўн олиб келтирилди. Унинг пайдо бўлиши завқланадиган ҳайқиришлар билан кузатилиб олинди. Халқ ва амирлар унинг ачиниш ҳолатини масҳара қилиб, уни яксон қилган худосини олқишларди. Бир неча вақт ўтгач, Шимъўн чарчаганидай, ўртадаги устунга таянишига ижозат сўради. Устун маъбаднинг томини тираб турарди. Кейин у ўз ичида ибодат қилди: «Ё Худойи Худовандо! Мени эсла, ва фақат ҳозиргина мени қувватла, Ё Парвардигорим! Мен бир заҳотида филистийликлардан қасдимни олсам...» Шу сўзлари билан у кучли қўллари билан устунларни қучоғига олди ва «Ё жоним, филистийликлар билан ўлгин!» деб хитоб қилди ва эгилди. Маъбад томи қулади, унинг остида келганларнинг саноқсиз оломони ҳалок бўлди. «Ва шундай бўлдики, Шимъўн ўлганида ўлдирганла- рининг сони ҳаётида ўлдирганидан кўпроқ бўлди».УOП 634.2

    Санам ва унга топинадиганлар, қоҳин ва ер ҳайдовчи, аскар ва атоқли - қаммаси Дагон худоси маъбадининг вайрона остида дафн этилдилар. Худо Уз халқини халос қилиш учун танлаган каттакон бадан улар аро дафн этилди. Даҳшатли воқеа тўғрисида хабар Исроил ерига ҳам етиб борди, шунда Шимъўннинг қаридошлари тўсқинликсиз қаҳрамоннинг жасадини олдилар «ва Сўъор ва Эштўол орасида жойлашган Манўй отасининг мақбарасига қўйдилар”.УOП 635.1

    Илоҳий назр: Шимъўн орқали «У Исроилни Филис- тийлар қўлидан қутқара бошлайди» дегани амалга ошди, аммо Худонинг шон-шуҳрати ва миллатнинг фахри бўла оладиганнинг ҳаёт тарихи нақадар зулматли ва даҳшатлидир! Aгap Шимъўн Илоҳий даъват этилишига содиқ қолаверганида эди, шунда Илоҳий ният унинг шон-шарафига амал қиларди. Аммо, васвасага йўл бериб, у Худонинг ишончига нолойиқ бўлди, ва Шимъўнга тайинланган хизмат фақат мағлубият, қуллик ва ўлим орқали бажарилди.УOП 635.2

    Жисмонан Шимъўн ер юзида энг кучли инсонлардан эди, аммо ўзини тута билиш, диёнатли ва азмкор бўлиш нуқтаи назаридан у энг суст одамлардан бўлиб чиқди. Кўплар кучли эҳтирослари кучли табиат деб тушунадилар, ҳақиқатда эса, ким ўз хоҳишларига бўйсунса, у ожиз одамдир. Инсоннинг ҳақиқий буюклиги унинг устидан раҳбарлик қиладиган ҳислатларнинг кучи билан ўлчанмайди, балки у ўзи раҳбарлик қиладиган ҳислатлар кучи билан ўлчанилади.УOП 635.3

    Илоҳий даставвал билиш Шимъўнни даъват этилган хизматни барпо қилиш учун тайёрлаганида, унга ғамхўрлик кўрсатди. Ҳаётининг биринчи кунлариданоқ жисмоний ва ақлона кучлари ривожланиши учун, маънавий соддаликка етишиш учун, у ижобий шароитда яшашга сазовор бўлди. Аммо бетавфиқ алоқаларнинг таъсири орқасида, у, инсонга ягона ҳимоячи бўлган, Худога таянмай қўйди, ва ёмонликнинг оқими уни завқлантирди. Кимки ўз бурчини бажарганида синовга берилса, Худо уни ҳимоя қилишига ишонсин, аммо одамлар ўз ихтиёри билан васваса қиладиган кучга йўл қўйсалар, улар эртами кечми қулайдилар.УOП 635.4

    Айнан Худо даъват этилганлар ва Унинг иродасини бажариш учун қуроли сифатида танланганлар шайтоннинг васвасаларига дучор бўладилар ва у шундайларни адаштиришга бутун кучини сарф қилади. У бизнинг энг ожиз жойларимизга ҳужум қилади ва уcтимиздан тўла ҳоким бўлиб олиш учун, бизнинг етишмовчиликларимизни ишлатади; у биладики, агарда шу ожизликка эркинлик берилса, у ютади. Аммо ҳар бир инсон ушбу жангда ғалаба қозона олади. Инсонга ўз ожиз кучлари билан ёвузлик кучини ғолиб чиқиш ҳожати йўқдир. Ёрдам унинг ёнида, ва ҳақиқатан орзу қилган жонга ёрдам берилади. Ёқуб тушида қўрган зинапоядан Илоҳий фаришталари тушиб чиқадилар, улар ҳар бир чанқаган жонга осмоннинг энг баланд сатҳига кўтарилишига ёрдам беришади.УOП 636.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents