Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    36-Боб - Саҳрода

    Исроил халқи қарийиб қирқ йил саҳрода мусофирчиликда ҳаёт кечирди. «У пайтдан,— дейди Мусо, биз Қадеш-Барнига йўл олганимизга ва Зорат увайдасидан ўтганимизга ўттиз саккиз йил тўлди, ва Худованд қасам ичиб айтганидай, манзилимиз ичидан урушга юрадиган бутун авлод оламдан ўтди. Худованднинг қўли ҳам уларни манзил ичидан қириб ташламагунча ва улар ҳаммаси ўлмагунча, уларнинг устида бўлди» (Такр. Шар. 2, 14.15).УOП 451.1

    Ўттиз саккиз йил мобайнида халқ ўзининг устига Илоҳий жазо олганини унутмас эди. Қадешда кўзғолон кўтарган вақтда исроилликлар Худони тарк этдилар, ва У ўз навбатида уларни тарк этди. Унинг аҳдига бўлган вафодорликни улар бузганлари учун, ахд белгиси бўлган — суннат удумини, улар олишга муносиб бўлмадилар. Қулликдан озод бўлиб чиққанлари учун, эслатма сифатида Пасха маросими тайинланган эди. Энди эса, улар қуллик диёрига қайтмоқчи ниятда бўлишлари, уларни Пасханинг буюк сирлигига қатнашиш учун номуносиб қилди, ва шунинг учун бу байрам нишонланмасди.УOП 451.2

    Аммо Чодирда доимо ўтказиладиган диний хизмат, Худо Ўз халқини бутунлай қолдирмаганининг гувоҳи эди. Уларнинг эҳтиёжларини қондирарди. «Зеро Худойи Худовандо сенинг қўлларинг қилган ҳар бир ишни олқишлади,— деди Мусо, уларнинг саёҳатининг тарихини эслаб,— ушбу буюк саҳрода саёҳат қилиб юрганингда Паноҳ бўлди сенга; қирқ йил Худованд, сенинг Парвардигоринг сен билан; сен ҳеч бир нарсада етишмовчилик кўрмадинг» (Такр. Шар. 2, 7). Худо Ўз халқини тарк этиб, қувғин қилган йилларда ҳам ғамхўрлик қилиб толмаган. Левийларнинг ҳамду саносини Неҳемия пайғамбар ёзиб қолдирган. У Илоҳий ғамхўрликни жуда аниқ тасвирлайди. «Аммо Сен, буюк меҳрибончилигинг туфайли, уларни саҳрода қолдирмасдинг; уларга йўл кўрсатиб, етаклаб олиб бориш учун булутли устун ёнларидан кетмасди, ва улар кетаётган йўлни ёритиш учун кечаси оташли устун қолдирмас эди. Уларга таълим бериш учун Муқаддас Руҳнинг мурувватига сазовор қилдинг, Ўз маннангни оғизларидан олмадинг, чанқаганларида сувдан уларни қолдирмадинг. Қирқ йил Сен уларни саҳрода таъминладинг... уларнинг кийимлари эскирмади, оёқлари эса шишмади» (Неҳ. 9, 19—21).УOП 451.3

    Халқнинг саҳрода ўтган мусофирчилик ҳаёти фақат исёнчилар ва норозиларга берадиган жазо учун бўлмади. Бу вақт ўсмир авлоди учун яхши мактаб бўлди, уларни назр аталган ерга кириш учун тайёрлади. Мусо деди уларга: «Инсон ўз ўғлини ўргатгандай, Худованд, сенинг Парвардигоринг ўргатмокда сени», «сени камтар қилиш учун, сени синаб, юрагингда борини билиш учун — сен Унинг Амирларини сақлаб, уларга амал қиласанми, йўқми. У... сени очлик билан азобларди, сени оталаринг билмаган манна ила таомларди, зеро сенга кўрсатиш учун: фақат нон еб инсон яшамайди, балки Худованднинг дилидан чиққан ҳар бир сўз ила инсон тирик бўлур» (Так. Шар. 8, 2.3,5).УOП 452.1

    «У уни саҳрода, қайғули ва ваҳший чўлда топди, уни кузатди, Ўз кўз гавҳари каби уни сақларди». «Хаp қандай қайғу-ҳасратларида уларни У қолдирмас эди, ва Унинг юзининг Фариштаси уларни қутқарарди; Ўз севгиси туфайли, ва меҳр-шафқатлиги туфайли, уларни қўлга киритиб, фориғ қилди, бутун қадимги кунларда уларни кўтариб, олиб юрди» (Так. Шар. 32, 10; Иш. 63, 9)УOП 452.2

    Бироқ уларнинг саҳрода сарсон-саргардон ҳаётининг тарихи Парвардигори Оламга қарши бўлган қўзғолон тўғрисида гувоҳлайди. Қураҳ кўтарган исён ўн тўрт минг исроилликларнинг нобуд бўлиши билан якунланди. Ва шундай пайтлар кўп бўлди, ҳар қайсисида Илоҳий ҳокимиятга қарши чиққан руҳ шу ҳокимиятни менсимасди.УOП 452.3

    Бир куни Исроил хотиндан туғилган мисрликнинг ўғли (у Мисрдан Исроил билан биргаликда чиққан йўлдош), унга истиқомат қилиш учун алоҳида тайинланган жойини қолдириб, исроилликлар манзилига келибди, ва ўз чодирини қуриш учун ҳуқуқи борлигини эълон қилибди. Илоҳий кўрсатмага мувофиқ, Исроилга қўшилиб чиққан мисрликлар учинчи авлодгача ушбу ҳуқyққа эга бўлмаганлар. Илоҳий кўрсатмага бўйсунмай мисрлик яҳудий билан баҳслаша бошлабди, иш ҳакамларнинг кўргазмасига топширилибди, улар эса ишни қараб чиқиб, баҳслашганга қарши қарор чиқаришибди.УOП 452.4

    Ишнинг натижасига жаҳли чиққан мисрлик ҳакамларни лаънатлабди ва нафрат ҳисида Худонинг исмини ҳақорат қилибди. Дарҳол уни Мусонинг олдига келтиришибди. Амр бўйича: «ким ота-онaсини ҳақорат қилса, ўлимга берилиш керак» (Чиқ. 21, 17), аммо юз берган ҳодиса амрда кўрсатилмаган эди. Жиноят шунчалик даҳшатли бўлгани туфайли алоҳида Худонинг кўрсатмаси керак бўлди. Худованднинг иродасини билгунча, айбдор ҳибсга олинди. Худонинг Ўзи ҳукм чиқарди, ва, Илоҳий буйруққа биноан, ҳақоратчи манзилдан ташқарига чиқарилди ва тош бўрон қилинди. Қилинган гуноҳга шоҳид бўлганлар, ўз қўлларини унинг бошига қўйиб, жиноятчи ҳаққоний жазо олганига тантанали гувоҳлик бердилар. Кейин улар биринчи бўлиб тош отдилар, халқ олдин узоқда туриб, кейинчалик уларга қўшилди ва ҳукмни ижро этди.УOП 453.1

    Ўтган ҳодисадан кейин ўхшаш ҳаракатларга қарши қонун эълон қилинди: «Ким-ки Ўз Паврардигорини ҳақорат қилса, гуноҳни ўз устига олади. Ва Худованднинг исмини ҳақорат қилган ўлиши лозим, бутун жамият уни тош бўрон қилсин. Чет элдан келганми, шу диёрда яшйдиганми, aгap Худованднинг исминй ҳақорат қилса, ўлим жазосига берилар» (Лee. 24, 15.16).УOП 453.2

    Шундай одамлар бор-ки, ғазабга тўлиб, ўйламай қаҳри сўзлар айтиб қўйганларга жиддий жазо берилганини кўрганларида, улар Илоҳий севги-муҳаббатида ва Унинг ҳаққонийлигида шубҳалана бошлайдилар. Аммо Илоҳий севги ва ҳаққоният шуни тан олишга талаб қилади-ки, Худога қарши ғазабланишдан туғилган ҳақорат жуда катта гунохдир. Биринчи ҳақоратчининг бошига тушган қаримта бошқаларни шунда огоҳлантириши лозим эди-ки, токи Илоҳий исм эҳтиром ила тилга олиниши кераклиги. Аммо лекин ушбу воқеа танбеҳсиз қолганида, унинг салбий, нобуд қиладиган таъсири оз эмас ҳаётларни барбод этарди.УOП 453.3

    Мисрдан исроилликлар билан чиққан ажнабий ўғиллари васвасалар ва ташвишларнинг доимий манбаи эдилар. Улар мажусийликни қолдириб, ҳақиқий Худога топинганларини эълон этардилар, аммо олдин олган тарбия ва маорифи уларнинг одамларини ва табиатини шакллантирди; улар каттами, кичикми даражада мажусийлик орқасида бузилган одамлар эди, ва Худога муомалаларида эҳтиром деган нарса умуман билинмасди. Кўпинча улар биринчи бўлиб шикоят қила бошлардилар ва ўз мажусий одатлари ва норозилиги билан Худога қарши чиқиб, бутун манзилни тинчсизла- тардилар.УOП 454.1

    Тезда, халқ яна саҳрога қайтганидан сўнг, шанба куни бузилди, бўлган шароитнинг ҳолати ушбу гуноҳни ҳаддан оғир қилди. Илоҳий қарорига биноан, У Исроилни меросхўр ҳуқуқидан маҳрум этди. Бу хабар одамлар ичида норозилик уйғотди. Қайсидир киши, Канъонга кирмаганларига аламидан, Илоҳий Қонунга нисбатан илтифотсизлик намоён қилмоқчи бўлди. Очиқдан-очиқ тўртинчи Амрни бузиб, у шанба кунида ўтин йиғишга чиқди. Саҳрода, саёҳат қилиб юрганларида, еттинчи кун олов ёқиш жиддий равишда ман этиларди. Бу тақиқлаш Канъон ерига тарқалмас эди, унинг оби-ҳавоси совуқ бўлиб тескарини талаб қиларди, аммо саҳрода олов ёқиб исинишга муҳтожлик йўқ эди. Ўтин йиғгани чиққан одамнинг ҳаракати ўжарлигини кўрсатиб, тўртинчи Амрнинг онгли равишда бузиши бўлди — бу гуноҳ эди, чунки билмай ёки енгилтакликлиги сабабли қилинмади, балки ўзига ишонганидан ўрин топди.УOП 454.2

    У жиноят қилаётган ўрнида тутилди ва Мусонинг ҳузурига келтирилди. Тўртинчи Амрнинг ҳар қандай бузилиши ўлим жазосига олиб келиш олднн эълон қилинган эди, аммо ушбу танбеҳ қандай қилиб ижро этилиши ҳалигача ноаниқ қоларди. Мусо Худованга савол бериб мурожаат қилди ва буйруқ олди: «Ушбу одам ўлиши лозим; бутун жамият манзилдан чиқиб, унга ташқарида тош бўрон қилсин» (Чўл. 15, 25). Худони ҳақорат қилиш гуноҳ ва ўз ихтиёри билан шанба кунини бузиш бир турли жазога тайинланди, чунки униси ҳам, буниси ҳам Илоҳий ҳокимиятга нисбатан илтифотсизликни ифодаларди.УOП 454.3

    Бизнинг кунларда кўпгина кишилар шанбани, яҳу- дийларга чиқарилган қарор, деб тарк этадилар. Aгap унга амал қилиш керак бўлса, шундагина уни бузиш ўлим жазосига тайинлансин, деб тасдиқлайдилар. Аммо биз кўрамиз-ки, Худони ҳақсрат қилиш, шанбани бузгандай, бир жазога олиб борганини. Шунга асосланиб, наҳотки биз, учинчи Амр ҳам яҳудийларга тегишли эди, шунинг учун бекор қилинади, деб тасдиқлармиз экан? Аммо лекин учинчи, бешинчи ва бошқа Амрлар бузилганида ўлим ҳукми чиқарилган. Тўртинчи Амр бошқа Амрларга тенг. Ҳозирги кунларда Илоҳий Қонуни бузилганида, ҳар бир пайтда У жазо бермаса ҳам, аммо Унинг Каломи аниқ «гуноҳнинг эвази — ўлим”, (Рим. 6, 23) дейди, ва ҳукм чиқариладиган охирги кунда кўплар бир муҳим нарсани тушунадилар, яъни ким муқаддас кўрсатмаларни бузган бўлса, унинг тақдири — абадий ўлим эканини.УOП 455.1

    Яҳудийларнинг қирқ йил мобайнида саҳрода мусофир- чилик ҳаёт кечириб, саёҳат қилганларида, ажойиб равишда осмондан тушиб турган манна, уларга муқаддас кунга тайёргарлик қилиш кераклигини эслатган. Аммо бу таомланиш уларни итоат қилишга ўргатмади. Улар ушбу қарорни очиқ бузишга журъат топмасалар ҳам, чунки Худонинг дарҳол қасдидан қўрқардилар, аммо тўртинчи Амрни риоя қилишда улар катта бепарволик кўрсатдилар.УOП 455.2

    Ҳезеқил пайғамбар орқали Худо дейди: «Менинг шанбаларимни буздилар» (Ҳез. 20, 13.14). Биринчи авлодга назр аталган epгa киришга ижозат берилмаганнинг сабабларидан бири — ушбу муаммо бўлди. Аммо уларнинг болалари шундан ўрнак олмадилар. Улар қирқ йил мобайнида худди шундай бепарволик кўрсатиб, шанба кунига муомала қилардилар, ва Худо, Канъон ерига кириш учун йўлларини тўсмаса-да, аммо Канъонда истиқомат топганларида, улар мажусийлар аро тарқалиб яшайдилар, деди.УOП 455.3

    Қадешдан Исроил халқи яна саҳрога қайтди, ва мусофирчилик кунлари битганида, у «биринчи ойда Син чўлига келиб, Қадешда тўхтади. (Чўл. 20, 1).УOП 456.1

    Шу ерда Марям оламдан ўтди, шу ерда уни дафн ҳам этишди. Исроилликлар шунчалик шодиёна куйлаб, Қизил денгиз соҳилларида Илоҳий ғалабани тантанали кутиб олганларидан бошлаб, то мусофирчилик ҳаёти тугаган- ларнинг саҳрода қолдирган қабрларигача — мана Мисрдан қувончли умид боғлаб чиққан миллионлаб одамларнинг такдиридир. Гуноҳ уларнинг оғизларидан иноят косасини олиб қўйди. Аммо бўлиб ўтганлардан келгуси авлод тегишли дарс олиб чиқдимикин?УOП 456.2

    «Шунга қарамай улар гуноҳ қилишни давом этдилар, Худованднинг мўъжизаларига инонмадилар... Тангри уларни ўлдираётганда, улар ўгирилиб тонгданоқ Унинг ҳузурига югуришар эди. Худо уларнинг нажот қояси бўлганини, Худойи Таоло уларни қутқариб келганини эслардилар» (Заб. 77, 32—35). Аммо самимийликда улар Парвардигорга мурожаат қилмадилар ва кўнмадилар. Хавфли пайтларда, уларни душман чулғаб олганида, улар ягона Халоскор бўлганига мурожаат қилсалар-да, «Унинг олдида юраклари қийшайган эди, буюрган аҳдига бевафолик қилдилар. Шунга қарамай У раҳмдиллик кўрсатди, гуноҳларидан ўтиб, уларни ҳалок этмади. Неча марталаб қаҳрини улардан қайтариб, бутун ғазабини бирдан тўкмади. У билар эдики, улар ўткинчи махлуқдир, чиқиб кетиб, қайтиб келмас нафасгинадир» (Заб. 77, 37—39).УOП 456.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents