Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    41-Боб - Иордан Дарёсидаги Чекиниш

    (Тавротнинг «Чўлда» Китобида асосланган; 25-боб)

    Ғалаба қозонган Исроил ҳалқининг лашкарлари, юраклари қувончли ва янгиланган имон билан Башандан қайтишарди. Улар бой Башан ерини қўлга киритдилар, энди эса тезда бутун Канъонни эгаллаб олишларига ишонардилар. Канъон еридан уларни фақат Иордан дарёси айириб турарди. Улар жойлашган манзилнинг рўпарасида, дарёнинг нариги томонида, бой ўсимликлар билан қопланган, сув манбалари ила суғориладиган, гуллаб-яшнаётган увайда уларга очилди. Унинг ғарбий чегарасида Ерихо шаҳарнинг даргоҳлари ва миноралари юксалган, шаҳар эса, хурмозорларга ботгани сабабли, «хурмо шаҳари» деб ном олганди.УOП 505.1

    Иорданнинг шарқий соҳилида, дарё ва яҳудийлар ўтган тепалик орасида, бир неча масофа кенглигида, дарё бўйлаб чўзилган каттагина текислик бор эди. Бу увайданинг тропик об-ҳавосига муносиб, ва хуш исли акация (ёки ситтим) дарахтлари ўсгани учун, у «Ситтим Увайдаси» деб ном олган эди. Исроилликлар ушбу жойда манзил қурдилар ва юлғунзорлар ичида, акация дарахтлари орасида, дарё соҳилида ўзларига оромбахш жой топдилар.УOП 505.2

    Аммо душманнинг қудратли лашкарига нисбатан ва саҳронинг ваҳший ҳайвонларига нисбатан ушбу гўзал табиатли увайдада каттароқ хавф бор экан. Мамлакат, табиатига назар солганда шунчалик бой ва гўзал кўрингани билан, унинг истиқоматчилари томонидан ҳаром қилинган эди. Уларнинг бош худоси Баалга халқаро диний хизмат вақтида, юқори даражада аҳлоқсиз ва пасткаш удумлар ўрин топарди. Атроф- теваракда худоларга бағишланган бутхоналар ва бешарм томошалар учун белгиланган жойлар ўз номлари билан халқнинг пасткашлиги ва бузуқлиги тўғрисида гувоҳларди.УOП 505.3

    Атрофдаги бутпарастлик исроилликларга ёмон таъсир қилди. Уларнинг онгида ўзидан ўзи ифлос фикрлар туғила бошлади, бепарво, ҳаракатсиз ҳаёт аҳлоқий тушкунликка сабаб бўлди, ва улар Худодан узоқлашганини ўзлари сезмай қолдилар ва васвасанинг осон ўлжаси бўлиш ҳoлга яқинлашдилар.УOП 506.1

    Иорданда турган вақтда Мусо Канъонга ҳужум қилиш учун тайёргарлик қила бошлади. Буюк доҳий тўла ушбу ишга берилди, аммо халойиқ учун кутиш вақт катта даражада азобли бўлди; бир неча ҳафта ўтмай унинг тарихи эзгу ишларга ва диёнатга қарши даҳшатли жиноятлар билан доғланди.УOП 506.2

    Олдин исроилликлар ва уларнинг мажусий кўшнилари аро муносабат кам эди, аммо бир неча вақт ўтганидан сўнг мидён аёллари билинмасдан манзилга йўл топдилар. Уларнинг манзилда пайдо бўлишлари ҳеч кимни ҳаяжонга солмади, Мусонинг эътиборини жалб қилмай, улар эҳтиётлик билан ҳаракат қилишарди. Бу аёлларнинг белгили мақсади бор эди — яҳудийлар билан муомала қилиб, Илоҳий Қонунни бузишлари учун васвасага солиш, мажусий урфодатларига жалб қилиш ва бутпарастликка кўндириш. Дўстона муносабатнинг либоси остида уларнинг ниятлари синчиклаб шунчалик бекитилар эди-ки, ҳатто халқнинг бошлиқларида шубҳа туғилмади.УOП 506.3

    Балъом таклифига биноан мўовий подшоси ўз худолари шаънига буюк байрам ўтказишини эълон қилди. Балъом шу байрамга исроилликларни чақириб кўндиришга сирли режа қурди. Балъомни Илоҳий пайғамбари деб кўпчилик тан олганлари сабабли, унга ўз мақсадига етишиш оғир бўлмади. Кўпгина яҳудийлар унга қўшилиб байрам маросимига йўл олдилар. Улар ман этилган жойга оёқ босишга жасурландилар ва, албатта, шайтон тўрига тушдилар. Мусиқа ва рақсга қизиқиб, мажусий аёлларининг гўзаллигига қулланиб, улар ўз Худовандига хоинлик қилдилар. Умумий шодлик тантанадан ва шароблардан кайф суриб, улар ўз устиларидан назоратни йўқотдилар. Вужудларини ғоят даражада завқ қуршаб олди. Беҳаё эҳтиросларга берилиб, ўз виждонини ҳаром қилдилар ва санамларга топинишга кундилар. Улар мажуеий қурбонгоҳларда қурбон келтирдилар ва энг аҳлоқсиз удумларда иштирок этдилар.УOП 506.4

    Кўп ўтмай ушбу заҳарлик, нобуд қиладиган бало-қазо каби, бутун исроиллик манзилига тарқалди. Душманни жангда ғолиб чиққанлар мажусий аёлларнинг ҳийлаларидан мағлубиятга учрадилар. Одамлар ақлини йўқотгандай туюларди. Бошлиқлар ва халқнинг ҳокимлари қонун бузувчиларнинг энг биринчи қаторида бўлиб қолдилар. Улар умумий чекинишнинг биринчи айбдорлари бўлдилар. «Ва Исроил Баал-Пеғўрга ёпишди”. Мусо вазиятни билганида, фитна муваффақиятга эришганди. Исроилликлар Пеғўр тоғида уятли хизматда иштирок этибгина қўймай, балки мажусий удумларини Исроил манзилида ўтказадиган бўлганларди. Халқ доҳийси чуқур ғазабга тушди, ва Илоҳий ғазаб ҳам уларга алангаланди.УOП 507.1

    Баалнинг ҳамма фолбинлари қила олмаганларини Исроил устидан мажусий удумлар муваффақиятли амалга оширдилар — исроилликлар Худодан узоқлашдилар. Тўсатдан бошланган Илоҳий ҳукмлар халқни ўзига келтирди, улар қилган гуноҳининг даҳшатлилигини тушундилар. Манзилда бало-қазо қўзғади, ва ўнлаб-минглаб одамлар қурбон бўлиб ўлдилар. Исроил ҳакамлари томонидан жиноятда айбдор бўлган халқ бошлиқлари ўлимга берилсин, деб Худо буйруқ қилди. Ушбу буйруқ дарҳол бажо келтирилди. Жиноятчиларни ўлдиришди, уларнинг жасадлари кўринадиган жойга осилиб қўйилди: бутун жамоат, бошлиқларга тушган жазони кўрганида, Худонинг гуноҳга нисбатан нафратини, Унинг ғазаби даҳшатли эканини онгли равишда иқрор бўлсин эди.УOП 507.2

    Бошларига тушган жазонинг ҳаққонийлигини ҳамма тушунарди; халқ камтарона аччиқ ёшини тўкиб, гуноҳига эътироф этиш учун муқаддас Чодирга шошилди. Чодир эшиги олдида улар Худонинг хузурида йиғлаб турганларида ва бало- қазо ўз вайроналик ишини манзилда қилаётганида, ҳакамлар эса ўз даҳшатли хизматини бажарган пайтда, Исроилнинг энг атоқли одамларидан бири, Зимри исмли йигит мардларча ҳаракат қилиб, мидёнлик аёлларидан бирини манзилга етаклаб олиб келди. У мажусийлар қавмида раиснинг қизи бўлиб, ҳулқи пас эди. Зимри уни ўз чодирига кузатиб қўйди. Шаробдан қизиган, у ўз гуноҳини «садўмли» деб эълон қилди ва уятсизлигидан фахрланарди. Руҳонийлар ва бошлиқлар, буюк изтиробга тушган ҳолатда, камтарлиқда «йиғилиш чодирига киришда» юз тубан ётардилар. Улар йиғлаб, Худодан Унинг халқига раҳм-шафқат сўраб, Унинг уммати масҳара бўлмасин, деб ёлворардилар; Зимри эса, қавмнинг амири бўла туриб, бутун жамоат олдида ўз гуноҳи билан мақтанишга тортинмади, ҳакамлар устидан кулиб, Худонинг қасдига чақириқ ташлагандай бўларди. Шунда олий руҳоний Илъазарнинг ўғли Пинҳос жамоатни қолдирди, ва қиличини олиб «Исроиллик кетидан» чодирга кирди ва иккаловини ҳам яксон қилди. Шунда ўлат ҳам кесилди. «Бу Пинҳоснинг эзгу ишларига кирди, насллар оша, абадий қадрлангуси» (Заб. 105, 30.31).УOП 507.3

    Пинҳос «Менинг зуғумимни Исроил ўғилларидан олди...— деди Худованд,— ва Мен унга тинчлик аҳдимни беряпман; ушбу аҳдим унга ва унинг зурриётига то абад руҳоний ахдим бўлур, чунки у ўз Парвардигорига нисбатан рашк намоён этди ва Исроил ўғилларини ҳимоя қилди”.УOП 508.1

    Қарийиб қирқ йил олдин Худованд ҳукм чиқариб: «Улар саҳрода ўладилар»,— деганди. Ситтимда гуноҳ қилганлари учун қирқ йил олдин тирик қолганларнинг бошига ушбу ҳукм тушиб, амал қилинди. Исроилликлар текисликка чиққанларидан кейин Илоҳий бўйруғига биноан уларнинг сони белгиланди. «Уларнинг сонида, Мусо ва Ҳорун руҳонийлар томонидан Синай чўлида саналган одамлардан, Қолеб ва Наби Ясудан бошқа на бир одам қолмаган эди» (Чўл. 26, 64.65).УOП 508.2

    Халқ мидёнлар алдамига берилгани учун Худо уни ҳукм қилди, аммо алдамчилар ҳам ҳаққоний Илоҳий ғазабидан қоча олмадилар. Омолеқийлар Рафадимда ожизланиб орқада қолган исроилликларга ҳужум қилганларида, Худованд ҳукмини кечроқ амалга оширди; аммо исроилликларни гуноҳга йўлиқтирган мидёнийлар, хавфлироқ душман бўлиб, жуда тез Илоҳий жазога дуч келдилар. Исроил ўғиллари учун Мидёнликлардан қасд олгин,— Илоҳий буйруқ Мусога деди,— кейин ўз халқингга қайтиб, тинчийсан» (Чўл. 31,2). Ушбу буйруқ дарҳол бажо келтирилди. Ҳар бир қавмдан бир минг одамдан айирилди ва Пинҳос раҳбарлиги остида урушга юборилди. «Ва Худованд Mycoгa буюрганидай Мидёнликлар устига ҳужум қилинди... Нобуд бўлганларнинг ичида Мидён подшоҳлари ҳам бор эди... Мидён подшоҳларидан бештаси нобуд бўлди, Беор ўғли Балъом қиличга топширилди”. (Чўл. 31, 7.8). Асир бўлган аёлларни Мусонинг буйруғига биноан, Исроилнинг энг жиноятли ва хавфлий душманлари сифа- тида, ўлимга беришди.УOП 508.3

    Илоҳий халқига қарши ёвуз режаларни қурганларнинг тақдири шундан иборат бўлди. Довуд пайғамбар дейди: «Халқлар ўз қазиган чоҳларига қулади, ўз қўйган домларига оёқлари илинди» (Заб. 9, 16). «Худованд Ўз халқини тарк этмас, Ўз умматин ташлаб қўймас мутлақо. Чунки ҳукм- фармон адолатга қайтажак”. Одамлар «солиҳга қарши ҳужумга ёпирилиб, бегуноҳ қонни epгa қормоқчи» бўлганларида, Худованд «уларнинг фосидлигини ўз бошларига солар, ўз ёвузликлари билан уларни қириб ташлар» (Заб. 93, 14.15.21.23).УOП 509.1

    Яҳудийларни лаънатлашга даъват этилган Балъом, ҳаракатларига қарамай уларга ҳеч қандай зиён келтиролмади, зеро Худованд «Ёқубда фалокат» ва «Исроилда бахтсизлик» топмади (Чўл 23,21). Аммо алданишга берилиб, улар Илоҳий Қонунни бузганларида, ушбу мудофаа улардан олинди. Илоҳий халқ Унинг амрларига содиқ бўлганида, шунда Ёкубга қарши сеҳр кучлари ожиздир, ва Исроилга қарши фолбинлик пучдир. Шунинг учун одамларни гуноҳга йўлиқтириш учун, шайтон бутун кучини ва бутун айёрлигини ҳаракатга киритишга тиришади. Илоҳий Қонунни ҳимоя қилиш учун даъват этилганлар унинг асосларини бузсалар, улар ўзларини Худодан айирадилар, ва душманлари олдида кучсиз бўлиб қолишади.УOП 509.2

    Душман лашкарлари ва мидёнлик фолбинлар енга олмаган исроилликлар, бузуқ аёлларнинг қурбони бўлдилар. Шайтон ўз қуроли сифатида фойдаланадиган аёл орқали жонларни алдаб, нобуд қилиш учун катта кучга эгадир. «Чунки у кўпларни ярадор қилди, ва кўпгина кучларни у нобуд қилди»,— деб ёзади Сулаймон пайғамбар шундай аёллар тўғрисида (Нақл 7,26). Шу сабабли Шит фарзандлари диёнатликдан чекиниб, муқаддас уруғни ҳаромладилар. Шундай синовдан Юсуф пайғамбар ўтди. Шy сабабдан Шимъўн, Исроил мудофааси бўлган ўз кучини филистий- ликларга сотди. Шунда Довуд пайғамбар қоқилди, ва Сулаймон, подшолар аро энг донишманд бўлган, уч марта Илоҳий севикли бандаси деб аталган, эҳтироснинг қули бўлиб, адолатини ва диёнатини худди шу сеҳргар кучнинг қурбонгоҳига келтирди.УOП 509.3

    «Улар бошдан кечирган бу ҳодисаларнинг ҳаммаси биз ибрат олишимиз учун содир бўлди, замонанинг охирига етишган бизлар учун насиҳат тариқасида ёзилган. Шунинг учун, ўзининг мустаҳкамлигига ишонган киши йиқилмаслик учун эҳтиёт бўлсин» (1 Кор 10, 11.12). Шайтон инсон қалбини жуда яхши билади. У билади, чунки минглаб йиллар мобайнида, у битмас қудрат билан, ҳар бир шахснинг энг ожиз жойларини синчиклаб текширмоқда. Бутун авлодлар ҳаётининг давомида, у энг кучли эрларни, Исроилнинг амирларини Баал-Пеғўрда васвасага дуч келтириб муваффақиятга қозонганидай, шундай васвасага солмоқчи. Ва ҳамма вақтларда ўз эҳтиёжини қондириш тошига қоқилиб урилган одамлар учрайдилар. Биз вақтнинг охирига яқинлашганимиз сари ва Илоҳий халқ самовий Конъоннинг чегараларига етиб қолганида, шайтон, қадимги замонда каби, ўз ҳаракатини кучайтиради, Илоҳий халқ Гўзал Диёрга кирмасин учун, у бутун кучини ва идрокини сарф қилади. Ҳар бир жонни илинтириб олиш мақсадда у тўрини ёяди. Шунинг учун фақат нодон ва маданиятсиз одамларгина сезгир ва ҳушёр бўлмай, баланд мавқега етишганларга, муқаддас хизматни олиб борганларга у васвасаларни тайёрлайди; aгap уларнинг жонини ҳаром қилолса эди, у кўпларни ҳалок қила оларди. Уч минг йил олдин ишлатган усулларини у бугунги кунда ҳам истифода қилади. Дунёвий дўстлик орқали, гўзаллик орқали, ҳузур-ҳаловатда чанқов уйғотиб, шодиёна маросимлар ёки бир пиёла шароб орқали у одамларни васвасага солиб, еттинчи амрни бузишга дуч келтиради.УOП 510.1

    Шайтон Исроилни бутпарастликка йўлиқтириш олдидан, улар фисқ-фужур йўлига қадам босишларига тиришди. Ким Илоҳий сиймони нуқсон қилиб, ўз баданининг маъбадини ҳаромласа, кейинчалик шундай инсон ўз виждонини йўқотиб, ўз бузуқ қалбининг беҳаё эҳтиросларини қондириб, Худонинг исмини осонгина бадном қилолади. Ҳислатли лаззатлар онгни ожизлантиради ва жонни камситади. Беҳаё эҳтиросларни қондириш маънавий ва онглили кучларнинг дамини қайтаради. Завқнинг қули Илоҳий Қонуннинг муқаддас асосларини тушуна олмайди, инсониятни фориғ қилиш режанинг қадрига етолмайди, жоннинг ҳақиқий қимматлигини била олмайди. Эзгулик, поклик, ҳақиқат, Худога эҳтиромли муомала ва муқаддас нарсаларга муҳаббат — ишқилиб, инсонни самовий дунё билан боғлайдиган баланд интилишлар ва олиҳиммат туйғулар — фисқ-фужур алангасида ёниб, йўқ бўлади. Жон зулматли, яланғоч саҳрога ўхшаб, «жинларнинг маконига» ва «ҳар қандай мурдору манфур қушнинг паноҳига» айланади (Ваҳ. 18,2). Илоҳий сиймога ўхшатиб яратилган зотлар, шундай қилиб, қўпол ҳайвонлар билан бир зинада бўлиб қоладилар.УOП 511.1

    Яҳудийларнинг бутпарастлар билан алоқа тузиш ва уларнинг маросимларида иштирок этиш, Илоҳий Қонунни бузилишга олиб келиб, Унинг ҳукмларини бутун халққа жалб қилди. Бизнииг кунларимизда шайтон, Масиҳнинг издошларини имонсизлар билан дўстона муомалаларга жалб қилиб, уларнинг томошаларида иштирок этишга алдай олганида, у катта муваффақиятга эришади. «Бинобарин, Худованд шундай деган: «уларнинг орасидан чиқинглар, улардан айирилиб кетинглар, нопокка эса қўл тегизманглар» (2 Кор. 6,17). Бугунги кунда ҳам Худо, дунёвий урф- одатлардан бошни четга тортишни, қадимги Исроилдан талаб қилганидай, Ўз халқидан талаб қилмоқдадир. Агар Илоҳий фарзандлар Унинг Каломига тўғри амал қилсалар, фақат шундагина Худованднинг талаби бажарила олади, бошқа йўл йўқдир. Мажусийларга ўхшамаслик учун яҳудийларга берилган огоҳлантиришлар жуда белгили ва аниқ бўлиб, ҳозирги қунда имонлиларга бетавфиқ одамларнинг руҳига мослашиб, уларнинг одатларини тан олишга ман этилиб, намуна бўлсин эди. Масиҳ бизларга дейди: «Дунёга ва ундаги нарсаларга муҳаббат қўйманглар. Ким дунёга муҳаббат қўйса, унинг қалбидан Отанинг муҳаббати жой олмайди» (1 Юҳ. 2,15). «Дунё билан дўстлик Худога душманлик эканини билмайсизларми? Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади» (Ёқ. 4,4). Масиҳнинг издошлари қонунсиз одамлардан айирилиб, фақат уларга яхшилик қилиб бўлганида, улар билан муомала қилишлари мумкин. Худодан четлаштирадиган таъсир қилганлар билан танбеҳ олмай аралашиб бўлмайди. «Бизни васвасага солма”,— деб ибодатимизда айтганда, ўзимиз имконият борича васвасалардан қочишимиз лозим.УOП 511.2

    Айнан исроилликлар бехатар ва тинч туюлган шароитда бўлганларида, улар гуноҳга дучор бўлишди. Улар Худони унутдилар, ибодатни четга қўйдилар ва манманлик руҳига жой бердилар. Бекорчилик ва ўз эҳтиёжларини қондириш жон қалъасини ҳимоясиз қолдирди, ва ифлос фикрларга йўл топилди. Муқаддас асосларни оёқ ости қилиб, Исроилни шайтон қўлига топширган хоинлар чиқиб қолди. Худди шу йўл билан ҳозирги замонда шайтон жонни нобуд қилмоқчи. Масиҳий одам очиқ гуноҳ қилганидан олдин, унинг қалбида узоқ вақт, ҳаммадан сир сақланиб, тайёргарлик жараёни ўрин олмоқда. Инсон онгида ҳеч қачон бир онда ўзгаришлар пайдо бўлмайди: соддалик ва муқаддасликдан ўтиб, у бир онда бузуқ, бетавфиқ ва жиноятчига айланмайди. Худо сиймосида яратилган зот, тамоман тушкунликка юз тутмоғи учун вақт талаб қилинади. Биз назар ташлаб, ўзгарамиз. Бетавфиқ фикрларга йўл қўйиб, инсон ўз онгини шундай тарбиялай оладики, олдин нафрат туғдирган гуноҳ, ёқимли бўлиб кўрина бошлайди.УOП 512.1

    Жиноятлар ва пасткашлик тарқалсин учун шайтон воситалар танлаганида моҳирлик намоён қилади. Шаҳар кўчаларидан ўтганимизда, биз китобда ўқиган ёки театр саҳнаeида кўрсатилган жиноятларни кўришимиз мумкин. Гуноҳ билан дўстона муносабатга одам ўрганади. Газета саҳифалари зўравонлик ва ёмoнлик хабарларга тўлиб-тошган ва эҳтиросларни қўзғотадиган ҳамма нарсалар завқланти- радиган воқеалар сифатида инсонга таклиф қилинади. Кўпаяётган жиноятларнинг дарёси тўғрисида одамлар шунчалик кўп эшитадилар ва ўқийдилар-ки, ҳатто энг сезгир одам олдин шундай манзарани кўрганида даҳшатга тушиб юзини ўгирган бўлса, борган сари ва кўрган сари унинг сезгирлиги ожизланади, қўполланади, ва натижада, у тўймас қизиқиш билан ушбу нарсаларни сингдиради.УOП 512.2

    Имонлилар иштирок этадиган замонавий популяр томошаларнинг оқибати худди мажусийларникига ўхшайди. Тўғрисини айтганда, уларнинг ичида шайтон жонларни ҳалок қилиш учун фойдаланмагани йўқ деса бўлади. Бутун даврлар мобайнида у саҳна ёрдамида эҳтиросни қўзғотади ва бузуқликни олқишлайди. Ҳисли кайф-сафоларга эшик очиб, маънавий устунларни ағдариш учун, у истилоқ мусиқали операни, унинг мамнун қиладиган пардаларини, маскарад ва рақсларини иситифода қилади. Инсон ўз ифтихорига йўл қўядиган ёки иштаҳасини қондирадиган ҳар бир шод-ҳуррам жойда шайтон жонларни ўз занжири билан боғлайди, чунки шундай жойларда инсон Худони ва абадийлик манфаатларини унута олади.УOП 513.1

    «Сақлаганларинг ичида ҳаммасидан кўпроқ ўз юрагингни сақлагин,— деб насиҳат беради донишманд Сулаймон,— чунки унинг ичидан ҳаёт манбаларидир» (Нақл 4, 23). «Чунки унинг қалбида қандай фикрлар бўлса, ўзи шу» (Нақл 23,7). Юрак Илоҳий меҳр билан янгиланиши керак, акс ҳолда ҳаётнинг соддалигига етишиш учун ҳаракатлар беҳудадир. Масиҳ иноятидан ташқари ким олиҳиммат, эзгу ишларга муносиб табиатини шакллантирмоқчи бўлса, у ўз уйини кучсиз қум устида қурмоқдадир. Васвасаларнинг кучли бўрони келганида у албатта вайрон бўлади. Довуднинг ибодати ҳар бир тирик жониннг ибодати бўлиши керак. «Эй Худо, менда пок юракни яратгин, ичимда янги, собит руҳни бунёд этгин» (Заб. 50, 12), ва Илоҳий инъомдан баҳраманд бўлиб, биз «имонимиз туфайли, Худонинг қудрати билан» (1 Петр. 1,5), олға, камолотга етишиш йўл билан боришимиз лозим.УOП 513.2

    Аммо ўзимиз ҳам васвасага қарши туришимиз керак. Ким шайтоннинг алдови натижасида унинг қурбони бўлишини хоҳламаса, ўз жонини ҳушёр туриб, ҳимоя қилиши керак. Нопок фикрларни таомлайдиган ўқиш, қараш ёки эшитишлардан қочиш керак. Жонларни нобуд қилувчининг таклифига биноан, ўз фикрларимизга шундай нарсаларда тўхташига йўл қўймайлик. «Шунинг учун фикр-зикрингиз ишда бўлсин, ҳушер бўлинглар,— дейди ҳаворий Петр,— ...илгари ғафлат пайтида сизларни қамраган эҳтиросларга қайтманглар. Сизларни даъват этган Худо қандай муқаддас бўлса, сизлар ҳам бутун юриш — туришингизда шундай муқаддас бўлинглар» (1 Петр. 1,13—15). Павел дейди: «Хуллас, ... нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар» (Флп. 4,8). Бу жиддий ибодатни ва доимий ҳушёрликни талаб қилади. Бизнинг ақлимиз самовий дунёга юксалиши учун, ва биз пок ва муқаддас нарсалар тўғрисида тафаккур юритишимизга ўрганишимиз учун, биз Муқаддас Руҳнинг таъсирида доимо муҳтожмиз. Илоҳий Каломни тиришқоқлик билан теклшришимиз керак. «Йигит ўз йўлини қандай қилиб соф сақлар? — Сенинг каломинг билан юрса бу бўлар». «Сенга қарши гуноҳ қилмаслик учун,— дейди саночи,— каломингни юрагимда сақлайман» (Заб. 118, 9.11).УOП 514.1

    Баал-Пеғўрда жой топган Исроилнинг гуноҳи бутун халқ устига Илоҳий ҳукмларни жалб қилди; ҳозирги вақтда ўхшаш гуноҳлар шу онда қасд олишга келтирмасада, улар албатта танбеҳ қилинади. «Кимки Худонинг маъбадини бузса, уни Худо уради...» (1 Кор 3, 17). Ушбу жиноятлар учун табиат қаттиқ жазолайди, жазолар эртами, кечми қонунсизликнинг бошига тушади. Айнан инсон қавмини даҳшатли касаллик- ларга, дунё учун лаънат бўлган азоб-уқубатларга йўлиқтирган гуноҳлар учун. Одамлар ўз гуноҳларини яқинларидан бекита олишади, аммо улар азобларида, касалларида, ақл бузилишида ёки ўлимда етишган самараларни йиғиб оладилар. Бугунги ҳаётдан бошқа ҳали ҳукм ва абадий жазонинг қаримтаси бордир. «... бу каби ишларни қилувчилар Худо Шоҳлигидан бебаҳра бўладилар» (Гал. 5, 21). Аммо шайтон ва ёвуз фаришталар билан биргаликда улар «ўлим ва тамуғ олов кўлига» ташланадилар. «Мана бу олов кўли — иккинчи ўлимдир» (Ваҳ. 20, 14).УOП 514.2

    «Зеро бегона хотиннинг лабларидан асал оқади, ва унинг сўзлари зайтун мойидан юмшоғроқ; аммо оқибати эрмандай аччиқ, икки томонлама ўткир қилич каби» (Нақ. 5, 3.4). «Йўлингни ундан узоқ тутгин; соғлигингни бошқаларга ва яшар кунларингни жафокорга бермас учун, унинг эшигига яқинлашмагин, бошқалар сенинг кучингдан қондирил- масин, ва меҳнатинг бегона уй учун бўлмасин. Кейин вужудинг ва баданинг ожизланганидан сўнг, сен нола қилиб, жафо тортасан» (Нақ. 5,8—11). «Унинг уйи ўлимга олиб боради». «Унинг олдига кирганлардан ҳеч бири қайта чиқолмайди» (Нақ. 2,18.19). У чақириб олганлар томуқнинг чуқурлигидадир» (Нақ. 9, 18).УOП 515.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents