Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    20-Боб - Юсуф Мисрда

    (Ибтидо Китобининг 39-41-бобларида асоспанган)

    Шу орада ўзига тегишли бўлмаган Юсуф йўлдошлари билан Миср томон сафарда эди. Карвон жанубга йўналиб, Канъон чегараларини ўтганида, йигит узоқдан отасининг чодирлари ёйилган тепаликларни кўриб қолди. Қайғуда қолган отасини эсига олар экан, аччиқ йиғлаб юборди. Дўтанда бошидан кечирганлари унинг кўз ўнгига янада қайтиб келди. Ахаларининг зардаси, қайнаб турган юзлари, ёвузланган кўзлари. Унинг ёлворишига жавобан эшитган ҳақоратли забонлари қулоғида турарди. Келажагини ўйлаганида юраги ларзага тушарди. Вазиятида қанчалик ўзгариш — назокат билан севикли ўғил нафратли маъюс қулга айланди! Бегона мамлакатда, ёлғиз, дўстларидан ва яқинларидан маҳрум бўлган чоғда, уни нималар кутади? Юсуф чексиз қайғу-ҳасратга ботди.УOП 223.1

    Лекин Худонинг назарида ҳатто ушбу изтироб Юсуфнинг неъматларига тайинланганди. Бир неча соат давомида у шунчалик муҳим нарсаларга онги билан етишди-ки, узоқ йиллар отасининг уйида ҳаёт кечирган ҳолда, у тушуниб тан ола олмасди. Отанинг кучли ва назокатли севгиси йигитнинг ҳулқини бузар эди. Ўғлига айниқса рағбати бўлганидан, ота унинг хоҳишларини қондиришга доимо тайёр бўларди. Бу ақлсиз афзал кўриш акаларининг жаҳлини чиқарарди ва уларни шафқатсиз ишга итарди. Натижада Юсуф оиласидан маҳрум бўлди. Отанинг фарзандларига нисбатан адолатсиз муомаласи унинг табиатида аксланди. Етишмовчиликларга йўл қўйилган бўлса, эндигида улар тузатилиши лозим эди. У мустақилликка ва астойдил бўлишга ўрганиши керак эди. Отасининг муҳаббатли ғамхўрлигига ўрганган, у қийинчиликларни кўтаришга ўзини салоҳиятсиз деб ҳис қиларди. Ажнабий ва қул такдири унга жуда аччиқ бўлиб тасаввур қилинарди.УOП 223.2

    Бориб-бориб унинг хаёллари оталарининг Парварди- горига йўналди. Болалик пайтидан у Худони севиб, Ундан қўрқиб яшашга ўргатилган эди. Отасининг чодирида фарзандлари йиғилганда у бир неча марта ажойиб баёнотни эшитганди: отаси Ёқуб уйидан чиқиб кетиб сарсон-саргардон бўлганида кўрган тушини. Ёқубга берилган Худонинг ваъдалари қандай қилиб амалга ошганларини, зарур пайтда Илоҳий фаришталар намоён бўлиб, уни ҳимоя қилганла- рини, насиҳат бериб, юпатганларини Юсуф эшитган эди. Худованднинг севгиси туфайли Халоскорнинг пайдо бўлиши тўғрисида унга баён этилганди. Энди эса қимматли дарслар унинг вужудида тирилди. Аждодининг Худованди унинг ҳам Парвардигори бўлишига у ишонди. Шунда у ўзини тўла Худонинг қўлига топширди ва Исроилнинг Пушти-Паноҳига ибодат қилиб, уни қувғин диёрида ташлаб қўймасини илтимос қилди.УOП 224.1

    Ҳаяжонланиб у ўзига баланд нишон қўйди — ҳар қандай вазиятларда Худога содиқ қолиб, Самовий Подшоҳнинг тобе бўлганлари каби доимо ҳаракат қилиш. Бутун қалби ила у Худовандга хизмат қилмоқчи бўлди. Қисматининг ҳар қандай синовларини мардоналик билан кутиб олиб, ҳар бир бурчни тўғри бажаришни у хоҳларди. Бир кун Юсуфнинг бутун ҳаётини ўзгартди, шу куннинг даҳшатли ҳодисалари уни тартибсиз йигитдан ақли расо, жасур ва чидамли инсонга айлантирди.УOП 224.2

    Мисрга етиб келиши биланоқ Юсуф Мисрнинг беги бўлган, фиръавн саройининг маъмури ва соқчилар бошлиғи Пўтифарга сотилди. У мисрлик хўжайинига ўн йил хизмат этди. Бу диёрда кўпгина ҳаддан ташқари бўлган васвасалар унинг бошига тушди. У мажусийлар аро яшарди. Подшоҳ саройининг бойлигига мос келган бутпарастлик шу даврларда яшаган халқларнинг бойлиги ва маданияти ила қуватланарди. Аммо Юсуф ўз ҳаётида оддийлик ва Худога садоқатлик намоён этди. Унинг атрофида ҳар томондан йўлдан оздираётган нуқсонларнинг ширин овози эшитиларди, лекин унинг қулоғи гаранг, кўзи кўрмас эди. У ман этилган нарсаларда хаёлларини тўхтатишга йўл бермас эди. Юсуф мисрликларнинг илтифотига сазовор бўлишга хоҳласа ҳам, лекин ўз дунёқарашини улардан бекитмасди. Ўз маслак йўли билан иш кўрмаганида, у васвасанинг қурбони бўлиб қолиши мумкин эди. У отасининг имонидан уялиб қайтмади, ва азалдан Бўлганга ўз тегишлигини бекитиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмади.УOП 224.3

    «Худованд Юсуф билан эди... ва у омадли киши бўлиб қолди. Унинг хўжайини ҳам, Худованд Юсуф билан бўлганини, англади. Чунки Юсуф қўл урган ҳар қандай ишга Худованд омад берар эди”. Пўтифарнинг Юсуфга бўлган ишончи кундан кунга ошар экан, «Юсуф хўжайинининг кўнглини топиб, унинг шахсий ходими бўлди. Бек Юсуфни ўз хонадони устидан гумашта қилиб тайинлаб, бор-будини унинг ихтиёрига топширди... Бек ўзининг бор-йўғини Юсуфнинг қарамоғига топшириб, энди ўз томоғидан бошқа ҳеч нарса ҳақида қайғурмас эди».УOП 225.1

    Юсуфнинг юмшоқ кўнгли, унинг диёнатлиги бекнинг юрагини қўлга киритди, ва бориб-бориб у Юсуфда қулни кўрмай, уни ўғли сифатида тан олди. Олимлар ва баланд қўйилган кишилар билан муносабатда бўлиб, йигит бошқа тилларни ўрганди, илм ва савдо соҳаларида билим орттирди, ва, шундай қилиб, Мисрлик ҳокимига келажакда керакли бўлган маорифга эга бўлди.УOП 225.2

    Юсуфнинг ишини йўналтирадиган фавқулодда муваффақиятлар қандайдир ажойиботнинг натижаси эмас эди: унинг меҳнатсеварлиги, ғамхўрлиги ва қуввати Илоҳий иноятнинг неъматлари эди. Бутун ютуқларида у Худонинг илтифотини кўрарди, ҳатто унинг мажусий хўжайини Юсуф туфайли ҳаддан ташқари баракага етишганини тан оларди. Мақсадни кўзда тутмай, астойдил ҳаракат қилмай, ҳеч қандай муваффақиятга эришиб бўлмайди. Ўз хизматкорининг садоқати туфайли Худо олқишланди. Худонинг нияти: мажусийларнинг қоронғи зулматида самовий илтифотнинг нури порласин учун, У Ўз қулининг соддалигини ва диёнатини бутпарастларга қарши қўймоқчи бўлди.УOП 225.3

    Лекин Юсуфнинг соддалиги ва имони оташли синовдан ўтиши тақдирланган экан. «Юсуф қадди-қомати келишган, жуда чиройли йигит эди. Орадан бир муддат ўтгач, бекнинг хотини Юсуфга кўзини тикадиган бўлди”, ва ёш йигитни зиногарликка итариб, Илоҳий Қонунни бузишга ҳаракат қилди. Ўшбу мажусий мамлакатда кенг тарқалган нуқсондан Юсуф ҳозиргача эркин эди. Лекин бу васваса шунчалик кутулмаган, шунчалик кучли ва аврайдиган бўлдики — унга қандай қилиб қарши туриш мумкин? Қаршилик кўрсатиш- нинг оқибатини Юсуф яхши тушунарди. Aгap йўл қўйса — уни мукофот, паноҳлик ва илтифот кутмоқда, aгap кўнмай кечса — шарманда бўлиб, турмага тушиши, ҳатто ўлиши мумкин. Ушбу дақиқага унинг бутун келажаги қарам бўлди. Адолат тантана қилармикин? Юсуф олдингидек ўз Парвар- дигорига содиқ қолармикин? Айтиб бўлмайдиган ҳаяжон билан фаришталар юз берган ҳодисани кузатардилар.УOП 226.1

    Юсуфнинг жавоби унинг диний негизининг маҳкамли- гини шоҳидлади. У хўжайинининг ишончини тебрата олмасди, уни алдамай нима бўлмасин Самовий Амирига у содиқ қолур. Кўплар дўстлари олдида қилишга журъатлан- майдиганни ҳаммани кўрадиган Худо олдида ва муқаддас фаришталар олдида қилишга уялмайдилар. Юсуфнинг энг биринчи фикри Худога йўналди: «Мен қамдай қилиб бундай қабиҳликка бориб, Худога қарши гуноҳ қиламан?» — деди.УOП 226.2

    Биз қилган ишларимизни, гапирган гапларимизни Худо кўриб эшитганини биз тушунганимизда эди! Худо бизнинг сўзларимиз ва ишларимизни расо белгилаб, келажақда ҳукм чиқарганида ҳаммасини эсимизга солишини биз билгани- мизда, балки биз гуноҳ қилишдан бошимизни ва қўлимизни тортардик. Ёш йигит ва қизлар доимо эсласинлар — қаерда улар бўлмасин, нимаики қилмасинлар, улар доимо Худонинг юзи ўнгида борлар. Ҳеч бир ҳаракатимиз билинмай қолмайди. Парвардигори Оламдан йўлларимизни бекитиб бўлмайди. Инсоний қонунлар талабчан бўлганларига қарамай, кўпинча сирли бузилади, ва, демак, жазосиз қолади. Лекин Илоҳий Қонунга бўлган муомала умуман бошқача. Энг қоронғи тун гуноҳ қилганнинг қилиғини бекита олмайди. Балки у мени ҳeч ким кўрмайди, деб ўйлар, лекин кўзга кўринмайдиган шоҳид ҳар бир қадамни белгилайди. Ҳатто қалб туйғулари ҳам Илоҳий назоратига очиқдир. Ҳар бир хатти-ҳаракат, сўз ёки фикр, худди дунёда фақат бир инсон бўлганидай ва унинг ҳаётида Осмоннинг бутун эътибори жамланганидай, шунчалик синчиклаб белгиланади.УOП 226.3

    Ўз диёнатлиги учун Юсуф зарар чекди, чунки ажабланган хотин нафратли зинокорликда Юсуфни айбдор кўрсатди ва зиндонга қамалишига ҳаракат қилди. Агар Пўтифар хотинга, унинг Юсуфни айбдор қилганига ишонганида, йигит ўлимга бериларди, лекин унинг камтарлиги ва диёнатлиги, ҳар доим уни бошқалардан айириб, ҳозирда ҳам унинг беайблигини исботлади; хўжайини уйининг обрўсини қутқариш учун, Юсуф ўз обрўсидан ва ўз эркинлигидан маҳрум этилди.УOП 227.1

    Бошида турманинг назоратчилари Юсуфга жуда шафқатсиз муомала қилдилар. Муқаддас Забурда Довуд пайғамбар Муқаддас Руҳ таъсирида шундай ёзади: «Унинг оёқларини кундалаб қўйдилар, жони темирга кирганидай қийналар эди,— то Худованднинг сўзи ижро бўлгунча, Илоҳий Калом уни синаб софлагунча» (Заб. 104, 18.19). Лекин Юсуфнинг ҳақиқий моҳияти зиндоннинг зулматида ярқиради. У маҳкам имонни ва сабр-тоқатни сақлаб қолди. Фидокорона меҳнати учун қаттиқ жазоланган бўлса ҳам, унинг табиати ўзгармади, бошини солмади, ишончини йўқотмади. Ўз айбсиэлигини ҳис қилган ҳолатда, унинг жони тинчликка тўлди, ва у ўзини Худонинг қўлига топширди. Омади кетди, лекин у вайрона бўлмади. Бошқаларнинг азобларини енгиллаштириб, у ўз қайғусини унутарди. Ҳатто турмада ҳам у ўзига иш топди. Изтироб чекиш мактабида Худо уни буюк ишлар учун тайёрлади, ва у зарур бўлганга буйсунди. Қамокда зўравонликнинг, шафқатсизликнинг ва жиноят қилиш оқибатларини натижасини кўриб, Юсуф шу вазиятдан адолат, ҳамдардлик ва меҳрибончилик дарсларини олди — келажакда бошидан кечирганлари уни доно ва меҳрибонлик кўрсатиб, ҳукумат ишларини бажо келтиришда ёрдам берди.УOП 227.2

    Бориб-бориб Юсуф зиндон бошлиғининг кўнглини топди ва у «қамокдаги бутун маҳбусларни Юсуфнинг қарамоғига берди, у ердаги ҳамма ишларни Юсуф идора қиларди”. Турмадаги бўлган хатти-ҳаракати: ҳар кунги ҳаётидаги диёнатлиги мушкул аҳвалга тушганларга нисбатан ҳамдардлиги — Юсуфнинг шон-шарафига йўл очди. Бизлардан чиқиб бошқаларни иситалиган ёруғликнинг ҳар бир нури ўзимизда аксланади. Бечорага айтган ҳар бир яхши сўз ва ҳамдардлик билдириш, аср олинганнинг тақдирини енгиллаш учун ҳар бир интилиш, муҳтож бўлганларига ҳар бир инъом, соф юракдан қилганга барака келтиради!УOП 228.1

    Қамокда Миср подшоҳининг новвойи ва соқийси ўтирардилар ва соқчиларнинг бошлиғи Юсуфни буларга малай қилиб қўйди. Бир куни эрталаб уларнинг ўчган юзларини кўриб, Юсуф хафа бўлганларининг сабабини сўради. Ҳар бириси ўтган кечда туш кўрган эканлар, лекин маъносини тушунмабдилар. «Тушнинг таъбирлари Худодан эмасми? Менга тушунтириб беринглар-чи”,— деди Юсуф. Шунда бош соқий ва новвой кўрган тушларини сўзлаб бердилар, ва Юсуф уларга маъносини очиб берди: Уч кундан кейин соқий аввалги мансабига қайтиб, аввалги тартиб бўйича яна Фиръавннинг косасини унинг қўлига беради, новвойни эса ўлимга топширадилар. Айтгандай бўлди. Подшоҳнинг соқийси тушини яхшиликка ёрлақалгани учун ва ЯХшИ муомаласи учун чуқур миннатдорчилик билдирди. Унга жавобан Юсуф ўз ҳолатини ва адолатсиз ҳукм чиқарилганини сўзлаб берди «У сенга (яъни Фиръавн) ҳиммат қилганидан сўнг, мени ҳам эслаб тургин. Марҳамат қилиб Фиръавн ҳузурида мени ёдинга келтир ва мени бу қамоқхонадан чиқариб олишга тиришгин. Мени иброний- ларнинг еридан ўғирлаб кетишгани етмагандек; энди бу ерда ҳам бирон-бир жиноят қилмай бу чуқурга тиқиб қўйилдим”,— деди. Соқийнинг туши батафсил равишда тўғри чиқди, Фиръавн бош соқийни ўз мансабига қайтарди», у эса Юсуфни унугиб юборди. Яна икки узоқ йил Юсуф турмада сиқилди. Вужудида туғилган умид секин-секин ўчди ва бошқа қайғуларига инсон ношукурлигидан аччиқлик қўшилди.УOП 228.2

    Аммо лекин турма дарвозасини очиш учун Парвардигор- нинг қўли чўзилди. Бир кечада Миср подшоси икки туш кўрди. Унинг фикри бўйича иккалови ҳам бир ҳодисага кўрсатиб, қандайдир буюк офатларни огоҳлантиргандай эди. Маъносини тополмай, у саросимага тушди, кўнгли жуда ғаш эди. «У киши юбориб, Мисрнинг барча сеҳргарлари ва донишмандларини чиқиртирди. Фиръавн уларга тушларини ҳикоя қилди, аммо унга таъбир қилиб берадиган бирон киши топилмади». Тушунмаслигидан подшоҳ мушкул аҳволда қолди, ва унинг маъюслиги ўскан сари, бутун сарой даҳшатга тушди. Ҳамманинг изтироби соқийга кўрган тушини эслатди, кейин Юсуфни ҳам. Миннатдор бўлмай, эсидан чиқариб қолдирганидан виждони уйғонди ва у шу заҳоти подшоҳга ўзининг кўрган тушининг тарихини сўзлаб берди. Гапининг охирида: «Хулласи калом, у қандай таъбир этган бўлса, худди шундай бўлди. Мен ўз мансабимга қайтарилдим, жўрам эса осилди”,— деди.УOП 230.1

    Кўпчилик сеҳргарлар ва донишмандлар турганида, ажнабийга, янада қулга мурожаат қилиш Фиръавнни камситарди, лекин у жонига ором топиш учун кўп сай- ламасдан Юсуфни зиндондан чиқариб, олдига келтиришни буюрди. Юсуфниг сочини олиб, чунки шу йиллар мобайнида сочлари жуда ўсиб кетганди, кийимини алмаштиришди ва подшоҳнинг ҳузурига келтиришди. «Фиръавн Юсуфга: Мен туш кўрдим, лекин уни таъбир қиладиган киши йўқ. Эшитишимча, сенинг тушни таъбир қилишга фаҳминг етар экан,— деди. Юсуф Фирьавнга: бу мендан эмас; лекин Худо Фиръавнга хайрли башорат қилган бўлса керак,— деб жавоб берди”. Подшоҳга жавоб берар экан, Юсуф ўз камтарлигини ва имонини намоён қилди. Ўзини юқори олмай, у «бу мендан эмас» деб буюк донишмандлик шарафидан кечди. Фақат Худованд сирларни очиб, таъбирлайди. Шу сўзларидан кейин Фирьавн тушларини баён этди: «Мен тушимда Нил бўйида турган эканман. Шунда дарёдан семиз ва гўзал етти бош сигир чиқиб, қиёзорда ўглаб юришар экан. Уларнинг кетидан кўриниши ёмон, бадбашара, жуда ориқ бошқа етти бош сигир чикди. Мен бутун Миср ерида шунчалик ориқ сигирни кўрмаган эдим. Ёмон, ориқ сигирлар эса аввалги етти семиз сигирни еб юборди. Семиз сигирлар уларнинг қорнига кирган бўлса-да, қорнида борлиги билинмас эди. Уларнинг кўриниши аввалгидек ёмон эди. Шундан сўнг мен ўйғониб кетдим. Кейинги тушимда мен битта полда ўсиб чиққан еттита тўлиқ ва яхши бошоқни кўрдим. Уларнинг кетидан ингичка, чўл шомолидан қовжираган, қуруқ еттита бошоқ ўсиб чиқди. Ингичка бошоқлар эса еттита тўлиқ бошоқни ютиб юборди. Шунда мен буни сеҳргарларга айтдим, аммо менга шарҳлаб берадиган киши топилмади,— деди”.УOП 230.2

    «Юсуф Фиръавнга деди: «Фиръавннинг тушлари бир. Худо қилмоқчи бўлган ишини Фиръавнга намоён қилибди... Бутун Миср мамлакатида етти йил буюк фаровонлик бўлади. Ўша даврдан сўнг етти йил қаҳатчилик бош кўтаради. Мисрни хароб қиладиган бу очарчилик оғирлигидан мамлакат кўрган аввалги фаровонлик даври бутунлай эсдан чиқиб кетади. Кейин пайдо бўладиган қаҳатчилик шунчалик оғир бўладики, мамлакатда ҳеч фаровонлик бўлмагандай туюлади. Туш Фиръавнга икки марта такрор намоён бўлиши эса шундай далолат берадики, бу иш Худо олдида муқаррардир, У буни кечиктирмай амалга оширади. Энди Фиръавн жаноби олийлари ақлли ва доно бир одамни сайлаб, уни Миср юрти ycтидaн қўйсинлар, токи у олий фармон ила етти фаровонлик йили бадалида Мисрнинг ҳосилидан бешдан бир қисмини ажратиб ундириш учун мамлакат устидан нозирлар тайинласин. Бу келадиган яхши йилларда бутун ҳосилни йиғиб ғамлаб қўйишсин, шаҳарларда озиқ-овқат бўлиши учун ғаллани Фиръавннниг омборхоналарига ғарамлаб сақлашсин. Мисрнинг бошига келадиган етти йилик қаҳатчилик даврида мамлакат қирилмаслиги учун, бу озиқ- овқатлар захира бўлади».УOП 231.1

    Тушунтириш шунчалик ақлли ва маъқул эдики, ва Юсуф берган насиҳат шунчалик доно ва фаросат юзасидан юргизилдики, тушнинг ҳақиқатлиги ҳеч қандай шубҳа туғдирмади. Лекин ушбу айтилган режани бажо келтирили- шини кимга ишонтирса бўлади? Тўғри сайлов қилишга халқнинг ҳаёти боғлиқ эди. Подшоҳ хавотирликка тушди. Ушбу жуда масъулиятли вазифани кимнинг зиммасига юклаб бўларкин? — бу масала бир вақт саройда муҳокама қилинди. Соқийдан Ҳоким Юсуфнинг донишмандлиги ва фаҳмлиги тўғрисида ахборот олди, ҳа, унинг уюштириш қобилияти шубҳасиз намоён бўлди. Соқий олдинги ношукурлигидан уялиб, энди ўз айбни сийпалаб ўтиш учун, Юсуфни олиҳиммат деб олқишлади. Подшоҳ бошқалардан суруштирди ва соқийнинг сўзлари тўғри чиқди. Бутун мамлакатда фақат Юсуф вазиятнинг хавфлигини одамларга етказиб, шу келадиган хатардан огоҳлантириб, керакли бўлган чораларни кўра оларди. Ҳеч ким, Юсуфдан бошқа, таклиф қилинган режаларни уюштира олмайди — шундай хулосага келди подшоҳ. Аниқки, у Илоҳий куч билан таьминланган, ва бу оғир вақтда ҳукумат ишларини фаҳмлаб ким олиб борар экан. Юсуф иброний ва қул бўлганининг ҳечқиси йўқ, у дониш- манд ва фаросатли. Фиръавн ўз аъёнларига: «Ўзида Худонинг Руҳи бўлган бундай одамни топиб бўладими?” — деди.УOП 231.2

    Қарор чиқарилди ва кутилмаган вазифа тўғрисида Юсуфга эълон қилинди. «Худо буларнинг ҳаммасини сенга маълум қилган экан. Сендан ақллироқ ва донороқ одам йўқ. Сен хонадоним устидан раис бўласан, бутун халқим сенинг амринга қараб иш тутади. Мен фақат тахтим билангина сендан катта бўламан». Кейин Фиръавн Юсуфнинг баланд вазияти туфайли айириб белгилади. «Ўз узугини бармоғидан чиқариб, Юсуфнинг бармоғига тақди. Унга кимхоб тўн кийгизиб, бўйнига олтин занжир тақди. Фиръавн Юсуфни ўз ўринбосарининг аравасига миндириб, у боришдан олдин. «Таъзим қилинглар!» дея жар солдирди”.УOП 232.1

    «Уни ўз уйи устидан мирзо қилиб қўйди, бутун мол- мулкига бошлиқ қилиб тайинлади. Токи вазирларига кўнглидагидек ўгит қилсин, оқсоқолларига эса ҳикматни ўргатсин» (Заб. 104, 21.22). Зиндондан чиқиб, Юсуф бутун Миср ери устидан юксалди ва бошлиқ бўлди. Бу жуда ҳурматли вазият эди, лекин шу соҳада ҳам уни қийинчилик ва таҳликалар кутарди. Баланд лавозимини эгаллаган васвасачининг тўрларидан озод бўлмайди. Довул даштдаги камтар гулларга ҳеч қандай зиён келтирмайди, лекин бир вақтда тоғ тепасидаги юксак дарахтларни илдизи билан ағдариб ташлайди. Ҳаётда ҳам шундай бўлади. Камтар вазиятда ҳаёт кечирганлар кўпинча Худога содиқ бўладилар, лекин, шон-шарафга ва фоний муваффақиятга эришиб, васвасалар қурбонига айланадилар. Юсуф эса қут-баракаларга етишгач, олдин бахтсиз пайтларда бўлганидек, ўзгармади. Фиръавн- нинг саройида зиндонда бўлган каби у Худога содиқ қолди. Мажусийлар еридан ажнабий қола туриб, ўз яқинлари билан жудоликда яшаб, у самимийликда ишонар эдики, қариндошлари Худонинг уммати бўлган каби, унинг йўлла- рини ҳам Худоваид қўлламоқдадир. Ҳар доим Парвардигорга ишониб, у ўз бурчини тўғри бажарарди. Юсуф шарофати билан подшоҳ ва унинг маслаҳатчилари ҳақиқий Худо тўғрисида фикр юрита бошладилар; бутпараст бўлиб қолсаларда, улар доимо Бўлганга топинувчининг ҳаётидаги раҳбар қилган асосларни ҳурмат қилишга ўргандилар.УOП 232.2

    Юсуфнинг ҳаётида намоён бўлган жиддийлик, салоҳ ва донолик қаердан? Ёшлигидан у қўпроқ ўз хоҳишларига эмас, балки бурчнинг овозига итоат қилишга ўрганди. Диёнатли яшаш, болалик ишонч, ёшлидаги табиатида бўлган олиҳимматлик балоғатга етганида муносиб самаралар келтирди. Бенуқсон ва оддий ҳаёт жисмоний ва идрок кучларига ривожланишда ёрдамлашади. Худонинг ижоди орқали Худо билан муносабат, ишонч меросҳўрларига берилган юксак ҳақиқатлар устидан мулоҳазалар юритиш, унинг маънавий табиатини кўтариб ҳимматли қиларди, ҳеч бир маориф орқали етишиб бўлмайдиган даражада ақл- заковатини кенгайтирар ва мустаҳкамларди. Ҳар қандай вазиятда, энг пасидан бошлаб то баландгача, ўз бурчаларига диёнатли муомала Юсуфнинг табиатига катта таъсир кўрсатди, ва ўзииинг энг баланд вазифасини бажариш учун қобилиятли қилди. Тангри иродаси билан ҳамоҳангликда яшаган инсон ўз ўзида диёнатли ва ҳимматли табиат ривожлантира олади. «Худодан қўрқиш — ҳақиқий доноликдир, ёмонликдан қочиш эса — ақл-заковатдир» (Айюб 28, 28).УOП 233.1

    Шахснинг ўсиши ва юксалиши учун майда-чуйда таъсир қилади — шуни камдан кам одамлар тушунадилар. Ҳар бир қилган ишимизнинг мазмуни бор. Биз ҳар кун йўлиққан ҳар қандай вазиятлар бизларнинг садоқатимизни синаб, катта масалаларни ечиш учун тайёрлайди. Оддий ҳаётда намоён бўлган принципиаллик, бурч талабларини одамнинг ўз хоҳишларига ва мойилликларига нисбатан афзалроқ кўришга ўргатади. Шундай тарзда тарбияланган жон яхшилик ва ёмонлик орасида, қиёқни шамол ҳохлаган томонига эггандай, тебранмайди. Шундай инсонлар ўз бурчларига содиқлар, зеро улар ўз табиатида садоқатли ва адолатли бўлиш одатини тарбиялаганлар. Энг арзимаган ишни соф дилдан бажариб, улар каттароқ масалаларни ечиш учун куч оладилар.УOП 233.2

    Диёнат Ўфир олтинидан қимматлироқдир. Диёнатсиз ҳеч ким баланд вазиятта кўтарила олмайди. Ушбу табиатнинг хусусияти авлоддан авлодга ўтмайди. Уни пулга сотиб олиб бўлмайди. Баланд маънавийлик ва гўзал бўлган жоннинг хусусиятлари — кугмаган кашф эмас. Энг ҳаддан ташқари бўлган қобилиятлар, агарда улар ривожланмаса, ўз қимматлигини йўқотади. Олиҳимматли табиатни шакллан- тириш — бутун ҳаётнинг ишидир. Унга астойдил тиришибгина етишиб бўлади. Худо бизга имкониятлар беради, муваф- фаққият қозониши бизга боғлиқ, яъни берилган имко- ниятларни биз қандай ишлатармиз.УOП 234.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents