Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    62-Боб - Довуд Подшоҳликка Даъват Этилиши

    (Биринчи Подшоҳлар Китобининг 16-бобида асосланган)

    «Подшоҳнинг буюк шаҳари» Қуддусдан жанубда, бир неча масофа йўл ўтишда Байтлаҳм номли шаҳарча жойлашган эди. Бу шаҳарчада Исо Масиҳ охурда туғилиб, Уни Шарқдан мунажжимларнинг зиёрат қилгани келишларидан минг йил олдин Ишай ўғли Довуд туғилди. Нажоткор ер юзига келишидан даврлар олдин ўсмир Довуд Байтлаҳм атрофидаги тепаликларда қўйларини боққан эди. Камтар бола, чўпонча, ўрганган ишига банд бўлиб, ўзи ижод қилган ашулаларни куйларди, ғижжакнинг овози эса унинг мулойим, ёш товушига қўшиларди. Худованд Довудни танлади, ва чўпон ҳаётининг танҳолигида, унга келгуси йилларда ишонти- радиган меҳнат учун, уни тайёрларди.УOП 715.1

    Довуд ўз оддий чўпонлик иши билан шуғулланган вақтда, Худованд Шомуил пайғамбарга деди: «Исроил устидан подшоҳ бўлмаслиги учун Мен тарк этган Шоул тўғрисида қачонгача куясан? Бурғуингни мой ила тўлғазгин, ва боргин. Мен сени Байтлаҳмлик Ишайга юборяпман; зероки унинг ўғиллари ичида Мен Ўзимга подшоҳни топдим. ...Қўлингга подадан ғунажинни олгин ва: «мен Худовандга қурбон келтиргани келдим”, дегин. Ва Ишайни қурбонга таклиф этгин; нима қилишингни Мен сенга айтаман, ва Мен сенга этганимнинг устига мой суртасан”. Шомуил Худованд унга айтганини қилди. Байтлаҳмга келиши билан шаҳар оқсоқоллари ларзага тушиб унга пешвоз чикдилар. «Тинчликми, келишинг сабаби?” — дедилар улар. Ва у жавобан: «Тинчлик”,— дедй. Оқсоқоллар хизматга бориш таклифини қабул қилдилар, Шомуил Ишай ва унинг ўғилларини ҳам чақириб келтирди. Қурбонгоҳ тикланди ва қурбон келтириш учун тайёргарлик кўрилди. Ишайнинг бутун хонадони йиғилди, фақат кичкинтой ўғли Довуд подаларни қўриқлаш учун қолдирилди, чунки сурувни қолдириш хавфли эди.УOП 715.2

    Қурбон келтирилди ва зиёфат дастурхонига ўтириш олдидан Шомуил авлиёлик назари билан олижаноб кўринадиган Ишайнинг ўғилларини қараб чиқди. Элёв, катта ўғил, қиёфаси, гавдаси ва гўзаллиги билан жуда Шoyлгa ўхшарди. Унинг илҳомланган чеҳраси, бенуқсон бадан тузилиши пайғамбар эътиборини жалб қилди. Унинг подшоҳлик гавдасига қараб, Шомуил: «Тўғри, ушбу Худованд олдида Унинг тайинланганидир!» — деб андишадан ўтказди, ва мойлаш учун Худованднинг ихтиёрини кутарди. Аммо азалдан Бўлган ташқи қиёфага эътибор бермайди. Элёвда Илоҳий қўрқиш деган нарса кўринмасди. Агар у тахтга чиққанида, у мағрур ва жиддий ҳоким бўларди. Худованд Шомуилга деди: «Унинг ташқи қиёфасига ва баланд гавдасига қарамагин; Мен уни тарк этдим; Мен одам қараганидай қарамайман; зеро одам юзга қарайди, Худованд эса қалбга назар солади». Ташқи гўзаллик Худога жон ҳолатини намоён қилмайди. Донолик, табиат ва ҳулқ-атворнинг камолоти инсоннинг ҳақиқий гўзаллигини ифодалайди; Худованд бизни қабул қиладими, йўқми — фақат ички ҳолатимиз Ўзимиз ва бошқалар тўғрисида фикр юритганимизда, қанчалик чуқур ушбу ҳақиқатга киришишимиз лозим. Шомуил ташқи қиёфага қараб адашди. Бу бизлар учун намуна бўлсин: чеҳранинг гўзаллигида, гавданинг азаматида асосланган фикр нақадар арзимас, юрак сирларини тушунишда ёки Илоҳий насиҳатларга етишишда инсон идроки, юқоридан тушадиган махсус ёруғликсиз ожиздир. Илоҳий ниятлар ва Унинг ижодига нисбатан йўллари бизнинг чекланган онгимизни ўтади, аммо бир нарсада ишончимиз комил бўлсин. У Ўз фарзандларини айнан шу соҳага юборади-ки, худди шу соҳада улар тайинланган ишни бажара оладилар, ва Унинг эзгу режалари инсон ўзлиги билан бузилмасин учун, уларнинг ихтиёри Илоҳий иродага бўйсунади.УOП 716.1

    Шундай қилиб, Элёв назарий синовдан ўтмади ва пайғамбар хизматга келган бошқа олти укаларини қараб чиқди, аммо Худованд биттасйда ҳам ўз сайловини тўхтатмади. Интизор бўлиб Шомуил охирги йигитга қарар эди. Саросимага тушган пайғамбар хижолатда қолди. У Ишайдан сўради: «Ҳамма фарзандларинг шу ердами?” «Яна кичкинаси бор, у қўйларни боқяпти”,— отаси жавоб берди. Шомуил бўйруқ бериб: «У келмагунча, биз дастурхон ёнига ўтирмаймиз”,— деди ва йигитни чақириб келишга буюрди.УOП 717.1

    Танҳоликда бўлган чўпон кутилмаган таклифга жуда ҳайрон бўлди: Довуд олдига юборилган одам Байтлаҳмга келган пайғамбар ҳақида ва унинг кетидан келганини айтиб берди. Исроил пайғамбари ва ҳаками уни нима учун қўрмоқчи бўлганини суриштирди, аммо кечикмай таклифга бўйсунди. «У тиниқ сочли, кўзлари чиройли, мунаввар юзли эди”. Шомуил роҳатланиб гўзал, мардонавор, камтар чўпон- йигитга қараб турганида, Илоҳий овоз пайғамбарга деди: «Ўрнингдан тургин, уни мойлагин, зеро у ўшадир”. Чўпонликда ўз камтар иши билан шуғулланиб, Довуд мардлик ва фидокорликни кўрсатарди, ва энди Худо уни Ўз халқига бош бўлишига танлади. «Ва Шомуил мой қуйилган бурғуни олди, ва акалари ичидан уни мойлади, ва шу кундан бошлаб ва келгуси вақтларда Худованднинг Руҳи Довуд устида эди”. Пайғамбар унга тайинланган ишни бажарди ва енгиллашиб Рамага қайтди.УOП 717.2

    Шомуил ўз хатти-ҳаракатининг мақсадини ҳатто Ишайнинг хонадонига очмади, ва шунинг учун Довуднинг мойланиши сирли ўтди. Аммо шунинг билан йигит бир нарсани тушиниб, эслаб қолиши лозим бўлди: келгуси йилларда ҳар қандай қийинчиликлар ва хатарлар ичида уни кўтарадиган баланд тақдирни у эслаб яшасин эди. Унинг ҳаётида амалга ошадиган Илоҳий даъватга содиқ қолишга бу фикр унга ёрдам берарди.УOП 717.3

    Довуд сазовор бўлган буюк шон-шуҳрат уни ифтихорли қилмади. Келажакда баланд мавқега тайинланган бўлсада, у тинч ўз оддий иши билан шуғулланаверарди; Худо тайинлаган режалар ўз вақтида, яъни У Ўзи буюрган вақтда ва Ўзининг ихтиёрида амал қилинишини чидамлик билан кутарди. Мойланиши олдидан бўлганидай, камтар, мулойим чўпон - йигит ўз сурувларига қайтди ва олдинги назокат ила уларга ғамхўрлигини кўрсатишга давом этди. Аммо янги илҳом ила у ўз садоларини яратиб ғижжакда куйларди. Унинг назари ҳашаматли манзаралардан лаззатланарди. Узумнинг оғир шингиллари қуёшда ўйнарди. Кўм-кўк япроққа кийинган юлғунзордаги дарахтлар шабадада тебранарди. У қуёшга қарар экан, у бутун дунёни ёритиб, гўшангадан чиққан куёвдай, ботирдай қувониб, ўз йўлида елиб кетарди. Тепаликларнинг тикка турган чўққилари осмонга кўтари- ларди, узоқда Эса Мўов тоғларнинг яланғоч қоялари кўриниб турарди; шулар ҳаммасининг устидан осмоннинг зангори паноҳи ёйиларди, улардан баландроқ фақат Худо бор эди. Довуд Уни кўролмас эди, аммо Унинг ижодкор ишлари шон- шуҳратга тўла эди. Куннинг ёруғлиги, олтин нурли ўрмон ва тоғлар, дашт ва оқар сувлар инсон фикрини ёруғликнинг Отасига, ҳар бир саҳоватли ва камолотли инъомнинг Муаллифига юксалтирарди. Тангри Таоло моҳиятининг ва улуғворлигининг ҳар кунги ваҳийси ёш шоирнинг юрагини чексиз севгига ва зўр қувончга тўлдирарди. Худо, Унинг ижоди тўғрисида Довуд тафаккур қилганида, унинг келажак фаолияти учун онгли ва маънавий қобилиятлари ривожланар ва мустаҳкамланар эди. Санолари ва куйлари учун янги мавзулар топганида, унинг ақли Парвардигорни янада яхшироқ таниб билиш учун равнақ топарди. Унинг кучли мулойим овози ҳавода ёйилиб, самодаги фаришталар садоларига жавоб бўлганидай, тепаликларда аксланарди.УOП 717.4

    Мардлигининг ва гўзаллигининг энг равнақ топиб, гуллаб-яшнаган вақтида, Довуд, ер юзидаги энг олижаноб инсонлар орасида баланд мавқега эга бўлиш учун тайёрланди. Унинг қобилиятлари Худонинг қимматбаҳоли инъомлари сифатида Илоҳий Берувчини улуғлаш учун ишлатилди. Илоҳий шон-шуҳрат тўғрисида мулоҳаза юритиш ва назар сола билиш имконияти уни донишманд ва диёнатли қилди ва натижада у Худонинг ва фаришталарнинг севикли бандаси бўлди. Тангри Таолонинг баркамоллиги тўғрисида тафаккур қилганида, унинг жонига Парвардигор тўғрисида аниғироқ тасаввур этиш очиларди. Тушунмаган саволлар ечиларди, қийинчиликлар ўтарди, хижолат тортиш ҳамоҳангга айланарди, ва ёруғликнинғ ҳар бир нури унинг вужудида катта янги шодлик ҳисларини чиқариб, Худони ва Халоскорни улуғлайдиган янада хушнaво куйларни туғдирарди. Унга ҳаракат берадиган севги, уни қийнайдиган изтироблар, етишган ғалабалар — ҳаммаси фаолиятли ақл учун мавзулар бўларди; унинг ҳаётига ва унга нисбатан намоён бўлган Худонинг севгиси тўғрисида у ўйлаганида, унинг қалбини жавобан миннатдорчилик ва севги-муҳаббат туйғулари тўлғизарди; шунда янги туғилган янада гўзалроқ санолардан унинг овози жарангларди, ғижжак товуши тантанали ва қувончлироқ чиқарди, ва чўпон-йигитча ёруғлиқдан ёруғликка, билимдан билимга қадам қўярди, чунки Илоҳий Руҳ унинг устида ором топган эди.УOП 718.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents