Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    35-Боб - Қураҳ Кўтарган Қўзғолон

    (Тавротнинг «Чўлда» китобининг 16, 17-бобларида асосланган)

    Иcроилнинг бошига тушган ҳукмлардан сўнг халқнинг шикоят қилиши ва итоатсизлиги 6иp неча вақтга тинди, аммо одамлар қалбида бўлган исёнли руҳ кейинчалик энг аччиқ самара келтирди. Олдинги тушунмовчиликлар фақат оддий исёнчилик эди, улар қизиб кетган кўпчиликнинг норозилиги туғилганида, тасодифан пайдо бўларди. Энди эса рўй берган қўзғолон синчиклаб ишлаб чиқарилган суиқасднинг натижаси бўлди. Унинг мақсади — Худо қўйган доҳийларнинг ҳокимиятини ағдариб ташлаш бўлди.УOП 437.1

    Қўзғолонни бошқарган Қураҳ, левий бўлиб Қаҳот оиласидан чиқди. Мусо билан қариндош эди, уларнинг оталари ака-ука эдилар. Қураҳ истеъдодли инсон бўлиб, халқ ичида таъсирчан эди. Унинг зиммасига Чодирда хизмат қилиш юклаиган эди. Ишнинг масъуллиғига қарамай у мавқеига хурсанд бўлмай, руҳоний бўлишни ҳаддан зиёд хоҳларди. Олдин оилада ҳар бир тўнғич ўғил руҳоний бўла оларди; ушбу ҳуқуқ фақат Ҳорун ва унинг оиласигагина тегишли бўлгач, Қураҳнинг қалби ҳасад ва қаҳр-заҳрга тўлди, ва у бир неча вақт ҳеч кимга билдирмай Мусо ва Ҳоруннинг ҳокимиятига қаршиланди. У очиқ ўз норозилигини намоён этишга журьатланмади. Бора-бора унинг онгида баландпарвоз режа униб ҳосил берди, у гражданлик ва диний ҳокимиятни ағдармоқчи бўлди. Ҳамдардлик кўрсатадиганларда етишмов- чилик бўлмади. Қураҳ ва қаҳотийлар чодирларидан яқинда, Чодирнинг жанубий томонида Рубсн қавми ва ушбу қавмнинг амирлари Дўтан ва Абиром жойлашганлар эди. Улар ихтиёрлик намоён қилиб Қураҳ режасига қўмаклашдилар. Ёқуб пайғамбарнинг катта ўғлининг авлодидан бўлиб, улар гpажданлик ҳокимиятига даъво қилардилар ва Қураҳ билан бирлашиб руҳонийга тегишли ҳурматни бўлишмоқчи бўлдилар.УOП 437.2

    Халқнинг кайфияти Қураҳ режаларига худди маъқул келди. Ўз хурсандли умидларидан аччиқ кўнгилсизликка тушган одамларга яна рашк-ғазабга, шубҳа ва норозиликка тушиш учун жуда кам сабаб керак эди. Ва, олдингидай, уларнинг бутун қаҳри чидамли доҳийнинг бошига тушди. Исроилликлар доимо бир муҳим нарсани унутардилар, яъни улар Худонинг қўл остида бўлганларини, ва уларнинг кўзга кўринмайдиган доҳийси, Масиҳ, Аҳд Фариштаси бўлиб, булутли устунга бурканган, халқ олдида борганини, ва Мусо фақат Ундан ҳамма кўрсатмаларни олганини.УOП 438.1

    Уларга чиқарилган ҳукумнинг даҳшатлиги билан кўника олмас эдилар; саҳрода ўлишларини ўйлаганда — бу фикрни улар тан ололмасдилар, ва, албатта, уларнинг такдири Худодан эмас, шундай даҳшатли тақдирни уларга бош бўлган Мусо тайинлаганини исботлаш учун доим қандай бўлмасин фурсат қидиришарди. Ер юзида яшаган «энг камтар одамнинг» самимий интилишлари самара бермади, алангаланган қаҳрни тинчитиш ҳаракати беҳуда қолди. Ўтмиш кунлардаги қайсарлик Илоҳий ғазабга сабаб бўлиб, уларнинг камайган қаторларида оқибати ҳалигача аниқ сезиларди, шунга қарамай бошдан кечирганлари улар учун намуна бўлмади. Васваса улардан янада ғолиб чиқди.УOП 438.2

    Мусонинг олдинги камтар чўпонлик ҳаёти, ушбу кўпчилик исёнчи халқнинг ҳозирги доҳийси бўлиш мавқеига нисбатан, тинч ва бахтли ўтар эди. Аммо Мусо сайлаш ҳуқуқига эга бўлиш учун ҳаракат қилмас эди. Чўпон ҳассаси ўрнига унга салтанат ҳассаси ишонтирилди, ва Худо Ўзи уни бўшатмагунча, у ҳассани қўлидан чиқара олмасди.УOП 438.3

    Бутун юракларнинг сирли фикрларини ўқийдиган Зот, Қураҳ ва унинг дўстларининг ниятини билар эди, ва ушбу ҳийлагар одамлар томонидан алданмас учун, Ўз халқига муносиб бўлган огoҳлантиришни ва кўрсатмани берди. Марям Мусрга нисбатан ўз қалбида рашк туйғуларига ўрин бергани учун, унга норозилик билдиргани учун, уни Илоҳий ҳукм жазолаганини улар кўрдилар. Мусо пайғамбардан ошиқ, деб Худованд эълон қилди. «Оғзимдан оғзига, тилимдан тилига Мен унинг билан гаплашаман... қандай қилиб сизлар Менинг қулимни таъна қилишга қўрқмадингизлар?» (Чўл. 12, 8). Бу сўзлар фақат Марям ва Ҳорунга эмас, балки бутун Исроилга тегишли эди.УOП 438.4

    Қураҳ ва унинг фикрдошлари алоҳида иноятларга сазовор бўлган эдилар. Улар тоққа чиқиб, Илоҳий улуғвбрликни қўрганлар сонига мансуб бўлдилар. Аммо шу пайтдан улар ўзгардилар. Бошида улар арзимаган васвасага бўш келдилар; васвасага қарши турмаган натижада шайтон уни кучайтди, ва, ниҳоят, уларнинг онгига молик бўлиб олди, шунда улар очиқ ўз ғазабини ифодалаш учун жасурландилар. Халқнинг фаровонлигига қизиққандай, олдин ўз норозилиги билан бир-бирига бўлишдилар, кейин Исроил бошлиқларига етказдилар. Уларнинг пичирлашиши шунчалик тайёргарлик билан қабул қилинди-ки, улар кўпроққа мардландилар, ва, пировардида, уларни ҳаракатга илҳомлантирадиган Худога бўлган рашк эканига ҳақиқатан ишондилар.УOП 439.1

    Қураҳ ва унинг фикрдошлари халқ ичидан ўз тарафига ҳурматли икки юз эллик амирни жалб қилдилар. Ушбу кучли ва таъсирчан одамларнинг қувватлашига таяниб, улар Мусо ва Ҳоруннинг раҳбарлигини негизида ислоҳот этиб, кўп мартаба яхшиламоқчи бўлдилар.УOП 439.2

    Рашк ҳасадгўйликни уйғотди, ҳасадгўйлик эса қўзғолонга олиб келди. Мусо катта мавқеига ва ҳурматга лойиқми? — деган саволни қўйишди ва муҳокама қилишди; Мусонинг баланд вазиятига ҳар биримиз сазовор бўла оламиз, деб хулоса чиқаришди. Ўзлари адашиб, бошқаларни алдаб улар, Мусо ва Ҳорун ўзбиларча бутун ҳокимиятни ўз қўлларига олдилар, деган фикрга келдилар. Доҳийлар ўзларини Худованднинг жамоати устидан баланд кўтардилар, бетавфиқ йўл ила руҳонийлик ва раҳбарлик ҳуқуқига эга бўлиб олдилар, деб норозилик билдирдилар. Яна ўзларини ишонтириб: улар Исроилда бошқа оилалардан фарқлари йўқ; бошқа халққа нисбатан улар муқаддасроқ эмаслар, шунинг учун ҳамма биродарлари билан бир хил вазиятга кўнсинлар, чунки улар тенг миқдорда Илоҳий ҳимоя билан фойдалан- дилар ва Унинг улуғворлигини кўришга сазовор бўлдилар, деярдилар.УOП 439.3

    Энди фитначиларга халқ орасида тарғибот ишини қилишлари қолди. Гуноҳ қилиб, таъна-маломатга лойиқ бўлганлар учун, ҳамдард ва кўмаклаш сўзларни эшитишдан лаззатли ҳеч нарса йўқ. Худди шундай йўл билан Қураҳ ва унинг дўстлари халқнинг ишончини қозондилар ва унинг кўмаклашишига ваъда олдилар. Улар одамларни ишонтириб, уларнинг шикояти Худонинг ғазабини чиқаргани ёлғон, дедилар. Ўтган сафарда жамият тўғри йўлда эди, у тўғри ўз ҳуқуқини ҳимоя қилди; фақат Мусо, иқтидорли ҳоким, уларни гуноҳда айблади, аммо ҳақиқатда улар Худованднинг азиз халқи, ва У улар аро яшамоқда — ушбу гапларни Қураҳ ва унинг дўстлари дедилар.УOП 440.1

    Қураҳ, халқнинг саҳрода саёҳат қилганларини, неча марта қийин вазиятга тушганларини, ва кўплар шикоят қилишлари ва итоат қилмаслиги учун нобуд бўлганиларни, эсига олди. Уни эшитганларга ўтган воқеалар умуман бошқача, янгича ёруғланди: агар Мусо бошқача ҳаракат қилганида, улар ҳеч қачон шунчалик азоб чекмасдилар. Улар қўйидаги хулосага келдилар: Мусо уларнинг ҳамма бахтсизликларининг айбдоридир, фақат Мусо ва Ҳоруннинг нотўғри ҳаракатига мувофиқ улар Канъон ерига киролма- дилар; агар Қураҳ уларнинг доҳийси бўлганида эди, у гуноҳларини фош қилмай, яхши ишларга виждонларини уйғотарди, уларнинг саёҳати тинч бўлиб, тўла-тўкис муваффақият қозонарди; саҳрода олға-ортга адашиб юрмай, улар тўғридан тўғри назр аталган ерга йўналардилар.УOП 440.2

    Ушбу портловчи иш норозилар орасида ҳеч бўлмаган ризоликка олиб келди ва уларни бирлаштирди. Халқ ичида муваффақиятга эришган Қураҳ ўз ҳаракатига амин бўлди; Мусо ҳокимиятини қўлга олиш керак, агар олди олинмаса Исроилнинг озод бўлиши имконсиз, деб фикрида тасдиқланди; у иcбот қилиб, Худо унга ҳаммасини очиб кўрсатди, ва, ҳали жуда кеч бўлмагунча, янги бошқармани сайлашга тайинлади, деди. Хайриятки, кўплар Mycoгa қарши кўтарилган Қураҳнинг таънасини қабул қилишга гайёр эмасдилар. Мусонинг чидамли, фидокорона меҳнатини эслагаиларида, виждонлари нотинч эди. Шунинг учун Мусонинг Исроил ҳалқига нисбатaн намоён қилган чуқур қизиқишида тамагирлик интилишлар борини кўрсатиб, унга қарши эски айбни кўтариш керак, яъни у халқни Мисрдан чиқарган мақсади — уни саҳрода ҳалок қилиб, кейин мол- мулкига эга бўлишдир.УOП 440.3

    Бир қайси вақт ушбу ҳамма ҳаракат сир сақланди. Аммо тезда курашувчилар ҳаракати етарли кучга эга бўлиб, очиқ қўзғолонга айланишига тайёр бўлди. Қураҳ исённи бошқарди ва очиқ Мусо ва Ҳорунни қонунсиз ҳокимликни қўлларига олишларида айблади. Қураҳ ва унинг фикрдошлари улар билан ҳокимиятни бўлишга тенг, деди. Ҳалқни эркинлик ва мустақиллик ҳуқуқидан маҳрум этдилар, деб айбга шуни қам қўшдилар. «Етарли сизга,— дедилар фитначилар Мусо ва Ҳорунга,— бутун жамоат, ҳамма муқаддасдир, ва улар ичида Худованд! Нима учун сизлар ўзингизни Худованднинг халқидан юқори қўясизлар?”УOП 441.1

    Шунчалик синчиклаб ишлаб чиқарилган суиқасд тўғрисида Myco пайқамаган эди, ва у ўз даҳшатли ҳақиқатлигида унга намоён бўлганида, Мусо юз тубан тушди ва овоз чйқармай Худога ёлворди. Кейин чуқур хафагарчиликда, аммо хотиржам ва куч-қудратли у оёғига турди. Унга мудофаа ваъда қилинди. «Эртага,— деди у,— Худованд кўрсатади, Ўзига яқинлаштириш учун ким Уники ва ким муқаддас эканини Худованд кўрсатади; ва кимни У танласа, шуни Ўзига яқинлаштиради». Синов учун атийга эртагача вақт берилди, ҳаммага ўйлаб кўриш учун вақт ажратилди. Кейин, руҳонийликка даъво қилганлар тутатқиларини олиб, бутун жамоат олдида тутатқи тутатишлари лозим бўлди. Қонунга муносиб, фақат ушбу муқаддас хизматга қўл қўйиб тайинланганлар муқаддас маконда хизмат қила олардилар. Ҳатто руҳонийлар Нодоб ва Абиҳуд «бошқа ўтни» келтиришга сурбетлик қилиб, шу билан Илоҳий буйруққа менсима- ганларида, нобуд бўлдилар. Аммо Мусо ўз айбловчиларига мурожаат қилиб, aгap улар ўхшаш нарса қилишларига журъат топсалар, олдин шу масала билан Худога илтижо қилишлари керагини айтди. Кураҳни ва левий-дўстларини ҳузурига чақиртириб, Мусо уларга деди: «Сизларни Исроил Парвар- дигори бутун жамоатдан айириб Ўзига яқинлаштиргани камми? Жамоат олдида туриб, унга хизмат қилиш, Худованднинг масканида хизматга қатнашиш сизларга камми? Худованд сени Қураҳ ва сенинг билан ҳамма биродарларинг Левий ўғилларини Ўзига яқинлаштирди, сен эса қўшимча руҳонийликка етиш- моқчисан. Демак сен ва сенинг жамоатинг Худовандга қарши йиғилибсиз. Ҳорун сизларга нима қилибди-ки, унинг устидан шунчалик шикоят қилмасангиз?»УOП 441.2

    Дўтан ва Абиром Қураҳга нисбатан жасурлик намоён қилмадилар. Балки улар билмасдан суиқасдга жалб қилинганлар, деб Мусо умидини узмай, уларни ўз ҳузурига таклиф қилдй. Ўзига қарши айбловни ўзларидан эшитиб, балки уларни ақлга қайтарарман деди. Аммо улар Мусонинг обрўсини тан олмай, унинг ёнига келишгa рози бўлмадилар. Бутун йиғилиш олдида улар Мусога шундай жавоб бердилар: «Сен бизларни сут ва асал оқадиган ердан олиб-чиқишинг камми, токи бизларни чўлда ҳалок қилмоқчисан, яна устимиздан ҳокимлик қилмоқчисан! Бизни сут ва асал оқадиган epгa олиб келдингми ва бизларга эгаликка далалар ва узумзорлар бердингми? Ушбу одамларнинг кўзларини ожиз қилмоқчисанми? Йўқ, бормаймиз!»УOП 442.1

    Шундай қилиб, ўз қуллик мамлакатини эслаб, улар Худо назр аталган меросни тасвирлаб айтган сўзларни ишлатдилар. Мусо Худонинг қўли остида ҳаракат қилгандай, алдам-қалдам билан ўз иқтидорини уюштирмоқчи бўлди, ўз ниятларини амалга ошириш учун уларни дам Канъонга йўналишга, дам яна саҳрога қайтишга мажбур қилди. Энди улар кўр қолиб, унга бошқа бўйсунмайдилар — ушбу гаплар билан Дўтан ва Абирон Мусони айбладилар. Уларни севадиган отани, сабрли чўпонни энди улар қоралаб, зулмкор сифатида тасвирладилар. Ўз гуноҳлaри учук Канъон ерига кириш ҳуқуқини йўқотган айбларини ҳам Мycora тўнкадилар.УOП 442.2

    Ҳалқнинг кўнгли исёнчилар томонида экани аён бўлди, аммо ўзини ҳимоя қилиш учун Мусо бир қадам ҳам қўймади. Йиғилиш олдида, ўз хатти-ҳаракатларининг бенуқсонлигини ва диёнатлигини шоҳидлаб, у қалбини ибодатда Худога очди, Уни ҳакам бўлишига ёлворди.УOП 442.3

    Эртагиси кун икки юз эллик амир Қураҳ билан бошида, тутатқилари билан кўлларида бутун жамоат олдида ҳозир бўлдилар. Халқ нима бўлишини қутиб ташқарида турганида, улар муқаддас Чодир ҳовлисига кирдилар. Қураҳ ва унинг фикрдошлари мағлубиятга учрасинлар, деб Мусо одамларни йиғмади, худди шу исёнчилар ўзлари ўз ожизлигида ташаббус кўрсатдилар; улар ғолиб чиққанларига ҳамма шоҳид бўлсин, дедилар. Йиғилганларнинг катта қисми Қураҳ томонида эди, ахир у Ҳорун устидан ғалаба қозонмоқчи бўлди-ку.УOП 443.1

    Қачон-ки улар шу йўсинда Илоҳий назарига йиғилган- ларида «бутун жамиятга Худованднинг улуғворлиги намоён бўлди”. Кейин Мусо ва Ҳорун Илоҳий огоқлантириш олдилар: «Ушбу жамоатдан айирилинглар, ва Мен бир онда уни қириб ташлайман”. Аммо улар юзларига тушиб, ибодатларини Парвардигори Оламга йўналтирдилар: «Ё Тангри Таоло, ҳар қандай башариятнинг Тангриси! Бир инсон гуноҳ қилди, Сен эса бутун жамоатга ғазабланасан?”УOП 443.2

    Мусо, етмиш оқсоқоллар ила кузатилиб, унинг ҳузурига келишдан тонганларни охирги марта огоҳлантириш учун йўналди, шу пайт Қураҳ, йиғилганларни қолдириб, Дўтан ва Абиронга қўшилиш учун пешвоз бўлди. Халқ Мусонинг орқасидан юрди, ва исёнкорлар бошига тушадиган жазони эълон этишдан аввал, Мусо, Илоҳий буйруғига итоат қилиб, эълон этди: «Ушбу бетавфиқ инсонларнинг чодирлари олдидан четга чиқинглар, ва уларнинг гуноҳлари учун сизлар ҳалок бўлмас учун, уларга тегишли нарсаларга, ҳеч бирига қўл тегизманглар». Халқ бўйсунди, чунки ҳаммани келаётган хавфнинг қандайдир зулматли сезгирлиги қамраб олди. Васвасага берилиб адашганларнинг ҳаракатини бош исёнкорлар кўрдилар, аммо ушбу ҳол уларнинг жиддий- лигини тебратмади. Улар ўз оилалари билан чодирларига киришда турардилар ва Худонинг огоҳлантиришига қарши Унинг жавобини кутардилар.УOП 443.3

    Энди Исроилнинг Парвардигори шаънига Мусо ҳамма эшитсин деб, овозини кўтарди: «Бутун ишларни мен ўз ихтиёрим билан эмас, балки Худо уларни бажаришга мени юборганини Сиз шундан биласиз-ки: aгap улар инсон ўладиган ўлим билан нобуд бўлсалар, ва уларнинг бошига инсонга хос жазо тушса, ундай бўлса — мени юборган Худованд эмас; агарда Худованд одатда бўлмаганни қилса, ва ер ўз оғзини очиб, уларни ютиб юборса, ва уларда бўлган ҳаммаси тириклай дўзахга тушса: шунда билинглар-ки — ушбу одамлар Худовандни тарк этдилар».УOП 443.4

    Бутун Исроилнинг кўзлари Мусога тикилди, ваҳимага тушган одамлар нима бўлишини кутардилар. Мусонинг сўзи тамом бўлиши биланоқ ер ёрилди ва исёнчиларни, бутун бори билан, тириклай тубсиз қаър ютди, ва «улар жамоат ичидан олиниб нобуд бўлдилар”. Халқ, қилинган гуноҳга ўзини тегишли бўлганини тушунган ҳолда, ўрнидан туриб югурди.УOП 444.1

    Аммо ҳукм тамом бўлмади. Булутдан чиққан оташ ҳалиги тутатқи тутатган икки юз эллик амирни еб ташлади. Бу одамлар қўзғолон режаси қурилганда иштирок этмадилар, шунинг учун улар бошлиқлари билан биргаликда нобуд бўлмадилар. Уларни адаштирганлар қандай жазо олганларини кўришга ижозат берилди ва уларда тавба қилиш учун имконият бор эди, аммо улар олдингидай исёнчиларга ҳамдард қолдилар ва шунинг учун уларнинг тақдирини бўлдилар.УOП 444.2

    Мусо келаётган хавф тўғрисида олдидан айтиб, одам- ларни огоҳлантирган вақтда, Қураҳ ва унинг биродарлари тавба қилиб, кечирим сўраганларида эди, Илоҳий ҳукм тўхтатилган бўларди. Аммо ўжарлик билан кўрсатилган қаршилик уларнинг тақдирини ечди. Бутун йиғилиш уларнинг жиноятида айбдор эди, зероки каттами, кичикми меъёрда уларга ҳамдардлик қилдилар. Аммо лекин Худо Ўзининг буюк миннатдорчилигида қўзғолон доҳийларини ва улар йўлдан тойдирганларни чегаралади. Алданганларнинг тавба қилиш учун имконияти бор эди. Мусонинг ҳаққо- нийлиги ва исёнчиларнинг адашгани раддиясиз исботланди. Илоҳий қудратининг кўзга кўринган намоёндаси ҳар қандай шубҳага жой қолдирмади.УOП 444.3

    Исроил халқи олдида борувчи Фаришта Исо Масиҳ, уни нобуд бўлишидан қутқариб қолишга интилди. Исроилликларда кечирим олиш учун имконият бўлди. Уларни тавба қилишга ундаб, неча марта Илоҳий ҳукмлар дўқ-пўписа урдилар. Уларнинг ғазабланишига Осмон қатъият билан қатнашиб, вазиятни якунлади. Агарда мана шу онда, улар Худонинг азалдан билиб, даъват этишига мувофиқ, жавоб берганларида эди, бебаҳс улар нажот топардилар. Аммо ўлимдан қўрқиб, Илоҳий ҳукмлардан қочган пайтда, уларнинг исёнли руҳи ўчмади. Ўша кеча улар ўз чодирларига даҳшатга тушган ҳолатда қайтиб кирдилар, аммо тавба қилмадилар.УOП 445.1

    Қураҳ ва унинг фикрдошлари томонидан васвасага солинган одамлар ўз олижаноблигига ҳақиқатан ишондилар. Мусо уларни камситиб, озор берганига ҳам ишондилар. Қураҳ ва унинг биродарлари ноҳақ, Мусо эса ҳақгўй деганига улар кўниксалар, шунда саҳрода ўлимга чиқарилган ҳукм Худодан, деб тан олишлари керак. Улар шунга итоат қилишга хоҳламасдилар, ва Мусо алдади, деб ўзларини инонтирмоқчи бўлишарди. Ўз умидларида улар янги бошқаришни кўрардилар; шундай бошқаришда таъна қилиш ўрнига мақташ бўлур, тушунмовчилик ва хавотир олиш ўрнига тинчлик келар. Нобуд бўлган эрлар уларга мулойим гаплар айтдилар, иштиёқ ва муҳаббат намоён қилардилар; шундан хулоса чиқариб, Қураҳ ва унинг дўстлари яхши инсонлар эди, Мусо эса қандайдир даражада уларнинг нобуд бўлишига сабабчи, деган қарор чиқардилар.УOП 445.2

    Инсонлар Нажот топишлари учун, Худо уларга таклиф қилганига эьтиборсизлик кўрсатганларида, ёки Унинг ёрдамини тарк этганларида, улар Худованд исмини ҳақорат қиладилар. Исроилликлар худди шундай муомала қилдилар, ҳаддан ташқари — улар Мусо ва Ҳорунни ўлдирмоқчи бўлдилар. Қилган оғир гуноҳлари учун Худодан кечирим сўраш тўғрисида фикр хаёлларига асло келмади. Синов кечасини тавба қилиб, гуноҳларини тан олиб ўтказиш ўрнига, улар ўз буюк гуноҳларини рад қилиш учун исботлар қидириб, ва шунга ҳар қандай усуллар ўйлаб чиқариш билан банд бўлдилар. Улар ҳалигача Худо тайинлаган одамларга нисбатан қалбларида нафрат тўйғуларини таомлардилар, ва уларнинг ҳокимиятини баҳслашиб эгаллашга қарор қилдилар. Фикрларини бузиб, уларни ҳалокатга йўлиқтириш учун шайтон худди олдиларида эди.УOП 445.3

    Тақдирланган гуноҳкорларни қаръа ютганида, мудҳиш кўринишдан, уларнинг дод-фарёдидан бутун Исроил даҳшатга тушиб, чодирларига югурди, «зеро бизларни ҳам ер ютмасин, дея». «Иккинчи кун бутун жамоат Мусо ва Ҳорунга яна шикоят қила бошладилар: Худованднинг халқини сиз ўлдирдингизлар, деб таъна қилдилар». Ва содиқ, фидокорона доҳийлари устидан зўравонлик қилишга янада тайёр турдилар.УOП 446.1

    Чодир устида шу онда улуғворлик намоён бўлди, ва Мусо ва Ҳорунга булутдан овоз мурожаат қилди: «Ушбу жамиятдан ўзларингни четга олинглар, Мен уларни бир заҳоти қириб ташлайман”.УOП 446.2

    Бегуноҳ бўлган Мусо бутун йиғилишни нобуд бўлишига йўл қўймай, қўрқмай ўлим четида турарди. Мусо сусткашлик қилди, ва шу даҳшатли тангликнинг дақиқаларида чўпоннинг ўз подасига нисбатан ҳақиқий севги- муҳаббатини намоён қилди. У Худога ёлвориб, Унинг танланган халқи тамом йўқ бўлмасин учун, янада ибодат қилди. Мудофаа саркардаси қасд олиш қўлини тўхтатди, ва итоатсиз исёнли Исроил тамоман қирилмади.УOП 446.3

    Аммо ғазаб Фариштаси мағлуб қилиш учун чиқди, ва. бало ўз нобуд қиладиган ишини бошлади. Акасининг буйруғига бўйсуниб Ҳорун тутатқини қўлига олди ва халқни «мудофаа қилиш учун» йиғилиш ўртасига киришга шошилди. «У ўлган ва тириклар аро турди”. Тутатқи тутуни осмонга кўтарилганида, Тангри Таоло Мусонинг Чодирдан ибодати- ни эшитди, ва мағлубият тўхтади, аммо ўн тўрт минг eтти юз исроилликлар, ўз шикоят қилишининг ва норозили- гининг қурбони, нобуд бўлдилар.УOП 446.4

    Кейин, руҳонпйлик ҳуҳуқи Ҳорун оиласига ҳақиқатдан берилганига яна бир далил намоён қилинди. Илоҳий буйруғига биноан ҳар бир қавм ҳасса тайёрлаб, унинг устига ўз исмини ёзди. Ҳорун исми Левий ҳассасида ёзилган эди. Ҳассаларни Чодир ичига «Аҳд Сандиғи олдига» қўйдилар. Гуллаган ҳасса, Худованд шу қавмни табаррук хизмат учун танлаганини исботлайдиган aломат бўлиши лозим эди.УOП 446.5

    Эртагиси кун «Левий хонадонидан бўлган Ҳоруннинг ҳассаси гуллади, кўртак чиқарди, гул берди ва бодом ҳосил қилди» Уни бутун халққа кўрсатдилар, кейин келгуси авлодларга гувоҳ сифатида Чодир ичига кўйдилар. Бу муьжиза бебаҳс равишда руҳонийлик муаммосини ечди.УOП 447.1

    Мусо ва Ҳоруннинг Худо исмидан гапирганлари тўла исботланди, ва халқ ўзи учун жуда ёқимсиз бўлган ҳақиқатни, яъни улар сахрода ўлишларини, ниҳоят, тан олди. «Мана,— фарёд қилдилар улар,— биз ўляпмиз, нобуд бўляпмиз, ҳаммамиз нобуд бўляпмиз”. Ўз доҳийларига қарши чиқиб, исён кўтариб гуноҳ қилганларини улар энди тушундилар, Қураҳ ва унинг йўлдошлари Худодан ҳаққоний жазо олганларига ишондилар.УOП 447.2

    Қураҳнинг қўзғолонида кичик даражада Осмонда иблисни қўзғолонга олиб келган руҳнинг таъсири намоён бўлди. Мағрурлик ва шахсиятпарастлик орқасида Люцифер Илоҳий бошқариши билан норози бўлди. У Осмонда ўрнатилган Қонунни ағдармоқчи бўлиб, қўзғолон кўтарди. Ўз мағлубиятидан кейин у олдига бир мақсад қўйди — одамларнинг вужудида худди шу рашк ва норозилик руҳини ўйғотиш; улар мавқеини ва шарафни талаб қилсинлар. Худди шундай тарзда у Қураҳ, Дўтан ва Абиромга таъсир қилди, уларнинг қалбига рашк-ҳасад, инонмаслик, исён ҳисини уйғотадиган уруғ сепди. Тангри Таоло тайинлаган инсонларни тарк этишга мажбур қилиб, шайтон ягона Доҳий Худони тарк этишларига итарди. Мусо ва Ҳорунга қарши шикоят қилиб, улар Худони ҳақорат қилишарди, ва ўзлари ҳақ бўлишларига шунчалик ишонардилар-ки, гуноҳлари ҳаққонийлик билан фош қилинганда, улар бу шайтоннинг иши, деб тасвирлардилар.УOП 447.3

    Қураҳ нобуд бўлишининг бош сабаби наҳотки бугунги кунларда учрамаса? Мағрурлик ва шахсиятпарастлик кенг тарқалган, ва одамлар ўз вужудида ушбу ҳисларни парвариш қилганларида, улар рашк-ҳасад эшигини очадилар, устунлик учун кураш бошланади, жон Худодан узқлашади ва онгсиз равишда шайтоннинг яқинлари билан бир қаторга туради. Қураҳ ва унинг фикрдошларига ўхшаб, кўплар, ҳатто «Масиҳ издошлари» ичидан, ҳар қандай режалар қуриб, ўзларини юксалтириш учун шунчалик тиришадилар-ки, ҳатто ҳамдардлик ва қўмак олиш ниятларида, ҳақиқатни бузишга, Илоҳий хизматкорларини ёлғон нурда кўрсатишга тайёр турадилар; ўз табиатига, фикрлашига муносиб бошқалар тўғрисида ҳам шундай фикр юритадилар. Исботларни эътиборга олмай, шундақалар қайсарлик билан ўз ёлғонида қаттиқ турадилар, ва ниҳоят, қилган ҳаракатлари, айтар сўзлари дуруст, деб ўзларини инонтирадилар. Худо тайинлаган инсонларга нисбатан бошқаларнинг ишончини бузишга тиришиб, улар тўғри ҳаракат ва Худонинг ишини қилишларига самимийлик билан ишонадилар.УOП 447.4

    Худованднинг буйруқларига ва чеклашларига яҳудийлар бўйсунишни хоҳламадилар. Ман этилган нарсаларга итоат қилиб муомалада бўлолмас эдилар, ва айбдор бўлганларига эшитишни хоҳламасдилар. Мусога қарши шикоят қилишла- рининг сабаби ана шунда эди. Агарда уларнинг ихтиёрига ижозат берилғанида, балки доҳийларига камроқ зорланар- дилар. Диний жамоатларнинг бутун тарихи мобайнида Худонинг хизматкорлари шундай руҳнинг намоён бўлиши билан учрашадилар.УOП 448.1

    Гуноҳга ожизлик кўрсатиб, шу билан одамлар ўз ақл- заковатига шайтонга йўл очадилар ва секин-еекин қонунсизликнинг бир зинасидан иккинчи зинасига тушадилар. Ёруғликни тарк этиб, улар онгини зулматга чўмдирадилар ва юракларини қотирадилар. Шундай қилиб уларга, гуноҳга яна қадам қўйиб, ёруғликни тарк этиш осон бўлиб қолади, токи, ниҳоят, ёвуз ҳаракат қилиш одат тамоман илдиз oтмагунча; ана шунда гуноҳ улар учун гуноҳ бўлиб қолмайди. Илоҳий Каломни тўғри тарғиб қиладиган ва гуноҳларни фош қиладиган инсон кўпинча ўзига нисбатан нафрат ҳисини уйғотади. Ўзгариш учун хулқ-атворимизни қурбон келтиришимиз лозим, у азобли тарбия. Қурбон оғриғини кўтаришга кўнмай, одамлар Илоҳий хизматкорига қарши чиқадилар ва унинг фош қилишларини нотўғри ва ҳаддан қатьий, деб эълон қиладилар. Қураҳ каби улар халқни муқаддас дейдилар, айбловчини эса балоларининг сабаби, деб санайдилар. Ушбу ёлғон билан виждонини тинчитиб, ғаразгўй ва рози бўлмаганлар бирлашадилар, диний жамоатда уришиш уруғларини сепиб, барпо этишга интиладиган қўлларни кучсизлаштирадилар.УOП 448.2

    Тангри Таолонинг ишини бошқариш учун даъват этилганларнинг ҳар бир қадами гумон уйғотади; уларнинг ҳар бир ҳаракати ғаразгўй ва кифоясиз одамлар орқали ёлғон тушунилади ва тушунтирилади. Лютер, Весли ва бошқа реформаторлар даврида шундай бўлган. Бутун ҳам худди шундай шароит ўрин топмокдадир.УOП 449.1

    Агар Исроилга берилган кўрсатмалар ва танбеҳлар Худодан чиққанини Қураҳ билганида эди, у шундай ҳаракат қилмаган бўларди. Аммо убилимдан маҳрум эмасди. Исроилга раҳбарлик қилишга Парвардигор раддиясиз исботлар берди. Аммо Қураҳ ва унинг фикрдошлари тамоман ожизланмагунча ёруғликни тарк этдилар, ва, пировардида, Худованд кучининг энг ёрқин намоён бўлиши уларни инонтира олмади. Кўрганларини улар башарий ёки шайтон кучининг намоён бўлиши дёб санашарди. Худди шундай тарзда халқ ҳам муомала қилди. Қураҳ ва унинг дўстлари ҳалок бўлганла- рининг иккинчи кунида, улар Мусо ва Ҳорун ҳузурига келганларида: «Сиз Худованднинг халқини нобуд қилдингизлар”, деб таъна қилишди. Исроилликлар ўзлари Илоҳий ғазабининг қўзғолишига сабабчи бўлдилар. Аммо Парвардигорнинг зардаси қайнаганига ишончли далиллар бўлишига қарамай, уларни васвасага солганларнинг ҳалок бўлишига қарамай, улар Унинг ҳаққоний ҳукмини шайтонга тегишли дейишга димоғларини кўтардилар. Улар эълон этиб: Мусо ва Ҳорун ҳийлагар кучига мувофиқ шунчалик яхши ва азиз одамларни ўлимга бердилар, дейишди. Ушбу хатти- ҳаракат уларнинг тақдирини ечди. Улар Муқаддас Руҳга карши гуноҳ қилдилар, ушбу гуноҳ одамнинг юрагини Илоҳий илтифотининг таъсирига сезгирсиз қилади. «Ким Инсон Ўғлига қарши сўз айтса, кечирилади. Лекин ким Муқаддас Руҳга қарши сўз айтса, икки дунёда ҳам кечирилмайди» (Mam. 12, 32). Ушбу сўзларни бизнинг Нажоткоримиз айтди, қачон-ки Илоҳий куч ёрдамида У қилган эҳсонли ишларини, яҳудийлар шайтонга тегишли қилиб кўрсатдилар. Парвардигоримиз инсон билан Муқаддас Руҳнинг воситачилиги орқали муомала қилади; инсонлар Унинг таъсирини шайтонники деб, онгли тарк этганларида, улар жонни Осмонга олиб борадиган йўлни бузадилар.УOП 449.2

    Муқаддас Руҳнинг намоён бўлишида Тангри Таоло гуноҳкорни фош қилади ва ишонтиради, ва агар Муқаддас Руҳнинг иши тўла-тўкис тарк этилса, шунда Худованд гуноҳкор инсон учун ҳеч нарса қилолмайди. Илоҳий меҳрибончилигининг энг охирги воситаси битди. Гуноҳкор ўзини Худодан кесиб олди, гуноҳда эса ўз ўзида даволайдиган дори йўқдир. Ақида қилдириш ва гуноҳкорни қайтариш учун Худонинг бошқа турли кучи йўқдир. «Уни қолдир!” (Ос. 4, 17). — Илоҳий буйруқ эшитилмокда. Ана ўшанда «гуноҳлар- нинг кечирилиши учун бошқа қурбонлик қолмайди, фақат даҳшатли интизорлик билан ҳукмни кутиш ва худобезорни куйдирадиган қизғин оташ қолади» (Ибр. 10, 26.27).УOП 450.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents