Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    34-Боб - Ўн Икки Айғоқчилар

    (Тавротнинг «Чиқиш» Китобида асосланган, 13, 14-боблар)

    Яҳудийлар Ҳўриб тоғини қолдириб йўлга чиққанларидан кейин ўн бир кун ўтди, ва улар Порон саҳросида, назр аталган диёрдан яқин масофада бўлган Қадeшда тўхтадилар ва манзил қурдилар. Узоқ вақт кутилган ерни қараб чиқиш учун, одамларни юборишга таклиф этилди. Myco Xудовандга мурожаат қилди, ва ҳар бир қавмдан бошликлapидaн бирини юборишига ижозат олди. Кишилар танландн, ва Мусо уларга шу epгa бориб, қандай ер эканини билиб кeлишга буюрди. Қуйидаги эътиборга муносиб эди: унинp жойлашиши, табиатининг хусусиятлари, қандай халқ истиқoмат топгани, ернинг ҳосилдорлиги?УOП 427.1

    Юборилганлар бутун ерни, жанубий челapасидан бошлаб то ернинг шимолий четигача, қараб чиқдилар. Улар қирқ кундан сўнг қайтиб келдилар. Исроил халқи ўз қалбларига шодиёна умидни солиб, ортиқча чидaмсизлик билан юборилганларни кутарди. Улар қайтиб кeлаëтган хабар қавмдан қавмга узатилиб, ҳар томондa ҳурсандчилик туғдирарди. Айғоқчиларни кутиб олиш учн одамлар пешвоэ чиқдилар. Улар эса хавфли масалани бажapиб эсон-омон қайтдилар, ва бўлган жойининг мевасидан олиб келгандилар. Ҳақиқатан ери маҳсулдор экан. Узум йиғиш пайти бўлгани, улар шунчалик катта шингилни узиб олибдилар-ки, уни икки киши кўтариши мажбур бўлибди. У ерда ўсадиган бошқа мевалардан ҳам олиб келишибди.УOП 427.2

    Тезда шунчалик ажойиб мамлакатига тacаppyфламоғидан халқ хуррамлик қиларди. Ҳар бир сўзга каттa эътибop бepиб, улар қайтиб келганларнинг баёнотини эшитаpдилаp. «Cен юборган epгa биз бориб келдик,— деб айғоқчилар сўзни бошладилар,— ҳақиқатан биз борган ердa сут ва асал оқаp экан, ва унинг мевасидан мана”. Уларнинг гапидан хурсанд бўлган халқ тасвирланган ерга эга бўлиш учун, Илоҳий овозга итоат қилиб, шу заҳоти йўлга чиқишга тайёр бўлди. Аммо қайтганлар ернинг гўзаллигини ва маҳсулдорлигини тасвирлаб бўлгач, икковидан бошқа ҳаммаси тескари фикрни ифода қила бошладилар. Канъонни қўлга олиш учун Исроил халқи хавфлар ва қийинчиликларга дуч келади, деб улар шубҳа уруғини сепа бошладилар. Ернинг ҳар жойида истиқомат топган қудратли қавмларни улар бирма-бир айтиб чиқдилар, ва борган диёрда шаҳарлар катта, деворли, уларда яшайдиган халқлар эса кучли, ва ғолиб чиқиб бўлмайди деб шаккоклик қилдилар. Яна қўшиб, Эноқиб ўғиллари жуда баланд ва шу ерга эга бўлиш тўғрисида ҳатто фикр юртиш фойдасиз, деб хулоса чиқардилар.УOП 427.3

    Бу гаплардан сўнг кайф ўзгарди. Шайтон вакиллар кўнглига солган инонмаслик уларнинг қалбларинигина кўнгилсизлантирмай, бошқаларга таъсир қилди. Халқ умиди ва жасурлигининг ўрнини кучсиз маъюслик босди. Бутун йиғилишни эътиқодсизликнинг зулматли сояси қоплади, ва танланган халқнинг фаровонлиги учун шунчалик кўп намоён бўлган Илоҳий куч-қудрат унутилди. Кўриб, эшитиб ва кўнгилларидан ўтказганларни чуқур фикрлаш учун одамлар бирпас ҳам тўхтаб турмадилар; наҳотки уларни шу кунга қадар олиб Келган назр аталган ерига олиб кирмаса? Худованд денгиз ичида нақадар ажойиб йўл барпо этиб, уларни зулмкорлардан озод қилди, ва уларнинг кетидан қувиб келган фиръавн лашкарини қириб ташлади — буларни улар эсламадилар. Худодан узоқлашдилар, ва ҳамма нарса уларнинг шахсий жахду-ғайратига қарам бўлганидай, ҳаракат қилдилар.УOП 428.1

    Ўз эътиқодсизлигида улар Илоҳий кучни камситдилар, ва ушбу кунгача уларни бехатар етаклаб борган, умидвор Раҳбарчидан шубҳаландилар. Улар яна, ўтган замонда бўлганидай, Мусо ва Ҳорунга қарши шикоят қилдилар. Мана бизнинг умидимиз ўчди, ва шу саҳрога эга бўлиш учун биз Мисрдан чиқиб қанчалик оғир йўлни ўтган эканмиз, дейишарди улар. Халқни алдаб, Исроилга нақадар кўп кулфатлар солдилар, деб улар ўз доҳийларини айбладилар.УOП 428.2

    Ўз кўнгилсизлигида халқ тамоман маъюсликка етди; кўтарилган азобли дод-фарёд бошқаларнинг айюҳанносли овозлари билан аралашди. Қолеб шароитни баҳолаб, жасурлик билан Худони ҳимоя қила бошлади. Кучи борича, у ҳар қандай исботлар келтириб эътиқодлари суст биродарларининг салбий таъсирини тўхтатишга тиришарди. Назр аталган ер тўғрисида баён этган унинг дадиллик берадиган ва умид туғдирадиган сўзларига қулоқ солиб, халойиқ бир қайси вақтгача тинди. Кўрган мамлакатнинг шаҳарлари баланд деворлар ила айлантирилиб олинган, халқи эса ҳақиқатдан кучли ва қудратли — ушбу далилларни у инкор қилмади, аммо Худо- ванд ушбу диёрни ваъда қилганку! Сўзини давом этиб Қолеб: «Туриб борайлик ва уни қўлга киритайлик, чунки биз шунга етиша оламиз”,— деб ўз сўзида турарди.УOП 429.1

    Аммо уни кузатиб борган ўнта ўртоғи гапини узиб, олдиларида турган қийинчиликларни, аввал сўзлаганларига беш баттар қўйиб, зулматли рангларда тасвирлай бошладилар. «Ушбу халққа қарши биз боролмаймиз,— эълон этдилар улар,— зероки улар биздан кучлироқ... Биз кўрган халқ жуда баланд бўйли инсонлар. Шу томонда биз Эноқуб ўғилларини кўрдик. Улар буюк гавдали, жуда баланд одамлар; уларнинг олдида биз ўзимизга чигирткадай кўринардик, худди шундай уларнинг ҳам кўз ўнгида эдик”.УOП 429.2

    Бу одамлар, нотўғри йўлни танлаб, тиш-тирноғи билан Қолебга, Наби Ясуга, Мусо ва Худога қаршилик кўрсатар- дилар. Ҳар бир олға қўйган қадамлари уларни баттар қайсарроқ қиларди. Канъонни эгаллашда ҳар қандай интилишни тўхтатишга улар жазм этдилар. Юртдошларини ваҳимага солиш учун, улар ҳақиқатни нотўғри тасвирлардилар. Бу «ер унда яшовчиларни ейдиган ер», деярдилар улар. Қалбларини эътиқодсизликка топшириб, одамлар шайтон ҳокимиятига берилдилар, ва у нақадар узоқ олиб кетиб, уларни адаштирар экан, ҳеч ким шуни айта олмасди.УOП 429.3

    «Ва бутун жамоат дод-фарёд кўтарди, ва халқ тун бўйи йиғлаб чиқди”. Шу заҳоти қўзғолон ва исён алангаланди, чунки шайтон одамларнинг онгини эгаллади, ва улар ақлини йўқотган бўлиб кўринардилар. Худо уларнинг нопок сўзларини эшитаётганини унутиб, ва булутли устунга бурканган Унинг Фариштаси уларнинг даҳшатли қаҳр- ғазабининг шоҳиди эканини эътиборга олмай, улар Мусо ва Ҳорунни лаънатладилар. Аччиқлик билан улар: «Ё, агарда биз Миср ерида ўлган бўлсак эди, ёки ушбу саҳрода сукунат топган бўлсак эди!» — деб бақиришарди. Кейин ҳамма ҳислари Худога қарши кўтарилди: «Нима учун Худованд бизларни ушбу epгa олиб бормоқда, наҳотки қиличдан ўлишимиз учун? Хотин болаларимиз душманнинг ўлжаси бўлади. Яхшиси Мисрга қайтмайликми? Ва бир бирига дедилар: ўзимизда бошлиқ қўйиб, Мисрга қайтиб кетайлик”. Шу йўсинда, улар Мусонигина айблаб қўймай, балки назр аталган ерга улар энди кираолмайдилар, деб Худонинг Ўзини айбдор қилдилар. Улар Парвардигори Оламнинг қудратли қўли билан Миср қуллигидан озод.бўлганларини четга ташлаб, азоб-уқубатлар чеккан диёрга қайтиш учун ўзларининг ичидан бошлиқни танлашга сурбетлик намоён қилдилар.УOП 429.4

    Мушкул аҳволга тушган «Мусо ва Ҳорун Исроил ўғилларини шу қадар бемаъни қадамдан тўхтатиш учун қандай ҳаракат қилишни билмай, камтарликда бутун жамоат олдида юз тубан йиқилдилар”. Ўз томонидан Қолеб ва Ясу Наби кўтарилган исённи тинчитмоққа интилардилар. Қаттиқ ҳафа бўлган ҳолатда, улар ғазабининг белгисига кийимла- рини йиртдилар ва оломон ичига ташландилар. Фарёд довули устидан, айюҳанносли қаҳр ичида уларнинг жарангдор овозлари эшитилди: «Биз бориб қараб келган ер жуда, жуда яхши. Агар Худованд бизга иноятини берса, У бизни албатта шу ерга киритади ва бизга уни беради — сут ва асал оқадиган ерни. Фақат Худога қарши кўтарилманглар, ва ушбу ернинг халқидан қўрқманглар, зероки у бизга ўлжа бўлур: уларда мудофаа йўқ; бизлар билан эса Худованд, улардан кўрқманглар».УOП 430.1

    Канъонийларнинг бевафолиги ва қонунсизлиги шунчалик катта эдики, Худованд уларни бошқа чидашни хоҳламасди. Уларни Ўз ҳимоясидан маҳрум қилди, энди улар осонгина ўлжа бўлишлари мумкин бўлди. Илоҳий назр бўйича бу диёр Исроилга аталган эди. Аммо диёнатсиз айғоқчиларнинг баёноти бутун жамиятни адаштирди. Хиёнатчилар ўз ишини қилдилар. Бироқ, агарда фақат икки киши нотўғри ҳисобот бериб, қолган ўнтаси Худованд шаънига ерни эгаллашга даъват этганларида ҳам, бетaвфиқ эътиқодсизликка чўмган халқ, ўн кишининг эмас, икки кишининг маслаҳатини тан олган бўларди. Ушбу ҳолатда эса, фақат иккалови ҳақиқатни ҳимоя қилдилар ўни эса исёнга итарардилар.УOП 430.2

    Қолеб ва Наби Ясу овозларини баланд кўтариб диёнатсиз айғоқчиларни фош қилганларида, ҳамма «уларни тош бўрон қилиш керак», деб бақира бошладилар. Ақдсиз оломон қўлларига тош олиб, фидокор инсонларни ўлдирмоқчи бўлдилар. Жонни санчилайдиган дод-фарёд билан, ақлдан шошиб қолгандай, улар олға ташландилар, аммо тўсатдан тошлари қўлларидан тушди, улар тиндилар ва қўрқувдан ларзага келдилар. Қон тўкилмасин учун Худо қатнашди. Унинг ҳозирлигининг улуғворлиги барқ оташин чақнагандай муқаддас Чодирни ёритди. Бутун халқ Худованднинг аломатига назар солди. Улардан ҳаддан зиёд қудратли бўлган Ўзини намоён қилди, ва энди ҳеч ким ғазаблана олмас эди. Даҳшатдан мағлуб бўлган ёлғончи айғоқчилар нафасини тийиб, ўз чодирларига югурдилар.УOП 431.1

    Шу пайт Мусо турди ва Чодирга кирди. Худованд унга деди: «Уни бало-қазога дучор қиламан ва уни қириб ташлайман, ва сендан кўп сонли ва ундан кучлироқ халқни бунёд этаман”. Яна Мусо халқи учун раҳм сўраб, Худовандга ёлворди. Улар нобуд бўлиб, ундан янги халқ бунёд этилишга Мусо рози бўлолмас эди. Илоҳий меҳрга ундаб, у овозини кўтарди: «Бас Худованднинг кучи улуғлансин, Сен Ўзинг айтган эдинг: «Худованд узоқ чидамли ва кўп иноятли, қонунсизликни ва жиноятларни кечирадиган... Буюк иноятинг туфайли ушбу халқни Сен Мисрдан чиққан кунидан то бугунги кунга қадар кечирганингдай, қилган гуноҳи учун кечиргин».УOП 431.2

    Худованд Исроилнинг гуноҳини узр деб билишга ваъда берди. Уни бевосита ҳалок қилмайди, аммо уларнинг эътиқодсизлиги ва жонлари суст бўлиши туфайли, У эндигида қудратини намоён қила олмайди ва уларнинг душманларини эгалламайди. Шу сабабли Ўз меҳр- шафқатлигида уларга ягона бехатар бўлган йўлни танлаб, орқага, Қизил денгиз томон, қайтишларига буйруқ берди.УOП 431.3

    Исёилм руҳда: «Ё, агар биз... ушбу саҳрода ўлган бўлсак эдн!» — деган эди халқ. Ана энди уларнинг хоҳиши қoндирилиши мумкин. Худованд деди: «Овозни чиқариб Мeнга қандай дeганингиз булса, шундай сизга қилурман. Ушбу саҳрода сизнинг баданларингиз қолур, ва, ҳисоб қилинганингиз бўйича, йигирма ёшдан бошлаб, Менга шикоят қилган ҳаммаси... Фарзандларимиз душманга ўлжа бўлади”,— деган эдингиз. Фарзандларингизни Мен (назр аталган) epгa киритаман, ва сиз нафратланган ерни улар таниб биладилар...» Қолеб тўғрисида эса У деди: «Аммо Менинг қулим Қолебни, унда бошқа руҳ бўлгани учун ва у Менга баркамол даражада буйсунгани учун, у борган ерга киритаман, ва унинг уруғи ушбу диёрга меросхўр бўлур». Айғоқчилар ўз саёҳатини қирқ кун давомида ижро этганларидай, Исроил халқи қирқ йил мобайнида саҳрода адашиб юрмш тақдирга сазовор бўлди.УOП 432.1

    Мусо Илоҳий қарорни исроилликларга етказганида, уларнинг ғазаби сусайиб, мотамга айланди. Чиқарилган ҳукум ҳаққоний эканини улар сезардилар. Ўн ёлғончи айғоқчилар бало-қазога йўлиқиб, бутун Исроилншинг кўз ўнгида нобуд бўлдилар, уларнинг бошига тушган фаолокатда халқ ўз тақдирини кўрди.УOП 432.2

    Улар чин қалбдан гуноҳли хатти-ҳаракатларига пушаймон бўлганлари кўринарди, аммо ишиинг негизида улар гyнoҳга эмас, ўзларининг бетавфиқлигининг оқибатига изтироб чекардилар. Худованд чиқарган ҳукмининг ўзгарилмаслигини кўрганларида, уларнинг терслиги яна юзага чиқди, ва улар қайта саҳрога бормасликларини эълон қилдилар. Душман еридан чекинишга буйруқ бсриб, Худо уларнинг камтарлигини синади, ва ҳақиқатда улар шундай камтарликка муҳтож эканларини исботлади. Ёмон ҳислар вужудга киришига йўл қўйиб, улар оғир гуноҳ қилганларини тушунардилар, Худога бўйсунишни ёлворган айғоқчиларни тош бўрон қилмоқчи бўлганларидан ҳам совидилар, аммо тўғрисини айтганда — улар учун такдир бўлиб қолган оқибатлардан даҳшатга тушардилар. Уларнинг қалблари ўзгармади, ягона уларга керак бўлгани — тошбўрон қилишларига озгина қолганиии улар тасодифийликка йўналтирдилар. Мусо Худо исми шарафига уларга саҳрога қайтишларига буйруқ берганида, ушбу ҳам намоён бўлди.УOП 432.3

    Исроил Канъонга қирқ йил давомида кирмаслиги тўғрисида Илоҳий қарор Мусо, Ҳорун, Қолеб ва Ясу Набини аччиқ кўнгилсизликка туширди. Аммо улар шикоят қилмай ушбу қарорга бўйсундилар. Худонинг ҳаракатига нарози бўлиб, Мисрга қайтиш қарорини эълон қилганлар, ўзлари тарк этган иноятларини йўқотганларидан аччиқ йиғлардилар ва изтироб чекардилар. Олдин арзимаган нарсаларга ҳасрат қилиб, энди Худонинг иродасига муносиб катта йиғи учун сабаб топилди. Қилган гуноҳлари жуда аниқ тушунтирилди; агар улар шу қилган гуноҳларига пушайман бўлганларида эди, Худо айтилган ҳукмни чиқармаган бўларди; аммо улар устиларидан бўлган ҳукмга қайғурар- дилар; уларнинг қайғуси тавба қилиш эмас эди ва шу сабабли ҳукмдан қутқара олмасди.УOП 433.1

    Тун йиғида ўтди. Эрталаб уларнинг қалбларида яна умид тирилди. Ўз қалбларининг камчилигини улар қўлга киритишга қарор қилдилар. Худованд уларга бориб, ерни эгаллашга бўйруқ берганида, улар бажаришдан бош тортган эдилар, энди эса, У орқага қайтишга буйруқ берганида, ўзгармай исёнчи бўлиб қолавердилар. Улар бориб, ўзлари ерни эгалламоқчи бўлдилар. Балки Худованд жасурликларини мақтаб, Ўз ҳукмини ўзгартар.УOП 433.2

    Белгиланган вақтда Худо уларга устунлик берди, ҳатто ушбу ерга киришга мажбурий равишда тайинлади, аммо ўзбилармонлик кўрсатиб, менсимаганлари учун, Канъон диёрига кириш ҳуқуқ улардан олинди. Канъонга киргани бермай шайтон ўз мақсадига етишди, энди эса Илоҳий тақиқлашига қарши, олдин Худо талаб қилганида, улар воз кечганини бажариш керак, деб инонтирарди. Уларни шу йўсинда иккинчи марта исёнга итариб, буюк алдоқчи яна ғалаба қозонди. Олдин улар Илоҳий куч ёдамида назр аталган epгa эга бўлишларига шубҳаланардилар, энди эса шу масалани Илоҳий ёрдамсиз, ўз кучлари билан ечмоқчи бўлдилар. «Худованд олдида гуноҳкор бўлдик, энди бориб, Хyдованд айтганидай, жанг қилайлик»,— деб бақиришарди (Такр. Шар. 1,41). Гуноҳ нақадар уларни ожизлантирди! Худованд ҳеч қачон «бориб, жанг қилишга» уларга тайинламаган эди. Улар назр аталган ерни ҳужум қилиб олишларига Унинг ниятига умуман кирмас эди, Улар фақат жиддий равишда Унинг. буйруқларига бўйсуниб, ерга эга бўлишлари лозим эди.УOП 433.3

    Қалблари ўзгармаган бўлсада, улар ўз гуноҳини ва элчиларнинг ахборотидан кейин кўтарилган исённинг бефаҳмлигини тушиниб, тавба қилишга мажбур бўлдилар. Шунчалик зуғум ила тарк этилган иноятларнинг қадрига улар энди етишдилар. Фақат ўзларининг эътиқодсизлиги туфайли Канъонга кираолмаганларини улар тан олдилар. Хатоларини эътироф этиб: «Гуноҳ қилдик”,— дейишарди. Худо Ўз назрларини бажаришга кучи етмади, деб Уни айбдор қилгандилар. Энди эса Худо эмас, ўзлари хато қилганларига ишондилар. Уларнинг иқрор бўлишлари ҳақиқий тавба қилишларининг натижаси бўлмаса-да, ушбу тан олиш Ўз халқи билан муомаланинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи далил бўлди.УOП 434.1

    Ўхшаш тарзда Худованд бугунги кунда ҳам ҳаракат қилмоқаа. Ўз ҳаққонийлигни эътироф қилишга инсонларни келтириб, Ўз исмини шарафлайди. Худога нисбатан севги тўғрисида гапириб, айни замонда Унинг нуқтаи назаридан норози қоладиганлар, Унинг назрларини тарк этадиганлар васвасага берилиб, шунинг билан Илоҳий режаларини бузиш учун ёвуз фаришталар билан қўшиладилар; ўхшаш ҳолатда Худованд вазиятни шундай бошқаради-ки, ушбу одамлар самимийлик билан тавба қилмасаларда, пировардида ўз гуноҳини, ранг-рэфторининг ориятсизлигини, улар билан Илоҳий муомаланинг ҳақлигини ва илтифотини тан олишга мажбур бўладилaр. Зулмат кучларининг ҳаракатини фош қилиш учун, ана шундай тарзда Худованд меҳнат қилмоқда. Гуноҳ қилганларни ёвузликка солган руҳ ўз негизида ўзгармаган бўлса ҳам, эътироф этиш Худонинг обрўсини ҳимоя қилади ва гуноҳни тўғри тушинганни оқлайди, ва шу сабабли қаршилик ва шармандаликга чидайди. Оқибатда Илоҳий қаҳр-ғазаб ер юзига тушганида шундай бўлади. «Худованд сон-саноқсиз азизлари билан келиб, бутун одамзод устидан ҳукм қилганида”, У шунингдек «барча гуноҳкорлару, Худодан қўрқмай ёмонлик қилувчи барча бетавфиқу шаккокларни» қилган ёзиқпарида инонтиради (Яҳ. 14, 15). Ҳар бир гуноҳкор унинг устидан қилинган ҳукмни ҳаққоний, деб эътироф этишига мажбур бўлади.УOП 434.2

    Илоҳий қарорига қарамай, исроилликлар Канъонни истило қилишга тайёрландилар. Қуролланиб, улар, ўз фикри бўйича, урушга тайёр бўлдилар, аммо Худонинг ва Унинг қайғуга тушган хизматкорларининг назарида телбаларча кўринардилар. Қарийиб қирқ йил ўтганида Худованд Исроилга Ерихо шаҳрини бориб эгаллашга бўйруқ берганида, У улар билан боришига ваъда берди. Унинг Қонуни Аҳд Сендиғи ичида бўлиб, уни лашкар олдида олиб боришарди. Худованд томонидан тайинланган доҳийлар Илоҳий кўрсатмаларига итоат қилишлари керак эди. Шундай раҳбарликда ҳеч қандай ёмончилик рўй бермаслиги кутиларди. Аммо ҳозир эса улар Илоҳий буйруқни тарк этиб, ўз доҳийларининг тантанали тақиқига эътибор бермай, Аҳд Сандиғисиз ва Мусосиз душман билан жанг қилиш учун жўнаб кетдилар.УOП 435.1

    Карнай хавотир овозини чиқарди, ва Мусо уларни огоҳлантиришга шошилди: «Нима учун сизлар Худованднинг бўйруғига қарши чиқмоқдасиз? Ҳаракатингиз муваффа- қиятсиз бўлур. Чиқманглар, зероки ичингизда Худованд йўқдир. Душман сизни мағлуб қилмасин учун чиқманглар. Омолеқийлар ва Канъонийлар сизнинг олдингизда, ва сиз қиличдан ҳалок бўласизлар».УOП 435.2

    Канъонийлар ушбу халқни ҳимоя қиладиган сирли куч тўғрисида, унинг учун қилинган ғаройиботлар тўғрисида эшитиб улгурган эдилар, ва энди улар ҳужумкорга қарши туриш учун қудратли лашкар йиғдилар. Ҳужумкорларнинг эса доҳийси йўқ эди. Ғолиб чиқиш учун Худовандга на бир ибодат қилинмади. Улар маъюсона жасурлик билан жангга тушдилар: ёки ўз такдирини ўзгарта оладилар, ёки жангда нобуд бўладилар. Ҳарбий тажриба ортирмаган бўлсалар ҳам, уларнинг сони кўпгина қуролланган эрлардан тузилди. Тўсатдан ҳужум қилиб, душманни тезда ағдариб ташламоқчи бўлдилар. Ўзларига ишониб, душманга ундалма ташладилар, аммо душман, ўз навбатида, уларга ҳужум қилиб, жангни бошлашга жасурланмади.УOП 435.3

    Канъонийлар қояли тепаликда жойлашдилар, ушбу тепаликка етиб бориш ҳаддан қийин эди. Шунинг учун исроилликларнинг кўп сонли лашкари даҳшатли мағлубиятга дучор бўлиши аниқ эди. Тоғ сўқмоқларидан улар аста секин ҳаракат қилиб, ўзларини тепада жойлашган душманнинг нобуд қиладиган зарбасига топширдилар. Тепадан гулдираб катта тошлар ағдарилиб, тезлик билан пастга тушганида, ўз йўлида ҳалок бўлганларнинг қонли изини қолдирди. Тепага етиб борганлар эса ҳориб-толиб, қарши туришга кучлари қолмади, улар душманнинг шиддатли ҳужуми билан олиб ташландилар. Нобуд бўлганлар сон-саноқсиз бўлди. Жанг майдони жасадларга тўлди. Исроил лашкари вайрон бўлди. Қирилдилар ва ҳалок бўлдилар — мана исённинг оқибати.УOП 436.1

    Пировардида чекинишга мажбур бўлганлар «қайтиб... Худованд олдида йиғладилар; аммо Худованд уларни эшитмади» (Такр. Шар. 1, 45). Канъонийлар қўрқув билан Исроил томонидан ҳужумни кутгандилар. Улар Исроилни енгиб чиқдилар, ва ғалаба уларни қувватлади, ва келажакда қарши туриш учун жиддий дадиллик берди. Худонинг Ўз халқи учун қилган мўъжизалар тўғрисида улар кўп эшитгандилар. Энди эса осонгина уларни ғолиб чиқиб, содир бўлган мўъжизалар ёлғон экан, яҳудийлардан қўрқмаса бўлар экан, деган хулоса чиқардилар. Исроилнинг биринчи мағлубияти канъонийларга жасурлик бериб, кейинчалик ушбу мамлакатни эгаллашда вазиятни қийинлаштирди. Исроил- ликларнинг йўли бир эди — улар музаффар душманни қолдириб, саҳрсга қайтиб тушишга мажбур бўлдилар. Афсуски, бутун авлод учун саҳро сукунат диёри бўлди.УOП 436.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents