Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    72-Боб - Абусаломнинг Кўзғолони

    (Иккинчи Подшоҳлар Китобининг 13— 19-бобларида асосланган)

    Дoвyд Натан пайғамбарни тинглаганида, унга жавобан: «Қўзи учун у тўрт ҳисса тўлаши керак”,— деб ўзи сезмай ўзига ҳукм чиқарди, ва шу ҳукм амалга ошиши лозим бўлди. Тўрта ўғли ҳалок бўлди, ва ҳар бири отасининг гуноҳини устига олди.УOП 814.1

    Ўз тўнғичи Амнўннинг уятли жиноятини Довуд фош қилмай ва жазо бермай қолдирди. Зиногарлик ўлим ҳукумига муносиб эди, Амнўннинг гуноҳи табиий бўлмаслиги туфайли, унинг айбини икки баравар кўпайтирди. Аммо Довуд, ўз айбига иқрор бўлган ҳолатда, жиноятчини адолатли ҳукмга бера олмади. Икки йил давомида Абусалом, бир синглисига шафқатсиз муомалада бўлгани сабабли, ўз қалбида қасд олиш ҳисларни парвариш қилди, пировардида, қулай фурсат келганида, у зарба беришгатайёр бўлди. Бир куни подшоҳнинг ўғиллари байрам маросимига йиғилган- ларида, қон аралашишда айбдор бўлган ва ичиб маст бўлган Амнўн, акасининг бўйруғи бўйича ўлдирилди.УOП 814.2

    Довуднинг бошига икки баравар жазо тушди. «Абусалом подшоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдирди, биттасида қолмади»,— деган даҳшатли хабар Довуднинг қулоғига етиб келди. У ўрнидан турди, ўз кийимларини йиртди ва ерга йиқилди, ва унга тобе бўлган ҳамма кийимларини йиртдилар».УOП 814.3

    Подшоҳнинг ўғиллари хавотирланиб Қуддусга қайтди- лар, ва фақат Амнўн ўлдирилганини баён этиб бердилар, «шунда подшоҳ ва унинг ҳамма хизматкорлари жуда буюк йиғи кўтардилар». Абусалом эса ўз онасининг отасига, гешшурийлик подшоҳ Толмай ҳузурига қочиб кетди.УOП 814.4

    Довуднинг бошқа ўғиллари сингари, Амнўннинг ҳаёти ҳеч бир нарса билан чекланмай, эркинликда ўтарди. Илоҳий талабларини ҳисобга олмай, вужудида пайдо бўлган ҳар бир эҳтиросни қондиришга у интиларди. Ушбу буюк гуноҳкорга Худованд узоқ чидади. Унга тавба қилиш учун икки йил берилди, аммо Амнўн гуноҳ қилишдан қайтмас эди, ва оқибатда Худодан қайтиб ҳалок бўлди. Ўзй танлаган такдирига муносиб ўз вактида у Илоҳий даҳшатли ҳукм олдида жавоб беради.УOП 814.5

    Амнўнга жазо бериш вазифасига Довуд менсимай қаради. Ота ва подшоҳнинг адолатсизлиги, ўғилнинг надомат чекмаслиги шунга сабаб бўлди-ки, Худо ҳодисаларга табиий йўл билан ривожланишга ижозат берди ва Абусаломнинг ҳаракатларига халақит бермади. Ота-оналар ёки ҳокимлар қонунсизликка жазо беришга менсимасалар, шунда Худо ишни Ўз қўлига олади. У шайтоннинг ёрдамчиларини тутмай қўяди, шундай вазият вужудга келади-ки, гуноҳ ҳақиқатан гуноҳ деб атала бошланади.УOП 815.1

    Довуднинг Амнўнга нисбатан йўл берган адолатсизлиги ҳалокатли оқибатларгина келтириб қўймай, шу вақтдан Абусалом ва отаси орасида четлашиш юз берди. Абусалом Гешшурга қочганидан кейин, ўғлининг жинояти қандайдир жазо олса бўларди, деб Довуд сезарди, шунинг учун Қуддусга қайта келишга унга ижозат бермади. Аммо подшоҳнинг бошига тушган ечилмайдиган муаммолар камаймади, ва тезда кутулганига зид ўткирлашди. Қудратли, нафсониятли ва тез тебранадиган Абусалом, давлат ишларидан четлашган ҳолатида, тезда хавфли тадбирлар қура бошлади.УOП 815.2

    Иккинчи йилнинг охирида Юҳоб ота ва ўғилни яраштирмоқчи бўлди. Шу мақсадига яраша у бир аёлнинг донишмандлиги билан фойдаланди. Юҳоб томонидан ўргатилган аёл бева хотин сифатида подшоҳнинг ҳузурига келди. У ўз шароитини Довудга сўзлади. Унинг ҳаётида ягона тасалли берадиган ва таянч бўлган икки ўғли бўлган экан. Ўғиллари аразлашиб, бири бошқасини ўлдириб қўйибди, энди эса қариндошлар, тирик қолганига ўз ҳаёти билан акасининг қони эвазига тўласин, дейишар экан. «Уларнинг дастидан,— деди ўғиларнинг онаси,—эримнинг хотирасини ва ер юзида унинг авлодини қолдирмас учун улар менинг нуримни ўчирадилар”. Бева хотиннинг ёлвориши подшоҳнинг кўнглини юмшатди, ва у ўз паноҳини ўғлига ваъда қилди.УOП 815.3

    Ваъдага етишган аёл яна подшоҳга ёлвориб, «ҳазратимга, менинг подшоҳимга яна бир сўз айтишга ижозат бергнл»,— деди. «Гапиргин» — деди подшоҳ. «Шу сўзларни айтган подшоҳ ўз ўзини айбдор қилди, чунки уйига ҳайдаб чиқарганини қайтармай қўйди”,— деди аёл,— зеро «биз ўлармиз, ва ерга тўкилган ва йиғиб бўлмайдиган сувдек бўлармиз; аммо Худо жонни ҳалок бўлишини хоҳламайди, ва инкор этилганни Ўзидан, қандай бўлмасин, тарк этмасликка фикр юритади” (Муаллифнинг белгиси). Шунчалик қўпол аскар Юҳобнинг қалбидан чиққан гуноҳкорга нисбатан Илоҳий севгининг нозик ва кўнгилчан ифодаси, исроилликларнинг нажот топиш тўғрисида буюк ҳақиқатларни чуқур билишларини гувоҳлайди. Ўзи Илоҳий меҳрибонликда муҳтож бўлган подшоҳ, илтимосга карши туролмади. Юҳобга: «Боргин, ўсмир Абусаломни қайтаргин”,— деган буйруқ берилди.УOП 816.1

    Абусаломнинг Қуддусга қайтишига ижозат берилди, лекин у даргоҳда бўлиши ва отаси билан учрашиши ман қилинди. Ўз фарзандларига бўлган муомаланинг нотўғрили- гини Довуд тушуна бошлади; гўзал ва қобилиятли ўғлини жуда севганига қарамай, у Абусаломнинг қилган жиноятидан нафратланишини халққа билдириш керак, деб даркорлигини тушунди. Абусалом ўз уйида икки йил яшади, аммо саройдан четлаштирилган эди. Унинг билан бир хонадонда яшайдиган опаси тузатиб бўлмайдиган қайғу-ҳасрат тўғрисида доимо унга зслатиб турарди. Халқ эса Абусаломда жиноятчини кўрмай, у қаҳрамон бўлганидай, унга муомала қиларди. Шунинг билан фойдаланиб, у одамларнинг қалбларини истило эта бошлади. Унинг ташқи қиёфаси завқлaнтирарди. «Исроилда yнгa ўхшаган қоматли ва мақтовга сазовор бўлган эр йўқ эди; Абусаломнинг товонидан бошлаб то бошининг учигача етишмас жойи йўқ эди”. Довуд нафсониятли, тез, ёлқин ўғлини икки йил давомида ўз меҳридан маҳрум этиб, ақлсизлик қилди. Абусаломни ўзига жалб қилмасликка отанинг қарори шунга келтирди-ки, халқ Абусаломга ҳамдардлик билдира бошлади.УOП 816.2

    Илоҳий Қонунни бузиш натижада гуноҳ қилганини Довуд доимо эслаб яшарди, ва шу сабабли ўзини эркин ҳис қилолмас эди. Олдин жасур ва қатъий, у ўзига ишонмайдиган ва сиқиладиган бўлди. Халққа унинг таъсири белгили даражада сустлашди. Булар ҳаммаси, бирга олинганда, юраксиз ўғлининг режаларига ижобий таассурот қолдирарди.УOП 817.1

    Юҳоб ҳаракати туфайли Абусалом яна подшоҳ ҳузурига киритиладиган, ота ва ўғил тотувлашган бўлсалар-да, Абусалом ўз нафсониятли режаларини тузишга давом этаверди. Ўзига аравалар, отлар ва эллик тезюрувчиларни олиб, ўзини подшоҳ сифатида ҳис қилишига оз қолди. Охирги пайтда Довуд танҳоликни севиб қолган бўлса, Абусалом кучи борича ўзига нисбатан одамларнинг ихлосини оширишга тиришарди.УOП 817.2

    Довуднинг бефарқлиги ва қатъиятсизлиги унга тобе бўлганларга тарқалди, ҳакамлар ишида бепарволик ва сустлик аксланарди. Абусалом ҳар бир туғилган норозиликни ўз фойдасига жуда ақлли ишлатар эди. Кундан кунга ушбу ёш йигит, олижаноб ва хушрўй қиёфали, шаҳар дарвозаси ёнида ўтирар экан, шу жойга ўз илтимосу шикоятлари билан одамлар йиғилишарди. У омманинг ичига кирар, хафа бўлганларга қулоғини солар, қайғуга ҳамдардлик қилар ва подшоҳ амирларининг ҳаракатсизлиги туфайли пушаймон бўлишини ифодаларди. Масалан, қандайдир одамнинг ишига киришиб, Абусалом деярди: «Мана, сенинг ишинг яхши ва ҳаққоний, аммо подшоҳда сени тинглайдиган ҳеч ким йўқ». Ва қўшиб: «Aгap мени шу ерда ҳакам қилиб қўйсалар эди! Менинг ҳузуримга баҳси бор ёки шикоятли ҳар бирси кела оларди, ва мен унга адолатли ҳукм чиқарардим”,— деярди. Ва унинг ёнига таъзим қилишга биронтаси яқинлашганда, у қўлини узатиб, уни қучоғига оларди ва ўпарди”.УOП 817.3

    Подшоҳ ўғлининг билиб қилган ҳаракатлари шунга олиб келди-ки, халқ аро қонун бўйича қўйилган ҳоким устидан норозилик ўса бошлади. Ҳамманинг тилида ва дилида Абусаломнинг исми эди. У ҳамма тан олган тахтнинг вориси эди; баланд мавқега сазовор бўлган одамга халқ қарагандай, унга ифтиҳорлик билан муомала қилишарди. Абусалом тахтга чиқсин деган хоҳиш халқда мустаҳкамланарди. Ана шундай йўл билан «Абусалом Исроилликларнинг қалбига аста-секин кирарди”. Ўғлини севганидан ожизланган подшоҳ ҳеч нарса сезмасди. Абусалом ўзини айлантириб олган салтанатининг белгиларига Довуд мамнунлик билан назар соларди, ўғлим хонадонимнинг обрўсини кўпайтирмоқда, деб ўйлаган подшоҳ сулҳ-салоҳга келишдик, деб қувонарди.УOП 817.4

    Тўнтаришга кўмаклашиш учун одамларнинг онги етишганида, Абусалом сир сақлаб ҳамма қавмларга айғоқчиларини юборди ва қўзғолонга тайёргарлик кўришга даъват этди. Энди ўз зўравон нишонларини руёбга чиқариш учун, у художўйликка бурканди. Бундан олдин, ҳайдалиб яшаган даврида, у Худога назр атаганди, ва энди уни Ҳебрўнда бажо келтириш кутиларди. Абусалом подшоҳга деди: «Мен Ҳебрўнда бўлганимда, Худовандга назр атаган эдим; бориб уни амалга оширай. Зеро мен сенинг қулинг, Гўшшир ва Сурияда яшаган пайтимда назр атадим: агар Худованд мени Қуддусга қайтарса, мен Худовандга қурбон келтираман”,— дегандим. Ўғлини жуда севадиган ота, унинг диёнатли ниятига қувониб, Абусаломни дуо қилди ва қўйиб юборди. Фитна тамоман етишди.УOП 818.1

    Абусаломнинг мунофиқли ниятининг чўққиси фақат- гина подшоҳни кўр қилишдан иборат бўлмай, у халқнинг ишончини истило қилиб, Худо танлаган подшоҳга қарши қўзғолонни бошқаришдан иборат эди.УOП 818.2

    Абусалом Ҳебрўнга йўл олди, унга қўшилиб «Қуддусдан икки юз одам чиқди, улар таклиф қилинган бўлиб, ўз оддийлиги туфайли ишнйнг мағзини пайқамасдилар”. Ушбу Абусалом билан йўлга чиққан одамлар умуман ўйламас эдилар-ки, подшоҳнинг ўғлига бўлган севгилари, уларни отасига қарши кўзғолонга олиб боришини. Ҳебрўнга етиб келганида, Абусалом дарҳол Довуднинг бош насиҳат- чиларидан бири бўлган Аҳитўфални чақиртирди. Унинг донишмандлиги ҳаммага белгили эди, унинг ақлли фикр- ларини, фолчининг сўзларига қандай ишонч ҳосил қилинса, шундай қабул қилишарди. Аҳитўфал суиқасдчиларга қўшилди, ва унинг кўмаклашиши ушбу режанинг муваф- фақиятли якунлаши умидига асос бўлди; унинг суиқасдда иштироқ этиши мамлакатдан кўпгина таъсирчан эрларни жалб қилди. Қўзғолон бошланишини белгилаб карнай овоз берганда, подшоҳ ўғлини кувватлаб турган суиқасдчилар, Абусалом подшоҳ бўлди, деб ҳар томонда эълон эта бошладилар, ва уларга улкан омма қўшилди.УOП 818.3

    Вақт ўтар экан, бу хабарлар Қуддусга, подшоҳга етиб борди. Тўсатдан Довуднинг кўзи очилди, унинг тахтига яқин турган одамнинг айби туфайли қўзғолон бошланганини у кўрди. Унинг ўғли— Довуд шунчалик севиб, унга ишонган ўғли, ваколатни қўлига олиш мақсади билан фитна тузибди, шубҳасиз уни ҳам ўлдирмоқчи бўлгандир. Ушбу буюк таҳликага тушган вақтда, Довуд ўз бефарқлигини йиғиштириб, ўзини қўлига олди, олдин бўлган қуввати ва қудрати тикланди, ва устига тушган фалокатга қарши чиқиш учун у тайёргарлик кўрди. Абусалом лашкарини Ҳебрўнда, пойтахтдан фақат ўттиз масофада, тўплади. Тезда Қуддус дарвозаси олдида исёнкорлар пайдо бўлишлари кутиларди.УOП 819.1

    Ўз даргоҳидан Довуд пойтахтига, «ажойиб тепаликка, бутун ернинг қувончи бўлган... буюк Подшоҳнинг шаҳарига» (Заб. 44,7) назар соларди. Наҳотки бу шаҳар вайрон бўлиб, қилич остида қолса? Шундай фикрдан уни ларзон ура бошлади. Балки содиқ тобе бўлганларига мурожаат қилиб, шаҳарни ҳимоя қилсаммикин? Қуддус қонга ботишига, наҳотки, мен йўл берсам? У қарор чиқарди. «Йўқ, танлаган шаҳар уруш даҳшатига дуч келмайди. У Қуддусни қолдиради ва ўз халқининг садоқатлигини синайди, ўз подшоҳига кўмаклашиш учун, халққа бирлашишига имконият беради. Ушбу оғир танқидий соатда унинг бурчи Худо олдида ва халқи олдида — унга Осмон ишонтириб берган ҳокимиятни амалга ошириш. Курашнинг якунини у Худонинг қўлига топширади.УOП 819.2

    Севикли ўғли томонидан ҳайдалган Довуд чуқур изтироб чекиб, аммо камтарликда, тахтни, даргоҳни, Илоҳий Сандиқни қолдириб, Қуддус дарвозасидан чиқди. Унинг орқасидан қайғуга ботган халқ, дафн маросимига қатнашгандай, мотамли сукутда силжирди. Довуднинг қўриқчилари ҳелифий, фелифий, геттинийлардан иборат бўлиб, олти юз одамга етишарди. Улар Эффий бошқаришида уни кузатиб боришарди. Қачонлардир Довуд хонадонида паноҳ топган ушбу ғарибларни подшоҳ тамагирсизлиги туфайли таҳлика остига қўйишга рози бўлмади. Улар подшоҳ ҳақи ўзларини қурбон келтиришга тайёр бўлганларини Довуд кўрганида, у ҳайрон бўлганлигини бекита олмади. Подшоҳ Эффийга деди: «Сен ҳам бизнинг билан не учун кетяпсан? Қайтгин ва ҳалиги подшоҳ билан қолгин; зеро сен — бегона юртдансан, ва ушбу epгa ўз диёрингдан келдинг. Кечагина келдинг, бугун сени ўзим билан боришга наҳотки зўрласам? Мен кетаётган жойда ҳамма нарса бўлиши мумкин; қайтақол ва биродарларингни ҳам ўзинг билан етаклагин, раҳм- шафқат ва ҳақиқат сенинг биландир!»УOП 819.3

    Эффий унга жавоб берди: «Худованд тирикдир, ва ҳазратим, менинг подшоҳим ҳаёт сурсин; менинг ҳазратим подшоҳим қаерда бўлмасин, ҳаётдами, ўлимдами, сенинг қулинг ўша жойда бўлур”. Ушбу одамлар мажусийлардан бўлиб, яҳудий динини тан олганлар эди. Улар азалдан Бўлганга сиғинардилар ва хизмат қилишарди,— энди эса улар шундай диёнатли тарзда Худога ва подшоҳга ўз садоқатлигини гувоҳладилар, Ушбу танқидий вақтда Довуд катта миннатдорчилик билан уларнинг фидокорлигини қабул қилди, ва улар ҳаммаси биргалиқда Қидрон сойининг нариги бўйига ўтдилар ва саҳро томон йўл олдилар.УOП 820.1

    Йўлчилар яна тўхташди. Бир гуруҳ эрлар, руҳоний кийимларга кийинган, уларга яқинлашарди. «Мана Садўқ, унинг билан ҳамма левийлар Илоҳий аҳднинг Сандиғини кўтарибдилар». Довуд билан бўлган одамлар ушбу намойишда яхши аломат кўрдилар. Муқаддас рамзнинг ҳозирлиги уларнинг ғалаба қозониши ва озод бўлишларининг гарови сифатида тан олинди. Энди подшоҳга янада қатъий равишда кўмаклашишга имконият туғилди. Сандиқнинг Қуддусдан йўқ бўлиши Абусаломнинг тарафдошларини балки даҳшатга келтирар.УOП 820.2

    Сандиқни кўрганида Довуд қувонч ва умидга тўлди. Аммо тезда унинг фикрлари ўзгарди. Илоҳий мероснинг қонуний Ҳокими сифатида, у ўз зиммасига муқаддас масъулиятни олган эди. Шахсий манфаатлар эмас, балки Худонинг улуғворлиги ва Унинг халқининг неъматлари энг биринчидан подшоҳни қайғуртиши керакдир. Малаклар аро истиқомат қилган Парвардигори Олам Қуддус тўғрисида: «Роҳатла- надиган ерим шудир то абад”,— деди (Заб. 131, 14), ва Илоҳий кўрсатмасиз на руҳоний, на подшоҳ, Унинг ҳозирлигнинг рамзини ўз жойидан қўзғота олмасдилар. Худонинг кўрсатмалари билан тўла ҳамоҳангликда бўлиш кераклигини Довуд биларди, зеро акс ҳолда Сандиқ муваффақият ўрнига тезроқ бахтсизлик келтириши мумкин эди. «Қилмишимни қонунсизлик деб тан оламан, қилган гуноҳим кўз ўнгимдадир мудом»,— ушбу Довуднинг сўзлари (Заб. 50,5). Унга қарши тузилган фитнада у Илоҳий жазонинг ҳаққонийлигини бўйнига оларди. Айтилганди: шамшир сенинг хонадонингдан кетмайди, деб. Ана энди шамшир қинидан олинди. У жангнинг охирини билмас эди. Аммо ушбу муқаддас Сандиқда Илоҳий Эгамнинг иродаси мужассам бўлди, ва унинг муқаддас буюмларида тартиб ва халқнинг фаровонлиги асосланарди. Довудда миллатнинг пойтахтини ушбу муқаддас буюмлардан маҳрум этишга ҳаққи йўқ эди.УOП 820.3

    Довуд Садўқга буйруқ берди: «Нуқтаи назарингга муносиб Илоҳий Сандиқни шаҳарга қайтаргин. (Садўқ халқни ўргатиш учун Худо тайинлаган одам эди, ва Довуд айтганини тушуниши лозим эди). Aгap мен Худованднинг кўз ўнгида Унинг мурувватига сазовор бўлсам, У мени қайтаради ва Ўзини ва маконини кўришга имконият беради. Агар-чи У: «Менинг лутфи-карамим сенга муносиб эмас”,— деса, мана мен, Ўзи хуш кўрганни устимдан қилсин».УOП 821.1

    Шунда Довуд қўшиб деди: «тинчланиб шаҳарга қайтгин, ўғлинг ҳам Аҳимаас, Авиатар ўғли Йўнатан ҳам, иккала ўғилларингиз сизлар билан; сиздан менга хабар келмагунча, мен текисликда ушбу чўлда имилламай кутарман”. Шаҳарда бўла туриб, руҳонийлар исёнкорларнинг режалари ва ҳаракатлари тўғрисида билиб, пинҳон равишда, Йўнатан ва Авиатар ўғиллари орқали, подшоҳга жуда қимматли ёрдам қилиб, хабар келтиришарди.УOП 821.2

    Руҳонийлар орқага, Қуддус томонига бурилганларида, узоқлашаётган одамларни янада зулматлироқ кўланка босди. Уларнинг подшоҳи — қочқин, улар ўзлари — қочқинлар, уларнинг ораларида Илоҳий Сандиқ йўқдир: келажак — қоронғи, оғир туйғулар уларни азобларди. «Довуд эса бошида ёпқич, яланг оёқ Зайтун тоғига йўналди, у борар эди ва йиғларди ва унинг билан бўлган ҳамма одамлар, ҳар бири бошларида ёпқич, борардилар ва йиғлардилар. Довудга хабар олиб келинди: «Абусалом билан бирлашган Аҳитўфал ҳам фитначилар орасида». Бошига тушган фалокат — унинг гуноҳининг оқибати эканини эътироф қилишга у мажбур бўлди. Беършева, Довуднинг хотини Аҳитўфалнинг набираси бўларди. Энг истеъдодли ва энг ҳийлагар бўлган Аҳитўфал- нинг хоинлиги, Довуд Беършевани шарманда қилганига қасд олишдан иборат бўлди.УOП 821.3

    «Ва Довуд: «Ё Парвардигор! Аҳитўфалнинг маслаҳатини бузгин»,— деди. Тоғ тепасига етиб, у тиззаланди ва Худога муножотини йўналтирди. Жонига тушган оғирликни Унга топишриб, камтарлиқда Илоҳий раҳм-шафқат тўғрисида Унга ёлворди. Унинг ибодати шу онда эшитилгани билинди. Ибодати тугаши билан қараса-ки, унга пешвоз чиққан, энг донишманд ва қобилиятли маслаҳатчилардан бири Арҳутийлик Ҳусийни кўрди. Доимо Довуднинг содиқ дўсти бўлган Ҳусий кийимларини йиртиб, бошига кул сепиб, тожи тушган қочқин подшоҳнинг тақдирини бўлишмоқ учун, унинг ҳузурига келибди. Юқоридан тушган донолик билан ёритилган Довуд вазиятни тушунди: ҳа, ушбу фидокор ва самимий одам — худди шу, унга керакли; пойтахтда кенгашда бўла туриб, у подшоҳнинг манфаатларига хизмат қилур. Довуднинг илтимосига биноан Ҳусий Қуддусга қайтди. Унинг мақсади: Абусаломга ўз хизматини таклиф этиб, Аҳитўфал- нинг ҳийлагар маслаҳатини бузиш эди.УOП 822.1

    Қуршаб олган зулмат орасида Довуднинг қалбида умид нурчаси пайдо бўлди, ва у ўз одамлари билан йўлини давом этиб, Зайтун тоғининг шарқий томонидан қояли, одам оёғи босмаган қуруқ ғорлардан, тошли сўқмоқлардан ўтиб, Иорданга йўналди. «Подшоҳ Довуд Баҳуримга етганида, мана, унга қарши Шоул хонадонининг авлодидан бўлган Шимъий исмли одам чиқди; у борарди ва йўл-йўлакай Довудни ҳақоратларди, ва қўлига тошлар олиб, Довудга ва подшоҳнинг ҳамма қулларининг устига ирғитарди; подшоҳнинг ўнг томонида ва чап томонида бораётганлар эса ботир эдилар. Шимъий ҳақоратида: «Жўна, жўна, қотил ва қонунбузар! — деярди,— сен Шоул ўрнига подшоҳ бўлдинг, ва Худованд Шоул хонадонининг бутун қонини сенинг устинга айлантирди, ва Худованд салтанатни Абусаломга, ўғлингнинг қўлига берди; мана, сен фало- катдасан, зеро сен — қоничарсан».УOП 822.2

    Довуднинг фаровонлик кунларида Шимъий на бир сўзи, на бир ҳаракати билан ўз ҳақиқий муомаласини намоён қилмади. Аммо подшоҳ бошига кулфат тушгач, ушбу беняминлик ўз ҳақиқий табиатини аён қилди. Довуд тахтда бўлганида у подшоҳни ҳурматлади, камситилган соатида эса ҳақоратлай бошлади. Бадкирдор ва шахсиятпараст, у бошқаларни ўзига қараб ҳукм қиларди; шайтон томонидан васвасага тушиб, Худо танбеҳ берганнинг устига ўз ҳақоратини қуярди. Фалокатга йўлиққанлар устидан тантана қилиш, уларни ҳақоратлаш ёки азоблаш руҳи,— шайтон руҳидир.УOП 823.1

    Шимъийнинг Довудга қарши айбловлари, сўзнинг тўла мазмунида соҳта бўлиб, асоссиз ва хусуматли туҳмат эди. Довуд ҳеч бир нарсада Шоул ва унинг хонадони олдида айбдор эмасди. Шоул унинг ваколатида бўлиб, Довуд уни ўлдира олганида, у фақат унинг кийимининг четидан кесиб олди, шунда ҳам ўзини кейин таъна қилди, шу хатти- ҳаракатим билан Илоҳий танланганига нисбатан ҳурмат- сизлик намоён қилдим, деб пушаймон бўлди.УOП 823.2

    Инсон ҳаётига Довуднинг муомаласи муқаддас бўлганини қўйидаги ҳодиса гувоҳлайди. Довуд овчидан қочиб юрган ҳайвон каби, мусофирчилик ҳаёт кечирганида ушбу ҳодиса рўй берган эди.УOП 823.3

    Бир куни, у Адўломлик ғорида бекинганида, ва хаёл суриб тинч болалик пайтига қайтганида, унинг лаб-даҳанидан: «Ё ким мени, Байтлаҳм дарвозаси олдидаги қудуқдан сув олиб қондирар экан?” — хитоб чиқди (2 Под. 23,15).УOП 823.4

    Байтлаҳм шу вақтда филистийликлар қўлида эди, аммо Довуднинг лашкаридан энг жасур эрлардан уччалови қўриқчилар орасидан ўтиб, Байтлаҳм қудуғидан ўз ҳазратига сув олиб келган эдилар. Шунда Довуд олиб келинган сувни ича олмади. «Шуни қилмаслигим учун, Ё худованд, мени сақлагин! Ўз ҳаётини хавф остига қўйган одамларнинг қони эмасми бу сув?» (17-оят) — ва Парвардигорига қурбон сифатида, эҳтиромлик ила сувни epгa тўкди. Довуд жасур аскар эди. У кўп марта зўравонликка шоҳид бўлди, аммо шундай шароитга тушганлардан камдан-кам инсонлар Довудга ўхшаб, зўравонликнинг шафқатсиз қиладиган ва тушкунликка олиб келадиган таъсиридан бошини омон сақлаб қола олдилар.УOП 823.5

    Довуднинг жияни Абусса, энг жасур бошлиқларидан бири, Шимъийнинг ҳақоратли сўзларини тинч эшита олмай хитоб қилди: «Менинг подшоҳимнинг ўлик ити нима учун ҳазратимни ҳақорат қиляпти? Мен бориб, унинг бошини оламан!” Аммо подшоҳ ман этиб унга деди: «Мана, агар менинг вужудимдан чиққан ўғлим, менинг жонимни қидираётган бўлса, Беняминликнинг ўғлига нима дейсан; қолдиринглар уни, ҳақорат қилаверсин, зеро Худованд унга буюрди. Балки Худованд менинг камситилишимга назар солар ва ҳозирги фисқу-ғийбат учун менга Худованд лутфкорлиги билан қайтарар».УOП 824.1

    Довуднинг виждони кўнглига аччиқ ва адолатли ҳақиқатни соларди. Подшоҳдан шунчалик кескин равишда омад бошини ўгирганидан унга тобе бўлганлар ҳайрон бўлишарди, аммо подшоҳнинг ўзи буни лозим экан, деб қабул қиларди. Шундай соат етиб келишини у кўпдан сезиб турарди. Гуноҳларига нисбатан Худонинг узоқчидамлигига у ажабланарди, унга муносиб бўлган қасдни амал қилмаслигидан хайратда қоларди. Энди эса ушбу шошилган ва ачиниш қочқинлигида, ялангоёқ, подшоҳ кийими ўрнига йиртиқ-ямоққа кийинган, тепаликларда аксланиб қайтаётган тобе бўлганларининг ноласига қулоғини солганида, у ўз севикли пойтахти тўғрисида ўйларди: у жойда Довуд гуноҳ қилди. Худонинг меҳрибонлигини ва узоқчидамлигини эслаганида, унинг қалбида умид ёғдуси пайдо бўларди. Ҳа, бир ажойиб вақт келар, Худованд унга Ўз буюк меҳр- шафқатини кўрсатар, у фақат умидини йўқотмасин!УOП 824.2

    Кўплар, қонунсизлик қилганларида, ўз гуноҳини оқлаб, Довуднинг тажрибасига қўл силтайдилар, аммо Довуд каби чуқур надомат чекиб, камтарликда тавба қилганлар нақадар камдир! Камдан-камлар фош қилинганларида ва жазо олганларида, Довуднинг сабр-тоқатини, ўзини тута билишни намоён қиладилар! У гуноҳига иқрор бўлди, ва узоқ йиллар давомида, Илоҳий содиқ хизматкори сифатида ўз бурчига амал қилишга тиришди. Давлатининг фаровонлигини кўзда тутиб, у меҳнат қилди, ва унинг эгалиги остида у ҳеч қачон бўлмаган гуллаб-яшнашга ва куч-қудратга етишди. Худонинг маконини қуриш умидида у ҳаддан ортиқ даражада қурилиш материалларини йиғди, наҳотки энди, бутун ҳаётининг меҳнати бекорга чиқиб зое кетса? Наҳотки унинг фидокорона меҳнатининг, доҳиёна раҳбарлиги ва дипломатиялигининг самаралари бетавфиқ ва зўравон ўғлининг қўлига тушиши лозим бўлса? Худонинг обрўсини сақлаш учун Абусалом жонини куйдирмаса, Исроилнинг фаровонлигини ўйламаса, наҳотки Худо унга йўл қўяр? Довуд бошига тушган буюк фалокатда, шу ҳолатида унинг Худога шикоят қилиши табиийроқ эмасмиди?УOП 825.1

    Аммо ушбу фалокатнинг сабаби унинг шахсий гуноҳида эканини у кўрарди. Миҳа пайғамбарнинг сўзлари Довуднинг қалбига умид ҳисларини киритарди. «Мен зулматда бўлсам- да, Худованд менга ёруғликдир. Худованд берган ғазабни мен устимга оламан, чунки Унинг олдида гуноҳ қилдим; менинг тақдиримни ҳал қилмагунча ва устимдан ҳукм чиқармагунча, мен Худованднинг ғазабига чидайман» (Миҳ. 7, 8.9). Ва Худованд Довудни қолдирмади. У ноҳақ туҳматланганида ва ҳақоратланганида, ўзини камтар тутди; худпарастсиз, олижаноб ва ювош бўлишини намоён қилганида, ушбу тажрибаси ҳаётининг энг ёрқин ва химматли саҳифаларига кирди. Исроил подшоҳи ўзининг энг буюк камситилиш соатида Осмон назарида ҳалигача ҳеч қачон бўлмаганидай, ҳақиқатан буюк бўлди.УOП 825.2

    Агарда Довуднинг гуноҳига жазо берилмай қолишига Худо йўл қўйганида ва Довуд, Илоҳий кўрсатмани буза туриб, олдингидай соғ-саломатликда давлатига раҳбарлик қилавeрганида, шунда имонсиз, ишонмайдиган одамларда Довуднинг тажрибасини, Муқаддас Ёзувларда тасвир этилаётган динни таъна қилиш учун, ишлатишларига имкониятлари бўларди. Аммо Довудни олиб чиққан тажрибалар орқали Тангри Таоло гуноҳга нисбатан ўз муомаласини исботлади. У чидамлик билан гуноҳга муомала қилолмайди, ва гуноҳ бўлмагандай, кўзини ҳам юммайди. Довуднинг тарихи бизларга яна бир имконият беради, яъни унинг орқали гуноҳга нисбатан, Ўзининг муомаласи орқали. Худовандимиз кўзда тутган улуғ нишонни куришгадир. Шунга муносиб биз энг зулматли ҳукмлар чиқарилганда, Унинг раҳм-шафқатли ва меҳрибон режаларининг бажо келтири- лишини кўроламиз. У Довудни азоб-уқубатлардан ўтишга зўрлади, амо уни ҳалок этмади. Ушбу оташ уни ёндириб ташламай, балки «етти гaл эритиб, мусаффо кумушдай» қилиб чиқариши лозим эди (Заб. 11.7) «Мабодо қонун- қоидаларимни бузиб, амрларимга бўйсунмасалар, унда Мен қонунбузарларни хивич ила, гуноҳкорларни яра-жароҳат ила жазолайман. Лекин ўзидан иноятимни дариғ тутмай, садоқатимни сира ўзгартмайман» (Заб. 88, 32—34).УOП 825.3

    Довуд Қуддусдан чиқиб кетганидаи сўнг, тезда Абусалом ўз лашкарлари билан шаҳарга кирди, ва қаршилик кўрмай Исроилнинг калъасини қўлига киритди. Ҳусий биринчи- лардан бўлиб янги подшоҳни олқишлаб кутиб олди, отасининг эски дўсти ва давлатнинг маслаҳатчиси унга қўшилганини кўрган Абусалом ҳайрон бўлди, ҳам ажабланиши ўзига ёқимли бўлди. Подшоҳ ўғлида муваффа- қият қозонишига ишончи амин эди. Унинг қурган режалари амалга ошди, ва у, ўз тахтини тезроқ тасдиқлашни орзу қилиб ва халқнинг эътиқодига етишиши учун, Ҳусийни даргоҳга таклиф этди.УOП 826.1

    Энди Абусаломда кўпсаноқли лашкари бор эди, аммо ушбу лашкар, асосан, ҳарбий тажриба орттирмаган одамлардан иборат бўлди. Ҳозирги пайтгача улар на бир жангда иштироқ этмадилар. Довуднинг ҳолати умидсиз эмаслигини Аҳитўфал яхши биларди. Одамларнинг аксарияти ҳалигача унга содиқ қолаверишарди. Унинг атрофида жангларда синалган, ўз подшоҳига садоқатли аскарлар бор эди. Унинг лашкарига истеъдодли ва тажрибали лашкарбош- чилар раҳбарлик қилишарди. Янги подшоҳга биринчи завқланиш ўтиб кетишини Аҳитўфал жуда яхши тушунарди, шунда тескари кайфиятни кутиш керак. Агарда қўзғолон мағлyбиятга йўлиқса, шундаям Абусалом отаси билан келиша олади — ана шунда Аҳитўфал устига, унинг бош маслаҳатчиси сифатида, исёнда қатнашгани учун айбнинг энг катта улуши ва энг қаттиқ жазо тушади. Абусаломнинг чекинишига ҳар қандай йўлни кесиш учун, Аҳитўфал уни бир хатти-ҳаракатга итарди, агар бу ҳаракат қилинса ота билан ўғил орасида тотувлашишга имконият қолмайди. Шайтонгагина ҳос бўлган ҳийлагарлик билан ушбу макрли маслаҳатчи, Абусаломга исёнлик жиноятига яна бир қон аралаштириш жиноятни кўшмоғига инонтира бошлади. Бутун Исроилнинг кўз ўнгида у ўз отасининг чўрилари ёнига кириши лозим эди, шарқий одатлар бўйича ушбу қилиқ отасининг тахтига ворислигини исботларди. Абусалом ярамас маслаҳатга қулоқ солди ва амалга оширди. Шу йўсинда Довудга пайғамбар орқали етган Илоҳий Калом бажо бўлди: «Мана, Мен ёвузликни сенинг хонадонингдан чиқарурман, хотинларингни сенинг кўз ўнггингда олиб, яқинингга берурман... Сен пинҳон қилдинг; Мен эса бутун Исроил олдида ва қуёш остида шуни қилурман» (2 Под. 12, 11.12). Бу фалокатга Худо йўл қўймас эди, аммо, Довуднинг гуноҳи сабаб бўлгани учун, У олдини олиш учун қатнашмади. Аҳитўфални донолиги учун ҳурмат қилишарди, аммо унга Худодан чиқадиган ёруғлик етишмасди. «Доноликнинг боши — Худованддан қўрқишдир» (Нақл 9,10). Худди шу нарса унга етишмас эди, зеро акс ҳолатда у тўнтаришнинг муваффақиятини қонаралаштириш жиноятда асослантир- маган бўларди. Уларнинг фитналарига кучи етадиган Адолатли Ҳакам умуман бўлмагандай, бузуқ қалбли одамлар ҳар қандай қонунсизликни ўйлаб чиқаришади. «Самода ўтирган Эгам кулар, Раббим уларни масҳара қилар» (Заб. 2,4). Худованд дейди: «Менинг насиҳатимни қабул қилмадилар, фош қилганларимдан нафратландилар; шу сабабдан ўз йўлларининг самарасидан татиб кўришади, ва фикрларидан қониқишади... ва ақлсизларнинг бепарволиги уларни ҳалок қилғай (Нақл 1,30—32).УOП 826.2

    Аҳитўфал ўз шахсий хавфсизлиги учун ишлаб чиқарган режа амалга ошганидан кейин, у қаттиқ туриб, Абусаломга вақт чўзмай Довудга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашга насиҳат берди. «Мен ўн икки минг одамни танлайман,— деди у,— ва туриб, ушбу кечаси Довуд кетидан тушаман. У ҳориб- толган пайтида, қўллари тушган пайтда устига ҳужум қиламан за уни даҳшатга келтираман; унинг билан бўлган одамлар қочиб тарқалишади; мен эса фақат ягона подшоҳни ўлдираман, ҳамма одамларини эса сенга бўйсундираман”. Таклиф этилган режа шаҳзоданинг маслаҳатчилари томонидан маъқул, деб қабул қилинди. Агар ушбу режа амалга ошганида, шубҳасиз, Довуд ўлдириларди, аммо Худованд қатнашиб уни қутқарди. Осмондан тушадиган олий донолик, Аҳитўфалнинг ақли эмас, воқеаларга раҳбарлик қиларди. «Худовандга Абусалом устига бало келтириш учун, Тангри Таоло Аҳитўфалнинг энг яхши маслаҳатини бузишга ҳукм чиқарди».УOП 828.1

    Ҳусий кенгашга чақирилмаган эди, унинг юзида айғоқчини кўрмаслари учун, таклиф олмай боришни хоҳламасди, аммо кенгаш томом бўлганидан сўнг, Абусалом, ўз отасининг маслаҳатчисининг ҳар қандай фикрини чуқур ҳурмат қилгани учун, унга Аҳитўфал режаси тўғрисида баён этди. Агар Аҳитўфал маслаҳати туфайли иш юритилса, Довуд ҳалок бўлишини Ҳусий кўрарди. У деди: «Бу сафар Аҳитўфал берган маслаҳат яхши эмас... сен отангни яхши биласан, одамларини ҳам; улар жасурлар, болаларидан маҳрум бўлиб қолган айиқдай қаттиқ ғазабланганлардир; у тўхтаб халқи билан тунамайди». Довуд кетидан тушгандаям, уни қўлга олиб бўлмайди, мағлубият эса табиий кўнгилсизланишни туғдиради, шундан айнан қўрқиш керак — шу сўзлар ила Ҳусий Абусаломни инонтирди. «Зеро,— деди у,— отангнинг жасурлиги ва унинг билан бўлганларнинг мардонаворлиги бутун Исроилга маълумдир». Ва у ўз режасини Абусаломга таклиф этди. Ўз ҳокимиятини намоён этишга чанқаган Абусаломнинг шахсиятпараст табиатига ушбу режа жуда мақбул бўлди. Мана Ҳусусийнинг маслаҳати: «Сенинг олдинга бутун Исроил Беър-Шевадан бошлаб то Дангача, денгиздаги қумдек буюк оломон йиғилсин; ва сен ўзинг унинг ичида, ўртасида борасан. Ва шунда, у қайси жойда бўлмасин, унга қарши чиқамиз ва ҳамла қиламиз, шудринг ерга тушгандай — у қулайди; ва унинг билан бўлган одамларидан биттаси ҳам қолмайди.Агарда у биронта шаҳарга кирса агар, биз шу шаҳарга арқонлар олиб келиб, уни дарёга судраб тушурамиз, ҳатто биттагина тош ҳам қолмайди».УOП 828.2

    «Ва деди Абусалом ва бутун Исроил: Ҳусийнинг маслаҳати яхшидир». Аммо уларнинг ичида бир кимса бор эди ва уни алдаб бўлмас эди, Абусаломнинг такдирий хатосининг оқибатини у аниқ кўриб турарди. Қўзғолон ютқизилганини жуда яхши Аҳитўфал тушунарди. У биларди: подшоҳ ўғлини нимаям кутмасин, унга, маслаҳатчига, уни шунчалик оғир жиноятга итаргани учун, шафқатли муомала бўлмаслигини. Аҳитўфал Абусаломни кўтарган қўзғолонида қувватлади; уни энг пасткаш қилиққа итарди, ва ўғил ўз отасини хўрлади. У Довудни ўлдиришга маслаҳат берди, қандай ўлдиришни ўргатди; подшоҳ билан тотувлашишнинг охирги имкониятини йўқ қилди, энди эса ҳатто Абусалом уни бошқасига алмаштирди. Рашк-ҳасад Аҳитўфални қуршаб олди, ғазабланиб, мушкул аҳволга тушган ҳолатда «у дарҳол ўз уйига, ўз шаҳарига кетди, етиб боргач ўз хонадонига васиятнома қолдирди, ва бўғизланиб ўлди». Худони ўз маслаҳатчиси қилиб тан олмаган Аҳитўфал, донишманд ва порлоқ қобилиятли бўлишига қарамай, ҳалок бўлди. Шайтон одамларни энг қизиқарли ваъдалар билан васвасага солади, аммо унга берилган ҳар бир жон «гуноҳнинг эвази — ўлим» эканига ишонади (Рим. 6, 23).УOП 829.1

    Ўзгарувчан шаҳзоданинг маслаҳат бўйича иш юртишига амин бўлмаган Ҳусий, вақт чўзмасдан Довудга, дарҳол Иордандан ўтиш кераклигига, огоҳлантириш юборди. Ўз ўғилларига шу хабарни узатишлари лозим бўлган руҳонийларга у қуйидагини айтди: «Шундай ва шундай Аҳитўфал Абусаломга ва Исроилнинг оқсоқолларига маслаҳат берди, мен эса ўз маслаҳатимни бердим... Довудга шундай дейинглар: ушбу кечаси текиеликда чўлда тунамай, тезроқ ўтгин, токи подшоҳ ва унинг билан бўлган одамлар ҳалок бўлмасинлар учун”.УOП 829.2

    Ёш йигитлар, улардан гумон қилиб, таъқиб остига олинсаларда, вазифасини муваффақиятли равишда бажардилар. Ўтар йўлларидан ва жонининг изтиробидан ҳориб-толган Довуд, ушбу кечаси Иордан дарёсидан ўтиши лозим эканига хабар олди, зеро ўғли уни ўлдирмоқчи бўлган ниятда эди.УOП 830.1

    Жиддий хавфнинг оғир соатида, ўғлининг шунчалик шафқатсиз қилиғидан ота ва подшоҳнинг ҳолатига назар солинг! «Жасур ва мардонавор инсон», шуҳратли аскар, айтган сўзи қонун сифатида доимо тан олинган салтанатли подшоҳ,— ўз ўғлидан хоинлик кўрди. Шунчалик севикли, у нақадар ўғлига ишонарди. Ишончи кўр бўлган экан. Унга содиқ бўлган, унга тобе бўлган яқиндошлари ҳам ўғлига қўшилдилар. Кўргилиги ана шу экан! Ўз ҳасратини қандай сўзлар билан ифодалаб бўлар? Энг оғир синов соатида Довуд бутун қалби ила Парвардигорига ишонарди ва куйларди:УOП 830.2

    «Эй Худованд!
    Ёвларим қанчалик кўпайиб кетган!
    Сон-саноқсиздир менга қарши чиқаётганлар!
    Кўплар менинг жонимга қасд ила:
    Худодан унга нажот йўқ, демоқдалар.
    Бироқ Сен, эй Худованд,
    Менинг қалқоним, менинг иззатимсан,
    бошимни баланд кўтарадигансан.
    Худовандга фарёд қилганимда,
    У мени тинглар Ўзининг муқаддас тоғидан.
    Мен тинчгина ухлаб, хотиржам уйғонаман,
    Зеро Худованд менга мададкор бўлур.
    Кўрқинч солмас менга ҳар ёкдан қуршаб,
    Минглаб ёпирилган оломон...
    Нажот — Худованддандир;
    Сенинг баракатингдан халқинг баҳраманд бўлгай!
    УOП 830.3

    (Заб. 3,2-9)

    Довуд ва унинг орқасидан бораётганлар: аскарлари, маслаҳатчилари, кекса ва ёшлар, аёл ва кичик болалар — кечаси чуқур ва тез оқадиган Иордан оқимидан ўтдилар. «Субҳига Иордандан ўтмай қолганлар йўқ эди”.УOП 831.1

    Довуд ва унииг одамлари Маҳанайимда мустаҳкам- ландилар. Бу жуда яхши мустаҳкамланган шаҳар эди. Тоғлар билан ўраб олинган, у уруш пайтида қулай истеҳком бўлди. Бу диёрнинг ҳаёти енгил ўтарди, ва аҳолиси Довудга дўстона муомала намоён қилди. Кўплари Довудга қўшилдилар, давлатли одамлар эса уни ва тарафдошларини озиқ-овқатга ва керакли бўлган ҳар нарсага қондирдилар.УOП 831.2

    Ҳусий маслаҳати ўз нишонига етди, ва Довуд эсон-омон ўлим хавфидан қутилди; чидамсиз, ўжар Абусалом кута олмай. ўз отасининг кетидан тушди. «Абусалом Иордандан ўтди, ўзи ва бутун Исроил ҳам унинг билан». Довуд синглиси Абугеянинг ўғли Амессайни Абусалом лашкари устидан бошлиқ қилиб қўйди. Лашкари катта эди, аммо тартибсиз, ва отасининг аскарларига нисбатан тайёргарлиги суст эди.УOП 831.3

    Довуд ўз одамларини уч қисмга бўлди ва ҳар бирининг устидан бошлиқ тайинлади. Улар Юҳоб, Абусса ва Геттинийлик Эффай бўлдилар. Довуд ўзи жангга раҳбарлик қилмоқчи эди, аммо аскарбошчилари, маслаҳатчилар ва халқ қарши бўлдилар. «Бормагин,—дейишиди улар, зеро, aгap биз югуришга мажбур бўлганда ҳам, унга эътибор беришмайди; бизлардан яримиси ҳалок бўлсада, шунингдек эътибор беришмайди. сен эса ўн минггимнзга тeнгсан; демак, сен шаҳарда бўла туриб бизга ёрдам берсанг — ўшаниси бизларга маъқулрокдир. Ва уларга подшоҳ деди: назарингизга нима маъқул кўринса, шуни қиламан» (2 Под. 18, 3.4).УOП 831.4

    Шаҳар деворларидан исёнкор лашкарининг узун қаторлари жуда яхши кўринарди. Соҳта подшоҳни саноқсиз омма ўраб олган эди, уларга нисбатан Довуднинг одамлари бир кичкина тўдага ўхшарди. Аммо подшоҳ рақибининг лашкарига иазар солар экан, y на подшоҳ тожисини, на салтанатини, на жанг якунлашига тoбе бўлган ўз ҳаётини ўйласа экан. Отанинг бағри исёнкор ўғлига севги-муҳаббат ва аянчга тўлиб-тошар эди. Шаҳар дарвозасидан чиқиб, унинг лашкарлари олдидан ўтаётганларида, Довуд уларни дадиллантириб, ғалаба қозонишга ёрдам Берадиган, Исроил Худосига таяниб, олға юришни буюрди. Аммо шу дақиқалар- даям у ўғлига бўлган севгисини тия олмади. Озмунча ғалабали жанглардан ўтмаган Юҳоб, биринчи қисмнинг бошида подшоҳ олдидан ўтаётганида, ва ўз ифтиҳорли бошини салтанатли сарварга эгганида, униси титраган овози билан: «Менга ўспирин Абусаломни сақлаб қолдиргин”,— деди. Абусса ва Эффай ҳам шундай кўрсатма олдилар: «Менга ўспирин Абусаломни сақлаб қолдиринглар”. Аммо подшоҳ- нинг хавотирланиши садоқатли аскарларининг Абусаломга бўлган ғазабларини фақат кучайтирарди, чунки Довудга Абусалом салтанатидан қадрлироқ бўлганидай туюларди.УOП 831.5

    Жанг Иордандан яқиндаги ўрмонда содир бўлди, Абусалом лашкарининг улкан устунлиги ўзига зарар келтирди. Қалин ўрмоннинг ботқоқлигига тушган тартибсиз омма саросима бўлиб, раҳбарликка бўйсунмай қолди. «Исроил халқи Довуд қулларидан мағлубиятга учради; буюк мағлубият ўша кунда ўрин топди”. Жангда ютқизганини кўрган Абусалом хачирга миниб қочмоқчи бўлди. У катта эман дарахти тагидан елиб ўтаётганида, сочлари дарахт шохларига ўралиб қолди, хачир эса олдига қараб югурди. Абусалом оёғи ерга тегмай, дарахтга муаллақ осилиб қолди, ва рақибнинг осон ўлжасига айланди. Шундай ҳолатда уни Довуднинг аскарларидан бири топди. Подшоҳ ғазабидан қўрқиб, уни ўлдирмади, аммо Юҳобга етказди. Юҳоб узоқ тебранмади. У Абусаломга дўстона муомалада эди, отаси билан икки сафар тотувлаштирди, аммо қилганига жавобан фақат Абусаломдан ёмонлик кўрди. Агар Юҳобнинг воситачилиги бўлмаганида, Абусалом керакли имкониятларга етишмаган бўларди, ва қўзғолан қон тўкиш ва қурбонлар билан ҳеч қачон алангаланмаган бўларди. Энди ёмонликнинг ижодкори унинг қўлида. Ва у «қўлига уч ўқ олди ва шаҳзоданинг юрагига ўқ узди... Абусаломни эмандан олдилар, ўрмондаги чуқур ўрага ташладилар ва устига тошлардан улкан тўда тўпладилар”.УOП 832.1

    Исроилда исён қўтарганлар ана шундай ҳалок бўлдилар. Аҳитўфал ўз-ўзини ўлдириб ҳаётини якунлади. Шаҳзода Абусалом, кимнинг кўз қамаштирадиган гўзаллигидан Исроил ифтихор этарди, яшнаган пайтида ҳалок бўлди, унинг жасадпни ўрага ташладилар, ва абадий ҳукм сифатида бир тўда тош ила белгиладилар. Тирик бўлганида Абусалом подшoҳлик увайдасида ўзига ҳашаматли ёдгорлик қурган эди, аммо унинг қабрини белгилайдиган ягона ёдгорлик — саҳрода тошнинг тўдасидан иборат бўлди.УOП 832.2

    Қўзғолоннинг доҳийси ўлдирилди ва Юҳоб карнай овози билан қочаётган душманни қувлаб бориш тўхталишига буйруқ берди, вакиллар эса шу соатда-ёқ подшоҳга хабар олиб кетдилар.УOП 833.1

    Шаҳар деворида жангни кузатиб турган қўриқчи югуриб келаётган кишини кўрди. Тезда иккинчиси ҳам кўринди. Биринчиси яқинлашганида, қўриқчи, дарвоза ёнида кутиб турган подшоҳга деди:УOП 833.2

    «Мен биринчи вакилни кўряпман, қадам қўйишига биноан у Садок ўғли Аҳимаасга ўхшайди. Ва подшоҳ: бу одам яхши, унинг хабари ҳам яхшидир, деди. Ва Аҳимаас нидо қилиб, подшоҳга деди: тинчлик. Ергача эгилиб, подшоҳга таъзим қилди ва деди: менинг ҳазратим бўлган подшоҳга қарши қўлларини кўтарганларни бизга топширган Парвардигорнинг, сенинг Худовандингнинг исми шон- шараф бўлсин ва олқишлансин!». Ўспирин Абусалом омонми?” — деган чидамсиз подшоҳнинг саволига Аҳимаас аниқ жавоб бермади.УOП 833.3

    Иккинчи элчи ҳам стиб келди: «Хушхабар менинг ҳазратим подшоҳга! — дсди.— Сенга қарши қўзғолон кўтарган ҳамманинг қўлидан халос қилиб, Худованд бугун Ўз ҳақиқатини намоён қилди».УOП 833.4

    Яна отанинг лабидан уни ҳаяжонлантирадиган ягона савол чиқди: «Ўспирин Абусалом омонми?” Оғир хабарни пинҳон қилишга мадори қолмаган вакил деди: «Менинг ҳазратим душманларининг, сенга подшоҳимга қарши ёмонлик фикрлаган ҳамманинг тақдири, ўспириннинг кўргилигидай бўлсин!” Вакил сўзи етарли бўлди. Бошқа савол бермай, бошини солиб «у дарвоза устидаги хонага кирганида, йўлакай йиғларди ва: «Ўғлим менинг Абусалом! Абусалом, ўғлим менинг, ўғлим менинг! Ё, ўғлим, сенинг ўрнинга менга ким ўлишимга берсин эди, Абусалом, ўғлим менинг, ўғлим менинг!” — деярди.УOП 833.5

    Ғолиб чиққан лашкарлар жанг майдонидан қайтишарди, ва тантанали ҳайқиришлар тоғларда аксланарди, улар шаҳарга кирганларида эса, шодиёна хитоблар тинди, туғлар туширилди, уларнинг қадами ғолиб чиққанларникига ўхшамай, мағлуб бўлганларникига ўхшарди. Дарвоза устидаги хонадан подшоҳнинг изтиробли фиғони уларнинг қалбларига ўқдай санчилди: «Ўғлим менинг, Абусалом! Абусалом ўғлим менинг, ўғлим менинг».УOП 834.1

    «Ва шу куннинг ғалабаси бутун халқ учун йиғига айланди, зеро ўша кунда халқ подшоҳнинг ўғлига қайғу- ҳасратини эшитди ва унинг тўғрисида гапирарди. Ва халқ шаҳарга пайпаслаб кириб келарди, жанг пайтида мағлубиятга йўлиққан ва уятидан бошини қаерга бекитишини билмагандай кириб келишарди”.УOП 834.2

    Юҳобнинг ғазаби ортиқ шиддатланди. Тантана қилиб сўйиниш учун Худо уларга сабаб берди. Исроил халқининг тарихида белгили бўлган қўзғолонлардан, энг буюк қўзғолон эндигина бостирилган эди, лекин мана ушбу порлоқ ғалаба, минглаб мардонавор аскарларнинг ҳаёт ҳаққига хоинлик қилганнинг хотирасига, йиғига айланди. Қатъий табиатли, кескин лашкарбоши подшоҳ ҳузурига кирди ва жасурлик ила уни таъна қилди: «Ё подшоҳ, сен бугун сенинг ҳаё- тингни қутқарган, ўғилларинг ва қизларингнинг ҳаётини қутқарган хизматчиларингни уятга келтирдинг... сендан нафратланадиганларни сен севасан, сени севганлардан нафратланасан; зеро бугун сен шуни кўрсатдинг-ки, сенинг учун доҳий ва хизматкорларинг арзимас эканини; бугун мен шуни билдимки, агар Абусалом тирик қолиб, биз ҳаммамиз ўлганимизда, сенга шуниси ёқарди. Бинобарин тургин, чиқиб қулларингнинг қалбига гапиргин: зеро Худованд исми шарафига онт ичаман-ки, агарда сен чиқмасанг, ушбу кечаси сенда на бир одам қолсин; ва шу ҳолат сенинг учун, ёшингдан то бугунги кунгача кўрган фалокатлардан, баттарроқ бўлур».УOП 834.3

    Изтироб чекаётган Довуд ушбу қўпол ва шафқатсиз таънага бардош бермади. Лашкарбошининг ҳақлигини кўриб турган Довуд дарвоза ёнига чиқди ва унинг олдидан ўтиб боарётган мардонавор аскарларни олқишлади ва мақтаб дадиллантирди.УOП 835.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents