Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    43-Боб - Мусонинг Ўлими

    (Тавротнинг «Такрори Шариат» Китобида асосланган, 31— 34-боблар)

    Хyдо Ўз халқи билан муомаласида, Унинг муҳаббати ва раҳм-шафқати талабчан ва юз-хотирчилик қилмайдиган ҳаққонийлигининг баҳссиз намоён бўлишидан ажратил- майди. Яҳудий халқининг тарихи шунга намуна бўлиши мумкин. Худо саҳийлик билан Исроилни олқишлади. Унинг назокатли севгиси юракка таъсир қиладиган қуйидаги сўзлар орқали тасвирланди: «Бургут ўз инини солганидай, қанотларини ёйиб, палапонлари устидан учганидай, ва уларни ўз қанотларига олиб, сақлагандай — Худованд ягона Ўзи уларни етаклаган эди”. Аммо яҳудийлар гуноҳга гирифтор бўлдилар — ва жиддий қаримта шу заҳоти уларнинг бошига тушди.УOП 524.1

    Чексиз Илоҳий муҳаббатининг намоён бўлиши — У одамларга Ўзининг ягона Ўғлини инъом қилиб берди, ва Исо Масиҳ маҳкум бўлган қавмни қўлга киритиб, фориғ қилди. Инсониятга Ўз Отасининг моҳиятини ошкор этиш учун У ер юзига келди, ва Илоҳий сезгирлик ва ҳамдардлик Унинг ҳар бир хатти-ҳаракатида намоён бўлди. Ҳа, Масиҳ Ўзи айтган: «Еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқга ўчади» (Мат. 5, 18). Гуноҳкор кечирим ва тинчликка эга бўлиши учун, Ўзига шунчалик сабр ва назокат билан илтимос қилиб чақираётган худди шу овоз, Унинг илтифотини тарк этганларга, ҳукм чиқариш кунида: «Эй лаънатилар! Кўзимдан йўқолинглар»,— дейди (Мат. 25, 41). Муқаддас Ёзувда Худо бизларга фақат ғамхўр Отамиз сифатидагина бўлмай, балки адолатли Ҳакам сифатида намоён бўлмоқда. Ўз илтифотида У буюк лаззат топса-да, чунки У «айбни, ва жиноятни, ва гуноҳни кечирадиган”, шунда ҳам Худованд «Жазо бермай қолдирмайдиган» (Чиқ. 34,7).УOП 524.2

    Буюк Ҳукмдор Мусога: сен Исроил халқини назр аталган ерга киритмайсан, деди, ва ушбу қарорни бекор қилиш учун Илоҳий қулнинг қалбидан чиққан ёлворишининг таъсири бўлмади. Мусо ўлишини биларди, лекин на бир онга у Исроилга ғамхўрлигини тўхтатмади. Фидокорлик билан у Халқни назр аталган меросга кириш учун тайёрлашга интиларди. Илоҳий буйруғига биноан Мусо ва Наби Ясу Чодирга йўналишди, булутли устун эса чодирга киришда тўхтади. Тантанали вазиятда Исроил халқи Наби Ясуга ишонтирилди. Мусонинг хизмати халқнинг доҳийси сифатида тугади. Аммо ҳатто эндигида у умумий мақсадлар учун ўзини унутарди. Бутун халқ олдида Мусо азбаройи Худо муқаддас далда бериш сўзлари билан ўз ўринбосарига мурожаат қилди: «Саботли ва мардонавар бўлгин, зеро сен ушбу халқ билан Худованд оталарингга ваъда қилган юртга кирасан». Кейин, халқнинг қарияларига ва бошлиқларига мурожаат қилиб, унинг орқали Худо баён этганини бажаришларига тантанали буйруқ берди.УOП 525.1

    Исроилликлар, уларни тезда қолдириб кетадиган кекса эрга назар солар экан, улар янги, олдин бўлмаган чуқур ҳислатлар билан унинг оталик назокатини, доно насиҳатларини ва тинмас хизматини эсладилар. Тез-тез, уларнинг гуноҳлари туфайли ҳаққоний Илоҳий ҳукм бошларига тушганида, Мусонинг ибодатлари Осмон ғазабини сусайтирарди, ва Худо уларни аярди. Энди виждон азобидан уларнинг изтироби кучаярди. Уларнинг ўзбилар- монлиги Мусони гуноҳга йўлиқтирди, ва шу гуноҳ учун у ўлиши керак, аччиқлик билан улар шуни эслардилар.УOП 525.2

    Севикли доҳийнинг кетиши Исроилга кучли таъна бўлди — агар Мусо тирик қолиб, хизматини давом этганида, исроилликларга ўйланиб қолиш учун бошқа йўл балки топилмас эди. Худо шуни хоҳларди-ки, токи келажакда улар Мусонинг устига юклагандай, янги доҳийлари устига шунчалик оғир юкни юкламасларини. Худо Ўз халқи билан иноятлар тилида сўзлайди, аммо халқ унинг қадрига етмаса, иноятларидан маҳрум қилади, токи одамлар ўз гуноҳларини кўриб, бутун қалбларидан Унга мурожаат қилсинлар учун.УOП 525.3

    Ушбу кунда Mycoгa буйруқ берилди: «Аворим тоғига, Наво тоғига чиққин... Мен Исроил ўғилларига эгаликка бераётган Канъон ерига назар солгин; чиққан тоғнинг тепасида вафот этгин, ва ўз халқингга қўшилгин. Парвардигори билан учрашиш учун Мусо тез-тез манзилни қолдириб турарди, аммо лекин эндигида уни янги ва сирли йўл кутарди. Ижодкор қўлига ўз ҳаётини топшириши учун, у тайинланган йўл билан бориши кутиларди. Мусо танҳоликда ўлишини биларди, ҳаётининг охирги дақиқаларида на бир дўсти уни кузатиб, унинг билан бирга бўлолмас эди. Уни кутадиган келажак сирли ва қўрқинчли туюларди, ўлимини ўйлаганида юраги ларзага тушарди. Шунчалик ғамхўрлик қилган халқи билан ажралишини ўйлаш энг оғир синов бўлди, чунки кўп йиллар мобайнида унинг бутун ҳаёти халқнинг манфаатларига бағишланган эди. Аммо у Худога ишонишга ўрганди, ва тенбранмайдиган эътиқоди билан ўзини ва ўз халқини Худованднинг севикли ва меҳрибон қўлларига топширди.УOП 526.1

    Мусонинг ватандошлари ичида бўлиши якунлади. Яна Муқаддас Руҳ устига тушди, энг баландпарвоз ва кўнгилчан сўзлар билан пайғамбар ҳар бир қавмни дуо қилди ва охирида ҳаммани биргалиқда олқишлади:УOП 526.2

    «Улуғворлигида булутларда келган,
    Самодан сенга ёрдам бериш учун
    Келган Исроил Худосига тенг йўкдир.
    Сенинг қоянг қадимги Тангри,
    ва сен абадий паноҳидасан.
    У юз ўнгингдан душманларингни
    хайдаб чиқарар, ва уларни
    «Қириб ташла!» — деяр.
    Исроил танҳо, бехатар ҳаёт кечирар;
    Ёқуб назари нон ва шаробга сероб
    ерни кўргай, унинг осмони
    шабнам бергай. Бахтлидир сен, Исроил!
    Сенга тенг борми?
    Худованд сақлайдиган халққа тенг?
    У сени ҳимоя қиладаган қалқондир
    ва сенинг улуғворлигингнинг қиличидир!».
    УOП 526.3

    (Такр. Шар. 33, 26—29).

    Кейин Мусо йиғилишни қолдирди ва сукут билан танҳоликда тоғнинг тепасига томон йўл олди, ва Наво тоғига, Писга чўққисига чиқди». У тоғнинг қоясида туриб, очиқ юз билан атрофидаги манзарага назар соларди. Узоқда ғарб томонида Улуғ денгизнинг зангори сувлари ялтирарди; шимолий томонда эса Ҳермўн тоғлари кўринарди, шарқда — Мўовий тепалиги, яна тепароқ Исроил ғалаба қозонган Башан, ундан жанубга эса уларнинг узоқ йиллар мобайнида мусофир саёҳатларининг шоҳиди бўлган — саҳро ёйиларди.УOП 527.1

    Ягоналикда қолган Мусо бутун ўтган ҳаётини кўздaн кечирди. Миср подшоҳлигида уни порлоқ истиқбол кутарди. Аммо у бошқа такдирни сайлади: истиқболини тарк этиб, танланган Илоҳий халқ такдирининг улушига қўшилди. У саҳрода қайнатаси Ётурнинг подаларини боққанини, бута алангаси ичидан намоён бўлган Фариштани, Исроилнинг халоскори бўлишига Илоҳий даъватни эслади. Ва яна унинг хотирида Худованд Ўз халқи учун қилган буюк мўъжизалар тирилдилар; саёҳатларида, исён кўтарганларида Худонинг узоқ чидамлилиги ва раҳм шафқати унинг хотирасида алангаланди. Исроилликлар учун Худо кўпини бажо келтирди, аммо пайғамбар қанча хизмат қилмасин, қанча Унга Мусо ёлвормасин, Мисрдан чиққанларида балоғатга етганлардан фақат икки киши Илоҳий ирода бўйича назр аталган epгa киришга сазовор бўлдилар. Эндигида, Мусо ўз ҳаётини ва бутун хизматини жамлаганида, ўзидан кечиб синовларда ўтган ҳаёти унга беҳуда кўринарди.УOП 527.2

    Аммо ўтган ташвишли оғир ҳаётига у ачинмас эди. У биларди-ки — Худованднинг Ўзи Мусонинг зиммасига бу меҳнатни юклади. Халқни қуллик диёридан чиқариш учун Исроил доҳийси бўлиб у даъват этилганида, ушбу масъулиятни устига олишидан қўрқарди, аммо, ишга киргач, у берилган вазифадан озодланишга интилмади. Ҳатто Худованд Исёнкор Исроилни қириб ташламоқчи бўлиб, Мусога озод бўлишини таклиф этганида, Мусо шундай қарорга кўна олмади. Синовлар жуда катта бўлди, аммо Илоҳий лутфи- карамининг айнан белгиларига у лаззатланарди. Саҳрода кўпгина йиллар ўтказиб, у бой тажрибалар орттирди, ўз кўзи билан Илоҳий куч-қудратини ва шон-шарафини кўрди. Унинг севгисини сезди. У гуноҳ қилиб вақтинчалик ҳузр-ҳаловат кўришдан, Худонинг халқи билан азоб-уқубат чекишни афзал кўрди, ва шунинг билан доно сайлов қилганини ўзи тушунди.УOП 527.3

    Ўзининг ўтган ҳаётига, Илоҳий халқ доҳийсининг ҳаётига айланиб қараганида, фақат биргина нотўғри ҳаракат бутунисини бекор қилгани унга аниқ кўриниб турарди. Агар шу жиноятни йўқ қилиб бўлса, ўлим даҳшатли кўринмасди, деб у ҳис қиларди. Мусо ишонарди-ки, Худо ундан фақат тавба қилишини ва назр аталган Қурбонга нисбатан эътиқодини талаб қилмоқда. У ўз гуноҳига иқрор бўлди, ва Исо шаънига кечирим илтимос қилиб ёлворди.УOП 528.1

    Шунда Мусо назр аталган ернинг бутун манзарасини кўрди. Мамлакатнинг ҳар бир қисми ноаниқ, нотўғри туманликда эмас, йўқ, завқланган назарга атрофдаги манзара аниқ ва очиқ ҳашаматида ва гўзаллигида ошкор бўлди. Ваъда қилинган ер Исроилнинг муборак бўлган мероси сифатида унга очилди. У иккинчи Адан боғини кўрганидай бўлди. Тепага юксалган тоғларни Лубнон кедрлар қоплаган, зайтун дарахтларига ва узумзорга тўлган тепаликлар, кенг кўм-кўк увайдаларда ҳар турли гуллар, мева дарахтлари, тропик палмалари, буғдой ва арпанинг бепоён далалари; қуёшли увайдаларда чашмаларнинг ширин овози ва қушларнинг садоси; шу диёрда гўзал шаҳарлар ва ажойиб боғлар, серсув кўллар; тоғ этакларида саноқсиз сурувлар, ҳатто қоялар орасида асал арилар ўз ҳосилини йиғишарди. Илоҳий Руҳ ила илҳомланган Мусо худди шу ерни Исроилга тасвирлаб баён этганди: «Худованд иноятига сазовор қилур... коинотнинг азиз инъомларига, шудринг билан ва пастдаги қаръа инъомлари билан, қуёшнинг азиз самаралари билан... қадимги тоғларнинг энг ажойиб неъматлари билан... ернинг ва уни тўлғизадиган ҳамма азиз инъомлари билан» (Такр. Шар. 33, 13-16).УOП 528.2

    Мусонинг кўз олдидан ваҳийда ажойиб манзаралар ўтди: танланган халқи Канъонда истиқомат топади ва ҳар бир қавм ўз жойига эга бўлади. Назр аталган ерда жойлашганларидан кейин улар Худодан узоқлашадилар. Уларнинг кўп йилларга чўзилган чекинишнинг қайғули тарихини у кўриб турарди; уларнинг бошига тушган жазо Мусодан пинҳон қолмади. Исроилликлар гуноҳлари туфайли мажусийлар аро тарқалганларини, олдинги шон-шуҳратидан маҳрум бўлганларини у кўрарди; Исроилнинг вайрон бўлган шаҳарлари, бегона юртларда асирликда яшаган халқ унинг назарига очилди. У кўрди: яҳудийлар янада оталарининг ерига қайтадилар ва пировардида Рим империясининг ҳокимиятига бўйсунадилар.УOП 529.1

    Вақт оқимини қўздан кечирар экан, у Нажоткорнинг Биринчи келишини кўрди. Мана, Байтлаҳмда гўдакча Исо вужудга келди. Лак-лак самовий фаришталарнинг қувончли ҳамду саноларини, «Худога ҳурмату иззат, ердаги бандаларга тинчлигу марҳамат!” — деган сўзларни Мусо эшитди. Шарқдан мунажжимларни Исо ёнига йўналтирган юлдузни у кўрди, ва башоратли сўзларни эслади: «Ёқубдан юлдуз чиқмоқда ва Исроилдан ҳасса юксалмоқда» (Чўл. 24, 17). Ушбу эслаш унинг жонини ёрқин нур каби ёритди. Исонинг Насро шаҳарида камтар ҳаёти, Унинг севгига, азобга тўлган инсониятни озод қилиш хизмати Мусонинг назарига очилди. Ўз мағрурлигида Паврардигорига ишонмаган халқ Исони тарк этиши унга аён бўлди. Ажабланиб, у юртдошлариниг мақтанчоқли сўзларига қулоқ соларди. Қонунни амал қилишларини эълон этиб, улар ушбу Қонунни ташкил Қилганни тарк этдилар. Мана Йсо Зайтун тоғида, унинг тепасида туриб, кўз ёши билан У севикли шаҳари билан хайрлашарди. Халқнинг тамоман инкорэтиши Mycoгa аниқ очилди. Афсуски, ушбу халқ айнан равишда Осмоннинг иноитига ёр бўлган эди, ушбу халқ учун, унинг фаровонлиги учун у заҳмат чекди, Худога ёлворди ва қурбон келтирди, улар деб ҳатто ўз исмини ҳаёт китобидан ўчирилиб ташланишни сўради. У Исонинг даҳшатли сўзларини эшитди: «Мана, сизнинг уй-жойингиз ҳувиллаб қолади» (Мат. 23, 38), ва унинг юраги азобли дарддан сиқилди, кўзларидан аччиқ ёш тўкилди — бу ёш шунча азоб чеккан Илоҳий Ўғилга ҳамдардлик ёши эди.УOП 529.2

    У Нажоткорни Гетсемания деган боғда кўрди: боғда кечирган оғир соатларини, хоинликни, масҳара қилини- шини, мазаҳ қилиниб хочга михланишини. Мусо кўрди-ки, у саҳрода илонни кўтарганидай, Илоҳий Ўғил ҳам юксалди, зеро «Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмай, абадий ҳаётга эришсин» учун (Юҳ. 3, 15). Чексиз изтироб билан, ғазабланиб Мусо яҳудий халқининг ўз Халоскорига нисбатан муомаласига қараб турарди. Оталарига йўл кўрсатиб борган қудратли Фариштага нақадар иккиюзламалик ва нафратга тўлган муомала! У Масиҳнинг азобли дод-фарёдини эшитди: «Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг?» (Мк. 15, 34). Мусо Уни Юсуфнинг қояда ўйилган янги қабрида кўрди. Шунда зулмат бутун дунёни умидсиз қоплаган туюларди. Аммо у кўзини тикди ва Исони қабрдан ғолиб чиқаётганини, кейин эса фаришталар ила кузатилиб, Осмонга юксалганини кўрди. Исо билан асирликдан озод бўлиб тирилган кўпчиликни, осмонга чиққанларини ҳам кўрди. Уни қабул қилиш учун Осмондаги дарвозалар тантанали очилди ва сон- саноқсиз осмон истиқоматчилари ҳамду санолар. ила ўз Амирини қарши олдилар. Мусога ажойиб ваҳий берилди, у ўзи Нажоткорга ҳамроҳ бўлиб, фаришталар билан биргаликда абадийликнинг дарвозасини Унинг олдида очиб юборади. Мусо ушбу манзарага қараганида, унинг юзи самовий нурдан порлаб кетди. Шу пайт у қимматли тажриба орттирди: Илоҳий Ўғилнинг азоб-уқубатларига нисбатан нақадар муҳим, уники эса нақадар арзимас! Ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик билан солиштирганда, унинг ўткинчи қайғулари нақадар енгил ва арзимас кўринарди (2 Кор. 4, 17). Мусо кичкина даражада бўлса-да Масиҳнинг азобларига ҳиссаси қўшилганига севинарди.УOП 530.1

    Воқеалар бир-бир кетин манзараларда Мусога келажакни намоён қиларди. Дунёга Инжилни тарғиб қилаётган Исонинг шогирдларини у кўрди. «Башарий Исроил» Худонинг даъватига муносиб ўз балaнд тайинланишини амалда кўрсатмаган бўлса-да, яҳудийлар танланган ҳалқ сифатида ўзларининг имонсизлиги туфайли оламга нур бўлмай, Илоҳий марҳаматини тарк этиб, Унинг иноятларидан маҳрум бўлсалар-да, аммо Тангри Таоло Иброҳим уруғини тарк этмади. Исроил орқали У амал қилмоқчи бўлган ниятлари албатта бажо бўлади. Масиҳ орқали имон фарзандлари бўлган Иброҳим уруғидан деб албатта тан олинадилар, ва улар аҳд назрининг меросхўрлари бўладилар. Иброҳимга ўхшаб, улар Илоҳий Қонунни сақлайдилар, ва бутун дунёга Унинг Қонунининг буюклигини ва Ўғлининғ Инжилини эълон этадилар. Мусо кўрди: Исонинг издошлари Инжил нурини тарқатганлари натижасида «зулматда қолиб келган халқ улуғ зиён кўради ва ўлим соясига бурканган эл уфқлари ёришади» (Мат. 4, 16), ва кўпчилик мамлакатларда мажусийлар Унга пешвоз кўтариладилар,— Исроилнинг гуллаб-яшнаш ва кўпайиш манзараси Мусони қувонтирарди.УOП 531.1

    Бироқ умуман бошқа манзара унинг назарига очилди. Қандай қилиб шайтон яҳудийларни васвасага йўлиқтириши унга кўрсатилди. Илоҳий Қонунни сақлашга тайинланган яҳудий халқини у Масиҳни тарк этишга зўрлайди. Кейин Mycoгa Масиҳни тан олганлар кўрсатилди. Уларнинг ичида шайтонга берилиб адашганлар кам эмасди. Улар имонли бўлганларига ишонардилар, аммо шунинг билан бирга Илоҳий Қонунни инкор этишарди. Мусо руҳонийлар ва оқсоқолларнинг ақлсиз шовқин-суронини эшитди: «Уни хочга михлаб қўй! Уни хочга михлаб қўй!» Шунингдек эндигида Масиҳий тарғиботчи дейилганларнинг оғизларидан чиққан бақириғини у эшитди: «Қонунни ҳал қилгин!” Шанба куни сохта кўрсатмага алмаштирилиб, оёқ ости бўлганини Мусо кўрди. Кўрганидан ажабланди, ва унинг қалбини ваҳима босди. Масиҳ муқаддас тоғда эълон этган қонунини, Унга имон келтирганлар қандай қилиб шу қонунни тарк этаоладилар? Тангри Таолонинг Осмону ва ерда бўлган ҳокимиятининг пойдеворини, ушбу қонунни қандай қилиб Ундан қўрқадиганлар бекор қила оладилар? Фақат камдан камлари содиқ қолиб, Илоҳий Қонунни улуғлайдилар ва шарафлайдилар — шуни ҳам Мусо кўрди ва унинг қалби қувончга тўлди. У охирги буюк жангнинг шоҳиди бўлди: дунё Илоҳий Қонунга амал қилганларни қириб ташлашга интилади. У шундай вақтни ҳам кўрди, қачон-ки Худо ер аҳолисини бетавфиқлиги учун жазо қилишга қарор чиқаради, Ундан қўрққанлар эса паноҳ топиб, Унинг ғазаби кунида ҳимоя қилинадилар. Мусонинг кўзи ўнгида Тангри Таоло Унинг қонунига бўйсунганлар билан сулҳ аҳдини тузди, унинг қулоғида еру осмонни ларзага солган Илоҳий овоз янгpади. Буюк улуғворликда Масиҳнинг Иккинчи келишини у кўрди; шунда ўлган солиҳлар абадий ҳаёт учун тирилдилар, азизлар эса ўлим кўрмай ўзгардилар, ва ҳамма, Илоҳий шаҳарга қараб, қувончли ҳамду санолар билан кўтарилди.УOП 531.2

    Яна бир манзара унга кўрсатилди. Унинг олдида лаънатдан халос қилинган ер ёйиларди, назр аталган ердан ушбу диёр гўзалроқ кўринарди. Унда гуноҳ ва ўлимга энди жой йўқ эди. Нажот топган халқлар ушбу Гўзал Диёрда абадий макон топадилар. Тасвирлаб бўлмайдиган қувонч ила Мусо қўлга киритиш манзарасига қарар эди, бу манзара унинг бутун умид ва хоҳишларидан афзалроқ бўлиб очилди. Илоҳий Исроилнинг дорилфанодаги мусофирчилиги абадий тамом бўлди, ва у, ниҳоят, Гўзал Ватанига киради.УOП 532.1

    Ваҳий ўчди ва ўнгида у узокдаги Канъонни аниқ кўрди. Кейин, ҳориб-толган йўловчи каби у дам олиш учун ерга ётди. «Худованднинг қули Мусо, У айтгани бўйича, ўша ерда, Мўов ерида вафот этди. Худо уни Мўов ерида, Байт-Пеғўр қаршисидаги водийда дафн қилди. Ҳеч ким ҳатто бугунги кунгача ҳам унинг қабри қаердалигини билмайди» (Так. Шар. 34, 5—6). Aгap одамлар унинг дафн этилган жойини билганларида, уларнинг ичидан Мусонинг насиҳатларига эътибор бермаганларидан кўплари доҳийнинг ўлганидан сўнг унинг жасадига топинишарди. Ана шу хатардан Худо уларни сақлаб қолди, Мусо дафн этилган жой одамлардан яширилди. Илоҳий фаришталар Худованднинг содиқ қулининг жасадини ерга топширдилар ва ушбу танҳо қабрни ҳимоя қилдилар.УOП 532.2

    «Исроилда Мусо сингари, Худованд билан самимий алоқа қилган, Унинг билан юзма-юз сўзлашган пайғамбар чиқмади. Худо уни Миср ерига, Фиръавн ва ҳамма қуллари олдига, бутун мамлакат бўйлаб тенгсиз ғаройибот ва ажойиботлар кўрсатишга юборган эди. Мусо орқали Худованд Ўзининг чексиз қудратини намоён қилди, жамики Исроил кўзи олдида кўп буюк мўъжизалар яратди» (Такр. Шар. 34, 10-12).УOП 533.1

    Агарда Мусо Қадешда одамларга сув берганида, фақат Худога тегишли шуҳратни ўзига тегишли қилмай, шу ягона гуноҳ билан ўзини доғламаганида, у назр аталган ерга кирарди, кейин ўлим кўрмай, Осмонга олинарди. Аммо у узоқ вақт қабрда бўлмади. Масиҳнинг Ўзи Мусони дафн этган фаришталар билан биргаликда, уйқуда бўлган қулини ҳаётга қайтариш учун Осмондан тушди. Шайтон Мусони гуноҳ қилишига йўлиқтириб, уни ўз ўлим подшолигининг қули қилганидан хурсанд эди. Буюк алдоқчи Илоҳий ҳукмни эслади: «Сен ердан олингансан... тупроқдирсан ва тупроққа қайтарсан» (Ибт. 3, 19), деганини. У ўйлади-ки, қабрнинг ҳокимлиги тебранмас, қабрга кирганлар унинг асири ва ҳеч қачон унинг зулматли зиндонидан чиқмайдилар, деб ва шунинг билан шайтоннинг уларга ҳуқуқи борлигини.УOП 533.2

    Ўлганни ҳаётга қайтариш учун Масиҳ шу мақсадда биринчи марта ер юзига тушди. Ҳаёт Амири ва порлоқ фаришталар қабрга яқинлашдилар, шу пайт шайтонни хавотирланиш ҳислар қамраб олди. Ёвуз фаришталар билан бирга у ўз мулкини ҳимоя қилишга тайёрланди. Илоҳий қули унинг асири, деб у мағрурлигида мақтанганди. Ҳатто Мусо Илоҳий Қонунни бажара олмади, Азалдан Бўлганга тегишли шарафни у ўзига олди, шунинг билан Люцифер Осмондан маҳрум қилинган гуноҳни Мусо ҳам қилди, ва эндигида шу гуноҳи учун у шайтонга бўйсуниши лозим, деб шайтон эълон қилди. Олдин Илоҳий раҳбарликка тақдим этган айбловла- рини у такрорлади, ва унга нисбатан Худованд ноҳақ, деб шикоятларини ағдарди.УOП 533.3

    Масиҳ шайтон билан баҳсга киришмади. Шайтоннинг Осмондаги ёзиқлари оғир оқибатлар келтирди, у саноқсиз Осмон истиқоматчиларини ўлимга йўлиқтирди — Масиҳ шуларда уни айблай оларди. Адан боғида айтилган ёлғон сўзлар Одам Атони гуноҳга олиб келди ва бутун инсоният устига ўлим жазосини қўйди — Масиҳ шуни шайтонга эслата оларди. Айнан Люиифер Исроил исён кўтариши учун, уни васвасага солди, ва мақбул пайтни топиб, Мусони гуноҳ қилишга итарди, натижада доҳий ўлим ҳокимлигига тушди — Масиҳ шуларни ҳам эслата оларди. Аммо Масиҳ, бутунисида Отанинг обрўсига кўрсатиб фақат: «Раббим сенинг адабингни берсин» (Яҳ. 9), деди. Нажоткор чекинган билан баҳслашмади, аммо, Ўз қоидасига содиқ, У ҳаракат қила бошлади, душманни вайрон қилди ва ўлганларга ҳаёт берди. Шайтон Илоҳий Ўғилнинг олий ҳокимиятига қарши туришига кучсиз эканининг далили бўлди. Тирилтириш куч абадийланди. Шайтон қўлидан ўлжаси олинди, ўлган солиҳ яна ҳаётга қайтиб яшайди.УOП 534.1

    Гуноҳ қилган сабабли Мусо шайтон ҳокимлигига тушди. Жазосига яраша у ўлимнинг қонуний асири бўлди, аммо абадий ҳаётга тирилтирилди. Ушбу ҳуқуққа у азбаройи Халоскорга эга бўлди. Мусо олқишланиб қабрдан чикди, ва ўз Халоскори билан Илоҳий шаҳарга юксалди.УOП 534.2

    Шy пайтга қадар ҳали ҳеч қачон Масиҳ қурбонида очилган Илоҳий севги ва адолат, Худонинг Мусо билан муомаласидай, шунчалик ажойиб намоён бўлмаганди. Худо Мусони Канъонга кириш ҳуқуқидан маҳрум этди, ва шунинг билан эсдан чиқмайдиган дарс берди: Худовандга сўзсиз бўйсуниш керак, одамлар эса, фақат Тангри Таолога тегишли шон-шуҳратни, ўзларига тегишли қилиб олишга эҳтиёт бўлсинлар. Парвардигори Олам Мусонинг илтимосига биноан уни Исроил меросига киришига ижозат бермади, аммо У Ўз қулини унутмади ва қолдирмади. Самовий Худо Мусо бошдан кечирган азобларини тушунарди; узоқ йиллар мобайнида кураш ва етишмовчиликда ўтган Ўз қулининг садоқатли хизматида У ҳар бир ҳаракатни белгилади. Писга тепасидан Худованд Мусони дорилфано Канъонга эмас, ҳаддан салтанатли меросга сазовор қилди.УOП 534.3

    Қиёфа ўзгариш тоғида Мусо осмонга тириклай юксалган Илёс пайғамбар билан бўлди. Ота уларни Ўғлининг олдига ёруғлик ва шуҳрат элчилари сифатида юборди. Демак, Мусонинг кўп даврлар олдинайтган ибодати, ниҳоят рўёбга чиқди. У ўз халқига мерос сифатида берилган гўзал тоғда туриб, Исроилнинг бутун назрлари жамланган Зотга гувоҳ қилди. Осмон томонидан шунчалик шарафланган ушбу инcоннинг тарихида фоний назарга очилган энг охирги манзара ана шундайдир.УOП 535.1

    Мусо Масиҳнинг рамзи бўлди. У ўзи Исроилга айтганди: «Сенинг орангдан, мен каби, сенинг биродарларинг ичидан, Худованд, сенинг Худойинг Пайғамбарни тайинлайди,— Уни тингланглар» (Такр. Шар. 18, 15). Мусо Исроил халқини фоний Канъонга етаклаб олиб бора олиши учун, Худо уни азоб-уқубатлар ва муҳтожлик ўчоғида синашни лозим топган. Самовий Канъонга йўл олган Илоҳий Исроилни етаклаб бораётган Доҳийга, Ўз мақсадига етишиш учун, инсонга муносиб бўлган тайёргарлик кераги йўқдир, чунки у азоблар орқасида камолотга етишди, ва «Ўзи синовдан ўтиб азоб чеккани учун, синовдан ўтаётганларга Мадад бера олади» (Ибр. 2, 18). Бизнинг Халоскоримиз ҳеч қандай инсоний ожизлигини ва мукаммалсизликни намоён қилмаган бўлса- да, У ўлди ва шунинг билан назр аталган ерга кириш учун бизга ҳуқуқ берди.УOП 535.2

    «Мусо пайғамбар бутун Худо хонадонидан масъул содиқ хизматкор сифатида Худонинг келажакда айтадиган каломларига замин ҳозирлади, холос. Масиҳ эса Худо хонадонини Ўғил сифатида бошқаради. Aгap биз жасорати- мизни ва улуғ умидимизни охиригача маҳкам тутсак, биз Унинг хонадонимиздир» (Ибр. 3, 5,6).УOП 535.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents