Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    37-Боб - ҚОЯДАН СУВ Чиқиш

    (Тавротнинг «Чўлда» Китобида асосланган, 20, 1-13-боб)

    Ҳўрибда Мусо қояга ҳассаси билан урганида, биринчи марта қоядан шифобаҳш сув чиқди ва Исроилнинг чанқовини тинчитди. Узоқ вақтли саёҳатларининг давомида, сувда эҳтиёж бўлган заҳоти, севгисероб Худо мўъжизали равишда уни халққа юборарди. Ҳўрибда қоядан уриб турган чашма тезда тўхтади. Аммо улар қаерда бўлмасинлар, яқиндаги қоялардан сув оқа бошларди ва уларнинг чанқовини босарди.УOП 457.1

    У Масиҳнинг ҳаракати эди, Унинг сўзининг кучи орқасида Исроил халқи учун янгилайдиган сув оқимлари чиқарди. «Ҳаммаси баравар руҳий озиқни ичдилар; улар орқаларидан келаётган руҳий қоятошдан сув ичдилар, у қоятош эса Масиҳ эди» (1 Кор. 10, 4). У моддий ва руҳий неъматларнинг манбаидир. Масиҳ, ҳақиқий Қоя, уларнинг саёҳатларида доимо улар билан бўлди. «У уларни саҳродан олиб юрди, ва улар саҳрода чанқамадилар; Уларга сувни тошдан чиқарди; қояни ёрди, ва сувлар оқарди». «... қуруқ чўл ўртасида дарёдай сув оқди» (Иш. 48, 21; Заб. 104, 41).УOП 457.2

    Чашма урган Қоя Масиҳнинг рамзидир, У энг чуқур руҳий ҳақиқатларнинг манбаидир. Қояга урганда, ундан ҳаётбахш сувлар оқиб чиққани каби, Масиҳ ҳам, «Худодан мағлуб бўлди», «гуноҳларимиз учун ярадорланди ва қонунсизликларимиз учун азобланди» (Иш. 53, 4.5), ва қулаган авлод учун нажот дарёси бўлди. Қояга фақат бир марта урилганидай, Масиҳ ҳам бир сафар «кўпларнинг гуноҳларини ўз бўйнига олиш учун бир марта қурбон бўлдй...» (Ибр. 9, 28). Унинг иноятини қидириб топадиганлар учун, бизнинг Нажоткоримиз Ўзини иккинчи марта қурбон келтиришга ҳожати йўқ, Унга тавба қилаётган жонимиз билан интилиб, Унинг исми шаънига фақат сўраш етарлидир. Шундай ибодат Парвардигор олдида Исонинг яраларини очади, ана шунда, Исроил учун тирик сувнинг оқимида мужассам бўлган, қоннинг ҳаётбахш оқими дарёга айланади.УOП 457.3

    Исроилликлар Канъон диёрида истиқомат топганларидан кейин, улар ўтган воқеаларни, яъни улар учун саҳрода қоядан сув чиқиб оққанини шодлик билан эслардилар. Масиҳ даврида ушбу байрам энг таассуротли удум бўлиб қолди. Оддийча бу воқеа чайла байрами вақтида нишонланарди, шу пайтда мамлакатнинг ҳар томонидан Қуддусга халқ йиғиларди. Байрамнинг еттинчи кунида руҳонийлар, чолғу асбоблари ва левийлар куйлаган овозлари билан кузатилиб, Силоам («Юборилган» демакдир) чашмасига йўналишарди ва ундан олтин идишга сув олишарди. Кўпчилик кетидан тушиб, чашмага яқинлаша олганлари шодиёна садоларнинг янгpашида ушбу манбадан ичардилар. «Қувончингизда нажот манбалардан сув оларсиз» — эслаб ёзади Ишаъё пайғамбар (Иш. 12, 3). Кейин руҳонийлар карнай овози ила кузатилиб, ва «Сенинг дарвозаларинг остонасида оёқларимиз турган эди, Қуддус» (Забур 121, 2), деган тантанали садо овози билан сувни маъбадга олиб келишарди. Сувни қурбон куйдирадиган тахтга қуйишарди, ҳар томондан ҳамду санолар эшитиларди, одамларнинг овози мусиқий асбобларнинг баланд овози, ва карнайларнинг паст овозлари билан тантанали бир садога қўшиларди.УOП 458.1

    Нажоткоримиз, халқ эътиборини У ер юзига келтирган иноятларига жалб қилиш учун, ушбу рамзий хизмат ила фойдаланди. «Байрамнинг охирги, қутлуғ кунида Исо тик турди-да, овозини баланд кўтариб хитоб келди: ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин. Муқаддас Битикда айтилганидек, Менга ишонганнинг вужудидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади”. «Исо бундай деб, Муқаддас Руҳни назарида тутган эди,— дйди Юҳанно,— Унга ишонганлар Муқаддас Руҳни яқин орада олишлари керак эди...» (Юҳ. 7, 37—39). Қуруқ ва самарасиз ерда оққан енгилайдиган сув, саҳрони гуллаб яшнайдиган боғга айлантириб, ҳамма нобуд бўлаётганга ҳаёт берадиган Илоҳий илтифотининг рамзидир. Бу илтифотни фақат Масиҳ бера олади, ва У инсон жонини тозалайдиган, янгилайдиган ва қувватлайдиган тирик сувдир. Кимнинг вужудида Масиҳ ҳозир бўлса, унинг ичида куч ва иноятнинг битмас манбаи бордир. Исо хушёрлик беради ва Уни самимийлик билан қидирганларнинг ҳаёт йўлини ёритади. Қалбимизга Унинг севгисини қабул қилганимизда, абадий ҳаёт сари йўлимизда ушбу севги бизнинг яхши ишларимизда намоён бўлади. Ва бу севги фақат шундай манбаига эга бўлганга иноят келтириб қўймай — ушбу тирик севги-муҳаббат оқими, айтган сўзларимизга ва адолатли ишларимизга айланиб, атрофимизда чанқаган ҳаммасини янгидан туғдиради.УOП 458.2

    Ёқуб қудуғи олдида, Исо самарийлик аёл билан суҳбатлашганида, ушбу рамзни ишлатди. «Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сувдан ичганнинг вужудида булоқ пайдо бўлиб, абадий ҳаёт сари жўшиб оқаверади» (Юҳ. 4,14). Масиҳ Ўз Ўзида икки рамзни бирлаштиради: У — қоя ва У — Тирик Сув ҳам.УOП 459.1

    Муқаддас Китобнинг саҳифаларида биз шу ажойиб, ва ўзига чуқур маъно олган рамзларни топмоқдамиз. Масиҳ ер юзига келишдан юзлаб йиллар олдин Мусо Уни Қоя сифатида қўрсатган, Исроил учун нажот Қояси сифатида. Ўзининг ҳамду саноларида Довуд пайғамбар Унинг тўғрисида шундай дейди: «Худованд — суянчиғим менинг, Қўрғониму Халоскорим менинг», «бошпана топган Қоям”, «суянчиғим, мустаҳкам қалъам менинг», «мустаҳкам минорам”, «суянар қоям», «абадий дилим суянчиғидир», «Илло Худованд менинг истеҳкомимдир, ҳа, паноҳ топар қоямдир Худойим менинг». Довуд пайғамбар саноларида Унинг инояти ям-яшил яйловларда оққан «оромбахш сувлар» каби тасвирланади, ушбу яйловларга самовий Чўпон Ўзининг подасини олиб борар. «Улар уйинг ноз-неъматларидан тўлдилар, лаззат дарёларингдан қондирарсан уларни» (Заб. 17, 3; 61, 7; 60, 4; 70, 3; 72, 26; 93, 22; 22, 2; 35, 9—10). Донишманд Сулаймон пайғамбар дейди: «Донолик манбаи — оқадиган дарё» (Нақл, 18, 4). Иеремия пайғамбар учун Масиҳ «тирик сув манбаидир», Зикирё пайғамбар учун — гуноҳ ва ифлосликни ювадиган ... манбаи» (Иер 2, 13; Зик. 13, 1).УOП 459.2

    Ишаъё пайғамбар Уни тасвирлаб «абадий қалъа» ва «чанқоқ ерда баланд қоядан тушган соя”, дейди (Иш. 26, 4; 32, 2). У Исроил учун аталган қимматли назрни тириқ оқим деб муҳрлайди: «Бечораю камбағаллар сув қидирадилар, у эса йўкдир; чанқаганларидан уларнинг тили қуримоқда: Мен, Худованд, уларни эшитурман, Мен, Исроилнинг Худоси, уларни қолдирмасман», «Мен чанқаганга сувлар қуярман, ва қуриганга дарёлар оқизарман”. «Зеро чўлда чашмалар уриб чиқар ва даштда оқимлар». Ҳамма учун чақирадиган нидо янграмоқда: «Чанқаганлар! Ҳаммаларингиз сувлар ёнига боринглар» (Иш. 41, 17; 44, 3; 35,6; 55,1). Муқаддас Ёзувнинг охирги саҳифаларида шу нидо қайта эшитилмоқда. Ҳаëт СУВИНИНГ дарёси «биллурдай тиниқ» Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб оқаяпти, ва бутун даврлар орқали иноят нидоси янгpамокда: «Чанқаган келсин, хоҳлаган ҳаёт сувидан текин баҳра олсин» (Ваҳ. 22, 1.17).УOП 460.1

    Исроилликлар Қaдешга келишларидан олдин, уларнинг манзили олдида шунча йил давомида чикиб турган булоқнинг тирик сувлари битди. Худованд Ўз халқини янада синамоқчи бўлди. Улар ишончни намоён қилармиканлар ёки ўз ота- оналарига ўхшаб, имонсизликларини кўрсатадиларми - шуни У кўрмоқчи эди.УOП 460.2

    Канъон диёрининг тепаликлари кўзларига очилди. Атиги бир неча кунлик йўл ошиб, улар назр аталган ернинг чегарасига етишади. Яқин масофада Эсов авлодига тегишли Эдўм жойлашганди, Эдўм еридан Канъонга борадиган йўл ўтарди. Мусо буйруқ олди: «Шимолга айланинглар, ва халққа буйруқ бериб, айтгин: Сизлар Сеъирда яшайдиган Эсов ўғиллари, биродарларингизнинг ерларидан ўтасизлар, ва улар сизлардан қўрқишади... Овқатни улардан кумушга сотиб олиб таомланинглар; сувни ҳам кумушга сотиб олиб, ичинглар (Такр. Шар. 2, 3-6). Булоқ суви тамом бўлгани шундай тушун ирилди. Йсроилликларнинг йўли унумдор ерлардан ўтарди, ва бу ерлар сувга муҳтож эмасди. Улар тинч Эдўмни ўтадилар ва керак бўлган овқат ва сувни сотиб оладилар, деб Худо ваъда берди. Уларни шу пайтгача ажойиб тарзда қондирган манбалар қуриди. Маъноси шунда эдики, уларни қувончли воқеа кутмокда: саҳродаги мусофирчилик ҳаётлари якунланмоқда! Агарда уларнинг имони суст бўлмаганида эди, улар шуни тушунардилар. Аммо, улар учун Илоҳий назрнинг ижро этилишига исбот бўладиган нарса, шубҳаланиш ва шикоят қилиш учун сабаб бўла қолди. Худо уларга Канъонни эгаликка беришига халқ ҳар қандай умидини узганидай туюларди, у шовқин солиб, саҳрода бўлган иноятларни талаб қила бошлади.УOП 460.3

    Канъон ерига кириш учун Худонинг ижозати керак эди, ижозат олиш эса уларнинг имонига боғлиқ эди, фақат Унинг назрларига ишонган ҳолда, улар гўзал диёрга кира олардилар. Айтгандай, булоқлар Эдўм чегарасига етмасдан олдин қуриди. Қисқа муддат ичида сувсиз қолиб, улар имонини намоён қилишлари кутилди; кўринадиган ёрдам олинганида, улар ишончга таяниб яшай оладиларми? Аммо биринчи синов уларнинг исёнкор, миннатдорсиз руҳларини, худди оталарида бўлган руҳни очди. Манзилда сув битганига биринчи бақириқ эшитилиши биланоқ, улар шу заҳоти Парвардигори Оламни унутдилар. Шунча йиллар давомида уларнинг барча эҳтиёжларини қондирган Тангри Таолога мурожаат қилмай, улар Унга қарши шикоят қила бошладилар, ва мушкул аҳволга тушиб: «Ё, агар биродар- ларимиз Худованд олдида вафот бўлганларида, биз ҳам ўлган бўлар эдик!»,— деб нола қилдилар (Чўл. 20,1—3). Сўзларининг маъноси: улар Қураҳ кўтарган қўзғолонда нобуд бўлган- ларнинг тақдирига қўшилишларини истардилар.УOП 461.1

    Улар Мусо ва Ҳорунга ғазабланиб: «Нима учун сизлар Худованднинг жамоатини ушбу саҳрога олиб келдингизлар, бизга ва чорвамизга ушбу жойда ўлиш учунми? Нима учун сизлар Мисрдан бизларни олиб чиқдингиз, ушбу ярамас ерга олиб келиш учунми; уруғ сепиб бўлмаса, на анжир, на узум, на анор, ҳатто ичадиган сув ҳам йўқ бўлса?» — деяридлар.УOП 461.2

    Доҳийлар Чодир эшиги ёнига келиб, юз тубан йиқилдилар. Яна Худованднинг улуғворлиги намоён бўлди, ва Мусога буйруқ берилди: «Ҳассангни ол ва бутун жаоматни йиғгин, сен ва аканг Ҳорун, ва уларнинг кўз ўнгида қояга мурожаат қилинглар ва у ўзидан сув чиқаради: шундай қилиб сен уларга сувни қоядан чиқариб берасан, ва жамоатни ва унинг чорвасини ичирасан».УOП 461.3

    Ака-ука халққа чикдилар, Мусонинг қўлида Илоҳий ҳасса бор эди. Энди бу кекса ёшдаги кишилар эди. Узоқ вақт улар чидамлик билан Исроилнинг қайсарлигини ва итоатсизлигини кўтардилар, ва, ниҳоят, Мусо ҳам сабр- тоқатлигини йўқотди. «Тингланглар итоатсизлар,— деб бақириб берди у,— наҳотки бизлар ушбу қоядан сизлар учун сув чиқариб берсак?” ва Худо буюрганидай фақат айтиш ўрнига, у икки марта ҳассани қояга урди.УOП 462.1

    Қоядан сероб сувлар оқа бошлади. Аммо жуда қўпол хато қилинди: Мусо аччиқланиб гапирди, ва унинг сўзларида, Худога нисбатан бетавфик муомала учун муқаддас ғазаб ўрнига, айтайлик, инсоний зарба эшитилди. «Тингланглар итоатсизлар!» — деди у. Бу айблаш ҳаққоний эди, аммо ҳатто ҳақиқатни жаҳлдор овоз билан гапирмаслигимиз керак. Исроил қўзғолон кўтаргани учун жазоланиши керак бўлганида, ва ушбу хабарни Мусога эълон қилишига Худо буйруқ берганида, Мусо шу сўзларни айтишга журъат топмади, чунки шунчалик оғир сўзларни айтишга руҳи эзиларди. Шу пайт Худо унга Ўз иродасини халққа етказиш учун Мусога куч-қувват берди. Аммо Мусо ўзи ватандош- ларини айблаганида, у шунинг билан Муқаддас Руҳни хафа қилди ва халққа фақат зарар келтирди. Сабр-тоқатни йўқотиш ва ўзини тутмаслик кўриниб турарди. Шу йўсинда, халққа шубҳаланиш учун фурсат туғилди: ҳақиқатданми Худованд Mycoгa раҳбарлик қилмоқда? Ўз гуноҳларини ҳам оқлашга сабаб туғилди. Мусо, улар қаторида Худонинг иззати нафсига тегди. Унинг хатти-ҳаракати, деярдилар улар, энг бошидан ҳукм қилинишга ва қораланишига муносиб эди. Энди, ниҳоят, улар қидирган сабабни топдилар; улар Илоҳий қули орқали юборилган таъзирларни тарк эта оладилар.УOП 462.2

    Мусо Худога нисбатан ишонмаслигини намоён қилди. Худованд ваъда берганини қачондир бажармаганидай, у одамларга: «Наҳот-ки бизлар ушбу қоядан сизларга сув чиқариб берсак?” — деб савол берди. Худованд ака-укага мурожаат қилиб: «Менинг муқаддаслигимни Исроил ўғилларининг кўз ўнгида намоён қилиш керак бўлганида, сиз Менга ишонмадингиз”,— деди. Сув битганида халқнинг шикояти ва ғазаби, Илоҳий назр бажарилишига уларнинг ишончини ҳам тебрантирди. Инонмаслик олдинги авлодларнинг саҳрода нобуд бўлишларининг сабаби бўлди, ва энди эса худди ўхшаш руҳ уларнинг фарзандларида белгиланди. Наҳотки улар ҳам ваъда берилганга етиша олмасалар? Ҳориб толган ва кўнгилсизланган Мусо ва Ҳорун энди халқнинг ҳислатларини тутиб қолишга интилмасдилар. Агарда улар ўзлари қаттиқ имонни намоён қилганларида, улар одамларни илҳомлантиришарди, шунда халқ синовдан ўтиш учун ўзида куч топарди. Жиддийлик билан тезгина уларга берилган ваколатни ишлатиб, улар шикоят қиладиганларни тинчитардилар. Бу уларнинг бурчи эди — бутун кучлари билан, Худога ибодатларида илтимос қилгунча, одамлар руҳини кўтаришга тиришмоқ керак эди. Қадешдаги рўй берган норозилик шу заҳоти тўхтатилганида, қанча ёвузликнинг олдини олиб бўларди!УOП 462.3

    Мусонинг шошилинч ҳаракати, Худо Исроилга бермоқчи бўлган дарсни қимматсиз килди, яъни фойдасиз деса бўлади. Қоя Масиҳ рамзи эди, Масиҳ фақат бир марта Ўзини қурбон келтириши лозим эди. Мусо бир марта қояга ҳассаси билан урди. Иккинчисида у фақат қояга гапириши керак эди, бизлар ҳам азбаройи Исо иноятларни фақат илтимос қилишимиз керак. Қояга уриш Масиҳнинг рамзи экан, иккинчи маротаба уриш билан ушбу ажойиб рамзнинг маъноси йўқ қилинди.УOП 463.1

    Ҳаддан ошиқча, Мусо ва Ҳорун фақат Худога тегишли кучни ўзига олдилар. Илоҳий қатнашишнинг мажбурлиги ушбу шароитга айнан тантаналик берарди, ва Исроилнинг доҳийлари ушбу мавқеини, халқ томонидан Худога нисбатан эҳътиромни ошириш учун, ишлатишлари лозим эди, шу билан Худонинг куч-қудратига ва мехрибонлигига уларнинг имони мустаҳкамланарди. «Наҳотки биз сизларга ушбу қоядан сув чиқариб берсак», деган ғазабли сўзлар ила улар ўзларини Худонинг ўрнига қўйдилар, кошки мўъжизалик куч уларнинг фоний инсоний баданларида бўлганидай. Халқнинг доимо намоён бўладиган исёнли руҳидан ва норозилигидан ҳориб- толган Мусо кўз ўнгидан ўз Жаббор Паноҳини йўқотди ва, Илоҳий кучдан маҳрум бўлган ҳолатида, инсоний сустлигига йўл қўйиб, ўзини доғлади. Охирги пайтгача бенуқсон, собит юракли, пок ва тамагирсиз қола олган инсон, ўз ишини якунлаганида пировардида ғолиб чиқилди. Худо бутун жамоат олдида ориятсизланди, аммо худди ушбу пайтда У юксалтирилиб шарафлана оларди.УOП 463.2

    Бу ҳодиса юз берганида, Мусо ва Ҳорунни нотўғри муомалага йўлиқтирганларнинг номуносиб хатти-ҳаракатига Худо ҳеч қандай ҳукм чиқармади. Бутун таъна қилиш доҳийларнинг бошига тушди. Халқ орасида Илоҳий вакиллари сифатида бўлганлар Уни шарафламадилар. Мусо ва Ҳорун ўзларини ҳақоратланган, деб ҳис қилардилар, халқ уларга қарши эмас, балки Парвардигорга қарши шикоят қилганини улар унутдилар. Фақат ўзларини ўйлаганлари учун, ўз ҳислатларига берилганлари учун, улар онгсиз равишда гуноҳга тушдилар, ва халққа Худога қарши қилинган жиноятига кўрсатмадилар.УOП 464.1

    Ушбу онда чиқарилган ҳукм аччиқ ва чуқур хор қиладиган бўлди. «Мусо ва Ҳорунга Худованд деди: сизлар Менинг муқаддаслигимни Исроил ўғилларининг кўз ўнгида намоён қилишда Менга ишонмаганингиз учун, ушбу халқни Мен унга берган epгa сиз киритмайсиз». Улар исёнкор Исроил билан, Иордан дарёсидан ўтмай, ўлишлари тайинланди. Агар Мусо ва Ҳорун ўз қалбларида юксалиш руҳини ривожлантир- ганларида, ёки агар уларнинг кўнглида Илоҳий огоҳлан- тиришга ва таъна қилишига қарши аччиғланиш руҳи туғилганида, уларнинг айби янада оғирроқ бўларди. Аммо лекин улар атайин қилмай, тўсатдан келган васвасага берилдилар, ва дарҳол самимий пушаймон бўлдилар. Худо уларнинг тавба қилишларини тан олди, шунга қарамай халққа гуноҳларининг таъсири салбий бўлиши сабабли, уларга танбеҳ бермай қўймади.УOП 464.2

    Унга чиқарилган ҳукмни Мусо пинҳон тутмай, халойиққа ҳақиқатни баён этди: Худони тегишли даражада шарафламагани учун, у Исроилни назр аталган epгa киргиза олмайди. У яҳудийларга насиҳат бериб, қўйидагини илтимос қилди: унинг бошигa тушган жазонинг қаттиқлигига улар эътибор берсинлар, ва шуни ўйласинлар-ки, қандай қилиб Худо уларнинг шикоятига муомала қилар экан, уларчи ўз гуноҳлари билан ўзларига жалб қилган ҳукмларда оддий одамни айбдор қилдилар-ку. У Худодан, Унинг қарорини бекор қилишига илтимос қилди, аммо у рад жавобини олди. «Худованд менга сизлар учун ғазабланди,— деди у,— ва менга кўнмади» (Такр. Шар. 3, 26).УOП 464.3

    Ҳар бир пайдо бўлган синовда ёки қийинчиликда Исроилликлар Мусони айбдор қилишга тайёр эдилар; Худонинг ҳеч қандай иши бўлмаганидай, уларни Мусо Мисрдан чиқарди, деб таъна қилишарди. Мусофирчилик ҳаётларининг давомида, улар йўлда учрайдиган қийинчи- ликларга нола қилганларида, ўз доҳийларига қарши шикоят этганларида, уларга Мусо: «Сизларнинг норозилигингиз Худога қарши, мен эмас, Худо сизлар учун тиришмоқда»,— деярди. Аммо унинг қоя олдида ўйламай: «Наҳотки биз қоядан сизларга сув чиқариб берсак?”, деб айтиб қўйган ушбу сўзлари фикрини ошкор қилди, моҳиятда уларнинг айблашида қатнашиб, уларнинг норозилигини ва инонма- слигини у оқлагандай бўлди. Мусога назр аталган epгa кириш учун ижозат бермай, Худованд то абад ушбу адашишни бекор килишга истарди. Халқнинг доҳийси Мусо эмас, балки қудратли фаришта эканига ушбу ҳолат баҳссиз исбот бўлиши керак эди. Худованд Ўзи айтган: «Мана, сени йўлда сақлаш учун, сени Мен тайёрлаган жойга киритиш учун, Мен сенинг олдингда Фариштани юборяпман. Унинг юзи ўнгида эҳтиёт бўл, ва Унинг овозини эшит... зеро Менинг исмим Ундадир» (Чиқ. 23, 20, 21).УOП 465.1

    «Худованд сизлар учун менга ғазабланди»,— деди Мусо. Бутун Исроилнинг назари Мусога жалб қилинган экан, унинг гуноҳи Худога соя туширарди. Халқнинг бошига тайинланган Мусонинг хатти-ҳаракати ҳаммага етди, ва агар у танбеҳсиз қолганида, шунда одамларда: ҳа, масъулиятли вазиятга етишганларнинг, атийга бўлмасин, ғазаби чиққанида ёки инонмаганларида, уларнинг муомаласи кечирилишига лойиқ, деб фикр туғилиши мумкин эди. Аммо Мусо ва Ҳорун Канъонга кирмаслигининг сабаби бир экани маълум бўлганида, Худо юз-ҳотир қилмаслигини, У албатта гуноҳ қилганни жазолашини одамлар тушундилар.УOП 465.2

    Исроилнинг тарихи Муқаддас Ёзувга батафсил киритилиб, келгуси авлодлар учун ўрнак ва огоҳлантириш бўлиши кутиларди. Бутун даврлар мобайнида инсонлар Самовий Парвардигорда, ҳеч қачон гуноҳни оқламайдиган ва юз-ҳотир қилмайдиган Эгани кўришлари керак. Аммо гуноҳнинг нобуд қиладиган чуқур таъсирини камдан-кам одамлар тушунадилар. Худо гуноҳкорни жазолаши учун жуда раҳмдил, деган фикр ила одамлар ўзларини аврайдилар. Аммо Муқаддас Ёзув тарихининг нурида аён бўладики, айнан Илоҳий меҳр ва севги, Уни гуноҳга нисбатан, тақдирий равишда Оламнинг тинчлигига ва бахтига таъсир қиладиган ёвузлик сифатида муомала қилишига мажбурлайди.УOП 466.1

    Мусонинг на диёнатлиги на садоқатлиги уни айби учун танбеҳсиз қолдира олмасди. Худо халққа янада каттароқ ёзиқларини кечирди, аммо доҳийлар гуноҳ қилганларида Унинг муомаласи бир эмасди. Ер юзида У ҳеч бир инсонни Мусодай юксалтирмади. У унга Ўз улуғворлигини ошкора қилди ва унинг орқали Исроилга Ўз амирларини топширди. Мусо буюк ёруғликка ва билимга сазовор бўлиб туриб гуноҳ қилгани, унинг гуноҳини оғирлаштирди. Олдинги садоқатлик ягона бўлган ёзиқни ўчира олмасди. Инсон нақадар кўп ёруғлик ва афзалликка сазовор бўлса, унинг айби ва олган танбеҳи ҳам оғирроқ бўлур.УOП 466.2

    Инсоний нуқтаи назаридан Мусонинг жинояти шу қадар оғир кўринмасди. Унинг гуноҳи энг оддий эди. Довуд пайғамбар дейди: «Мусонинг ғашини келтирганларида, у ўйламай сўзлаб юборди» (Заб. 105, 33). Инсоний мулоҳаза бўйича балки жуда жиддий бўлиб кўринмас, аммо агарда Худо, қилинган гуноҳ учун, Ўз энг содиқ ва шарафланган қўлини кечирмай қаттиқ жазоласа, У бошқа ҳеч кимни ҳам кечирмайди. Ўзини юксалтириш, ўз биродарларининг ҳаракатини таъна қилиш Худога ёқмайди. Ушбу одатга ўрганиб қолганлар Илоҳий ишига шубҳаланишга йўл қўядилар, ва имонсизга ўз инонмаслигини оқлашига имконият беришади. Одам нақадар баланд мавқеига етишса, унинг таъсири нақадар кучли бўлса, у ўзида сабр-тоқат ва камтарликни каттароқ даражада ривожлантириши керак.УOП 466.3

    Агарда Илоҳий фарзандгтар, айнан баланд маъсулиятли мавқеига етишганлар, Худога тегишли шон-шуҳратни ўз номига тааллуқли деб билганларида, шайтон тантана қилади. Бу унинг ғалабаси. Худди ушбу Люцйферни нобуд қилди. Бошқаларни ҳалок бўлишларига итарадиган бу энг муваффақиятли усуллардандир. Унинг ҳамма васвасаларига биз айниқса ҳушёр бўлишимиз лозим, зеро Худо Ўз Каломида инсон ўз-ўзини юксалтириши тўғрисида бир мартагина эмас эслатади. Бизнинг ўзимизда Илоҳий Руҳнинг таъсирида ҳар дақиқа муҳтож бўлмаган на бир интилиш, на бир ақлий истеъдодимиз ва қалб ҳарорати йўкдир. Агар биз шайтонга арзимаган иложи берсак, у жонимизни васвасага солиб, ҳалок қилиши учун, инсон устига қуйилган на бир иноятни, ва Худо йўл қўйган на бир синовни қолдирмай, фойдаланишга тиришади. Ва инсонни қанчалик ёрқин руҳий нур ёритмасин, нақадар катта иноятлар ва Илоҳий илтифоти билан фойдаланмасин, у доимо Худованд олдида камтарликда юриш керак, ва Худо унинг ҳар бир фикрини ёритсин ва ҳар бир хоҳишини бошқарсин, деб ишонч билан ёлвориши лозим.УOП 467.1

    Ўзини художўй деган одам, ўз устига энг муқаддас бурчни олади: ҳар қандай шароитларда — энг ғазабимиз қўзғалган дақиқаларда — биз ўзимизни текшириб, тия билишимиз керак. Мусонинг зиммасига юкланган иш жуда катта эди. У ўтган синовдан камдан-кам инсонлар ўтдилар, аммо ушбу ҳолат унинг гуноҳини оқлай олмади. Худо Ўз халқи учун ҳамма нарса қилди, агарда у Илоҳий кучга ишонса, ҳеч қачон шароитнинг ўйинчоғи бўлмайди. Энг кучли васваса гуноҳни оқлай олмайди. Жонимизни эзадиган қандай заҳматимиз оғир бўлмасин, гуноҳ бизнинг шахсий хатти-ҳаркатимиздир. Ер ва томуқ кучлари одамни ёвузлик қилишига мажбурлай олмайди. Шайтон бизнинг энг ожиз томонларимизга ҳужум қилмоқда, аммо биз ғолиб чиқа оламиз. Васваса қанчалик кучли ва тасодифий бўлмасин, бизга ёрдам бериш учун, ва Унинг ёрдами ила ғолиб чиқишимиз учун, Парвардигоримиз ҳар қандай воситаларга эгадир.УOП 467.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents