Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First

    27-Боб - Исроилга Берилган Қонун

    (Тавротнинг «Чиқиш» Китобида асосланган, 19—24-боблар)

    Иcроил Синай тоғи тагида манзил қурганидан кейин тезда, Мусо Худо билан учрашгани учун тоғ устига чиқишига чақирилди. У битта ўзи, азалдан Бўлганнинг ҳузурига тикка кўтарилиб борадиган йўл билан, булут кўрсатишига қараб силжиди.УOП 326.1

    Эндигида, Худо раҳбарлик қиладиган маъбад ва халқ сифатида Илоҳий уммат бўлиши учун, Исроил Парвардигори Олам ила алоҳида ва тор бўлган муомалага қадам қўйиб киришиши кутиларди. Мусо орқали Худованд халойиққа хитоб қилди.УOП 326.2

    «Мен мисрликларга нима қилганимни, сизларни бургут қанотларига олгандай, Мен кўтариб юрганимни, ва сизларни Ўзимга олиб келганимни сиз кўрдингиз. Бас, Менинг овозимга қулоқ солсангиз ва Менинг аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар бутун халқлар ичидан Менинг умматим бўлурсиз: зеро бутун ер Меникидир; сизлар эса Менинг учун Шоҳаншоҳ руҳонийлари ва муқаддас халқ бўлурсиз”.УOП 326.3

    Манзилга қайтиб ва Исроил оқсоқолларини йиғиб, Мусо уларга Илоҳий хабарнинг сўзларини такрорлади. Улар эса жавобан: «Худованд айтган ҳаммасини бажарамиз»,— дедилар. Шундай қилиб улар Худо билан тантанали аҳд туздилар, ва шу тариқа Уни ўз ҳокими қилиб тан олишга ваъда бердилар, ва, демак, бу сўзнинг хусусан мазмунида эндигида, Унинг уммати бўлардилар.УOП 326.4

    Қайтадан Исроил доҳийси тоққа кўтарилди, ва Худо унга деди: «Мана, сенинг билан гапирғанимни халқ эшитсин ва сенга то абад инонсин учун, Мен сенинг ёнингга қалин булутда келурман». Исроилликлар йўлида қийинчиликлар пайдо бўлганида, улар Мусо ва Ҳорунга карши шикоят қилиб, Миср еридан нобуд қилиш учун олиб чиқарил- ганларига уларни айбдор қилардилар. Одамлар унга ишонсин учун, Худодан олиб уларга етказган насиҳатларга кўнсинлар учун, У Мусони олқишлагани истарди.УOП 326.5

    Қонуннинг кўтаринки асосини улуғ ва тантанали шароитига мос келтирмоқ учун, Худо Ўз Қонунини оддий бўлмаган шароитда топширмоқчи бўлди. Худога хизмат қилишда ҳар қандай вазиятга улуғ эҳтиром билан муомала бўлиши учун, шуни халқ онгида мухрлаб қуйиш зарур эди. Худованд Mycoгa деди: «Халқнинг олдига бор, уларни бугун ва эртага муқаддасликка бахш этгил, учинчи кунга тайёр бўлишлари учун, кийимларини ювсинлар: зеро учинчи кунда бутун халқнинг кўз ўнгида Худованд Синай тоғига тушади”. Худонинг ҳузурига келиш учун ушбу кунлар мобайнида ҳамма тантанали тайёргарлик кўрсин эди. Баданми, кийимларми — пок бўлиши керак. Mycoгa уларнинг гуноҳларини фош қилиш тайинлангани сабабли, улар камтарликда рўза тутиб, ибодатда бўлиб, юракларини ҳар қандай қонунсизликдан поклашлари лозим эди.УOП 327.1

    Буйруққа муносиб керакли тайёргарлик қилинди, ва кейинги кўрсатмаларга бўйсуниб, Мусо тоғни иҳота қилишни буюрди. На бир одам, на бир ҳайвон муқаддас чегарадан ўтмасин эди. Агар ким мободо тоққа тегса, шу заҳоти у ўлиши мумкин эди.УOП 327.2

    Учинчи куннинг эртасида, ҳамманинг назари тоққа жалб қилинганда, одамлар тоғнинг тепаси қалин булут ила қопланганини кўрдилар.Булут зулматланиб қоронғилашар, секин пастга тушар эди, ниҳоят, бутун тоғ одатдан ташқари бўлган сирли зулматга чўмди. Шунда халқни Худо билан учрашишига таклиф қилиб, карнай овозига ўхшаган садо янгради, ва Мусо ҳаммани тоғнинг пойдеворига чиқарди. Қалин зулматда ёруғ чақмоқ ёниб ўчарди, ва баланд тепаликлар аро момақалдироқнинг баҳайбат гумбирлаши ёйиларди. «Синай тоғи эса, Худованд унинг устига оташда тушганидан бутунлай тутунга тўлди; ва ундан катта ўчоқдан ўрлаётган дудга ўхшаш тутун кўтариларди, бутун тоғ эса қаттиқ тебранарди”. Йиғилган кўпчиликнинг кўз ўнгида Худованднинг шон-шуҳрати тоғнинг тепасида куйдирадиган оташга ўхшарди. Карнай овози эса кучайиб борар эди. Илоҳий ҳозирлигининг намоён бўлиши шунчалик қўрқинчли эдики, Исроил халқи даҳшатга тушиб, Худованд олдида юз тубан йиқилди. Бу манзара шунчалик даҳшатли эдики, Мусонинг ўзи: «Мен жуда қўрқиб титраяпман!” — деди (Ибр. 12, 21).УOП 327.3

    Maнa момақалдироқ тинди, карнай овози ҳам эшитилмас, ер тебранмасди. Тантанали сукунатда Илоҳий- овоз эшитилди. Ўзини қалин булут ила панага олган, тоғ тепасида фаришталар ичида туриб, Худованд Ўз Қонунини эълон қилди. Мусо кўрган манзарани баён этиб, дейди: «Худованд Синайдан келди, уларга Сеъирдан очилди, Порон тоғидан порлади, ва сон-саноқсиз азизлари билан келди; Унинг ўнг томонида қоиуннинг оташидир. Ҳақиқатан У Ўз халқини севади; ҳамма азизларинг Сенинг қўлингдадир, ва Сенинг Каломингни эшитиш учун, улар оёқларингга йиқилдилар» (Tакр. Шар. 33, 2,3).УOП 328.1

    Азалдан Бўлган Ўзини Ҳакам сифатида ҳукм қилувчи ва Қонун чиқарувчининг даҳшатли юксаклигида намоён қилмади, балки Ўз халқининг Ҳамдардли Паноҳчиси сифатида кўрсатди: « МЕН ХУДОВАНД, СЕНИНГ ХУДО- ЙИНГ, СЕНИ МИСР ДИЁРИДАН, ҚУЛЛИК УЙИДАН ЧИҚАРГАН”. Улар энди билганларидай, У йўл кўрсатиб Мисрдан олиб чиқди, душмандан халос қилди, денгиз оша уларга йўл қурди ва фиръавнни лашкари ила мағлуб қилди, Қайси-ки Ўзини Мисрнинг ҳамма худоларидан баланд эканини кўрсатди — энди Ўз Қонунини эълон қиларди.УOП 328.2

    Шу даврда эълон этилган Қонун фақат яҳудийларгагина тайинланган эмас эди. Худо Ўз Қонунини сақлаш ва ҳимоя қилиш учун уларни иззатга арзийдиган қилди, ва бу Қонун бутун дунё учун муқаддас мерос сифатида сақланиши керак эди. Қонуннинг ўн амрлари бутун инсониятга тарқалади, улар ҳаммалар учун насиҳат сифатида ва ҳаётда раҳбарлик учун берилган. Ўн қисқача айтилган, ҳар томондан муҳим ва шубҳасиз асослар инсоннинг Худога ва ўз яқинларига нисбатан бўлган мажбуриятни ифодалайди, ва ҳамма амрлар севгининг буюк асос соладиган принципида қурилган. «Раббинг Худовандни бутун қалбинг, бутун жонинг, бутун қувватинг ва бутун онгинг билан севгин, яқинигни эса ўзинг каби севгин» (Лука 10, 27). Бу принциплар батафсил ўн амрли Қонунда берилган, улар ҳамма учун ва ҳар бир инсон учун ишлатилади:УOП 328.3

    «СЕНДА МЕНДАН БОШҚА ХУДОЛАРИНГ БЎЛМАСИН”.УOП 329.1

    «Иегова”, Доимий, бошидан Бўлган, вужуд қилинмаган, Ўзи ҳамма нарсанинг ҳаёт Манбаи ва Ижодкори бўлиб, энг баланд ҳурмат ва топинишга сазовордир. Фақат Парвардигори Олам инсоний севги ва хизматнинг уюшмаси бўлиши мумкин. Ўз қалбимизни бошқа бир нарсага бериб, биз шунинг билан Худовандимизни севгимиздан маҳрум қиламиз, Унга тегишли хизматни қайтармаймиз ва сунъий худоларни ижод қиламиз.УOП 329.2

    «ЮҚОРИДАГИ ОСМОНДА, ПАСТДАГИ ЕРДА, ЕР ОСТИДАГИ СУВ ИЧИДА БЎЛГАН НАРСАЛАРНИ ЎЗИНГГА БУТ ҚИЛМА, УЛАРПИНГ ТАСВИРИНИ ЯСАБ, ТОПИНМА ВА ХИЗМАТ ҚИЛМА».УOП 329.3

    Иккинчи амр, ҳақиқий Худога топинганда, расмларни (иконаларни) ва бошқа тасвирларни қўллашга ман этади. Кўпгина мажусий халқлар, тасвир фақат сиймо ёки эваз, ва улар Худога топиниш учун фақат воситалар, деб истоблай- дилар, аммо Худо шундай хизматни гуноҳ, деб эълон қилди. Абадий бўлганни моддий нарсалар орқали тасвирлаб кўриш, Худо тўғрисида инсон тасаввур этишини пасайтиради. Азалдан бўлганнинг чексиз баркамоллигидан ўз онгини олган, Ижодкорга нисбатан кўпроқ ижодга эътиборини жалб қилади. Инсоннинг Худо тўғрисида тушунчаси пасайгани сабабли, у ўзи ваҳшийлана бошлайди.УOП 329.4

    «МЕН ХУДОВАНД, СЕНИНГ ХУДОЙИНГ, ҚИЗҒАНА- ДИГАН ХУДО”. Худонинг Ўз халқи билан яқин ва муқаддас бўлган алоқа эвазида никоҳ тугуни каби такдим этилган. Бутпарастлик руҳий зиногарлик экан, шунинг учун шунга муносиб Худонинг норозилиги қизғанчиқлик деб аталган.УOП 329.5

    ОТАЛАР АЙБИ УЧУН ФАРЗАНДЛАРИГА TO УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ АВЛОДГАЧА, МЕНДАН НАФРАТЛАНА- ДИГАНЛАРГА, ЖАЗО БЕРАДИГАНМАН». Фарзандлар ўз отаоналарининг гуноҳ қилиб ҳаёт кечирган оқибатидан азоб чекадилар, лекин, агарда улар ота-онанинг қилмишларида иштирок этмасалар, улар катталарнинг айбини устига олмайдилар. Лекин фарзандлар одат бўйича ота-онанинг изидан бориб, ҳаёт кечирадилар. Меросига ва шахсий ўрнак беришга мувофиқ ўғиллар ўз оталарининг гуноҳларида иштирокчи бўладилар. Ёмон одатлар, бузуқ дидлар, аҳлоқсизлик, жисмоний кассаликлар отадан ўғилга мерос йўли билан ўтади ва шуниси то учинчи ва тўртини авлодга қадар қузатилиши мумкин. Бу даҳшатли ҳақиқат одамларга гуноҳли ҳаёт тарзидан кечишга ёрдам бериши керак.УOП 329.6

    «МЕНИ СЕВАДИГАНЛАРГА ВА МЕНИНГ АМРЛА- РИМГА РИОЯ ҚИЛАДИГАНЛАРГА ИЛТИФОТИМНИ TO МИНГ АВЛОДГАЧА УЗАТУРМАН”. Иккинчи амр, сохта худоларга топинишни ман қилиб, ҳақиқий Худога топинишни назарида тутмокда. Ундан нафратланганларга оладиган жазо фақат учинчи ва тўртинчи авлодгача бўлса, Унга хизматида содиқ бўлганлар учун — минг авлодга қадардир.УOП 330.1

    «СЕНИНГ ХУДОЙИ ХУДОВАНДИНГНИНГ ИСМИНИ БЕҲУДА АЙТМА, ЗЕРО УНИНГ ИСМИНИ БЕҲУДА ТИЛИГА ОЛГАН ЖАЗО ОЛМАЙ ҚОЛМАЙДИ”.УOП 330.2

    Бу амр сохта қасам ичишларига ва одамлар Худо номи билан оддий гаплар орқали қасд қилишларига ман этибгина қўймай, Худо исмининг маъносига эътибор бермай, енгилтаклик ва бепарволик билан тилга олиш ман этилади. Биз ўйламасдан Унинг исмини суҳбатимизда эслаганда, арзимаган ишларда Уни шоҳидликка даъват этганда, ва қачонки Унинг исмини керак-керакмас кўп такрорлаганда, биз Худонинг исмига беномуслик келтирамиз. «Унинг исми-муқаддас ва қўрқинчлидир» (Заб. 110,9). Биз ҳаммамиз Худонинг муқаддаслиги, юксаклиги ва соддалиги устидан мулоҳаза юритишимиз керак. Юрагимизга Унинг олиҳимматлиги онгли равишда кирсин, Унинг муқаддас исмини эҳтиром ва тантана билан тилимизга олайлик.УOП 330.3

    «ШАНБА КУНИНИ МУҚАДДАС ҚИЛИШ УЧУН ЭСДАН ЧИҚАРМА. ОЛТИ КУН ИШЛА, ВА ҲАР ҚАНДАЙ ИШЛАРИНГНИ ҚИЛ; ЕТТИНЧИ КУН ЭСА - ШАНБА ХУДОЙИ ХУДОВАНДИНГГА БАҒИШЛА: УШБУ КУНДА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИШ ИШЛАМА: НА ЎЗИНГ, НА СЕНИНГ ЎҒЛИНГ, НА СЕНИНГ ҚИЗИНГ, НА ҚУЛИНГ, НА КАНИЗАНГ, НА СЕНИНГ ЧОРВАНГ, НА ХОНАДОНИНГГА КЕЛГАН МЕҲМОНИНГ. ЗЕРО ОЛТИ КУНДА ХУДОВАНД ЕРУ ОСМОННИ, ДЕНГИЗ ВА УНИНГ ИЧИДАГИНИ ЯРАТДИ; ЕТТИНЧИ КУН ЭСА ОРОМ ТОПДИ. ШУНИНГ УЧУН ХУДОВАНД ЕТТИНЧИ КУННИ ДУО ҚИЛДИ ВА ИНОЯТИГА САЗОВОР ҚИЛИБ, МУҚАДДАСЛАДИ”.УOП 330.4

    Шанба куни бу амрда янги кўрсатма қилиб такдим этилмаган, балки яратиш вақтда тасдиқланган кундир. Биз бу кунни эслаб туришимиз керак, ва Тангри Таоло Ижодининг хотирасига бағишлаб, амал қилишимиз лозим. Еру осмон Ижодкори сифатида Худога диққатни жалб этиб, ҳақиқий Худони сохта худолардан фарқлашга шанба ўргатмоқда. Еттинчи кунга амал қилганлар азалдан Бўлганга топинишларини исботлайдилар. Шанба, инсоннинг Худога садоқатлигининг аломати бўлиб, абадий қолур. Тўртинчи амр Қонун берувчининг исмини ва мансабини ўз моҳиятига олган ягона амрдир. Қонун кимнинг иқтидори орқали берилганини кўрсатадиган ягона амрдир. Шу йўсинда, у Қонунга қўшилган Илоҳий муҳр бўлиб, унинг ҳақиқатлигининг гаровидир.УOП 331.1

    Худо одамга меҳнат қилиши учун олти кун берди, ва одамлар ўз ишини шу олти кунда бажаришларини У талаб қилади. Шанба куни фақат раҳм-шафқат ишлари ва олиб қўйиб бўлмайдиган зарур ишлари бажарилганда, таъна қилинмайди. Бемор ва азоб чекаётганларга доимо ғамхўрлик кўрсатиш керак, лекин ҳаддан зиёд меҳнат қилишни четга олиб қўйиш керак. «Aгap Менинг муқаддас кунимда, шанба шаънига сен ўз фоний эҳтиёжларингни қилишдан оёғингни тутиб қолсанг, ва шанба кунини муҳаббатдан туғилган тасалли шарафлайдиган Худованднинг муқаддас куни десанг, уни ҳурмат қилиб, ўз орзуларингни қондирмай, оддий ишларингни қилмасанг... (Иш. 58, 13). Лекин чекланишлар шу билан тамом бўлмайди «...ва қуруқ сафсатлар сотмасанг» — дейди пайғамбар. Ким-ки шанба кунида ўз меҳнаткаш ишлари тўғрисида гaп юритса, ёки ҳар қандай режалар кўрганида, у Худонинг назарида шу кунни ҳақиқатдан меҳнат қилганидай саналади. Бизлар учун шанба муқаддас байрам бўлсин десак, биз фоний нарсаларда ҳатто фикрларимизни тўхтамаслигимиз лозим. Бу амр хонадонимизда бўлган ҳаммага тегишлидир. Шанба куни тамом бўлмагунча ҳамма истиқоматчилар ўз фоний ишларини йиғиштириб қўйишлари керак. Муқаддас кунда ўз ихтиёрий хизматимиз ила Худони олқишлаш учун ҳаммамиз бирлашмоғимиз лозим.УOП 331.2

    «ЎЗ ОТАНГНИ ВА ЎЗ ОНАНГНИ ҲУРМАТ ҚИЛ, ТОКИ ХУДОЙИ ХУДОВАНДО СЕНГА БЕРАДИГАН ЕРДА УМРИНГ УЗОҚ БЎЛСИН”.УOП 332.1

    Ота-оналар бошқа ҳеч ким етиша олмаган севги ва ҳурмат-иззатга ҳуқуқлари бор. Худонинг Ўзи уларга ишонтирилган жонлар учун жавобгарлик зиммасини қўйиб, фарзандлар ҳаётининг биринчи йилларида ота-она уларга Худо ўрнига, деб азалдан тайинлаган. Ва ким-ки ўз ота- онасининг қонуний обрўсини инкор қилса,— шунинг билан Илоҳий обрўни инкор қилмоқдадир. Бешинчи амр фарзандлардан ота-онага нисбатан фақат ҳурмат, бўйсуниш ва итоат қилишнигина талаб қила қўймай, балки шунингдек севги ва назокатни, уларга ғамхўрликни, уларнинг нуфузини сақлашларини, қариган чоғида фарзандлар ёрдам бериб, юпатувчи бўлишларини талаб қилмоқда. Бу амрга амал қилиш шунингдек Худо ҳокимият берган ҳар бир кишига ҳурматли муомалани кўзда тутмоқда.УOП 332.2

    Ҳаворий дейди: «Бу ҳақдаги Илоҳий буйруқ Худо ваъда қўшиб берган биринчи буйруқдир» (Эфес. 6,2). Исроил учун, тезда Канъон ерида истиқомат топмоқчи экан, бу амрга риоя қилиш назр аталган ерда узоқ умр кўришининг гарови эди. У бундан кенг маънода бутун Илоҳий Исроилга тарқалмоқда, ва уни амал қилган, гуноҳ лаънатидан озодланган ерда, абадий ҳаётга сазовор бўлишига ваъда олмоқда.УOП 332.3

    «ЎЛДИРМА».УOП 332.4

    Инсон ҳаётини қисқартадиган ҳамма ноҳақ ҳаракатлар; бошқаларни ярадор қиладиган нафрат ва қасд олиш руҳида ёки беҳаё эҳтиросларга берилиб қилган ҳаракатлар, (шундай руҳ-бошқаларга ёмонлик тилашга зўрлайди: «ким биродаридан нафратланса — одам ўлдирувчидир); камбағал ва азоб чекадиганларга ниcбатан илтифотсиз муомала; ўз эҳтиёжларига ҳаддан эътибор бериш, ёки аксинча, керакмас чекланишлар ва соғликка зарар келтирадиган оғир меҳнат,— булар ҳаммаси каттами ёки кичик даражада олтинчи амрни бузади.УOП 332.5

    «ФАҲШЛИК ҚИЛМА».УOП 333.1

    Бу амр ифлос ва аҳлоқсиз ҳаркатларни ман қилибгина қўймай, балки беҳаё эҳтирослар гўғрисида фикр юритиш ёки уларни уйғотадиган ҳар қандай бошқа ҳаракат қилишга ман этади. Ҳар бир инсондан фақат ташқи ҳаётининг соддалигигина эмас, балки энг сирли ниятларнинг ва юрак туйғуларининг содда бўлиши талаб қилинади. Масиҳ, Илоҳий Қонунга нисбатан инсоний бурчни чуқур тушунишга ўргатганида, айтган эдики, нопок фикр ёки назар солиш жиноятли ҳаракат сифатида худди шундай гуноҳ деб.УOП 333.2

    «ЎҒИРЛИК ҚИЛМА».УOП 333.3

    Бу тақиқ аён бўлган ва сирли қилинган гуноҳларни кўзда тутади., Саккизинчи амр одам ўғирлаш, қулсавдогарлик ва ҳужумкорликни ҳукм қилади. У ўғирликни ва талончиликни ҳукм қилади. Энг арзимаган оилавий ишларда у диёнатликни талаб қилади. У савдода алдашни ман қилади, ва қарз бериб олганда ёки иш ҳақини тўлаганда, тўғри ҳисоб қилишни сўрайди. Одамнинг тажрибасизлигидан, ожизлиги ёки бахтсизлигидан фойдаланиб қилинмоқчи бўлган ҳар қандай интилиш, самовий ҳисоб китобларига фирибгарлик деб ёзилади.УOП 333.4

    «СЕНГА ЯҚИН БЎЛГАН ИНСОН БАНДАСИГА ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК БЕРМА”.УOП 333.5

    Ҳар бир ёлғон, яқинимизни алдаш мақсадда ҳар қандай хоҳиш шу амрга кирган. Алдамоқчи бўлиб ният қилиш алдов туғдиради. Бир қараш, қўл узатиш, юз қиёфаси билан сўз айтгандай фириб берса бўлади. Ҳар қандай онгли равишда орттириб кўрсатиш, ёлғон ёки бўлгандай тассурот қилиш ниятда ҳар бир фитна ёки фисқ-фасод, ёки бир ҳодисани сўзлаганда, далилларни исботлаганда адашмоққа киритиш,— ёлғондир. Ушбу принцип яқинимизнинг обрўсини тўкиш учун ҳар қандай интилишни, ҳақиқатга нотўғри нур сочиб кўрсатишни, ёки ундан асосиз шубҳаланишни, ёмон гаплар ва чақиқларни ман этади. Ҳатто бошқаларга зарар келтирадиган ҳақиқатни билиб туриб бекитадиган, тўққизинчи амрни бузувчидир.УOП 333.6

    ЎЗ ЯҚИНИНГНИНГ ХОНАДОНИГА КЎЗ ТИКМА. ЯҚИНИНГНИНГ ХОТИНИГА, ҚУЛИГА, ЧЎРИСИГА, ҲЎКИЗИГА, ЭШАГИГА, УНИНГ НИМАСИ БЎЛСА, ҲЕЧ НАРСАСИГА КЎЗ ТИКМА”.УOП 334.1

    Ўнинчи амр бутун гунoҳларнинг негизини мағлуб қилади. У ҳар қандай қонунсиз ҳаракатларнинг манбаи бўлган шахсиятпарастли хоҳишлардан огоҳлaнтиради ва танбеҳ беради. Ким-ки Илоҳий Қонунга итоат қилиб, бошқаларга тегишлидан ҳатто юрагида гуноҳли хоҳишларни сир тийишга хавфланса, яқинига нисбатан ҳеч қандай виждонсиз қилиққа йўл қўймайди.УOП 334.2

    Момақалдироқ ва оташ ичида эълон қилинган Илоҳий муқаддас Қонунининг ўн амри ана шулардан иборат, улар ажойиб тарзда буюк Қонун берувчининг куч ва қудратини намоён қилади. Инсоният ҳеч қачон унутмасин учун, одамлар қонуннинг Ижодкорига, осмону ерни Яратувчига чуқур тавозе билан муомала қилишлари учуи, Илоҳий Қонуннинг эълон этилиши, Унинг кучи ва шон-шуҳратининг шунчалик қудратли даражада намоён бўлиши билан кузатилди. Худо, шунингдек, инсониятга Ўз қонунининг муқаддаслигини, муҳимлигини ва ўзгармаслигини кўрсатмоқчи эди.УOП 334.3

    Бутун Исроил халқини даҳшат босди. Ларзага тушган юраклар Унинг сўзининг жуда қудратли кучини кўтара олмаслар каби туйиларди. Зеро ҳақиқатнинг буюк ўлчови одамлар олдида намоён бўлганида, улар — олдин ҳеч қачон бўлмагандай, гуноҳнинг жирканчли табиатини тушундилар, ва Худонинг назарида ўз айбини кўрдилар. Эҳтиромли қўрқув ва даҳшатда улар тоғдан чекиндилар. Халқ оломони Mycoгa фарёд қилди: «Сен бизга гапир, ва биз қулоқ саламиз; бизлар ўлмаслигимиз учун, Худо бизлар билан гапирмаса эди”. Исроил доҳийси жавоб бериб: «Қўрқманглар; Худо сизларни синаш учун келди, сизлар гуноҳ қилмай, доимо Унинг даҳшат бериши сизларнинг кўз ўнгингизда бўлсин учун келди»,— деди. Аммо халойиқ, масофада қола туриб, қўрқув билан ҳозир бўлаётганларга қарарди, шу пайт эса Мусо «Худо бўлган зулматга қадам қўйди”.УOП 334.4

    Қуллик ва мажусийликдан ожизланган ва сиқилган одамлар Илоҳий Амрларнинг чуқур ўн асосларини тўла меъёрда баҳолаш учун тайёр эмасдилар. Ўн Амрларнинг талабларини батафсил ва тўлароқ тушунишлари ва уларни ўз ҳаётларида қоида қилиб тан олишлари учун, уларга қўшимча кўрсатмалaр берилди, ва улар Ўн Амрларнинг асосларини истеъмол қилишни тушунтирарди ва онгга киритарди. Бу қонунлар «ҳукм қонунлари» деб ном олди, чунки, биринчидан, улар чексиз доноликни ва ҳақиқатгўй- ликни ўзлаштирарди ва, иккинчидан қонунларга муносиб, ҳакамлар халқни ҳукм қилишлари кутиларди. Ўн Амрлардан ташқари улар шахсан Mycoгa берилдилар, ва ўз навбатида, у уларни халққа етказиши даркор эди.УOП 335.1

    Қонунларнинг биринчиси қулларга тегишли эди. Баъзан қадимги замонда ҳакам орқали жиноятчилар қулликка сотилардилар; қайбир пайтларда қарз берувчилар ўз қарздорларини сотардилар, қашшоқлик эса, одамлар ўзини ёки ўз фарзандларини сотишларига мажбур қиларди. Лекин яҳудий бутун ҳаёти мобайнида қулликка сотила олмас эди. Унинг қулликда бўлган хизмати олти йил билан чекланарди, еттинчи йил эса у озодликка чиқарди. Одамларни ўғирлаш, ниятига муносиб қилинган қотиллик, ота-онанинг обрўсига қарши исён — ўлимга ҳукм чиқарилиб жазоланарди, Исроиллик авлодидан ташқари қулларни орттиришга ижозат бериларди, лекин уларнинг ҳам ҳаёти ва ҳуқуқлари жиддий сақланарди. Қулни ўлдирган жазо олиши керак эди. Хўжайини томонидан қулга келтирилган зарар, битта тишини йўқотганидан иборат бўлса ҳам, унга эркинликка ҳуқуқ берарди.УOП 335.2

    Исроилликлар бурунгида ўзлари қулликни билдилар, энди эса, ўз қулларига етишиб, уларга нисбатан сезгир бўлиб, муомалаларида раҳм-шафқатсизликка, ўзлари мисрлик зулмкорларининг қўл остида азоб чекканларини эслаб, ҳаддан ортиқ талабчан бўлишларига йўл қўймаслари керак эди. Қулликда ўтказган оғир вақтларни эслаганда, улар ўзларига нисбатан қандай муомала бўлишини истасалар, ўзлари ҳам бошқаларга нисбатан сахий ва ҳамдард муомалани вужудида уйғотишлари керак эди.УOП 335.3

    Тул аёлларнинг ва етим-есирларнинг ҳуқуқлари айнан ҳимоя қилинарди, уларнинг ёрдамсиз ҳолатига сезгир муомала тайинланарди: «Агарчи сен уларни сиқувга дучор қилсанг, улар Менга фарёд чекканда, Мен уларнинг дод- фарёдини эшитаман, ва Менинг ғазабим алангаланади, ва сизларни қиличга топшираман, шунда хотинларингиз тул бўлур, фарзандларингиз эса етим қолур”. Исроилга қўшилган ажнабийлар сиқув ва ноҳақ муомаладан қонун орқали ҳимоя қилинардилар. «Сенинг юртингда ғарибларча яшаганни хафа қилма: сиз ғарибнинг жонини биласизлар, чунки ўзларингиз Миср ерида ғарибларча яшадингиз”.УOП 336.1

    Камбағалдан фоиз олиш ман этиларди. Гаровга олинган камбағалнинг кийими ёки кўрпачаси қуёш ботгунча қайтариб берилиши лозим эди. Ўғирликда айбдор бўлган, икки баравар қайтариб бериши лозим эди. Қонун ҳакамларга ва ҳукумат аъзоларига нисбатан ҳурмат қилишни кўмаклашарди, ҳакамларга нотўғри ҳукм чиқаришни, ноҳақ ҳаракат килишни ва пора олишни танқид қиларди. Фисқ- фасод, ғийбат шунингдек ман этиларди, ва қонун ҳатто шахсий душманлар билан огоҳлантирадиган муомалани талаб қиларди.УOП 336.2

    Янада халойиққа шанба кунига муомала қилишига унинг муқаддас бурчи эслатилди. Йиллик байрамлар белгиланди. Ҳамма эрлар Худованднинг ҳузурига йиғилиб, Унга миннатдорчилик қурбонларини ва ҳосилидан биринчисини олиб келишлари белгиланди. Бу кўрсатмаларнинг мақсади аниқ эди: улар истибдодли ҳокимиятнинг ифодаси эмасди, балки Исроилнинг неъматлари учун хизмат қиларди. Худованд деди: «Менда азиз инсонлар бўлурсиз”. Ҳа, муқаддас Худога сазовор бўлиб эътироф қилинурсиз.УOП 336.3

    Бу қонунлар Ўн Амрни батафсил тушунтириш учун берилган экан, Мусо уларни ҳисоб китоб қилиб, Ўн Амрлар билан биргаликда миллий қонуннинг асоси сифатида, синчиклаб сақланиши зарур эди.УOП 337.1

    Кейин азалдан Бўлган деди: «Мана, сени йўлингда сақдаш учун ва Мен тайёрлаган жойга сени киритиш учун, сенинг олдингга Фариштани юборяпман. Унинг юзи олдида ўзингни эҳтиёт қйл, ва Унинг овозини тингла; Унга қарши қайсарлик қилма, чунки У гуноҳингизни кечирмайди; зеро Менинг исмим Унда. Агар сен Унинг овозига қулоқ солсанг ва Мен айтган бутунисини бажарсанг, шунда сенинг душманларингнинг душмани ва сенинг рақибларингнинг рақиби Мен бўлурман”. Исроилнинг саҳрода бутун саёҳатининг мобайнида Масиҳ булутли ва оташли устунда уларнинг доҳийси бўлди. Олдин рамзий белгида тақдим этилган келгуси Нажоткор, шу пайтда уларнинг ичида ҳозир эди. Худди У Мусога амрларини эълон қилди ва улар учун иноятларининг Ягона Манбаи бўлди.УOП 337.2

    Тоғдан тушгач, Мусо «халққа Худованднинг ҳамма сўзларини ва ҳамма қонунларини баён этди; ва халойиқ жавоб бериб, бир овозда: «Худованд айтган ҳаммасини бажарамиз”,— деди. Бу назрни уларни бўйсунишга мажбурлайдиган Худованднинг сўзлари билан бирлаштириб, Мусо китобга киритди.УOП 337.3

    Кейин ахднинг тасдиқланиши ўтказилди. Тоғнинг тагида қурбонгоҳ қурилди, ва унинг ёнида, аҳдни қабул қилинишига гувоҳлик сифатида, «Исроилнинг ўн икки қабиласи сонига», ўн икки устун ўрнатилди. Кейин хизматни ўтказиш учун танланган ёшлар қурбон келтирдилар.УOП 337.4

    Муқаддас жойга қон тегизгилгандан кейин, Мусо «ахд китобини олиб, оммага ўқиб берди”. Шу йўсинда янада аҳднинг шартномалари тантанали эълон қилинди, ва ҳамма уларни тан олишга ёки тарк этишга эркин эди. Бундан олдин улар Илоҳий овозига бўйсунишга ваъда берган эдилар, энди эса эълон қилинган Унинг қонунини эшитдилар. Одамлар ўзларига аҳднинг моҳиятини яхши тасаввур қилишлари учун, унинг асослари жуда ҳам батафсил уларга тушунтирилди. Қайта бутун халқ ҳамдиллик билан: «Худованд нима деган бўлса, ҳаммасини бажарамиз, ва итоатли бўламиз”,— деди. «Мусо пайғамбар Тавротни қабул қилиб, унинг ҳар бир амрини бутун халққа ўқиб берганидан сўнг, бузоклар ва такалар қони ҳамда арғувон юнг, иссоп тармоқлари ва сув олиб, китобнинг устига ҳам, бутун халқнинг устига ҳам пуркаб: «Бу — Худо сизларга буюрган аҳднинг қони”,— деди» (Ибр. 9, 19.20).УOП 337.5

    Энди сайланган халқ устидан азалдан Бўлганнинг, ҳалқнинг подшоси сифатида раҳбарлигини тамоман тасдиқлаш учун, белгили чоралар қабул қилиниши керак эди. Мусо бўйруқ олди: «Худованднинг олдига сен ва Ҳорун, Нодоб ва Абиҳуд ва Исроилнинг оқсоқолларидан етмиш киши чиқсинлар, ва узоқдан туриб сажда қилингиз. Мусо ягона ўзи Худовандга яқинлашсин...” Халойиқ тоғнинг тагида топинган вақтда, танланган эрлар тоққа чиқдилар. Етмиш оқсоқоллар Исроилга етакчилик қилишда Мусога ёрдам беришлари керак эди, ва Худо уларнинг устига Ўз Руҳини қуйди, Унинг куч-қудратини ва шон-шуҳратини кўришга сазовор қилди. «Ва Исроил ўз Худосини кўргандай бўлди. Унинг оёқ остида, осмоннинг ўзидай очиқ, тоза кўк ёқутдан қилингандай бир нарса бор эди». Худойи Таолони улар кўрмадилар, лекин Унинг ҳозирлигининг улуғворлигини кўришга сазовор бўлдилар. Шу кунга қадар улар кўриб турганларини кўтара олмасдилар, лекин Илоҳий қудратнинг намоён бўлиши уларни тавбага йўналтирди; улар Худонинг шуҳратини, соддалигини ва илтифотини кўриб турардилар ва, ниҳоят, улар онгларини қуршаб олган мулоҳазаларининг Сабабчисига яқинлаша олдилар.УOП 338.1

    Энди Мусо ва унинг хизматкори Наби Ясу, Худованд билан учрашиш учун тоққа чиқишга таклиф олдилар. Бир неча вақт манзилни қолдириб кетиши важидан Мусо ўз ўрнига Ҳорун ва Орни тайинлади, уларга эса оқсоқоллар ёрдам беришлари керак эди. «Ва Мусо тоққа чиқди; ва булут тоғни қоплади. Ва Худованднинг шон-шуҳрати Синай тоғини муборак қилди”. Олти кун мобайнида Худонинг борлигига айнан белги бўлиб, булут тоғни қоплаб турди; ва шу олти кун мобайнида У Ўзини намоён қилмади ва Ўз иродаси тўғрисида ҳеч бир хабар бермади. Парвардигори Олам чақирганини Мусо сабрлик билан кутарди. Унга айтилган эди: «Менинг ёнимга тоққа» чиққин ва шу ерда бўлгин”, унинг сабр-тоқати ва итоат қилиши синовга берилса ҳам, кутиш уни толиқтирмади, ва у ўз мансабини қолдирмади. Бу интизор бўлган вақт унинг учун тайёргарлик ва ўз вужудини ва қалбини синчиклаб текшириш вақти бўлди. Ҳатто ушбу Худонинг севгили хизматкори Унинг олдига яқинлаша олмас эди ва Унинг улуғворлигининг юксаклигини кўтара олмасди. Ўз Ижодкори билан бевосита мулоқотга кира олиш учун, у илгари олти кун давомида тайёргарлик кўриб, Унинг тўғрисида мулоҳаза юртиб, ўз юрагини ибодат орқали текшириши керак бўлди.УOП 338.2

    Еттинчи кун, шанбада, Мусони булут ичига кириши даъват этилди. Бутун Исроилнинг кўз ўнгида қалин булут тушди, ва алангали олов каби Худованднинг шон-шуҳрати намоён бўлди. «Мусо булутнинг ўртасига кирди, ва тоққа чиқди; ва Мусо қирқ кун ва қирқ тун тоғда бўлди”. Бу қирқ кун давомида тоғ бағрида бўлиши олти тайёргарлик қилиш кунларига кирмади. Олти кун мобайнида Наби Ясу Мусо билан биргаликда бўлди, унинг билан манна еди, «тоғдан тушган чашмадан» ичди. Аммо Наби Ясу Мусо билан булут ичига кирмади. У Мусони шу жойда кутиб қолди, ва ҳар кун манна еб, сув ичди, Мусо эса қирқ кун мобайнида рўза тутди.УOП 339.1

    Тоғда бўлган пайтида Мусо Худодан маъбад қуриш тўғрисида қўрсатма олди. Ушбу маъбадда айнан равишда Илоҳий борлиги намоён бўлиши кутиларди. «Улар Менга макон қурадилар, ва Мен улар аро маскан топурман» (Чиқ. 25,8),— Худованднинг буйруғи шундан иборат бўлди. Учинчи марта шанба кунини байрам қилиш тўғрисида буйруқ эълон қилинди. «Бу Менинг ва Исроил ўғиллари орасида то абад бўлган аломатимдир”,— деди Худованд. «Мен сизларни муқаддас қиладиган Худованд эканини билишингиз учун... Ким-ки шу кунда иш қилса, унинг жони ўз насли ичидан қириб ташлансин» (Чиқ. 31, 17, 13—14). Худди шундай, Худога диний хизмат ўтказиш учун тезлик билан макон қурилишга кўрсатмалар берилди. Макон Унинг исми шаънига тайинлангани учун, ва, бундан ташқари, халойиқ топиниш жойда муҳтож бўлгани сабабли, бу ҳаракат одамлар нотўғри хулосага келишларига, яъни макон қуриш ишлар шанба кунида ҳам бажарилса бўлади ва қонунни бузмайди, деган тушунча туғдириши мумкин эди. Шунинг учун шундай гуноҳдан улар огоҳлантирилдилар. Айрим ишнинг ҳатто муқаддаслиги ва Тезда кераклиги, Худога бағишланганда ҳам,- Унинг шанбасининг муқаддас оромини бузганда оқланмайди.УOП 339.2

    Шў вақтдан бошлаб халқнинг Подшоси доимо улар билан бўлур. «Ва Исроил ўғиллари ичида истиқомат топурман, ва уларга Худо бўлурман». «Ва ушбу жой Менинг салтанатим ила муқаддасланади» (Чиқ. 29, 43.45) — шундай сўзлар билан Мусо инонтирилди. Илоҳий ҳокимиятнинг эвази ва Унинг иродасининг сиймоси сифатида Мусога Ўн Амрлар қўлига берилди; улар Илоҳий қўли билан иккита тош лавҳаларга ёзилган эди. Уларни макoнга ўрнаштириб, бутун халқнинг диний хизматида кўринадиган марказ бўлиши керак эди.УOП 340.1

    Подшохлар Подшоҳининг айрим ҳазинаси бўлиш учун, исроилликлар қуллар миллатидан бутун халқлар устидан юксалтирилдилар. Ер юзида ҳамма яшовчилар ичидан Худо исроилликларни айирди ва уларга муқаддас ҳақиқатларни ишонтирди. Уларни Ўз қонунининг сақлайдиганлари қилди, шу йўсинда, инсонлар ичида Ўзи тўғрисида билим бўлишига ният қилди. Зулматга ботган дунёга самовий нур порлаши зарур эди, ва бутун халқлар бутпарастликни қолдириб, тирик Худога хизмат қилишни бошлашга даъват овозини эшитишлари лозим эди. Агарда исроилликлар ўз даъват этилганларига содиқ қолганларида эди, улар бу дунёда жуда қудратли кучга айланардилар. Худо уларнинг ҳимоячиси бўлиб, бошқа ҳамма халқлар устидан уларни юксалтирар эди. Улар орқали у Ўз нурини ва ҳақиқатини очарди, ва улар, Унинг доно ва муқаддас насиҳатларига итоат қилиб, Унга хизмат қилишда етишиб бўлмайдиган баландликка кўтарилар эди, ва уларнинг хизмати бутпарастликнинг ҳар турли шакллари ичида айнан белгили бўларди.УOП 340.2