Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    4-Боб - Қўлга Киритиш Режаси

    Одамнинг гуноҳ қилиб қулаши бутун Осмонни қайғуга ботирди. Худо яратган дунё гуноҳ нафрати билан доғланди, истиқоматчилари эса азоб-уқубатларга ва ўлимга ҳукмланди- лар. Гуноҳ қилганларни фориғ қилиш учун ҳеч қандай имконият қолмаган бўлиб туйиларди. Фаришталарнинг ҳамду санолари тинди. Бутун самовий маконларда гуноҳ қилинган сабабли чуқур қайғу ҳукмрон бўлди.УOП 45.1

    Худонинг Ўғли, Осмоннинг салтанатли Ҳокими, ҳамдардлик билан қулаган қавмга назар соларди; йўқолган дунёнинг осмонга кўтарилган фарёди Унинг юрагини чексиз раҳм-шафқатга тўлдирарди. Лекин Илоҳий муҳаббат ундан олдин инсонни қўлга киритиш режани яратган эди. Бузулган қонун гуноҳкорнинг ҳаётини талаб қиларди, бутун Оламда қонуннинг талабини қондирадиган фақат бир Зот бор эди. Худо Ўзи қанчалик муқаддас бўлса, шунчалик Унинг қонуни ҳам муқаддас; фақат Худога тенг бўлган қилинган қонунсизликни қўлга киритолади. Масиҳдан бошқа йиқилган одамни ҳеч ким қонуннинг лаънатидан чиқариб, яна Осмон билан ризоликка келтириб, фориғ қила олмас эди. Муқаддас Худо учун шунчалик манфур бўлган гуноҳнинг айбини ва шармандалигини Масиҳ Ўз устига олиши лозим бўлди. Гуноҳнинг манфурлиги Ўғилни Отадан айирарди. Қулаган қавмни қутқариш учун Масиҳ қайғу-ҳасрат ва азоб чекиш гирдобига кирмоғи керак бўлди.УOП 45.2

    Ўғил Отанинг ҳузурида гуноҳкор учун шафоат қилганида; самовий қўшинлар айтиб бўлмайдиган чуқур ҳаяжон билан қарор чиқишини кутардилар. Ернинг гуноҳга чалинган ўғилларининг такдирини ечиш сирли кенгаш — «тинчлик кенгаши» (Зак. 6,13) узоқ вақтга чўзилди. Инсонни қўлга киритиш режаси дунёни яратиш олдидан тузилган эди, чунончи Масиҳ «дунё яратилганидан бери бўғизланган Қўзи» (Ваҳ. 13,8); лекин Оламнинг Подшоси Ўз Ўғлини айбдор инсоният учун ўлимга берганида, Унинг рози бўлмоғи курашсиз юзага чиқмади. «Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эришсин» (Юҳ. 3,16). Ё, қўлга киритиш сири! Худонинг тўйғуларига жавоб қайтармаган дунёни У қандай севди! «Бовар қилиб бўлмайдиган» севгига ким етиша олади? Чексиз даврлар мобайнида ўлимсиз зотлар етишиб бўлмайдиган севгининг сирини тушунишга интилганларида, унинг улуғлиги олдида ажабланиб тиз чўкадилар.УOП 45.3

    Парвардигори Олам Масиҳ вужудида Ўзини очиб, шундай йўл орқали Ўзи билан дунёни яраштириши лозим эди. Инсон гуноҳдан шунчалик мурдор бўлди-ки, у бенуқсон ва олижаноб табиатли Бўлган билан ўз ўзича яраша олмасди. Масиҳ одамни Қонун ҳукмидан қўлга киритиб, Илоҳий кучни инсоний ожизлиги билан бирлаштирди. Шундай қилиб, Худога тавбага келиш орқали ва Масиҳга ишониб, Одамнинг қулаган фарзандлари «Худонинг болалари» деб аталиш ҳуқуқига эга бўлоладилар (1 Юҳ. 3,2).УOП 46.1

    Инсон нажот топиш учун тайинланган қурбоннинг чексизлигидан ва буюклигидан бутун Осмон эҳтиром билан Сарвари Коинотга таъзим қилди. Масиҳ самовий фаришта- ларга қўлга киритиш режасининг мазмунини очганида, уларнинг юраклари чуқур қайғуга тўлди, зеро улар кўрдилар- ки, фақат чексиз азоблар баҳоси орқали уларнинг севикли Амири одамни қутқара оладиганини. Дард чекиб ва ҳайрон бўлиб улар Масиҳнинг баёнотини эшитардилар: У осмон тозалигини, тинчлик, қувонч, шуҳратини ва абадий ҳаётини қолдириб, гуноҳ қилган epra тушади ва азоб чекиб, шарманда қилиниб, ўлимдан ўтади. Гуноҳкорни жазодан Ўз бадани ила қоплайди, ва фақат камдан-камлар Уни Худонинг Ўғли, деб тан оладилар. Осмон Амирига тегишли баланд вазиятни қолдириб У epra тушади, одамлар дучор бўлган қайғу ва васвасаларда Ўз шахсий тажриба орттириш учун Ўзини одамдек камтарин қилади. «Синовдан ўтаётганларга мадад бера олиш» учун булар ҳаммаси керак (Ибр. 2,18). Унинг вазифаси эса Устоз сифатида якунлаганида, У бадкирдорлар қўлига берилади, ҳар қандай ҳақоратни ва азобни устига олади. У жиноятчи каби осмон ва ер ўртасида хочга миҳланиб, шармандагарчилик ўлимдан кечади. Узоқ соатлар давомида У оғир, даҳшатли изтироб чекади, ҳатто одамларда Унинг азобини кўришга кучлари қолмай, юз ўгирадилар. Ота Ўз юзини Ундан ўгирганида, Унинг жони тасаввур қилиб бўлмайдиган даҳшатли азоб чекади, ва бутун дунё гуноҳларининг оғирлиги Унинг устига қўйилади.УOП 46.2

    Инсонни қутқариш учун, фаришталар ўз ҳаётларини таклиф этиб, Исонянг оёқларига йиқилдилар. Лекин фариштанинг ҳаёти айбни қўлга киритолмас эди: инсонни қутқарадиган куч фақат уни яратганда бор эди. Аммо фориғ қилиш режани юзага келтиришда фаришталарга ҳам белгили хизмат берилади. «Ҳамма инсон учун ўлимга дучор бўлганида, Исо фаришталардан бироз паст қўйилган эди» (Ибр. 2,9). У одам қиёфасида келиб, ҳақиқий инсон бўлади, шунда юксаклигини йўқотади ва фаришталардан ожизроқ бўлади — ана шунда улар Унга хизмат қиладилар ва азоб чекканида кўмаклашишади. Шунингдек «улар нажот ворисларига хизмат қилиш учун юборилган хизматчи руҳлардир» (Ибр. 1,14). Тақводорларни шайтон васвасага солмоқчи бўлганида, фаришталар уларни баджаҳл фаришталарнинг таъсиридан ҳимоя қилиб, зулматни тарқатишлари лозим эди.УOП 47.1

    Муқаддас фаришталар ўз Худованди азоб чекишининг, камситилишининг шоҳидлари бўлганларида, уларнинг қалблари ҳамдардликка ва ғазабга тўлади, ва улар жиноятчилар қўлидан Раббиларини қутқаришга тайёр бўладилар! Лекин улар қатнашолмайдилар. Дунёнинг Ҳалоскари бўлиб, Масиҳ қўлга киритиш режа билан тўла розиликка келди. Бадкирдорлар томонидан масҳара қилиниши ва расво бўлиши режанинг бу қисми эди.УOП 47.2

    Масиҳ Ўз ўлими билан кўпларни қўлга киритади ва «ўлим билан даҳшат сочувчи иблисни» йўқ қилади, қонун бузиш орқали йўқотган подшоҳликни У инсониятга қайтаради, фориғ қилинганлар Унинг ворислари бўлиб, то абад Унинг билан яшайдилар — ана шуларда Масиҳ фаришталарни ишонтирди. Осмон ва ернинг тинчлигини ҳеч қачон бузмас учун гуноҳ ва гуноҳкорлар нобуд бўладилар. Отанинг режаси билан рози бўлишга У самовий қўшниларни даъват этди. Унинг ўлими йиқилган одамни Парвардигор билан тинчлатади — шунга хурсанд бўлишларини илтимос қилди.УOП 47.3

    Инсонни кўлга киритиш режаси аниқланди ва Осмон қувончга тўлди. Озодлик топадиган дунёнинг шараф-шони ва бахти умр Амирининг азобу-қурбонидан ўтиб кетарди. Байтлаҳмнинг тепаликларида келгуси даврларда янграйдиган садонинг овози ана шу кунларда самовий маконларда биринчи бўлиб овоз берди, яъни «Самодаги Худога ҳурмату иззат, ердаги бандаларга тинчлигу марҳамат!” (Лука 2,14). Энди ерни яратиш пайтдагидан «эртанги юлдуаларнинг садолари, Худо фарзандларининг шодлиги» кучлироқ бўлди (Айюб 38,7).УOП 48.1

    Жаннатда, шайтон ўзига ҳукм чиқарилганини эшитга- нида, одамнинг нажот топиш режаси тўғрисида биринчи марта айтилганди. Худованд деди: «Сен билан хотин орасига, сенин зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан» (Ибт. 3,15). Бу ҳукм ота-онамиз учун энг биринчи ваъда бўлди. Одам ва шайтон ўртасида кураш бўлишининг муқаррарлиги айтилиб, оқибатда буюк алдоқчи ғолиб чиқилишига каромат қилинди. Жиноятчилар каби Одам ва Ҳаво тақвадор Ҳакам олдида ҳаққоний жазони кутиб турганда, аччиқ тақдирлари тўғрисида эшитишларидан олдин, умид сўзлари қулоқларига етди. Жуда кучли душман уларни азоб-уқубатларга йўлиқтирса ҳам, уларга келгуси ғалаба тўғрисида хуш хабар келди ва унга ишонса бўларди. Шайтон, унинг билан хотин орасига, унинг зоти билан хотиннинг зоти орасига адоват солиниши туғрисида эшитгач, у кўйидагини тушунди: унинг инсонни нобуд қилиш йўлидаги таъсири белгили тўсқинликларга учрайди, одам эса унинг таъсирига қарши туриш учун куч олади. Шунда ҳам шайтон нажот қилиш режани тўлароқ билганида, ва одамни васвасага солгани туфайли Инсон Ўғли Ўз баланд вазиятини қолдириб, ер юзига тушишини эшитганида, у ўзи ва йўлига тушган фаришталар билан севинчга тўлди. Ва ҳийлагар эълон этиб: унинг фикрлари ер юзида катта муваффақиятга эришар экан, инсон табиатини Ўзига олган Масиҳни жуда осонгина енгиб бўлади, ва инсониятни қўлга киритиш режа бажо бўлмайди, деди.УOП 48.2

    Ота-онамизни қутқариш учун тайинланган режани самовий фаришталар тўлароқ очиб тушунтирдилар. Одам ва Ҳавонинг гуноҳи оғир бўлишига қарамай, улар шайтоннинг васвасасига берилиб қолдирилмайдилар, деб ишонтирдилар. Уларни қутқариш учун Худонинг Ўғли Ўзини қурбон келтиради. Улар синовдан ўтадилар ва тавба қилиб, Масиҳга ишонч орқали, улар яна Худонинг фарзандлари бўлоладилар.УOП 49.1

    Одам ва Ҳавога нажот келтирадиган қурбон уларга Илоҳий Қонуннинг муқаддаслигини очди, улар ҳеч қачондай гуноҳнинг хоинлигини ва даҳшатли оқибатини тушундилар. Виждонлари ва жонлари изтироб чеккан ҳолда улар, бутун ҳаётларидаги қувонч манбаи бўлган Муҳаббатга жазо тушмасин, деб нола қилдилар. Улар ўзлари ва фарзандлари шу жазони устига олишлари керак, дедилар.УOП 49.2

    Буюк Тангрининг Қонуни Осмондами, ердами Унинг ҳокимиятининг асоси бўлгани учун, қонун бузилганида, ҳатто фаришталарнинг ҳаёти қурбон сифатида қабул қилинолмайди. Одамнинг гуноҳ қилган ҳолатига, мослаштириб, Қонуннинг ҳеч бир низомини на ўчириб, на тузатиб бўлмайди. Фақат инсонни яратган Худонинг Ўғли уни қутқаролади. Одамнинг жинояти қандай қилиб дунёга азоб ва ўлим келтирган бўлса, Масиҳнинг қурбони шундай қилиб қувонч ва абадийлик келтирур.УOП 49.3

    Қўлга киритиш режа юзага чиққанида, инсонгина эмас, балки ҳийлагар томонидан ҳужум остида қолган ер ҳам янгидан туғилади. Одам яратилганида бутун ер устидан эга бўлди, лекин гуноҳ қилиб шайтон ҳокимияти остига кирди, «...зеро одам нимадан енгилса, унинг қули бўлади» (2 Петр. 2,19). Одам шайтон асоратига тушгач, унинг юксаклиги ғолиб чиққанга ўтди. Шундай қилиб, шайтон «бу дунёнинг тангриси» бўлди. Яратиш пайтда Одамга берилган ҳокимиятни у ўз қўлига олди. Лекин Масиҳ Ўзини қурбон келтириб фақат одамни қўлга киритмади, Унинг мақсади — йўқотган эгалликни қайтариш эди. Биринчи Одам орқали йўқотилган, иккинчиси орқали қайтарилади. Пайғамбар қувониб: «Сен- чи поданинг минораси, Сион қизининг тепалиги! Сенга келади ва олдинги эгалик қайтади, подшоҳлик — Қуддус қизларига қайтади”, — деб каромат қилади. (Mux. 4,8). Ҳаворий Павел ҳам: «Худонинг уммати озодликка чиқмагунча, Муқаддас Руҳ самовий меросимизнинг гаровидир”,— дейди (Эфес. 1,14). Худо ерни яратганида, унинг устида бахтли ва муқаддас зотлар яшасин деди. «Худо ерни уюштирган ва яратган, У уни мустаҳкамлаган; уни бекорга яратмаган: У уни ҳаёт учун барпо қилган; Мен — Худо, ва Мендан бошқа йўқ» (Иш. 45,18). Илоҳий куч орқали янгиланган, гуноҳ ва азоблардан озодланган еримиз қўлга киритилганлар учун абадий макон бўлганида, Худонинг режаси юзага чиқади. Солиҳлар ер юзига эга бўлиб, унда мангу яшайдилар» (Заб. 36, 29). «Бошқа ҳеч қандай лаънат қолмайди. Шаҳарда Худонинг ва Қўзининг тахти бўлади, Унинг қуллари Унга хизмат қиладилар (Ваҳ. 22,3).УOП 49.4

    Беайб бўлган ҳолда Одам ўз Ижодкори билан мулоқотга севинарди, лекин гуноҳ одамни Худодан айрди. Фақат Масиҳда кўникиб, тубсиз жар устидан кўприк қуриб бўлади; фақат Масиҳ орқали инсоният Худонинг иноятига ва нажотига етиша олади. Инсон ўз Ижодкори билан муносабатда бўлиш имкониятни йўқотди, лекин Худо Масиҳ ва фаришталар орқали одамлар юрагига йўл топди.УOП 50.1

    Инсоният тарихида бўлган ва келажакда бўладиган муҳим ҳодисалар Одамга очиб берилди: Адан боғида Илоҳий ҳукм эълон қилинганидан бошлаб туфонгача, ва кейин, то Худо Ўғлининг биринчи келишига қадар, бутун дунёни қўлга киритиш учун Масиҳнинг қурбони етарли бўлганига қарамасдан, кўплар тавба қилиб, Худонинг иродасига муносиб бўлган яшашга нисбатан гуноҳли ҳаётни танлайдилар — шундай бўлиши Одам учун сирли қолмади. Жинояткорлик авлоддан авлодга ўса боради, ва гуноҳнинг лаънати оғир юк бўлиб инсоният устига, жониворлар ва ер устига ётади. Инсоннинг ҳаёти, гуноҳга берилиб яшаши туфайли, қисқаради. У жисмоний, онгли ва маънавий жиҳатдан нуқсонли туғула бошлайди, ва аста-секин ёмонликка қарши туриш қобилиятини йўқотади. Бора-туриб дунё ҳар қандай азоб-уқубатларга тўлиб кетади. Ўз беҳаё эҳтиросларига бўш келиб, одамлар қўлга киритиш режанинг улуҒ ҳақиқатларини тушуниш учун қобилиятларини йўқотадилар. Лекин Масиҳ Ўз мақсадига содиқ; шу мақсади учун У гуноҳкорларга ҳамдард бўлиб Осмонни қолдиради, уларга ўз қонунсизликларини ва нуқсонларини Унга топширишни даъват этади. Унинг олдига имон билан келганларни тўйдиради. Қонунсизликнинг доимо ўсишига қарамай, дунёда Худонинг тўғрисида ҳақиқий билимни эҳтиёт қиладиган софдил одамлар албатта бўладилар.УOП 50.2

    Худо .тайинлаган қурбон келтиришлар инсонга, ўз гуноҳларига иқрор бўлишда муҳтожлигини, ва назр аталган Ҳалоскорга тирик ишончда муҳтожлигини, доимо эслатиб туриши даркор эди. Ушбу қурбон қилишлар айбдор инсониятга гувоҳнома бўлиб, гуноҳ ўлимга дучор қилишини эслатиши лозим эди. Энг биринчи марта қурбон келтириш Одам Атомизга ғоят даражада азобли ҳаракат бўлиб чиқди. Фақат Худо бероладиган ҳаётни энди у ўз қўли билан олиб қўйиши керак. Одам, шундай қилиб, биринчи марта ўлим кўрди ва шуни тушундики, агарда у Худога содиқ бўлиб қолганида эди, на одам, на бир жонивор ўлимга ноҳукм йўлиқмасди. Беайб қурбонни ўлдирганида, ўз гуноҳи учун Худонинг бенуқсон Қўзисининг қони тўкилади, деган фикр уни ларзага келтирарди. Қилган жиноятининг даҳшатлигини у чуқур ва аниқ англади: қилган жиноятини қўлга киритиш учун, севикли Худо Ўғлининг ўлимидан бошқа ҳеч бир йўл топилмади. Инсон ўз жони эвазига фақат бир тўлов топди. Гуноҳкорни қутқариш учун шунчалик катта тўлов керак бўлганини тасаввур қилганида, Одам Ато чексиз Миннатдорчиликка ҳайрон қоларди. Умид юлдузи зулматли ва даҳшатли келажакни ёритиб, қалбида ишонч ва қувонч туғдирарди.УOП 51.1

    Инсонни қўлга киритишдан бошқа нажот бериш режанинг, бундан кам бўлмаган, муҳим ва чуқур вазифаси бор эди. Масиҳ ер юзига келганида, Унинг мақсади фақат шу кичкина сайёранинг истиқоматчиларини Илоҳий Қонунни ҳурмат қилишга ўргатишдагина эмас эди,— нажот қилиш режа бутун Олам олдида бўҳтон ағдарилган Худонинг табиатини оқлашда эди. Хочга михланиши олдидан Нажоткоримиз деди: «Ҳозир бу дунё ҳукм қилинади, ҳозир бу дунёнинг ҳокими ташқарига чиқариб ҳайдалади. Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан» (Юҳ. 12,31.32); шу кароматли сўзлари билан Масиҳ буюк қурбонининг натижасига, гуноҳ қилмаган дунёлар учун, ҳамда одам учун унинг катта моҳиятига йўналтирди. Масиҳнинг ўлими инсоният учун Осмонга йўл очибгина қўймай, у бутун Олам олдида, шайтон қўзғолон кўтарган вақтда, Ота ва Ўғил ҳаракатларини оқлаб, Илоҳий Қонуннинг ўзгармаслигини тасдиқлаи и ва гуноҳнинг моҳиятини ва оқибатини фош қилиши лозим бўлди.УOП 52.1

    Азалдан Илоҳий Қонун атрофида буюк кураш бошланди. Худо ноҳақ, Унинг қонуни мукаммал эмас, ва Оламнинг муваффақияти учун ўзгартирилиши керак, деб шайтон исбот қилишга интиларди. қонунга ҳужум қилиб, қонун берувчининг ҳокимиятини шайтон ағдариб ташлаш ниятда эди. Бўлаётган курашда қўйидаги савол аниқланиши лозим бўлди: Илоҳий фармон-қоидалари ҳақиқатан камолсиз ва ўзгартиришлари керакми, ёки улар бенуқсон ва тебранмасми?УOП 52.2

    Шайтон осмондан ағдарилганидан кейин, у ерни ўз салтанати қилиш ниятга келди. Одам ва Ҳавони васвасага солиб ва ғолиб чиқиб, у ўз нишонимга етдим, деб ўйлади, чунки улар ҳийлагарнинг сўзи бўйича, уни ўз эгаси қилиб сайладилар. Гуноҳкорда кечирилиши учун имконият йўқ, деб исботларди, ва шунинг учун эндигида одамлар унга тегйшли бўлиб қоладилар, ва дунё унинг шахсий мулкига айланади. Лекин Парвардигори Олам Ўзига тенг бўлган ягона Ўғлини инсоният учун бағишлади. Инсон Ўғли жиноятнинг бутун оғирлигини Ўз ўстига олди ва шундай қилиб, Адан ватанга Тангри Таоло ҳузурига қайтадиган йўлни инсоният учун очиб берди, фақат шу йўл билан дунё шайтоннинг ҳокимлигидан қутиларди. Осмонда бошланган буюк кураш, бизнинг дунёда, бизнинг еримизда тамоман ечилиши керак эди, чунки ушбу сайёрани шайтон ўзиники қилиб эълон этди.УOП 52.3

    Инсониятни қутқариш учун Масиҳ Ўзини камтарин қилишини эшитган Коинот ҳайратга тушди. Бутун дунёлар ва юлдузлар эгаси, чексиз Ижодида ҳар бир жонзод устидан Ҳоким бўлган ва ғамҳўрлик Қилган — инсон табиатини олиб, Унга тегишли шон-шуҳратни қолдиришга ахд қилди. Бу сир ва шу сирни гуноҳ қилмаган дунёларнинг истиқоматчилари тушунишни хоҳлайдилар. Масиҳ инсон қиёфасида бизнинг дунёга келганида, осмондагиларнинг ҳаммаси ларзага келиб, охурдан бошлаб то Гўлгота хочигача, қадам-бақадам Унинг қонли изларидан кузатиб бордилар. Исо қалбига санчилган ҳақорат ва масҳара қилишларни Осмон белгилаб, ушбу шайтоннинг ҳийлалари эканини биларди, ёвуз фаришта- ларнинг ҳаракатини ҳам кузатарди. Шайтон, азоб- укубатларни кўпайтириб, доимо зулматни оширарди, Масиҳ эса зулматни тарқатарди. Ёруғлик ва зулмат ўртасидаги кураш борган сари шиддатланарди — шу ҳам Осмон назарида эди. Масиҳ ўлим олдидан хочга михланган ҳолатида, ниҳоят, «Амалга ошди!” — деганида, бутун осмону дунёларга ғолиб чиқишнинг қувончли нидоси янгради. Дунёда шунчалик узоқ вақт давом этган буюк курашнинг якуни олдиндан ечилганди, ва Масиҳ Ғолиб бўлиб чиқди. Ўз ўлими билан У қўйидаги саволга жавоб берди: Ўзидан кечиб, Ўзини қурбон келтириш руҳини намоён қилиш учун, Ота ва Ўғилда одамларга етарли севги бормиди? Шайтон ўзини кўрсатди, яъни алдоқчи ва қотил эканини. Агарда шайтонга осмонда ҳам йўл қўйилганида, у самовий зотлар ила худди одамларга кўрсатган муомалада бўларди, энди шуниси аниқланди. Бутун Олам бирдамлик билан Илоҳий раҳбарлигининг ҳаққоний- лигини тан олди.УOП 53.1

    Агарда Қонунни ўзгартиб бўлса эди, шунда инсон Масиҳнинг қурбонисиз нажот топарди; лекин Масиҳ Ўз ҳаётини гуноҳкор инсоният учун бериши керак бўлгани шуни гувоҳлайди-ки, Илоҳий Қонун гуноҳкорни ўз талабларидан бўшатмайди. Гуноҳнинг эвази — ўлим эканини у исботлайди. Масиҳ ўлганида шайтоннинг такдири ечилди. Агарда, кўплар ўргатганидай, қонун хочда бекор қилинган бўлса эди, шунда Масиҳнинг азоблари ва ўлими шайтон учун фойдали бўларди. Илоҳий бошқариш асосларига қарши бўлган унинг қора- лашлари тасдиқланарди ва ёмонликнинг амри шодланарди. Инсон гуноҳи учун Масиҳ жазони устига олди, ва бу ҳаракат бутун яратилган зотлар учун қонун ўзгармаслигининг, Худо адолатли, меҳрибон ва қурбон келтиришга тайер эканининг, ҳаққоният ва меҳр-шафқат Илоҳий бошқаришнинг асоси эканининг энг кучли далили бўлди!УOП 53.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents