Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    9-Боб - Асил Ҳафта

    Шанбага ўхшаб, ҳафта дунёнинг яратилишидан бошланади; шу кундан олиб бугунги кунимизга қадар у диний тарих орқали бизларга етиб келди. Биринчи ҳафтани Худованд Ўзи вақтнинг охиригача бутун келажак ҳафталар учун намуна сифатида чорлади. Ҳар ҳафта етти кундан иборат. Олти кун давомида Худованди Карим борлиқ мавжудотни яратиш ишлари билан банд эди, еттинчи кунда У ҳамма яратиш ишларидан тинди. Худо еттинчи кунни муборак ва муқаддас қилиб айирди ва уни инсонга дам олиш учун берди.УOП 99.1

    Синай тоғида берган қонунида Худованд ҳафтанинг бор бўлишини ва у барпо бўлган асосларини тасдиқлади. Кейин У амрида: «Шанба кунини муборак қилиш учун, уни эслаб тур»— деди. Олти кунда қандай иш қилиниши лозим ва еттинчи кунда нимани қилмаслиги даркор эканини тайинлаб, ҳафтани риоя қилиш кераклигининг сабабини белгилади ва Ўзини намуна қилиб келтирди: «Зеро олти кунда Худованд осмон ва ерни, денгизлар ва ичидагини яратди, еттинчи кун эса ишларидан тинди. Шунинг учун Худованд еттинчи кунни муборак ва муқаддас қилиб айирди» (Чиқ. 20, 8, 11). Ижодий кунларини биз сўзнинг асил мазмунида тушунганимизда, айтилган сабаб бизларни ҳақ эканлигида кўндиради ва юксалтиради. Ҳафтанинг ҳар олти куни меҳнат қилиш учун бсрилган, чунки бу вақт қисмларини Худованд Ўзининг ижоди учун ишлатган. Ижодкорнинг оромини эслаб, етинчи кунда одам меҳнат қилмаслиги лозим.УOП 99.2

    Лекин биринчи ҳафтанинг давомида бўлиб ўтган ҳодисалар кўп минглаб йиллар мобайида ривожландилар, деган тахмин нотўғри, ва тўртинчи амрнинг пойдеворига тўппа- тўғри бориб тегади. Шундай фикр туғилиши мумкин- Kи, Ижодкоримиз одамларга етти кунли ҳафтани риоя қилиш учун берганида, У чексиз вақт давомини эслатмоқчи бўлди демак. Бу фикр ўз негизида Унинг ижоди билан муомаласиинг асосига зид фикр. У шунчалик аниқ берган нарсада тушунмовчилик туғилади. Бу имонсизликнинг энг хатарли ва ҳийлагар шаклларидан; унинг ҳақиқий табиати шунчалик кўз бўямачиликки, Муқаддас Ёзувларга ишонганлардан кўплари шу фикрни инобатга оладилар ва бошқаларни ҳам ўргатадилар.УOП 99.3

    «Кўк Худованд каломи билан бунёд бўлган, барча осмон лашкари Унинг амри ила яратилган... Зеро У сўзлади,— худди айтганидай бўлди; У амр берди,—амри вожиб бўлди» (Заб. 32, 6—9). Узоқ даврлар мобайнида ер тартибсизликдан бориб- бориб ривожланди деган фикрни Муқаддас Китоб эътироф этмайди. Ҳар бир ижодий кун тўғрисида Муқаддас Ёзув дейди-ки, ҳар бир кунда кеч ҳам бўлган, эрта ҳам бўлган. Ҳар куннинг якунида Ижодкорнинг бажарган ишининг натижаси эълон қилинмоқда. Ва биринчи ҳафтанинг охирида: «Осмон билан ернинг яратилиш тарихи мана шудир»,— дейилган (Ибт 2,4). Ижодий кунлар ҳақиқий кунлардан ажралиб турмайди. Ҳар куннинг ўзида Худованд Ўз фаолиятининг янги қисмини юзага чиқарган.УOП 100.1

    Геологлар исботлайдилар-ки, топилган далиллар бўйича, Мусо пайғамбар Тавротда эълон қилган ернинг ёшига нисбатан, ернинг ёши беқиёс даражада каттароқ эмиш. Одамлар ва ҳайвонларнинг суяклари, топилган қурол асбоблари, тошга айланган дарахтлар ва бошқа нарсалар, бизга бутун белгили бўлганлардан айтарли каттароқ бўлиб, олимларни шундай хулосага келтирадилар-ки, дунё яратилишидан кўп вақт олдин ер юзида яшаган одамлар, замонавий инсон авлодидан жисмонан афзалроқ бўлганлар деб. Муқаддас Ёзувларга ишонган кўпгина имонлиларни шундай ҳулоса, ижодий кунлар узун бўлиб, вақти белгиланмаган деган фикрга мослаштиради.УOП 100.2

    Лекин Муқаддас Китобда эълон қилинганига геология фани ҳеч нарса қўша олмайди. Ҳар қандай кашфиётларга ожизлик ила ишонган одамлар, ер юзида қадимги даврлардан бошлаб, бўлиб ўтган ўзгаришлар тўғрисида, шу жумладан қадимги одамлар ва жониворларнинг жисмоний фазилатлари ёки дарахтларнинг катта-кичиклиги тўғрисида аниқ тасаввур этишга эга эмаслар. Ердан олинган қазилмалар, ҳозирги шароитга нисбатан, умуман бошқа шароитлар бўлганини кўрсатади. Фақат Илоҳий Калом шу ўтган шароитларнинг даврини тўғри ёрита олади. Илҳомлаган Калом, геология фани ҳеч қачон еча олмайдиганини Тўфон тарихида тушунтириб бермоқда. Нуҳ пайғамбар кунларида, ҳайвонлар ва дарахтлар ҳозиргидан катароқ эди, тўфон келуви билан улар ер остида қолди. Келажак авлодларга тарихни очиб бериш учун, яъни қадимги дунё сув тошқини билан нобуд қилинганини, улар eр бағрида сақланиб қолди. Худо шуни хоҳларди-ки, қадимги тарих инсониятга аён бўлганида, одамларнинг муқаддас тарихга имонлари мустаҳкам- ланишини. Лекин одамлар, ўзларини шарафлайдиган хуло- салар чиқариб адашдилар. Қадимги дунёнинг бандалари каби улар Илоҳий инъомларни нотўғри ишлатиб, уларни лаънатга айлантирдилар. Замонавий инсоният ҳам худди шу хатони қилмоқда.УOП 100.3

    Шайтоннинг ҳийлагар ҳаракатларидан бири — одамларни ишониб бўлмайдиган эртаклар ила қизиқтириш, зеро шундай йўл билан у аниқ берилган Илоҳий Қонунни нотўғри изоҳлаб беради, ва одамларда Худованднинг ҳокимиятига қарши исён кўтаришга хоҳиш туғдирмоқчи бўлади. Унинг қаҳр-ғазаби айнан тўртинчи амрга тушмоқда, чунки бу амр осмон ва ерни Яратувчи бўлган тирик Худога кўрсатади.УOП 101.1

    Битмас-тугамас ғайрати билан одамлар ижодни табиий жараёнларнинг натижаси, деб тушунтиришга интиладилар, ва шундай ақл-хулосалар Муқаддас Ёзувларнинг аниқ берилган исботларига қарши, ҳатто Ёзувларни ўқиган имонлилар томонидан ҳам қабул қилинади. Кўплар Муқаддас Ёзувларда келтирилган башоратларни синчиклаб текширмайдилар, айнан Даниёрпайғамбарнинг ва «Ваҳий» китобида берилган башоратларни. Улар ўзини оқлаб, бу китобларни тушуниб бўлмайди, дейдилар, лекин ўзлари Мусо пайғамбарнинг Таврот Китобига зид бўлган геологларнинг тахминларини тезда қабул қиладилар. Худованд бизга аниқ қилиб очиб берганини шунчалик тушунишга қийин бўлса, У очиб бермаганининг тўғрисида тахминларни қабул қилиш қандай бемаънилик!УOП 101.2

    «Сир сақланган бизнинг Худойи Худовандимизга тегишли, очиғи эса то абад бизга ва бизнинг ўғиллари- мизгадир» (Так. Шар. 29,29). Ижодий иш қандай йўл билан бажарилганини Худо инсонларга очиб бермади. Инсоний фанлар Парвардигори Оламнинг сирларига ўтолмайди. Унинг ижодий юксаклигини, Унинг ибтидоси каби ақл бовар қила олмайди.УOП 102.1

    Ижтимоий фанлар тараққиётида ва санъат соҳасида донғи чиқиш учун, Худованд Ўз нурини айтмас даражада сочди, лекин, агарда олимлар шу соҳаларни фақат инсоний нуқтаи назаридан текширсалар, улар албатта нотўғри хулоса чиқарадилар. Худо Каломида бизларга очилганидан ташқари биз ҳар қандай тахминлар қуришимиз мумкин, лекин бир шарти бор: агар бизнинг назаримиз Муқаддас Ёзувлардаги далилларга зид бўлмаса, Каломни қолдириб, ижодий ишни илмий нуқтаи назаридан тушунтирмоқчи бўлганлар, харита ва компассиз танимаган уммоннинг бепоён сувларида сузгандек бўладилар. Буюк олимлар, агар ўз илмий тадқиқотларида Худонинг Каломини ишлатмасалар, улар, илм ва Илоҳий Ваҳий билан алоқа тузмоқчи бўлганда, берк кўчага кириб қоладилар. Ижодкорнинг Ўзи ва Унинг фаолияти уларнинг онгига етиб бормаслиги сабабли, ва табиий қонунларнинг нуқтаи назаридан тушунтирилишига берилмаслигидан, олимлар Ёзувларда баён этилган тарихни афсона деб, оддийгина тарк этадилар. Қадимги ва Янги Аҳдларда шубҳа қилганлар, янада узоқлашиб, Худонинг борига шубҳалана бошлайдилар, ва шундай қилиб лангарни йўқотиб, ишончсизлик қоясига урилиб нобуд бўлмагунча, тўлқинларда юрадилар.УOП 102.2

    Шундай одамлар имоннинг оддийлигини йўқотадилар. Худонинг Муқаддас Каломининг Илоҳий нуфузига қатъий даражада ишонмоқ лозимдир. Худонинг Каломини одамларнинг илмий назари билан текшириб бўлмайди. Инсоний билим — умидсиз йўлдош. Каломни хато топиш учун ўқзийдиганлар, балки илм соҳасида ёки Худонинг сўзида билимлари етишмаслиги сабабли, илм ва Калом бир бирига зид, деб даъво қиларлар. Лекин тўғри тушунганда, уларнинг орасида баркамол ҳамоҳанглик борй очиқ кўринади. Мусо пайғамбар Илоҳий Руҳдан илҳомланиб ёзган ва ҳақиқий геология назарияси унинг ёзмаларига зид бўлган каш- фиётларни ҳеч қачон тасдиқ этмаган. Ҳар қандай ҳақиқат, табиатдами ёки Худонинг Каломидами, ўз ўзича кўрсат- маларида қонунийдир.УOП 102.3

    Муқаддас Ёзувларда шунчалик мураккаб мавзуларга эътибор берилган-ки, энг белгили олимлар ҳам тушуниб етиб, жавоб беролмайдилар. Каломнинг ҳақиқатлари устидан мулоҳаза юритганимизда, биз шуни англаймизки, ҳатто ҳар кунги ҳаётимизнинг оддий ҳодисаларида биз ҳеч қачон фаҳмлаб бўлмайдиган нарсалар кўплигини.УOП 103.1

    Шунга қарамай, олимлар Илоҳий ҳикматига, Унинг яратганига ёки ярата олганига етишишларига ишонадилар. Парвардигор Ўз қонунлари билан чекланган, деган ғоя жуда кенг тарқалган. Одамлар Худо борини ёки инкор этишади, ёки қайсарлик билан Уни билишда тонишади, ёки ҳамма нарсани тушунтириб беришга тайёр турадилар, ҳатто Муқаддас Руҳнинг инсон қалбига бўлган таъсирини. Уларда Худонинг исми шарафига на эҳтиром дегани йўқ, на Унинг кучидан қўрқув деган нарса йўқдир. Улар табиатдан зиёд бўлган нарсаларга ишонмайдилар, Илоҳий Қонунларни, ҳатто Худонинг иродасини бажарадиган ўзларида намоён бўлган кучни тушунмайдилар. «Табиат қонунлари» деган тушунчага жисмоний дунёни бошқараётган, одамлар ўз онглари билан очган қонунлар кўзда тутилади. Лекин инсон билими нақадар чекланган, ва Ижодкорнинг фаолияти нақадар чексиз, У фоний бандаларнинг фаҳмлаши ва тушунчаларидан ташқари Ўз қонунлари билан розиликда ижодий фаолиятини бажо келтиради!УOП 103.2

    Кўпларнинг таълимотига муносиб, материя ҳаёт кучига эга, бу асло ўзгармайдиган унга мос хусусият, ўз қуввати билан у ҳаракат қилмоқда, табиатнинг бутун ҳодисалари эса ўзгармайдиган қонунлар асосида бошқарилади ва бўйеунади, уларнинг устидан эса Худонинг Ўзи ҳукдор бўла олмайди. Бу — соҳта илм, ва бундай таълимот Илоҳий Калом ила тасдиқланмайди. Табиат — Ижодкорнинг ҳизматкоридир. Худованд Ўз. қонунларини ўзгартмайди ва улардан бошқа ҳаракат қилмайди, лекин уларни асбоб сифатида ишлатади. Табиат доимо ҳаракат қиладиган онгли кучлар тўғрисида гувоҳлайди. Бу кучлар унинг қонунларида ва улар орқали намоён бўлади. Табиатда толмай Падар ва Ўғил доимо ҳаракат қиладилар. «Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, мен Ҳам Ўз ишимни қиляпман”,— дейди Исо Масиҳ (Юҳ. 5,17).УOП 103.3

    Неҳемия ёзган санода: «Сен, Худованди, ягонасан, Сен осмонни, осмонлар осмонини ва бутун қўшинларини, ерни ва унда борлиқни вужудга келтирдинг... ва Сендан ҳар нарсанинг бор бўлиши”,— дейилган (Неҳ. 9,6). Бизнинг ерга эса келсак, Худонинг ижодий фаолияти тамомланди. Зеро, «Худо такдир этган ҳамма ишлар дунё яратилганданоқ тамом бўлиб турибди» (Ибр. 4,3). Лекин бутун ижоди устидан раҳбарлигида Унинг кучи намоён бўлмоқда. Бир марта ҳаракатга келтирилган механизмнинг қайд қилмасидан ишлаши унда бор бўлган кучидан эмас, ва бутун жониворнинг пульси шу сабабли урмайди; лекин ҳар бир олган нафас, ҳар бир юрак тепиши Парвардигори Оламнинг чексиз, ҳар томондан бизни қуршаб олган ғамхўрлиги тўғрисида гувоҳлайди, «зотан, биз У орқали яшаймиз, ҳаракат қиламиз, бормиз» (Ҳав. 17, 28). Ернинг ўзида бўлган қуввати туфайли, у ҳар йил жонзотларни туғади ва қуёш атрофида айланади, деган мулоҳаза умуман нотўғри. Оламда сайёраларнинг ҳаркатида Худованднинг қўли раҳбарлик қилмоқда: «Бутун қўшинларни Ким санаб чиқаради? У ҳаммасига ном берган, Унинг юксаклиги ва буюк кучининг кўплигидан, Унда ҳеч нарса нобуд бўлмайди» (Иш. 40,26). Унинг кучининг шарофати билан ўсимликлар кўкаради, япроқлар ёзилади, гуллар яшнайди... У «тоғларда эса гиёҳ ўстиради», ва Унинг шарофати билан увайдалар мўл ҳосил беради. Ўрмондаги бутун ҳайвонларга ўз вақтида овқатини беради, ва ҳар бир жонивор, энг кичкина ҳашаротдан бошлаб то инсонгача, кун сайин Унинг кўзини узмайдиган ғамҳўрлигига боғлиқдир. Довуд алайҳиссаломнинг сўзлари қандай афзал: «Уларнинг ҳаммаси Сенга кўз тикар, вақтида овқатимизни берсин дея умид қилар... қўлингни очганингда, неъматингга тўярлар» (Заб. 103, 27,28). Унинг Каломи табиат кучларини ҳаракатга келтирар; «У осмонга булут тортар, ерга ёмғир юборар. «У жун каби қор ёғдирар, кул сингари қиров сочар. У парча-парча қилиб муз ёғдирар, қаҳратон аёзига ким тоб бера олар?” (Заб. 147, 5.6). «Унинг овози бўйича осмонда сувлар шовлар, булутни эса ернинг четигача ёздирар, ёмғир аро чақмоқ чақар ва Ўз омборларидан шамол чиқарар» (Иср. 10,13).УOП 104.1

    Худованд — бутун нарсанинг пойдеворидир. Ҳар қандай ҳақиқий фан Унинг ижодий фаолияти билан ризоликда; ҳар қандай ҳақиқий билим Унинг ҳокимиятининг қонунларига итоат қилдиради. Фан бизнинг назаримизга янги ажибларни очади, у осмон кенгликларига ўтади, янги чуқурликларни текширади, лекин Илоҳий ваҳийларига зид бўлган ҳеч нарсани топмайди. Худога нисбатан ёлғон мулоҳазаларни қувватлаш мақсадида жаҳолат илмий исботларга йўналиши мумкин, лекин табиат китоби ва Худонинг Каломи бир бирларига нур сочадилар. Шу шоҳидлар бор бўлиши туфайли, биз Нажоткоримизни Ҳурмат қилишга ва Унинг Каломига фаҳмлаб ишонишга ўргана оламиз.УOП 105.1

    Ҳеч бир чекланган инсон ақл-заковати чексиз Бўлганнинг донолигини ва фаолиятини, юксаклигини ва ибтидосини фаҳмлаб ета олмайди. Муқаддас Илоҳий хизматкори Айюб пайғамбар шундай ёзган: «Сен текшириб Худони топа оласанми? Сарвари Коинотнинг камолини тушуна оласанми? У осмондан баландроқ,— нимаики қила оларсан? дўзахдан теранроқ,— нимаики била оларсан? Унинг ўлчови ердан узунроқ ва денгиздан кенгрокдир» (Айюб 11, 7—9). Энг олий ҳикматлилар Худони тушуниб етолмайдилар. Инсонлар текширурлар, янги кашфиётларга эришурлар, шунда ҳам етиб Бўлмайдиганнинг бепоёнлиги қолаверади.УOП 105.2

    Ижодий ишлар Худонинг улуғворлиги ва юксаклиги тўғрисида шоҳидлик қилмоқда. «Осмон Тангри улуғворлигини эълон этар, фалак Унинг яратганларини баён этар» (Заб. 18,2). Ким-ки ўз фаолиятида Худонинг Каломини ишлатса aгap, фан орқали Худони тушуниш учун воситага эга бўлур. «Зеро Унинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти, Ўз ижод маҳсулию борлиқни яратганидан англашилади ва очиқ кўриниб туради”... (Рим 1,20).УOП 106.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents