Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    48-Боб - Канъон Ерини Бўлиш

    («Набu Ясу» Китобининг 10,40-43; 11 ва 14-22-бобларида асосланган)

    Байт-Ҳўрўн устидан ғалаба қозонилганидан кейин тезда бутун Канъон қўлга киритилди. «Ва Ясу бутун тоғлик ерни ва бутун қиёмлий ерни ва пастлик жойларни мағлуб қилди... Ва ушбу ҳамма подшоҳларини ва уларнинг ерларини Ясу бир заҳоти қўлига олди; зеро Худованд, Исроилнинг Парвардигори Исроил учун курашди. Кейин Ясу ва ҳамма исроилликлар Галгалга манзилларига қайтдилар» (Наб. Яс. 10,40-43).УOП 567.1

    Шимолий Фаластинда истиқомат топган канъонийлар қабилалари, Исроил лашкарларининг ҳаракатидан кўрқиб, ўзаро иттифоқтузишди. Уни Ҳўсор подшоҳи Ёбин бошқарди. У Мерўм кўлидан ғарбдаги ерларга эга эди. «Ва улар қарши чиқдилар ва бутун қорачириқ улар билан». Душман кучи, олдин исроилликлар учрашиб урушганларидан кўп мартаба ортиқ эди, «кўпсаноқли халқ, кўпчйлиги билан денгиз соҳилидаги қумга тенг эди. Отлари ва аравалари ҳаддан кўп эди. Ва ушбу подшоҳлар йиғилиб, Мерўм сувлари олдида келиб манзил қурдилар, токи Исроил билан курашмоқ учун”. Аммо Ясу янада Худованддан далда берадиган сўзлар эшитди: «улардан қўрқма; зероки эртага, ушбу пайтда, Мен Исроил ўғилларига уларни тор-мор қилгани учун олиб бераман».УOП 567.2

    Мерўм ёнида Ясу иттифоқдошларнинг манзилига ҳужум қилди ва тамоман уларни вайрон қилди. «Худованд уларни исроилликлар қўлига берди, ва улар мағлуб бўлдилар... ва на бир тирик жон қолмади». Душманнинг отлиқ қўшинлари аравалари билан — канъонийлар ифтихори ва шуҳрати Исроилга тегишли бўлмас эди. Илоҳий буйруққа биноан араваларни ёқиб ташладилар, отларнинг эса сингирларини кесдилар ва, шундай қилиб, бу ҳарбий ўлжалар ҳарбий мақсад учун ярамас бўлишди. Исроилликлар oт ва араваларга ишонмай, балки «Худойи Худовандо исмига» таянмоқлари керак эди.УOП 567.3

    Бир бири кетидан шаҳарлар мағлубият бўлди, итти- фоқдошларнинг бош шаҳри Ҳўсор эса бутунлай ёндирилиб ташланди. Ясу Канъонни қўлга киритмагунча, бу уриш бир неча йил давом этди. «Ва ер урушдан тинди”.УOП 568.1

    Канъонийлар қаршилигини синдириб бўлсада, улар бутунлай ҳали тобе қилинмадилар. Ғарбда филистийлар денгиз соҳили бўйлаб унумдор ерларга ҳали эга эдилар, шимолий томонда сидонлийлар яшарди, уларнинг қўлида шунингдек Лубнон эди. Миср томон жанубда ҳам Исроилнинг душманлари истиқомат топганди.УOП 568.2

    Аммо Ясу урушни тўхтатишга мажбур бўлди. Буюк доҳий Исроил устидан раҳбарлик қилган салтанат ҳассасини йиғиштириб қўйиш олдидан бошқа тайинланган ишни бажариши кутиларди. Бутун ер қўлга киритилганми, йўқми қавмлар аро бўлиниб берилиши лозим эди. Келажакда ҳар бир қавм унга ажратиб берилган насибани тўла ўзига қаратиб олишга мажбур эди. Aгap исроилликлар ҳаётлари билан Худога садоқатини намоён қилганларида, У душманларни ҳайдаб чиқарар эди — Унинг аҳдига улар содиқ қолганла- рида, ваъдага муносиб уларга янада катта насиба аталарди.УOП 568.3

    Ерни бўлиб бериш Ясуга, олий руҳоний Илъазарга ва қавм бошлиқларига буюрилди. Ҳар бир қавмнинг истиқомат топиш ери қурьа ташлаб ҳал қилинарди. Забт этишдан сўнг қавмларга алоҳида ўтадиган ерларнинг чегараларини Мусо ўзи белгилаганди; шу пайт бўлишда иштирок этувчи бўлиб ҳар бир қавм устидан амир тайинланган эди. Левий қавмига тақсимлаш тарқалмасди, чунки ушбу қавм маъбадда хизмат қилиш учун бағишланган эди, аммо мамлакатнинг ҳар қандай жойларида левийлар учун, уларнинг мерос қисми сифатида қирқ саккиз шаҳар ажратилиб берилди.УOП 568.4

    Ернинг бўлиниши бошланмагунча Колиб қавм бошлиқлари билан кузатилиб, алоҳида илтимос ила келди. Ясудан бошқа Исроилда Колиб энг қариялардан бири эди. Колиб ва Наби Ясу айғоқчилар орасида назр аталган ер тўғрисида ёлғиз бўлиб яхши хабар келтиргандилар, улар халқни Худо шаънига шу epгa боришга ишонтирган эдилар. Содиқ қолганлари учун уларга ер инъом сифатида берилишга ваъда қилинганди, ва Колиб ушбу ваъдани Ясуга эслатди. «Сенинг оёғинг ўтиб борган ер, сенга ва сенинг фарзандла- рингга то абад насиба бўлур, зеро сен тўппа-тўғри Худовандга йўналдинг”. Шу асосда Колиб ўзига эгаликка Ҳебрўн тоғини талаб қилди. Канъон мамлакатидаги Қирят-Арба (яъни Ҳебрўн) шаҳрида узоқ йиллар давомида Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб яшадилар, ўша ерда Махпела ғорида улар дафн этилганлар. Ҳебрўнда Эноқ, энг баланд ва қудратли одам истиқомат топганди, унинг қиёфаси айғоқчиларни даҳшатга солиб, бутун Исроилни мардонаворликдан маҳрум қилган эди. Колиб Илоҳий кучга ишониб, худди шу ерни бошқа ерлар аро ўзига мерос сифатида танлади.УOП 568.5

    «Бинобарин, Худованд Ўзи айтганидай, мени эсон-омон сақлади; Худованд ушбу сўзни Мусога айтган вақтдан қирқ беш йил ўтди... энди эса мен саксон беш ёшга кирдим. Аммо олдингидай, Мусо мени айғоқчи қилиб юборган пайтдаги- дай, мен бақувватман; ўтган ўша даврларда кучим бўлгани- дай, ҳозирам урушиш учун, чиқиш ва кириш учун кучим етарли. Демак, ўтган кунларда Худованд ваъда қилган ушбу тоғни менга бергил; зеро сен у ерда Эноқ ўғиллари яшага- нини, уларнинг шаҳарлари катта ва мустаҳкамланган экани- ни ўша кунда эшитган эдинг-ку; балки Худованд менинг билан бўлар ва мен, Худованд айтганидай, уларни ҳайдаб чиқара оларман». Колибнинг илтимоси Яҳуда қавми томо- нидан қўлланди. Колиб Яҳуда қавмидан ерни бўлишга танланганлардан бири эди. У ўз мақсадига эришганида ваколати билан фойдаланди, деган шубҳа туғдирадиган сўзлар ўрин топмаслиги учун у Яҳуда қавмидан одамларни ўзи билан олиб келди.УOП 569.1

    Унинг илтимоси дарҳол бажарилди. Ўша каттакон қалъани қўлга оладиган бошқа ишончли инсон топилмади. «Ясу Колибни дуо қилди... ва Худованд буйруғига, Исроил Худосининг буйруғига муносиб у тўғридан-тўғри итоат қилгани учун, унга насибани атади”. Колибнинг имони тебранмади; кўп йиллар олдин унинг гувоҳномаси бошқа айғоқчиларнинг ёлғон кўрсатмасига зид бўлганди. Худованд Ўз халқига Канъонни мерос қилиб беришига у ишонарди. Колиб ўз халқи билан биргаликда саҳродаги мусофир ҳаётнинг қийинчиликларини кечирди ва, шундай қилиб, ҳамма кўнгилсизликларда ва айбнинг юкини кўтаришга кўмаклашди, аммо нола қилмади; Худонинг меҳрибонлиги туфайли тирик қолгани учун Уни олқишлади, унинг биродарлари эса саҳрода ўлдилар. Саҳрода мусофирчилик ҳаёт кечирганида, халқ бошига тушган етишмовчилик, хавф ва бало-қазолар ичида, Канъондаги бўлган уруш йиллари мобайнида Худованд уни сақлади, ҳозир эса, саксондан ошган пайтида, у ўзини жуда бақувват ҳис қиларди. У ўзига умуман қўлга киритилган ерни сўрамай, аммо айғоқчилар қўлга киритиш учун имконият йўқ, деган ерни ўзига сўраб олди. Исроил имонини тебратган каттакон одамларнинг кучига қарамай, фақат Илоҳий ёрдамига таяниб, у ушбу қальани эгалламоқчи бўлди. Колибда шу хоҳиш туғулганида, у шуҳрат қозонишни кўзида тутмади. Жасур, довюракли қари аскар ўз халқига намуна қолдирмоқчи бўлди. Оталари епгиб бўлмайди, Деб санаган ерларни, у эгаллаш учун ҳамма қавмларда интилиш уйғотди ва Худони улуғлади.УOП 569.2

    Колиб қирқ йил орзу қилган меросга етишди, ва Худо унинг билан эканига ишониб, келган еридан Эноқнинг уч ўғилини ҳайдаб чиқарди. Ўзи ва хонадони учун меросни қўлга киритганидан кейин унинг ҳаракати сусаймади; етишганига афзалланмай у жойида қотиб қолмади, аммо Худонинг шаънига ва одамлар неъматлари учун келажакдаги ғалаба- ларга дадил турди.УOП 570.1

    Қўрқоқ ва ўжарлар саҳрода ҳалок бўлдилар, аммо ҳақиқий далиллар келтирганлар Эшкўл узумидан едилар. Ҳар бири имони туфа йли натижага эришди. Имони сустларнинг хавфи ва шубҳaси исботланди. Илоҳий назрга эътибор бермай, улар Кaнъонни мерос этиб бўлмайди, деб эълон қилдилар, ва унга эга бўла олмадилар. Аммо Худога ишониб, қийинчиликлардан қўрқмаганлар Жаббор Ёрдамчининг кучига ишониб, Гўзал Диёрга кирдилар. Имони туфайли қадимги қаҳрамонлар «подшоликларни тўнтардилар... қилич тиғидан қочиб қутулдилар, ҳолдан тойган бўлиб қувватга кирдилар, жангда матонат кўрсатдилар, бегона қўшинларни енгиб даф қилдилар» (Ибр. 11,33.34). «Мана шу бизнинг имонимиз дунё устидан ғолиб чиқди» (7 Юҳ. 5,4).УOП 570.2

    Ер бўлиниш тўғрисида яна бир талаб овоз берди, аммо у Колиб илтимосидан нақадар фарқланарди! У Юсуф фарзандлари, Эфраим қавми ва Манашенинг ярим қавми томонидан таклиф қилинди. Ўз кўпчилигига эътибор бериб, бу қавмлар ўзларига улушнинг икки баравар қисмини талаб қилишарди. Қуръа бўйича уларга жуда бой унумдор ер берилди, шу жумлада Шарон увайдаси, аммо увайданинг кўпгина бош шаҳарлари ҳалигача канъонийлар қўлида эди; забт этишнинг қийинчилигидан ва хавфидан қочиб, юқоридан келтирилган қавмлар қўлга киритилган ерлардан қўшимча қисм талаб қилдилар. Эфраим қавми энг кўпчиликлардан эди, Наби Ясу шу қавмга тегишли эди, ва табиий-ки, унинг аъзолари ўзларини айнан ҳуқуқларга эга деб санашарди. «Нима учун сен менга фақат битта қуръа ва бир жой бердинг, — дейишарди улар, — мен кўпчиликманку?» Аммо ҳаққоний доҳий ўз фаолиятида тебранмасди.УOП 571.1

    Унинг жавоби шундай бўлди: «Агар сен кўпчилик экансан, ўрмонларга боргин, Периззийлар ва Рафоийлар ерида ўзинга жой тозалагин, Эфраим тоғи сенга тор бўлса».УOП 571.2

    Уларнинг жавоби имкониятларининг ҳақиқий сабабини аён этди. Канъонийларни ҳайдаб чиқариш учун уларнинг на имони, на жасуроти йўқ эди. «Тоғ бизда қолмайди, — дедилар улар, — чунки увайдада яшайдиган канъонийларнинг ҳаммасида темир араболари бор».УOП 571.3

    Исроил Парвардигорининг қудрати Унинг халқи енгилмаслигининг гарови эди, ва агарда эфраимликлар Колиб каби имонли ва жасур бўлганларида, ҳеч қандай душман уларга қарши тураолмас эди. Уларнинг қийинчиликлар ва хавфдан қочиш хоҳиши Ясу томонидан қатъий жавобга қоқилди: «Сен кўпчиликсан ва кучинг ҳам буюк... — деди у, — канъонийлар кучли бўлсаларда, уларнинг темир аробалари бўлса-да, сен уларни ҳайдаб чиқарасан”. Шундай қилиб улар келтирган далиллар ўзларига қарши чикди. Кўпчилик бўлганлари туфайли (ўзлари эълон этдилар), улар биродарлари каби бемалол ўз ўзларига йўл оча олишарди. Худонинг ёрдами туфайли уларга темир аробалардан қўрқиш ҳожати йўқ эди.УOП 571.4

    Шу вақтгача халқнинг истиқомат топган жойи ва Чодир Галгалда эди. Энди эса Чодирни мутассил жойга, яъни Эфраим улушидаги кичкина Шилў шаҳрига кўчириш керак эди. Бу шаҳар мамлакатнинг марказидан узоқлашмаган сабабли, ҳамма қавмларга келиб кетишга қулай бўлди. Ушбу мамлакатнинг қисми қўлга олинган эди ва ҳеч ким топинишга келганларни ташвишлантирмасди. «Исроил ўғилларининг бутун жамияти Шилўда йиғилди ва шу жойда мажлис Чодирини қўйдилар”. (Наб. Яс. 18,1). Манзилда қолган қавмлар, Чодир Галгалдан олинганидан, унинг кетидан бориб, Шилў атрофида жойлашдилар. Ўз улушига етишма- гунча, улар шу жойда қолавердилар.УOП 572.1

    Муқаддас Сандиқ Шилўда уч юз йилгача қолаверди, кейинчалик олий руҳоний Алининг хонадони қонунсиэликка йўлиққанида Сандиқ филистийлар қўлига тушди, шаҳар эса яксон қилинди. Шундан кейин Сандиқ ҳеч қачон ушбу epгa қайтмади. Кейинчалик диний хизмат Қуддусга кўчирилди ва Шилў ўз мазмунини йўқотди. Фақат вайроналик олдинги бўлган шаҳарни эслатарди. Кўп даврлар ўтгач Шилўнинг тақдири Қуддус учун огоҳлантириш бўлди: «Менинг жойим бўлган Шилў шаҳрига боринглар, — деди Худованд Еремия пайғамбар орқали, — Мен илгари одамзод ичра бўлишим учун тайинланган жойимни бориб кўринглар, Мен халқим, Исроил устидан, унинг бетавфиқлиги учун қилганимни... Сиз умид боғлаган, Менинг исмим ила аталган ушбу уйнинг тақдири худди шундай бўлар; Мен Шилўга нисбатан қандай иш тутган бўлсам, сизнинг оталарингизга берган жойга худди шундай муомала кўрсатурман» (Ер. 7,12.14).УOП 572.2

    «Ер чегаралаpига муносиб бўлиниб битилганидан сўнг» ва ҳамма қавмлар ўз улушига эга бўлганларидан кейин, Ясу ўз талабини келтирди. Колибга берилганидай, улуш тўғрисида алоҳида ваъда олган эди. Аммо у кенг ерларни сўрамай, фақат бир шаҳарни илтимос қилди. «Унга сўраган шаҳар берилди... ва у шаҳар қуриб, унда яшади”. Шаҳарнинг номи — Тимнат Саройи — қўлга киритганнинг олиҳиммат табиатини ва тамагирсиз хатти-ҳаракатини кўрсатмоқда, чунки у ўлжа олишга биринчи бўлиб ўз ҳуқуқини келтирмай, охиригача, жамоатнинг энг ювош аъзоси ўз улушини олмагунча, шахсий манфаатини четга қўйиб турди.УOП 572.3

    Иордан дарёсининг икки томонида левийлар учун ажратилган олти шаҳар бошпана-шаҳарлари номини олди, уларда одам ўлдирган қасд олинишдан паноҳ топа оларди. Шу шаҳарларнинг мақсади тўғрисида Мусо кўрсатма берган эди: «Одамни қасддан ўлдирмаган қотил ўтга қоча олсин. Қотил жамиятнинг ҳукмидан ўтмагунча, қасд оладиган уни ўлдирмасин учун сизларда ушбу шаҳарлар бошпана бўлур» (Чўл. 35,11.12). Бу меҳрибон чора керакли эди, чунки, қадимги қасд олиш одат бўйича ўлдирилганнинг қариндо- шлари ёки унинг вориси томонидан қотилдан қасд олишлари лозим эди. Жиноят қилингани аниқ бўлганида маҳкамада ҳукм чиқариш кераксиз бўлиб қоларди. Қасд олувчи жиноятчини қувлаб, етган жойида ўлдира оларди. Шу вақтларда Худованд ушбу одатни бекор қилмади, аммо тўсатдан ўйламай қилган қотилликка огоҳлантириш чора- ларни назарига олди.УOП 573.1

    Бошпана-шаҳарлар шундай жойлашган эди-ки, ҳар қайси тарафдан ярим кун йўл ўтиб, етиб борса бўларди. Уларга олиб борадиган йўлларда тартиб ўрнатилган бўлиши керак эди. Шаҳарга етиб боргунча йўлнинг бутун масофасида устунлар қўйилиб, уларга оддий ва аниқ тилда кўрсатма ўрнаштирилар эди. Унда «Бошпана» ёзилганди, токи қочқон вақтини йўқотмай, осон йўлни топиши учун. Ҳар қандай инсон, яҳудийми, ажнабийми, ёки вақтинча яшайдиган шу ҳуқуқдан фойдалана оларди. Шундай эҳтиётлик чораларда айбсиз дарҳол қасд олишдан бўшарди, ҳақиқий айбдор эса, унга муносиб бўлган жазодан қочиб кутилмас эди. Қочқоннинг иши бошлиқлар томонидан холисона қараб чиқиларди, ва фақат унинг айбсизлиги ёки ўйламай қилиб қўйган жинояти аниқланганида, унга бошпана-шаҳарда ҳимоя бериларди. Айбдорни эса қасд олувчининг қўлига топшириш кутилар эди. Шаҳарда қолиш ҳуқуқига етишганлар фақат унинг чегарасида бўлганларида ҳимоя қилинарди. Aгap ким шаҳардан чиқиб, унга қасд олувчи тажовуз қилса, шунда у Илоҳий раҳм-шафқатига менсимагани учун ўз ҳаётини йўқотарди. Олий руҳоний ўлгандан кейин шаҳарда паноҳ топган ҳамма ўз уйига қайта оларди.УOП 573.2

    Маҳкамада қотилликда айбдорни ягона гувоҳнинг кўрсатмалари асосида, ҳатто баҳссиз кўринганида ҳам, ҳукм чиқарилмас эди. Илоҳий буйруғига муносиб: «Aгap ким одам ўлдирса, уни гувоҳ сўзлари бўйича ўлдириш керак; аммо ўлимга ҳукм чиқариш учун бир гувоҳ етарли эмас» (Чўл. 35,30). Бу буйруқни Масиҳ Исроилга Мусо орқали топширди, ва кейинчалик, ер юзига келиб, Ўз шогирдаларини гуноҳ қилганлар билан муомалага ўргатганида, Буюк Устоз яна такрорлаб, бир одамнинг гувоҳномаси, oқлаш ёки айбдор қилиш учун, етарли эмас деди. Бир одамнинг нуқтаи назари ёки дунёқараши баҳсли саволларни ечишга ҳуқуқи йўқдир. Шундай ўхшаш ишларда икки ёки уч гувоҳ керак, токи улар биргаликда масъулиятни олсинлар учун, «токи айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин» (Мат. 18,16). УOП 574.1

    Агар айбдор ўлим жазосига муносиб топилса, ҳеч қандай харажат уни қутқара олмас эди. «Ким одам қонини тўкса, унинг қони одам қўли билан тўкилур. Зеро одам Худо суратида яратилгандур» (Ибт. 9,6). «Ва ўлимда айбдор бўлгандан, унинг жони учун тўлов олманглар, аммо уни ўлимга топшириш лозим» (Чўл. 35,31). «Менинг қурбонго- ҳимда уни ўлимга олгин, — дейди Илоҳий буйруқ, — зеро ер унга тўкилган қондан фақат тўкганнинг қони билан тозаланади» (Чиқ. 21,14; Чўл. 35,33). УOП 574.2

    Қабила хавфсизлиги ва орияти шуни талаб қиларди- ки, токи қотилнинг гуноҳи жиддий жазо олишини. Фақат Худо бера оладиган инсон ҳаёти муқаддасот ва ҳимоя қилиниши лозим.УOП 574.3

    Қадимги халқ учун Худо тайинлаган бошпана-шаҳарлар Масиҳда тайёрланган паноҳнинг рамзидир. Вақтинчалик бошпана-шаҳарларни назарга олган Меҳрибон Нажоткоримиз ўз қонини тўкиб, Илоҳий Қонунни бузувчилар учун, улар иккинчи ўлимдан хавфсизликда паноҳ топишлари учун, ишончли бошпана тайёрлади. Ва Унга кечирим олиш учун келадиганларни ҳеч қандай куч Унинг қўлидан олиб кўяолмайди. «Шундай қилиб, Исо Масиҳ уммати бўлганларга қарши (яъни ўз табиати амри билан эмас, Руҳ амри билан яшаётганларга қарши) энди ҳеч бир маҳкумлик йўқдир». «Бизни ким маҳкум қила олар? Ўлган ҳам тирилган Исо Масиҳ Худонинг ўнг томонида туриб, биз учун шафоат қилмоқда». «Шундай қилиб... кўзимиз олдидаги умидни маҳкам ушлаб, далил ва жасур бўлайлик» (Рим. 8,1.34; Ибр. 6,18).УOП 574.4

    Бир дақиқа ҳам сустлик қилмай, жиноятчи шаҳарда бошпана қидириши лозим эди. Ишини ва оиласини қолдириб кетиши керак эди. Ҳатто севиклилар билан хайрлашув учун вақт бўлмас. Унинг ҳаёти таҳлика остида экан, тезроқ хавфсиз жойга етиб бориш учун у қолганларни қурбон келтирарди. Ҳориб-толганни унутиб, қийинчиликларни, четга ташлаш кутиларди. На бир дақиқа сустлик қилмай, у орзу қилган жойга етиб бориши учун тез югуриши лозим эди.УOП 575.1

    Гуноҳкор Масиҳдаги бошпанада паноҳ топмагунча, унинг ўлишига ҳукм чиқарилгани саналади, ва сустлик билан енгилтаклик қочқин ҳаётининг баҳоси бўлганидай, худди шу даражада тўхтаб туриш ва ғамхўрсизлик ҳаётга бўлган ягона имкониятдан маҳрум қилолади. Шайтон, буюк алдовчи, Илоҳий Қонун-бузарнинг йўлида турмоқда, ва ким- ки унга таҳдид қилаётган хавфни сезмаса, ва бутун қалби билан абадий бошпанага интилмаса, нобуд қиладиганнинг ўлжаси бўлади.УOП 575.2

    Асрга тушган бошпана-шаҳарни қолдириб чиққанида, қасд олувчининг қўлига тушарди. Шундай қилиб, Чексиз Донолик уларнинг хавфсизлиги учун тайинлаган йўлларда собит қадам қўйишига одамлар ўрганардилар. Модомики, гуноҳкор Масиҳда гуноҳига кечирим олишига ишонч етарли бўлмагач, у имони ва итоат қилиши орқали Унда бўлиши лозим. «Агар биз ҳақиқатни билиб олгандан кейин, қасддан гуноҳ қилишда давом этсак, энди гуноҳларнинг кечирилиши учун бошқа қурбонлик қолмайди, фақат даҳшатли интизорлик билан ҳукмни кутиш ва худобезорни куйдира- диган қизғин оташ қолади» (Ибр. 10,26.27).УOП 575.3

    Исроилнинг икки қавми — Гад ва Рубен, ва Манашенинг ярим қавми ўз улушини Иордандан ўтмасдан олдин олдилар. Тоғлар этагидаги кенг далалар, Гилъад ва Башаннинг ҳашаматли ўрмонлари, улар учун ва подалари учун кенг яйловлар бўлиб, ҳатто Канъон ўзига тенг бўлган жойларни билмасди. Юқорида эслатилган қавмлар, шу жойларда истиқомат топар эканлар, уларнинг биродарлари ҳам ўз улушига етишмагунча, бошқалар билан Иордандан ўтиб, ҳамма урушларда иштирок этиш учун, ўз қавмидан керакли сонда қуролланган одамларни юборишга қасам ичдилар. Бу назрни улар садоқатли бажаришди. Ўн қавм Канъонга кирганида, Рубен ўғиллари, Гад ўғиллари ва Манашенинг ярим қавми... қарийиб қирқ минг жангга қуролланганлар, жангда қатнашиш учун Худованд олдида Ерихо текислигига ўтиб келдилар» (Наб. Яс. 4,12.13). Бутун йиллар мобайнида улар ўз биродарлари билан биқин ила биқин жасурона курашдилар. Энди ўз жойига қайтиш вақт келди, ва улар ўз биродарлари билан ҳамма жангларда тенг курашганлари учун, улар билан биргаликда ҳарбий ўлжаларни ҳам бўлишдилар. Улар катта бойлик ила уйга қайтишарди «буюк кўпчилик чорва билан, кумуш, олтин, мис ва темир билан, жуда кўп кийимлар билан», — булар жамини ўз ерига олиб келиб, уйда қолган оилаларга ҳам бўлиб беришлари лозим эди.УOП 576.1

    Уларнинг улуши Худованднинг муқаддас маконидан узоқда бўлгани сабабли, Наби Ясу хавотирланиб уларнинг уйга қайтиб кетишларини кузатарди. У биларди-ки, борган жойда уларни кучли васвасалар кутмоқда, шу атрофдаги яшаган мажусий қавмларнинг урф-одатларини кошки улар тан олмасинлар эди.УOП 576.2

    Наби Ясу ва бошқа раҳбарчиларнинг қалблари зулматли сезгирликка ботгaнида, уларга ғалати миш-миш гаплар етди. Иордан дарёсининг соҳилида, Исроил ажойиб равишда дарёдан ўтган жойда, икки ярим қавм катта қурбонгоҳ қуришибди; қурбонгоҳ Шилўда қурилган тутатқилар қурбонгоҳига ўхшарди. Илоҳий Қонун муқаддас макондан бошқа ҳеч бир жойда, ўлим ҳукми чиқарилиши билан, бошқа диний хизмат ўтказишни ман этарди. Aгap қурбонгоҳ хизмат учун қурилган бўлса ва уни тегмай қолдирса, ушбу муаммо халқни ҳақиқий эътиқоддан узоқлаштирарди.УOП 576.3

    Шу сабабли Шилўда йиғилган халқнинг намоёндалари қизиққонлик ҳолатга тушиб, шу заҳоти чекинганларга қарши уруш бошлашга таклиф қилдилар. Аммо тўғри фикр юритадиганларнинг маслаҳатига кўниб, илгари алоҳида тайинланган одамларни юборишга қарор қилинди; улар қавмларнинг хатти-ҳаракатига изоҳ талаб қилишга тегишли эдилар. Ҳар бир қавмдан амир белгиланиб, ўн амир танланди. Уларга раҳбарлик қилиш учун олдин Фегўрда Худога диёнатлигини намоён этган Пинҳос танланди.УOП 577.1

    Икки ярим қавм маслаҳатсиз қурбонгоҳ қуриб, хато қилдилар, ва, шундай қилиб, ўз биродарларида ўзларига қарши оғир шубҳа уйғотдилар. Вакиллар биродарларининг айбдорлигига амин бўлиб, уларга кескин таъна билан мурожаат қилишди. Уларни Худога қарши исёнда айбдор қилдилар, ва Исроил Баал-Пегўрга ёпишганида қандай ҳукм чиқарилганини эслашга буйруқ беришди. Бутун Исроил исмидан Пинҳос мурожаат қилиб, агар улар ушбу ерда тутатқилар учун қурбонгоҳ қурмай яшашни хоҳламасалар, шунда Иордан дарёсининг нариги бетида ўз биродарлари аро улуш олсинлар, деди.УOП 577.2

    Жавобан айбдор қилинганлар изоҳ бердилар: уларнинг қурбонгоҳи қурбон келтириш учун эмас, балки ёдгорлик сифатида қурилган. Улар шуни айтмоқчилар-ки, дарё қавмларни бўлса-да, улар Канъондаги биродарларининг имонини тан олиб, уни иқрор этишларининг гувоҳи сифатида қурилган. Келажакда фарзандлари, Исроилда қисми бўлмаган сабабли, ўзларини макондан узоқлаштир- масликяаридан улар хавотирланардилар. Шундай бўлмаслиги учун Худованднинг Шилўда қурилган қурбонгоҳнинг нусхаси сифатида уларнинг қурбонгоҳи барҳаёт Худога топинишла- рининг шоҳиди бўлиши лозим.УOП 577.3

    Жуда хурсанд бўлиб, вакиллар дарҳол яхши хабарни уйларига олиб қайтдилар. Урушнинг режалари ўз-ўзидан бузилди ва бутун халқ Худони олқишлаб тантана қилди.УOП 577.4

    Гад ва Рубен ўғиллари қурбонгоҳга қурилишнинг мақсади тўғрисида ёзиб қолдирдилар: «Худованд бизнинг Парвардигоримиз эканига у биз аро шоҳид”. Шунинг билан улар юз бероладиган тушунмовчиликнинг олдини олишга ва керакмас васвасани бекор қилишга тиришдилар.УOП 578.1

    Энг олиҳиммат туйғулар билан ҳаракат қилганлар аро оддийгина тушунмовчилик орқасида жиддий қийинчиликлар тез-тез пайдо бўлади; aгap шундай ҳолатда сабр-тоқат ва хушмуомалалик намоён бўлмаса, оқибати энг жиддии ва ҳатто тақдирлий бўлиши мумкин. Ўн қавмнинг, Ахан гуноҳ қилгани ва Худодан ҳукм чиққани, эсида эди, шу пайт қавмдошиинг гуноҳини изҳор қилишда улар енгилтаклик кўрсатгандилар. Энди эса улар билган заҳоти энг жиддий чоралар кўрмоқчи бўлдилар ва қарама-қарши фикрга йўликдилар. Тинчгина ишни батафсил кўриб чиқмай, улар биродарларига таъна қилдилар, қораладилар. Агарда Гад ва Рубен ўғилларининг руҳи келганларники билан бир бўлганида, уруш бошланиши турган гaп эди. Гуноҳга нисбатан бир томондан жиддий ва виждонли муомала талаб қилинса, иккинчи томондан шоша-пиша хулоса чиқаришдан ва асоссиз шубҳадан эҳтиёт бўлиш муҳимдир.УOП 578.2

    Кўплар, ҳаддан сезгир бўлишларига қарамай ўз хатти- ҳаракатларига арзимаган танбеҳ эшитганларида, ёвузликда бировдан гумон қилганларида, уларга қатъий суратда муомалада бўлишади. Ҳукм чиқариш ва таъна қилиш ҳали ҳеч кимни тузатмаган, аммо кўплар ўхшаш муомалада ҳақиқат йўлдан бош тортадилар ва ўз юрагини тош қиладилар. Саҳийлик руҳи, сезгирлик, сабрлик гуноҳкорни қутқара олади ва кўп гуноҳларни афв эта олади.УOП 578.3

    Рубенийлар ва биродарларининг хатти-ҳаракати намуна бўлишигa сазовордир. Улар чин қалбдан ҳақиқий динни абадий қилмоқчи бўлганларида, уларни нотўғри тушиниб, жиддий ҳукм чиқардилар, шунда уларда ачиққланиш деган бўлмади. Ўзларини мудофаа қилиш олдидан, улар биродарлар танбеҳини тинч ва тоқат билан тингладилар, кейин ҳаммасини тушунтириб, ўз айбдорсизлигида ишонтирдилар. Шy йўсинда англашилмовчилик даҳшатли оқибатга олиб бормай, дўстона вазиятда ечилди.УOП 578.4

    Тўғри одам ёлгон танбеҳга қарамай осойишта ва риёзатли бўлиб қолаверади. Одамлар нотўғри тушунсалар ва ёлғон талқин қилганларида Худога ҳаммаси равшандир; шунинг учун биз хотиржамлик билан ўз ишимизни Унинг қўлига топширсак бўлади. Ахан айбини намоён қилганидай, Унга ишонганларни У албатта оқлайди. Масиҳ Руҳи билан йўналтирилган ҳамма раҳмдил ва узоқчидамли севгини намоён қила олади.УOП 579.1

    Илоҳий ирода шунда-ки, токи Унинг халқи бирлик ва биродарлик севги билан фарқлансин. Масиҳ хочга миҳланадиган кун олдин У ибодатида: «Эй Ота, Сен Менда ва Мен Сенда ҳозир бўлганимиздек, улар ҳам Бизда ҳозир бўлиб, бир бўлишсин. Шу тариқа дунё Мени Сен юборганингга инонсин”, — деб Самовий Отага илтижо қилди. Бу юксак даражада қалбга таъсир қиладиган, ажойиб ибодат бутун даврлар ошиб, бизнинг кунларимизгача етиб келди, зеро У: «Мен фақат улар учунгина сўрамайман, балки уларнинг гапи бўйича Менга имон келтирадиганлар учун ҳам сўрайман», деб ибодат қилганди (Юҳ. 17,21.20). Биз ҳақиқатнинг на бир нуқтаи назарини қурбон келтирмасли- гимиз лозим бўлсада, аммо бирликка интилиш бизнинг доимий мақсадимиз бўлсин. Шундагина биз Унинг шогирдлари, деб аталмоғимиз мумкин. Исо деди: «Aгap орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади» (Юҳ. 13,35). Ҳаворий Петр черковга насиҳат бериб, дейди: «Хуллас, ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлинглар, бир- бирингизни биродарларча севинглар. Бир-бирингизга меҳр- шафқатли ва камтар бўлинглар. Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар. Аксинча, дуойи хайр қилинглар, чунки ўзларингиз ҳам хайр-барака олиш учун даъват этилгансизлар» (1 Петр. 3,8.9).УOП 579.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents