Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    71-Боб - Довуднинг Гуноҳи Ва Тавба Қилиши

    (Иккинчи Подшоҳлар Китобининг 11, 12-бобларида асосланган)

    Mуқаддас Китоб, инсонни мақташга келганда, ўзини жуда камтар тутади. Ҳатто ер юзида қачон бўлмасин яшаган энг яхши одамларнинг ютуқлари ҳаддан кам келтирилади. Шундай индамай қолдириш тасодифий эмас, ундан сабоқ чиқарса бўлади. Одамга молик бўлган ҳамма яхши, саҳий фазилатлар Худонинг берган инъомидир. Уларнинг эҳсонли ишлари Масиҳ орқали келадиган Илоҳий инояти билан қилинади. Ҳамма етишган неъматлари билан улар Худога мажбур эканлар, уларнинг қилишларига яраша, биз ўз моҳиятида, Худовандни мадҳ этамиз, зеро инсонлар Унинг қўлларида — фақат аслаҳадир. Бундан ташқари, одамни мақташ ёки юксалтириш жуда хавфли эканига Китобнинг бутун тарихи шоҳид, зеро, агар одамлар ўзларининг Худога сўзсиз қарамлигини унутиб, ўз кучига ишонсалар, қулашлари турган гaп, чунки Инсон ўзидан кучлироқ душман билан курашга киришади. «Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир» (Эф. 6, 12). Бизнинг ўзимизда курашиш учун ҳолимиз йўқ, ва шунинг учун бизнинг эътиборимизни Худодан оладиган, бизни ўз- ўзимизни юксалтиришга ва муcтақилликка олиб борадиган ҳар нарса, шубҳасиз, мағлуб бўлишимизга йўл тайёрлайди. Муқаддас Китоб инсоний кучга инонмасликни туғдириб, Илоҳий кучга — эътиқодни кўнгилга солишга тиришади.УOП 801.1

    Довудга нисбатан тобе бўлганларнинг иззатли муомаласи, тилёғмалик ва бадавлатининг ҳашами таъсирсиз қолмади. Довуд ўзига ишонган пайтда, у мағлуб бўладиган йўлга қадам қўйди. Бошқа халқлар ила боғланган муомалалар ҳам салбий ҳаракатига олиб келди. Шарқий эгалар аро тарқалган одат бўйича, подшоҳга тобе бўлганлар қилган жиноятларига жазо олган вақтда, подшоҳнинг ҳаётида эса ўхшаш хатти-ҳаракат ўрин топганида, у ҳеч қандай тарзда жавобгар бўлмаган, яъни подшоҳга тобе бўлганларга тегишли ўзини риёзат қилиш қонуни салтанатли ҳукмдорга тарқалмаган. Ушбу нуқтаи назарни тан олган Довуднинг гуноҳга нисбатан тасаввур этиши торайди, ва, чин кўнгилдан азалдан Бўлганга таваккал қилиш ўрнига, у ўз донолиги ва кучига ишона бошлади. Кучнинг ягона Манбаи Худодан шайтон жонни четлаштира олдими, у шу онда инсоннинг башарий табиатида муқаддасланмаган хоҳишларни уйғотишга тиришади. Душман ҳаракатларини совуққонлик ва изчиллик белгилайди, олдин улар билинмас ва кўзга ташланмайди; бу нуқтаи назарнинг қалъасини яксон қиладиган сирли иш. Ўхшаш ҳаракатлар арзимаган нарсалардан бошланади — одам Худога содиқ бўлишга, бутунлай Унга итоат қилишини менсимай қўяди ва секин- секин дунёнинг одатлари ва хулқларига уйғунлашади.УOП 801.2

    Аммонийликлар билан уруш якунлаши олдидан Довуд лашкарини Мўов қўлига топшириб, ўзи Қуддусга қайтди. Сурияликлар Исроил қўл остига киритилиши, ва аммонийликлар устидан тўла ғалаба қозониш муқаррар туюларди. Довуд ғалабанинг самаралари ва ўз донишманд ҳокимиятининг шарафидан лаззатланарди. Худди шу пайт, у бўшашиб ҳушёрлигини йўқотганида, ҳийлагар унинг онгига эга бўлиш имкониятидан фойдаланди. Парвардигори Довуд билан шунчалик яқин муомала қилгани, унга шунчалик кўп меҳр-шафқат кўрсатгани, шундай пайтда кучли мудофаа бўлиб, унга бенуқсон қолишига ёрдам бериши лозим эди. Аммо ҳузур-ҳаловатда ва хавфсизликда ҳаёт кечираётган Довуд, шайтон васвасасига берилди ва ўз жонини гуноҳ билан доғлади. Осмон томонидан миллатнинг бошига қўйилган, Илоҳий Қонунга амал қилиш учун Худо томонидан тайинланган, у ўзи шу Қонуннинг кўрсатма- ларини оёқ ости қилди. Ёвузлик қиладиганлар жонига қўрқув ҳисларини киритишга лозим бўлган, у ўз намунаси билан уларнинг қўлларини қувватлади.УOП 802.1

    Ҳаётининг эртанги даврида, таҳликалар остида қолганида, Довуд беғубор виждони билан Худога тўла ишона оларди. Унинг ҳаёт йўлида қўйилаёгган тўрларга туширмай, Илоҳий қўл уни бехатар йўл билан олиб борарди. Энди эса, гуноҳ қилиб ва пушаймон бўлмай, у Осмондан ёрдам ва раҳбарлик сўрамасди, ва уни гуноҳ йўлиқтирган таҳликадан ўзи бўшашига интиларди. Подшоҳ учун тўр бўлиб қолган тақдирий гўзалликка эга бўлган аёлнинг исми Беършева эди, у Ҳеттийлик Уриёнинг хотини бўлиб, Уриё ўзи эса подшоҳнинг энг жасур ва содиқ аскарларидан эди. Агар юз берган жиноят тўғрисида маълум бўлиб қолса, оқибати қандай бўлишига ҳеч кимнинг аклш етмасди. Зиногарликда айбдор бўлган ўлимга берилишини Илоҳий Қонун талаб қиларди, ва ифтиҳорли шармандага қолган аскар қасдини олиш учун, подшоҳни ўлдира оларди ёки қўзғолон кўтариши мумкин эди.УOП 803.1

    Довуднинг айбини бекитишда ҳар қандай интилиш мағлубият билан якунларди. У ўзини шайтон қўлига берди, унга хавф дўқ-пўписа қиларди, уни кутадиган расвои чиқиши ўлимдан ҳам аччиқ эди. Шундан қочиб йўл топишда фақат бир имконият бор, деб унга туюларди, ва мушкул аҳволга тушган ҳолатида у зиногарликка яна қотилликни қўшишга шошди. Шоулни нобуд қилган, ҳозир бутун кучини сарф қилиб, Довудни ҳам барбод қилмоқчи бўларди. Васвасалар ҳар турли бўлсаларда, ўз моҳиятида улар Илоҳий Қонунни бузишга йўллайди. Довуд фикр юритарди: агар Уриё душман қўлидан жангда ҳалок бўлса, ўлим айби подшоҳ хонадонига тушмайди, Беършева шунда эркин Довуднинг хотини бўла олади, шубҳалар тарқалади, ва подшоҳнинг виждони сақланиб қолади.УOП 803.2

    Уриё ўз ўлимининг хабарчиси бўлиб қолди. Унинг орқали Юҳобга юборилган хатда : «Жангнинг энг иссиқ жойига Уриёни қўйинглар, ва у мағлуб бўлиб ўлиши учун, ундан чекининглар» дейиларди. Беайб қон ила ўз қўлини доғлаган Юҳоб, тебранмай подшоҳнинг буйруғига бўйсунди, ва Уриё аммонийлик шамширидан ҳалок бўлди.УOП 803.3

    Шу пайтгача Довуднинг подшоҳ сифатида ҳаётининг тарихи шунчалик бенуқсон эдики, фақат камдан-камлар унинг билан қиёслаша олишарди. Унинг тўғрисида: «Довуд бутун ўз халқи устидан ҳукм ва ҳақиқатни бажо келтирди»,— дейилган (2 Под. 8, 15). Унинг ҳаққонийлиги халқининг ишончини ва ихлосманддигини истило этди, лекин, Худодан узоқлашиб, ўзини ҳийлагар ҳокимиятига бергач, у бир қайси вақтга шайтон қулига айланди. Худо унга тайинлаган ҳокимият ҳалигача унда эди ва шунинг учун бўйсунишни талаб қиларди; унинг буйруғини бажо келтиришга мажбур бўлганнинг ҳаётини у хавфга қолдирарди. Юҳоб Худога нисбатан подшоҳга содиқ эди, у Илоҳий Қонунни бузди. чунки унга подшоҳ буйруқ берди.УOП 803.4

    Довуд Худодан иқтидор олди, ва уни Илоҳий Қонунга муносиб ишлатиши лозим эди. Энди эса у Илоҳий Қонунга зид бўлган ишни бажаришга буюрганида, Довудга бўйсуниш гуноҳ қилиш дейиларди.УOП 804.1

    «Мавжуд ҳокимиятларнинг ҳаммасини Худо тайин этган» (Рим. 13,1), аммо Илоҳий Қонунга зид келиб, биз уларга итоат қилмаслигимиз лозимдир. Ҳаворий Павел ўзининг Коринф жамоатига ёзган мактубида, биз раҳбарла- нишимиз бўлган асосни таклиф этади. «Мен Масиҳга қандай эргашсам, сизлар ҳам менга шундай эргашинглар»,— дейди у (1 Кор. 11,1).УOП 804.2

    Буйруқ бажарилгани тўғрисида Довудга хабар юборилди, у шунчалик уста тузилған эди-ки, Уриёни ўлдиришда Довуд ва Юҳоб сабабчи бўлганларига ҳеч кимда шубҳа туғилмади. Юҳоб юборган элчисига буйруқ бериб, деди: «Жанг боргани тўғрисида сен подшоҳга баён этганингда, у ғазабланганини кўргач... шунда: «сенинг қулинг Ҳеттейлик Уриё ҳам ўлди”,— дегин. Юборилган кетди, Довуд ҳузурига келди, ва бутун ўтган жанг тўғрисида Довудга баён этди”.УOП 804.3

    Подшоҳнинг жавоби шундай бўлди: «Юҳобга айтгил: сени бу иш хижолатда колдирмасин, зероки шамшир гоҳида бирини, гоҳида бошқасини мағлуб қилади, шаҳарга қарши урушни кучайтиргин ва уни яксон қилгин. Шундай сўзлар ила уни дадиллантиргин”.УOП 804.4

    Беършеванинг одат буйича эрига йиғи кунлари битгач, «Довуд одам юбориб, уни ўз уйига олдирди; ва у унинг хотини бўлди”. Сезгир виждонли, баланд ориятини ҳурматлаб, ҳатто ўлим хавфида қолганида, Худонинг танланганига қўлини кўтармаган Довуд, шунчалик тубан тушди-ки, энг содиқ ва жасур аскарларидан бирини ўлдирди, ва ўз жинояти натижасида исёнсиз бахт билан лаззатланишни уйлади. Афсуски! Порлаган олтин нақадар тусини йўқотди! У нақадар ўзгарди!УOП 804.5

    Шайтоннинг хатти-ҳаракатига эътибор беринг. Бошида шайтон одамларга, улар қонундан ўтиб етиша оладиган нишонларни тирик тасвирлайди. Шу усул орқали у фаришталарни алдади. Худди шундай у Одам Ато ва Момо Ҳавони гуноҳ қилишга васвасага солди. Ва худди шу усул орқали у бугунги кунда кўпларни Худодан четлаштиради. Қонунсиз йўлларнинг хушрўйлигини у яхши чизиб беради, «аммо уларнинг оқибати — ўлимга йўлдир» (Нақ. 14, 12). Бахтлидир шулар, ким шу йўлга тушиб, ўз вақтида гуноҳнинг аччиқлигини тотиб кўрганлар, ва ўз вақтида шу йўлдан кечганлар. Гуноҳнинг лаззатли тўрларида Довудга тамом нобуд бўлишга, хайрият, Худо Ўз раҳм-шафқатлиги туфайли йўл қўймади.УOП 805.1

    Шунингдек Исроил хотири учун Худо ушбу ишга қатнашишини керакли деб кўрди. Вақт ўтар экан, Довуд ва Беършева гуноҳининг тўғрисида одамлар билдилар; подшоҳ Уриёнинг ўлимида айбдор, деган шубҳаланиш тарқалди. Худованд ҳақоратланарди. У Довудни Ўз иноятларига сазовор қилди, уни юксалтирди, Довуднинг гуноҳи эса Худонинг моҳиятини адаштирди ва Унинг исми маломатга қолди. Бу қонунсизлик Исроилнинг маънавий тушкунлигини кучайтди, ва кўплар гуноҳга тўғри баҳо беролмай қолдилар, Худони севмаганлар, Худодан қўрқмаганлар эса, баттар бузилдилар.УOП 805.2

    Натан пайғамбарнинг Довуд ҳузурига бориб, уни фош қилиши кутиларди. Бу ҳеч қачон эшитилмаган қатъий равишда жиддий таъна қилиш эди. Шундай таънани эшитиб, ва фош қилувчини ўлимга бермай қолдиришга фақат камдан- кам эгаларнинг қурби етар. Титрамаган овози билан Натан Илоҳий қарорни Довудга эълон этди; подшоҳнинг виждонини уйғотиб, ўз-ўзига ўлим ҳукумини чиқариш учун, пайғамбарга юқоридан тушадиган донолик берилди ва у керакли сўзлар топди. Инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун Осмон Довудни танлади. Натан Довудга мурожаат қилар экан, шуни эслатди ва унга фиғон чекадиган ва қасд олишни талаб қиладиган бир воқеани баён этиб берди.УOП 805.3

    «Бир шаҳарда икки одам бор экан,— деди у, бири — бой экан, иккинчиси эса камбағал. Бой кишининг жуда кўп майда ва йирик моли бор экан; камбагалда эса бир қўзичоғидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ экан, шуниям у кичкина пайтида сотиб олиб, уни боқар, ва у болалари билан биргаликда ўсиб, катта бўлибди: нонидан еяр экан, бир пиёласидан ичар экан, ва камбағалнинг қўйнида ухлар экан, ва унга қизи сингари қимматли экан. Бир куни бой одамникига саёҳатчи кeлибди. Бой унга овқат тайёрламоқчи бўлибди-ю, қўй ва ҳўкизларидан сўйишга кўзи қиймабди. У камбағал бечоранинг қўзисини олиб чиқиб сўйибди-да, саёҳатчига пишириб берибди”.УOП 806.1

    Ҳикоятни эшитган подшоҳ ғазабланиб: «Худованд тирик! Шундай қилган одам ўлимга лойиқ. Қўзи учун у тўрт ҳисса тўлаши керак — шу ишни қилгани учун ҳам, раҳм қилмагани учун ҳам»,— деб хитоб қилди (2 Под. 12,5—6).УOП 806.2

    Натан подшоҳ жигарига санчиладиган назарини йўналтирди, кейин қўлини осмонга кўтарди ва тантанали равишда Довудга: «Сен — ўша одамсан»,— деди. «Нима учун,— давом этди у,— сен Худованд сўзини менсимай, Унинг кўз ўнгида ёмонлик қилдинг?» Довудга ўхшаб айбдорлар ўз жиноятини бекита оладилар, улар қилган ёвузликни инсон назаридан. мангуликка пинҳон қила оладилар, аммо «Худонинг олдида пинҳон қолган ҳеч бир махлуқ йўқ, Унинг кўзи олдида ҳамма нарса очиқ ва аёндир. Ахир, биз Унга ҳисоб берамиз-ку!” (Ибр, 4,13). «Очилмай қоладиган ҳеч қандай яширин нарса йўқ, маълум бўлмайдиган ҳеч қандай сир ҳам йўқдир» (Мат. 10, 26).УOП 806.3

    Натан деди: «Исроил Тангриси, Худованд шундай дейди: Мен сени Исроил устидан тайинлаб, подшоҳликка муқаддас мой ила мойладим, ва Мен сени Шоул қўлидан ҳалос қилдим... Нима учун Худованд сўзини менсимай, сен Унинг кўз ўнгида ёвузлик қилдинг? Ҳеттийлик Уриёни сен шамшир ила мағлуб қилдинг; унинг хотинини ўзингга хотин қилиб олдинг, уни эса аммонийлик қиличи билан ўлдирдинг. Бинобарин, сенинг хонадонингдан қилич мангу чекинмас... Maнa, Мен ёвузликни сенинг хонадонингдан чиқарурман, хотинларингни сенинг кўз ўнггинда олиб, яқинингга берурман... Сен пинҳон қилдинг; Мен эса бутун Исроил олдида ва қуёш остида шуни қилурман”.УOП 806.4

    Пайғамбар сўзлари Довуднинг юрагига бориб санчилди. Унинг виждони уйғонди, ва қилган жиноятининг ваҳшийлиги унга аниқ очилди. Унинг жони чуқур изтироб чекиб, Парардигори олдида надомат қилди. Титраган лабларидан: «Мен Худованд олдида гуноҳ қилдим”,— деб овоз чиқди. Бошқаларга қилинган ҳар бир ёмонлик, хафа бўлганлардан Худога қайтади. Довуднинг Уриё ва Беършевага қилган гуноҳи ҳаддан оғир эди, ва у чуқур даражада шуни тушунди. Амo Худованд назарида қилган гуноҳи ҳаддан зиёд оғир бўлди!УOП 807.1

    Илоҳий танланганининг устидан ўлим ҳукумини амалга ошириш учун Исроилда ҳеч бир кимса бўлмасада, Довуд ларзага тушарди: гуноҳга йўлиқиб, надомат чекмаган ҳолда Худонинг ҳукми бошига тушса aгap? Аммо пайғамбар орқали у хабар олди: «Худованд гуноҳингни устингдан олди; сен ўлмайсан”. Лекин ҳақиқатни тиклаш лозим эди. Довудга чиқарилган ўлим ҳукми, қилинган гуноҳ натижасида туғилган болага тушди. Шундай қилиб, гўдакнинг азоб чекиши ва ўлими Довуд учун жазонинг қисми бўлиб, унга ўз ўлимидан ҳам азобли бўлсада, подшоҳга тавба қилиш учун имконият берилди. Пайғамбар деди: «Сен қилиғинг билан душманларга Худовандни ҳақорат қилиш учун сабаб берганинг учун, сендан туғилган ўғил ўлади”.УOП 807.2

    Кичкинтой касал бўлганида, Довуд, рўза тутиб ва чуқур надомат чекиб, унинг умрини сақлаб қолишга ёлворди. У подшоҳ кийимларини устидан ечди, тожини бошидан олиб қўйди, ва куни-тун ерда ётиб, даҳшатли ғам-ғуссада, унинг айби учун беайиб азоб чекаётган жон тўғрисида ёлворарди. «Уни ердан кўтариш учун уйига оқсоқоллар кирдилар; аммо у кўнмади”. Кўпинча, айрим одамлар ёки шаҳарлар ҳукмларга йўлиққанларида, камтар бўлиш ва тавбага келиш то абад Меҳрибон ва кечирадиган Худонинг юзи ўнгида жазодан сақлаб қола олади, ва Худованд тинчлик элчиларини юборарди. Шу фикр билан дадилланган Довуд, бола тирик бўлгунча, унинг ҳаёти сақлансин, деб ёлвораверди. Бола ўлди, деган хабарни эшитгач, у тинчланди ва Илоҳий қарорга бўйсунди. Қасд олишнинг биринчи зарбаси, ўзи ҳаққоний деб тан олган, бажо бўлди, аммо Довуд, Илоҳий раҳм- шафқатига таяниб, тасалли олмай қолмади.УOП 807.3

    Ушбу Довуд қулаш тарихини ўқиб чиққан кўплар қуйидаги саволни беришади: «Осмон шунчалик баландликка юксалтирган инсоннинг ҳаётида ўрин топган зулматли саҳифани нима учун Худо дунёга очиб кўрсатишни заруратли кўрган?” Пайғамбар, Довудни фош қилиб, унинг гуноҳи тўғрисида деди: «Сен шу қилиғинг ила душманларга Худовандни ҳақорат қилиш учун йўл бердинг». Бутун келгуси авлодларда бетавфиқлар, ўзини гуноҳ билан доғлаган Довудга кўрсатиб, тантана қилиб ва масҳара қилиб: «Ва ушбу инсон — Илоҳий қалбга лойиқ инсонми?» — хитоб қилишарди. Шу йўсинда шармандагарчиликнинг доғи диний таълимотга тушди, Худо ва Унинг Каломи ҳақоратлана бошланди, одамлар имонсизликда раҳм-шафқат деган нарсани йўқотдилар, ва кўплар художўйликка бурканиб, уялмай гуноҳга берилардилар.УOП 808.1

    Аммо Довуднинг тарихида гуноҳни оқламоқ учун ҳеч бир, кичкина бўлсада, сабаб қидириш йўқдир. Подшоҳ Худонинг иродасига бўйсунганида, фақат шундагина, у Илоҳий қалбига муносиб инсон деб белгиланди. У гуноҳ қилганида, бу сўзлар энди унга тегишли эмас эди, токи у тавба қилиб Худога қайтмагунча. Илоҳий Калом аниқ дейди: «Довуд қилган ушбу иш Худованд кўз ўнгида ёвузлик бўлди» (2 Под. 11, 27). Худованд пайғамбар орқали Довудга деди: «Нима учун сен Худованд сўзини менсимай, Унинг кўз ўнгида ёвузлик қилдинг?.. Бинобарин, сен Мени менсима- ганинг учун, сенинг хонадонингдан қилич мангу чекинмас». Довуд гуноҳига тавба қилган бўлсада, Худо уни кечириб тан олган бўлсада, у ўзи сепган уруғнинг ҳалок қиладиган самарасини териб олади. Унинг устидан ва хонадони устидан дўқ урган Илоҳий ҳукмлар, Худонинг гуноҳга нисбатан нафратини гувоҳлайди.УOП 808.2

    Шу вақтгача Илоҳий азалдан қарор қилиш Довудни душманларнинг ҳийласидан сақларди, айнан Худо Шоулнинг ҳаракатларини тўсганида бу яхши кўринади. Аммо Довуднинг гуноҳи унинг Худо билан бўлган муомалаларини ўзгартди. Худованд ҳеч қандай тарзда ушбу қонунсизликни жазо бермай қолдира олмас эди. Довудни Шоул душманлигидан ҳимоя қилганида У Ўз кучини намоён этган бўлса, энди У гуноҳнинг оқибатидан Довудни ҳимоя қила олмас эди.УOП 809.1

    Довуднинг ўзида катта ўзгаришлар юз берди. Ўз гуноҳини англаганидан, унинг оқибатининг кенгайишини фаҳмла- ганидан, унинг руҳи тушди. Унга тобе бўлганларнинг олдида у ўзини камситилган бўлиб ҳис қиларди. Унинг таъсири камайди. Шу пайтгача Довуднинг муваффақияти унинг Илоҳий амрларига виждонан бўйсунишига йўналтириларди. Энди эса, унга тобе бўлганлар гуноҳи тўғрисида била туриб, эркин гуноҳ қила бошлашлари мумкин эди. Уйдагилар ичида унинг обрўйи, ўғилларининг ҳурмат қилиши, итоатли бўлишлари сусайди. Гуноҳни фош қилиш керак бўлган вақтда, ўз айбини ҳис этиш унинг оғзини муҳрларди. Шу сабабли у ўз хонадонида ҳаққониятни даъво қилолмас бўлди. Унинг ёмон намунаси ўғилларида аксланди, ва Худо оқибатининг олдини олишга имконият топмади. Қоидадагича кетаётган ҳодисаларнинг оқимига Худованд қатнашмайди, шу сабабли Довуд ўринли бўлган, қатьиятли жазони устига олди.УOП 809.2

    Ўз тушкунлигидан кейин Довуд бир йил мобайнида хавфсизликда яшаганидай туюларди. Илоҳий қаҳр-ғазабининг ҳеч бир белгиси кўринмасди. Аммо Илоҳий ҳукм овоз берди. Тез ва аниқ жазо қилиниш ва қасд олиниш кун яқинлашарди. Уни на тавба қилиш, на изтироб чекиш, на унинг ҳаётини зулматга ботирган виждонан сиқилиш тўхтата олмас эди. Ким-ки, Довуднинг намунасига кўрсатиб, ўз гуноҳининг айблигини камайтиришга интилар экан, шуни билсин-ки, Муқаддас Ёзувда қонунсизилк йўли зулматли ранглар билан тасвирланган. Довудга ўхшаб улар пушаймон бўлсалар-да, улар Ўз устига гуноҳнинг оқибатини оладилар, ва кўрадиларки, ҳатто ушбу ер юзидаги ўтаётган ҳаётларида нақадар оғир ва аччиқ бўлганини.УOП 809.3

    Довуд тушкунлигининг тарихи огоҳлантириш сифатида тан олинишини Худо хоҳларди, токи ҳатто Унинг саҳий иноятларига, Унинг меҳр-шафқатига сазовор бўлганлар, ўзларини хавфсиз ҳис қилмай, ибодатни қолдирмай, ҳушёр бўлишларини унутмасинлар деб. Камтарликда Худованднинг сабоқларини ўрганиб олишга интилган ҳаммалар учун, бу воқеа доимо шундай бўлган. Шу воқеа орқасида минглаб авлодлар васвасачининг кучини тасаввур этиб, хавфни тушунсинлар эди. Худованд Довудга буюк салтанат берди. Унинг қулаши одамларда ўзларига нисбатан инонмаслик ҳисларини уйғотади. Ишончда собит бўлганларни фақат Худо Ўз кучи билан мудофаа қила олишини улар тушунадилар. Фақат Унда Уларнинг кучи ва хавфсизлиги эканини билиб, улар шайтон томонига қадам қўйишга жасоратланмайдилар.УOП 810.1

    Ҳатто Илоҳий ҳукм Довудга чиқарилмасдан олдин, у ўз қонунсизлигининг мевасидан татиб улгурди. Унинг виждони тинч эмас эди. 31- санода у бошидан кечирган азобларини тасвирлайди:УOП 810.2

    «Қандай бахтли гуноҳи ўтилган.,
    Қонунсиз ишлари авф бўлган одам!
    Қандай саодатли ундай киши-ким,
    Худованд инобатга олмас айбин,
    Кўнглида эса бирон макр йўқ.
    Мен гуноҳимни сир сақлаганим сайин,
    Суякларимгача ҳуркираб, нолиб ўтирдим.
    Кечаю кундузи Сенинг қўлинг
    устимда оғирлашди,
    ёзнинг саратонидаги мевадек қуриб қолдим,
    тинка мадорим бутунлай адо бўлди»
    УOП 810.3

    (Заб. 31,1-4)

    50- сано Довуднинг, Худо уни фош қилганидан сўнг, тавбага келишини исботлайди:УOП 810.4

    «Эй Худо, менга иноят қилиб,
    Меҳрибонлик кўрсатгин!
    Чексиз раҳм-шафқатинг туфайли
    Қонунсиз ишимдан кечиб юборгин!
    Айбимни тамоман ювиб ташла,
    Ғуноҳимдан мени тозалагин!
    Зеро қилмишимни қонунсизлик деб тан оламан,
    қилган гуноҳим кўз ўнгимдадир мудом...
    Мени иссоп билан тозала, пок бўлай,
    Мени ювгин, қордан ҳам оқ бўлай!
    Менга шодлигу хурсандлик муждасин келтир,
    Сен эзган суякларимга яна жону қувонч кирсин!
    Гуноҳларимдан юзингни ўгиргин,
    барча ёмонликларимдан кечиб юборгин!
    Эй Худо, менда пок юракни яратгин,
    Ичимда янги, собит руҳни бунёд этгин.
    Мени Ўзингдан узоқлаштириб ташлама,
    Ўз Муқаддас Руҳингни мендан олма.
    Нажотинг ила мени қайта кувонтиргин,
    иродали руҳ ила мени мустаҳкамлагин.
    Қонунбузарларга Сенинг йўлларингни ўргатаман,
    Гуноҳкорлар Сенга қайтиб келсинлар.
    Қонимдан ўтавергин, эй Худойим, Нажоткорим,
    Сенинг адолатингни тараннум этсин тилим”.
    УOП 811.1

    (Заб. 50, 3-16)

    Шундай қилиб, ушбу муқаддас санода, қайси-ки, унинг халқи йиғилишида, унга тобе бўлганларнинг: руҳоний ва ҳакамлар, амир ва аскарлари ҳузурида ижро этилишга лозим бўлиб, бутун келгуси авлодларга Исроил подшоҳининг гуноҳ қилиб қулагани тўғрисида, баён этилиши керак эди. Ушбу санода Довуд батафсил даржада ўз гуноҳи, тавба қилиши ва Худонинг меҳрибон кечиримига умид боғлаб куйлади. У ўз айбини сир сақлашга тиришмади — аксинча, унинг маъюсона тарихи бошқаларни ҳам кўп нарсага ўргатишини у хоқларди.УOП 811.2

    Довуднинг надомат чекиши чин кўнгилдан ва чуқур бўлди. У ўз жиноятини оқлаш учун ҳеч бир ҳаракат қилмади. Унга тахдид қиладиган жазодан қочиб кутулиш уни ибодатга зўрламасди. Худога қарши қилган гуноҳининг ваҳшийлигини у кўриб турарди, ўз жонининг пасткашлигини кўриб, у қилган гуноҳидан нафратланарди. У кечирим сўрабгина қўймай, аммо қалбининг соддалигини орзу қилиб, унинг поклашини илтимос қиларди. Маъюсликка тушганида Довуд ўзини йўқотмади ва таслим бўлмади. Тавба қилган гуноҳкорларга аталган Илоҳий назрларда, Худо уни кечириб, қабул қилишга у исботлар кўрарди.УOП 812.1

    «Сен қурбонликни хоҳламассан,
    Акс ҳолда уни сўйиб келтирар эдим;
    Куйдирилган бағишловдан ҳам рози бўлмассан.
    Худога маъқул бўладиган қурбонлик —
    бузилган кўнгилдир.
    Бузилган, эзилган кўнгилни Сен хорламассан, эй Худо”
    УOП 812.2

    (Заб. 50, 18, 19).

    Довуд йиқилсада, Худованд уни кўтарди. Энди, қўллаши олдидан бўлган муомаласига нисбатан, у Худо билан ва ўз яқинлари билан маҳкамроқ боғланди. Нажот топишининг хурсандлигида у куйларди:УOП 812.3

    «Сенинг олдингда гуноҳимга иқрор бўлдим,
    Яширмадим ҳеч бир айбимни.
    Ёзиқларимни бўйнимга оламан,
    — дедим Сенга, эй Худованд.
    Сен эса гуноҳу айбимни кечирдинг...
    Сенсан менинг панагоҳим,
    танглигимдан Ўзинг халос этарсан,
    Озодлик қувончлари ила мени кўмиб ташларсан”.
    УOП 812.4

    (Заб. 31, 5—7)

    Худо Довудни аягани учун, кўплар Уни адолатсиз деб санашади. Улар: Довуднинг айби шунчалик катта, аммо тарк этилган Шоулнинг гуноҳи шу қадар оғир эмасди, дейишади. Лекин шуни эътиборга олиш керак-ки, Довуд камтар бўлиб, ўз гуноҳига иқрор бўлди, Шоул эса фош қилишни тарк этди ва надомат чекмай ўз қалбини шафқатсизлантирди.УOП 812.5

    Довуд ҳаётидан олинган ушбу воқеа тавбага келган гуноҳкор учун буюк маънога тўла. Бу энг ёрқин суратлардан биридир. У бизларга одам такдирига тушадиган кураш ва васвасаларни, Худо олдида ҳақиқий тавба қилишни ва бизнинг Худовандимиз Исо Масиҳга бўлган имонимизни кўрсатади. Бутун даврларга ушбу намуна гуноҳ қилиб, ўз айби оғирлигида ҳориб-толганлар учун дадиллантирадиган манбадир. Гуноҳ қилиб, мушкул аҳволга тушган минглаб Худонинг фарзандлари, Довуднинг ҳақиқий тавба қилишини ва эътироф этишини Худо қабул қилганини эслаганларида, унинг ўз қонунсизлигига жазо олганига қарамай, бедорликка эга бўлишарди, ва тавба қилиб, яна Худо амрлаган йўл билан юришга интилардилар.УOП 813.1

    Довуднинг тажрибасида бўлганидай, ҳар ким, Худо уни фош қилганида, ўз гуноҳига иқрор бўлиб ва тавба қилиб жонини хокисорликка келтирса, умиди борлигига амин бўла олади. Самимият билан эътироф этган жонни Худованд ҳеч қачон қолдириб қўймайди. У ваъда бериб: «Балки Менинг ёрдамимга муҳтож бўлиб, Менинг билан сулҳ тузсин”,— дейди (Иш. 27,5). «Бетавфиқ ўз йўлини, қонунсиз — ўз мурод-орзуларини қолдирсин, ва Худовандга мурожаат қилсин, ва У меҳрибонлик кўрсатади унга. Парварди- горимизга мурожаат қилсин, зеро Унинг карами чексиздир» (Иш. 55,7 — муаллифнинг белгиси).УOП 813.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents