Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    69-Боб - Довуд Подшоҳликка Даъват Этилиши

    (Иккинчи Подшоҳлар Китобининг 2-5-бобларида асосланган)

    Шоулнинг ўлими билан Довуд таҳликалардан озодланди. Ўз диёрига қайтиш йўли унга, ниҳоят, очилди. Шоул ва ўғли Йўнатанга йиғи кунлари тугагач, «Довуд Худовандга мурожаат қилиб, сўради: «Яҳуда шаҳарларининг бирига боришим керакми? Ва Худованд унга деди: боргин. Қаерга борай? — деди Довуд. Ва У: Ҳебрўнга, деди”.УOП 779.1

    Ҳебрўн Беър-Шевадан шимолида қарийб ўттиз масофада жойлашган эди, у Беър-Шева ва келгуси Қуддус орасидаги ярим йўлда жойлашган эди. Олдинлар у Қиръят-Арба, иноқийлар отаси Арба шаҳари дейиларди, кейинроқ у Мамре номини олди. Унда, Махпела ғорида бобокалонларимизнинг мақбараси жойлашган эди. Қолеб эгалигида бўлган Ҳебрўн энди Яҳудиянинг бош марказига айланди. У унумдор тепаликлар ва ерлар билан ўраб олган увайдада жойлашарди. Фаластиннинг энг гўзал узумзорлари, зайтун ва бошқа мева дарахтлардан иборат бўлган боғлар худди шу томонда гуллаб- яшнарди.УOП 779.2

    Довуд одамлари билан дарҳол Худованд буйруғини бажо келтиришга тайёргарлик кўрдилар. Олти юз қуролланган аскарлар ўз хотин-болалари, майда ва йирик чорвасини олиб, вақт чўзмай Ҳебрўнга жунадилар. Улар шаҳарга етиб келганларида, яҳудийлар қарши чиқдилар; улар Довудни ўз бўлажак подшоҳи сифатида кутиб олмоқчи эдилар. Уни тахтга юксалтириш учун ҳамма керакли тайёргарликлар қилинди. «Довудни Яҳудо аҳлига подшоҳ қилиб тахтга ўтқазиш учун муқаддас ёғ сурдилар». Бошқа қавмлар устидан зўрлаб унинг салтанатини тасдиқлашга ҳеч ким интилмади.УOП 779.3

    Энг аввал янги подшоҳ Шоул ва Йўнатаннинг хотирасини ҳурматлашга орзу қилди. Ёбиш-Галъеднинг жасур аскарларининг олижаноб хатти-ҳаракатларини, яъни ҳалок бўлган доҳийларнинг жасадларини қўлга киритиб, уларни керакли равишда дафн этганларини эшитган Довуд, Ёбишга одам юбориб, унга қуйидагини айтишга буюрди: «Ўз ҳазратингиз Шоулга раҳм-шафқат кўрсатиб, уни дафн этганингиз учун, Худованд сизни Ўз иноятига сазовор қилсин. Бугунги кунда ҳам Худованд сизга меҳри ва адолати билан қайтарсин, яхшилик қилганингиз учун, мен ҳам ўз неъматларимга сизларни муносиб қилурман». Ва тахтга юксалиш тўғрисида гaп юритганида, у айнан уларнинг садоқати ва самимийлигини эсларди.УOП 779.4

    Довудни подшоҳликка тайинлаганда, филистийликлар Яҳуда истиқоматчиларига қаршилик қилмадилар. Шоул салтанатини тушкунликка олиб келиш учун, Довуд мусофир бўлиб юрганида, улар Довуд билан дўстона муомалани кўмаклашарди, энди эса улар шундан ўзларига фойда топмоқчи бўлишарди. Аммо Довуднинг ҳокимлиги ташвишлардан халос бўлмади. Унинг тахтга юксалиши пайтидан фитналар ва исёнларнинг зулматли тарихи бошланади. Довуд тахтга зўравонлик қилиб чиқмади. Исроил подшоҳи қилиб уни Худо танлади, ва бу саволда шубҳа ёки эътирозга ўрин йўқ эди. Аммо қачон-ки Абинур ҳаракатига муносиб исроиллик тахтга Шоул ўғли Ябоший юксалтирил- ганида, яҳудийлик бошлиқлари Довуд ҳокимиятини тан олмай қўйдилар.УOП 780.1

    Шоул хонадонини давлат ишларида тақдим этган Ябоший ожиз иродали ва ишни билмайдиган одам бўлди, унга нисбатан Довуд маъсулиятни устига олиш учун, жуда қобилиятли эди. Ябошийни тахтга ўтиртган Абинур Шоулнинг лашкарбошиси эди, у Исроилнинг энг атоқли ҳарбий бошлиқларидан бўлди. Довудни Худо исроиллик подшоҳи қилиб танлаганини у биларди, аммо кўп йиллик адоват унга камтар бўлиб, Ишай ўғлига Шоул ўрнини босишига ижозат бермасди.УOП 780.2

    Шароит шундай тузилди-ки, Абинурнинг ҳулқи ошкор бўлди, унинг иззати нафси ва асоссизлиги аниқланди. Шоул билан яқин боғяанган, у подшоҳ таъсирига берилиб, Исроил устидан подшоҳ бўлишга Худо танлаган одамдан нафратлана бошлади. Шоулнинг шамшири билан кўзаси кечаси ўғирланганида, худди Aбинур подшоҳни қўриқларди, ва шунда Довуд уни таъна қилганди. Ўтган воқеани эслар экан, Абинурнинг нафрати янада алангаланди. Подшоҳ ва халққа мурожаат қнлиб, ҳамма эшитсин деб Довуднинг бақирганини у жуда яхши хотирларди. Шунда Довуд: «Сен эр эмасмисан, Исроилда сенга ким тенг? Подшоҳингни, сенинг хўжайинингни нега қўриқламайсан?.. Қилганинг яхши эмас; Худованд тириқдир! Худованд танлаганини, ўз ҳазратингизни сақламай ётганингиз учун, сиз ўлимга лойиқсиз»,— деганди (1 Под. 26, 15-16).УOП 780.3

    Ушбу таъна унинг жонини эзарди, ва у ўз қасдини руёбга чиқаришга қарор қилди, Исроил бўлинишига ҳаракат қилиб, ўзи юксалмоқчи бўлди. Ўз пасткаш мақсадида у олдинги подшоҳ хонадонининг вакили билан фойдаланмоқчи бўлди. Халқ Йўнатанни севганини у биларди. Халқ унинг азиз хотирасини сақларди, ва Шоулнинг биринчи ёрқин ҳарбий чнқишларини унинг лашкари ҳам ҳали унутмаган эди. Ўз исёнкор режасини қатъий равишда амалга оширмоқчи бўлиш ниятида, Абинур ишга киришди.УOП 781.1

    Иордан дарёсининг иккинчи томонида Маҳаноим номли шаҳар жойлашган эди, уни подшоҳ манзили сифатида истифода қилишарди, чунки бу жой Довуд ва филистийлик томонидан ҳужум бўлишига бехатар жой эди. Ушбу жойда Ябошийга муқаддас ёғ суртилди ва у подшоҳликка тайинланди. Янги ҳокимнинг салтанатини олдин Иордандан шарқ томонда яшовчи қавмлар тан олдилар, кейин эса Яҳудадан ташқари бутун Исроил ҳам қабул қилди. Икки йил мобайнида Шоул ўғли ўзининг танҳо марказида улуғворли- гидан лаззатланди. Аммо Абинур, унинг ваколатини бутун Исроилга тарқатиш ниятида, забт этадиган урушга тайёр- ланди. «Ва Шоул хонадони билан Довуд хонадони орасида узоқ вақтли тўқнашувлар юз берди. Довуд борган сари кучаярди, Шоул хонадони эса борган сари ожизланарди».УOП 781.2

    Ниҳоят жаҳлдорликда ва нафсни қондиришда қурилган тахт қулади. Ябошийнинг ихтиёрсизлиги ва уддасидан чиқолмаганлигидан кўнгилсизланган Абинур, Довудга, унинг ҳокимияти ҳамма исроиллик қавмларига тарқали- шишга таклиф этди. Бу таклифнома қабул қилинди ва Абинур ушбу режани амал қилиши учун, ҳурматланиб қўйиб юборилди. Аммо яна кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. Довуд лашкарининг бошлиғи Юҳобда Абинурга нисбатан рашк- ҳасад туғилди. Абинур ва Юҳоб бир-бирига қасд олиш муомаласида эдилар, чунки Исроил ва Яҳудия орасида уруш бўлганида Абинур Юҳобнинг укасини ўлдирганди. Энди Юҳобда укасига қасд олиш учун имконият туғилди, бирданига у шунчалик атоқли рақибидан бўшамоқчи бўлди; фурсат ила фойдаланиб, у Абинурни тутиб ўлдирди.УOП 781.3

    Хоинлик қилинганини билган Довуд: «Нир ўғли Абинурнинг қонида мен ва менинг салтанатим Худованд олдида мангу айбдор эмасдир”,— деб хитоб қилди. Бутун айб Юҳоб бошига ва отасининг бутун хонадонига тушсин»,— деди. Довуднинг салтанати ҳалигача мустаҳкамланмаган эди. Шуни эътиборга олиб, қотилларнинг (зеро хоинликда Юҳобнинг акаси ҳам қатнашди) куч ва ваколатини билиб, Довуд уларни қилмишларига муносиб жазолай олмасди, шунинг учун у бутун халқ олдида пасткашлик тўғрисида ғазабланиб эълон этди. Абинур, унга тегишли бўлган иззат-иҳтиром ила дафн этилди. Юҳоб бошчилигидаги лашкар дафн этиш маросимида жулдур кийимларда иштирок этишлари лозим бўлди. Мотам тутган подшоҳ куни билан оғзига таом олмади ва қабр устида видолашув нутқ сўзлади. Унинг нутқи қотилларга аччиқ таъна бўлди: «Подшоҳ Абинур устидан йиғлаб деди:УOП 782.1

    пасткаш кўлидан ўлиш керак эдими Абинурга?
    Қўлларинг боғланмаган эди, ва
    оёқларинг кишанларда эмас эди,
    Жиноятчилардан қулагандай, сен қуладинг”.
    УOП 782.2

    Довуд ўз ёвуз душманига ҳимматли муомала қилди, ва бутун Исроилнинг ишончини қозонди. Унга завқланардилар. «Бутун халқ бўлганни билди, ва унга бўлган ёкди, подшоҳ нима қилмасин, халққа ҳаммаси ёқарди. Ушбу кунда бутун халқ ва бутун Исроил, Нир ўғли Абинурни ўлдириш подшоҳдан чиқмаганини билди”. Ўз яқинлари ичида, подшоҳ жиноят тўғрисида гапирганида, қотилларни ҳукм этишига ўз кучсизлигига иқрор бўлди, ва уларни ҳукм этишни Худога топширди: «Биласизми, доҳий ва буюк эр ушбу кунда Исроилда ҳалок бўлди? Мен салтанатга тайинланган бўлсам- да, ҳали жуда кучсизман, ушбу одамлар эса мендан кучлироқдир; Худованд ёмонлик қиладиганга ёмонлиги туфайли Ўзи ҳукм этсин!”УOП 782.3

    Абинур ўз режаларини Довудга самимийлик ила таклиф қилди, аммо унинг ниятлари шахсиятпараст эди. Олдинларда Довудни Худо танлаганини билсада, у ўжарлик билан Довуднинг тахтга чиқишига қаршилик кўрсатди, ва ўзи шуҳратга қозонмоқчи бўлди. Фақат ўқ қадалган мағрурлиги, қаҳр-ғазаби ва алангаланиши ўзининг олдинги бўлган муомаласини унутиб, Довуд ҳузурига йўналишга зўрлади: подшоҳ салтанатида у энг баланд мавқега ва ҳурматга етишишга умид боғлади. Агар у ўз нишонига ета олганида, унинг қобилияти ва ифтиҳори, унинг каттакон таъсири ва улуғворликка етишиш учун орзу-ҳаваси Довуд тахти учун катта хавф-хатар бўларди, бутун миллатнинг тинчлиги ва фаровонлиги таҳлика остида қоларди.УOП 783.1

    «Шоул ўғли Ябоший Абинурнинг Ҳебрўнда ўлганини эшитди, ва қўллари ожизланди, бутун Исроил эса хижолатда қолди”. Подшоҳлигининг қулаши аниқ эди. Тезда яна бошқа хоинлик тебранган салтанатни якунлади. Ябоший ўз яқинлари томонидан хоинлик кўриб, ўлдирилди; яҳудийлик подшоҳга манзур бўлмоқ мақсадда, унинг боши Довудга олиб келтирилди.УOП 783.2

    Ёвуз хатти-ҳаракатларининг шоҳиди қўлларида экан, улар подшоҳ ҳузурига келиб дедилар: «Мана, сенинг душманинг, Шоул ўғли Ябошийнинг боши. У сенинг жонингни қидирганди; бугунги кунда ҳазратим учун Худованд Шоулдан ва унинг зурриётидан қасдини олди”. Худонинг Ўзи Довудни тахтга юксалтириб, душманларидан халос этган экан, ўз ҳокимиятини Довуд зўравонлик орқали юксалтиришни хоҳламасди. Шоулни ўлдирганларнинг тақдири тўғрисида уларга эслатди. «Энди-чи,— қўшиб айти у,— ярамас одамлар беайб бўлганни ўз уйида ва ўз тўшагида ўлдирган эканлар, наҳотки мен унинг қонини сизнинг қўлларингиздан талаб қилмасам ва сизларни ер юзидан қириб ташламасам? Ва Довуд хизматкорларига буюрди, ва улар ўлдирилдилар... Ябоший бошини олиб, Ҳебрўнда Абинур қабрига дафн этдилар”.УOП 783.3

    Ябоший ўлимидан сўнг Исроилнинг ҳамма доҳийлари, Довуд бутун қавмлар устидан подшоҳ бўлишини талаб қилдилар. «Ва Исроилнинг ҳамма қавмлари Довуд ҳузурига Ҳебрўнга келдилар, ва дедилар: мана биз сенинг суягинг ва вужудинг сенинг. Ҳали кеча ва учинчи кунда, Шоул устимиздан подшоҳ бўлганида, сен Исроилни чиқартар эдинг ва киритар эдинг. Ва Худованд сенга: сен Исроилни, Менинг халқимни парвариш қилурсан ва сен Исроилга доҳий бўлурсан”,— деганди”. «Исроилнинг ҳамма оқсоқоллари подшоҳ ҳузурига, Ҳебрўнга келдилар, ва Довуд подшоҳ Ҳебрўнда, Худованд олдида улар билан аҳд тузди» Шундай йўл билан Илоҳий азалдан билиш режаси тахтга имконият очди. Довуд улуғворликка интилмас эди, аммо унга сазовор бўлди.УOП 784.1

    Ҳоруннинг авлодидан саккиз мингдан кўпроқ бўлган одамлар ва левийлар Довудни кузатардилар. Халқнинг кайфиятида билинарли ва жиддий ўзгаришлар ўрин топди. Бу тўнтариш тинч ўтди, олдиларида турган буюк ишга ҳамма тайёр эди. Ҳебрўн ва унинг атроф-теварагида Шоулга олдин тегишли бўлганлардан қарийб ярим миллион йиғилди. Тепалик ва увайдалар ҳалойиққа тўлиб кетди. Тахтга чиқиш вақти тайинланди,— Шоул даргоҳидан хайдалган, ўз ҳаётини қутқариш учун ғорларда паноҳ топган инсон, ҳозирги пайтда, одам сазовор бўла оладиган энг буюк эҳтиромни қабул қилиши кутиларди. Муқаддас кийимлар кийган руҳонийлар, оқсоқоллар, ялтирайдиган шамшир тутган бошлиқ ва аскарлар, энг олис жойлардан тўпланган оломон — тайинланган подшоҳга муқаддас ёғ суриш маросимига ҳамма йиғилди. Довуд устига подшоҳ кийимини кийдирдилар. Олий руҳоний унинг пешанасига муқаддас ёғдан қуйди, зеро Шомуил ёғ сурганида, тахтга юксалиш маросимининг башоратли маъносини ифодалаган эди. Вақт келди, ва Довуд тантанали равишда, Илоҳий ўринбосари сифатида, хизмат қилишига тайинланди. Унинг қўлига подшоҳ ҳассаси берилди. Олий иқтидорини алоҳида ҳужжат тасдиқларди, ва халойиқ унга содиқ бўлишига қасам ичди. Унинг бошига тож қўйилди ва ёғ суриш амалга ошди. Эндигида Исроилда Худо тайинлаган подшоҳи бор эди. Довуд, сабр-қаноат билан Илоҳий каломнинг Ижро бўлишини кутган, Унинг ато этган назрининг амал бўлишини кўрди. «Ва Довуд муваффақиятга етишарди ва юксаларди, ва Худойи Худовандо Сарвари Коинот унинг билан эди» (2 Под. 5, 10).УOП 784.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents