Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    1-Боб - Нима Учун Гуноҳга Йўл Қўйилди

    «Худо-севгидир» (1 Юҳ. 4,16). Унинг моҳияти, Унинг Қонуни — севгидир. Доимо шундай бўлган ва то абад шундай бўлур. «Юксак ва юксалтирилган, мангу Барҳаёт», Қайсининг «йўллари абадий», ўзгармайдиган, зеро, Унда ҳеч бир ўзгариш йўқ, ўзгарувчан қўланкаси ҳам йўқдир» (Иш. 57, 15; Ав. 3,6; Ёқ. 1,17).УOП 8.1

    Унинг ижодий кучининг ҳар қандай намоён бўлиши чексиз муҳаббатининг ифодасидир. Худонинг салтанатида яратилганларига инояти тўлиб тошмоқдадир. Муқаддас Забурда ёзилган:УOП 8.2

    «Сенинг қудрат-иқтидоринг мислсиздир,
    Сўл қўлинг кучли, ўнг қўлинг музаффардир.
    Тахтинг асоси адолат ва ҳаққониятдир,
    Иноят ва садоқат эса доим ҳузурингдадир.
    Эй Худованд, бахтлидир ундай халқки,
    Ғолибларча тантана қилишни билади,
    Сенинг юзинг нури билан юради!
    Исминг ила халқ кун сайин севинар,
    Адолатинг орқали эл юксалиб борар.
    Халқинг қувватию савлати фақат Сенсан,
    Сенинг розилигинг ила биз ғалаба қозонамиз.
    Бизнинг қалқонимиз ёлғиз Худованддир,
    Муқаддас Исроил Худосининг амридадир шоҳимиз».
    УOП 8.3

    (Забур, 88, 14—19)

    Яхши ва ёмон ўртасидаги буюк жангнинг тарихи Осмонни аланга олмоғи пайтидан то кўзғолонни тамоман босмагунча, ва гуноҳни бутунлай йўқ қилмагунча, Илоҳий ўзгармас муҳаббатининг шоҳидидир.УOП 8.4

    Коинотнинг Тангриси Ўз неъматларида ягона эмас эди. Унинг ёнида Унинг ниятларини тушунадиган, бутун яратилган махлуқларга бахт ато этишда Унинг қувончидан баҳраманд бўлган Зот бор эди. «Азалда Калом бор эди. Калом Худо наздида эди. Калом—Худо эди. Азалданоқ У Худода эди (Юҳ. 1, 1.2). Исо Масиҳ, Калом, Худонинг ягонаси, Самовий Ота билан бир, табиатда, хусусиятида ва ниятларида Ота билан бирдир. Худонинг бутун режаларида фақат У ягона фикрдошдир. «Ва Унга исм берурлар: Ажойиб, Маслаҳатчи, қувватли Худо, мангуликнинг Отаси, дунёнинг Амири» (Иш. 9,6). Унинг пайдо бўлиши «бошидан, абадий кунлардан» (Миҳ. 5,2). Худонинг Ўғли Ўзи тўғрисида гапирганида, Ўзини Илоҳий донолик сифатида тасвирлайди: «Азалдан, яратилиш ишларидан олдин, Худованд Ўз йўлини бошлаб, ернинг пойдеворини қўйганида, Мен Унинг билан бор бўлган эдим; шунда Мен Унинг ҳузурида рассомчи сифатида ҳар кун шодлик туғдириб, хурсандчилик келтирардим» (Нақл 8, 22—30).УOП 9.1

    Ўз Ўғли орқали Oтa бутун самовий мавжудотни яратди. «Кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиган маҳлуқот, у дунёю бу дунёдаги ҳар қандай тахту тож, салтанату ҳукмронлик У орқали яратилган. Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган» (Кол. 1,16). Фаришталар — Худонинг хизматчи руҳлари, Худованддан чиқаётган нурдан порлаб, тез қанотларида Унинг иродасини бажаришга шошиладилар. Уларга буйруқ берувчи Ўғил — Худонинг Масиҳи, «улуғворлигининг инъикоси, Худо борлигининг аниқ суратидир. У Ўз қудратли каломи ила коинотни асрайди» (Ибр. 1,3). «Азалдан юксалган салтанат тахти» Унинг муқаддас маконининг жойи эди (Иер. 17,12), «ҳаққоният ҳассаси» подшоҳлигининг ҳассаси эди (Ибр. 1,8). «Унинг ҳузурида — савлат ва маҳобат, азиз маконида эса қудрат ва ҳашаматдир» (Заб. 95,6), «иноят ва садоқат эса доимо ҳузуридадир» (Заб. 88, 15).УOП 9.2

    Худонинг бошқариши севги қонунида асосланган, шунинг учун ҳамма онгли зотларнинг бахти адолатнинг буюк пойдеворига қатьий равишда буйсунишга боғланган. Яратилган зотлар Худога севги орқали хизмат қилишларини, ва хизмат қилганларида Унинг моҳиятини тушунишларини У ҳоқлайди. Инсон ўзини мажбурлаб Унга итоат қилганида, У хурсанд бўлмайди. Одамлар ўз хоҳишлари бўйича Худога хизмат қилишлари учун, ҳар бир инсонга эркин ирода берилган.УOП 9.3

    Ҳамма яратилган зотлар севги қонунининг адолат- лигини эътироф қилганларигача, бутун Оламда мукаммал даражада ризолик ҳукмрон эди. ‘Гангрининг иродасини бажариш самовий қўшинларга қувонч келтирарди. Унинг шон-шарафини акслашда ва Унинг Исмини мадҳ этишда улар энг баланд лаззат топардилар. Ва Худога севгилари биринчи ўринда бўлган сабабли, улар бир бирига ҳам беғараз ва самимийлик билан муомалада эдилар. Самовий хушнудликни ҳеч бир носоз овоз бузмас эди. Лекин шу бахтли подшоҳликда ўзгаришлар юз берди. Биров, Худо бутун зотларга берган эркинликни ёмонга ишлатиб, исён кўтарди. Осмонда истиқомат қилувчиларнинг ичида, Масиҳдан кейин Худо томонидан буюк қудрат шарафига сазовор бўлган зотнинг вужудида гуноҳ туғилди. Люцифер, «тонгнинг ўғли”, «муқаддас ва бенуқсон”, соя соладиган улуғвор малаклар ичида биринчи эди. У буюк Тангри ҳузурида экан, абадий Худонинг атрофидаги ўтмас шуҳратнинг нурлари уни ҳам ёритарди. «Шундай дейди Худованди Шариф: сен камолотнинг муҳрисан, доноли- книнг мукамаллиги ва гўзалликнинг тожисан. Сен Аданда, Худонинғ боғида яшардинг; сенинг кийимларинг ҳар қандай қимматбаҳо тошлар ила безагилган эди... Сен мой суртилган фаришта эдинг ва соя солиш учун Мен сени тайинлаган эдим; сен Худонинг муқаддас тоғида эдинг, оташли тошлар ичра юрдинг. Яратилган кунингдан бошлаб сен йўлларингда баркамол эдинг, токи сенда қонунсизлик топилмагунча» (Ҳез. 28, 12-15).УOП 10.1

    Бориб-бориб у ўз вужудида баландпарвозликга интилиш туғдирди. Муқаддас Ёзувда айтилган: «Сенинг гўзаллигингдан сенинг юрагинг мағрурланди, ғурурлигингдан сен донолигингни нобуд қилдинг» (Ҳез. 28, 17). «Юрагингда айтар эдинг: «... Худонинг юлдузларидан баланд тахтимни юксалтираман... Тангрига ўҳшайдиган бўламан» (Иш. 14, 13.14). Унинг атрофидаги шуҳрат Худодан чиқишига қарамай, бу буюк фаришта уни ўзига қарашли деб ишона бошлади. Осмонда истиқомат қилувчилардан энг баланд вазиятда бўлишига қарамай, у норозилик билдира бошлади ва фақат ягона Тангрига хос бўлган шон-шарафни талаб қила бошлади. Самовий зотларнинг эътиборини, севги ва садоқатларини Худога йўллантириш ўрнига, уларни унга хизмат қилиш- ларига зўрламоққа интилди. Чексиз Худо Ўз Ўғлини шарафлаганини кўра олмай, фаришталарнинг амири фақат Масиҳга тегишли ваколатга етиша бошлади.УOП 10.2

    Шу йўсинда Осмондаги салтанатнинг баркамол ризолиги бузилди. Люцифернинг ўзини юксалтириш ҳулқи самода- гиларни хавотирликка солди, чунки фақат Худо энг баланд улуғворликка сазовор эди. Самодаги кенгашда фаришталар Люциферга мурожаат қилиб, хокисор бўлишини илтимос қилдилар. Ижодкорнинг юксаклигини, Унинг меҳрибон ва ҳаққоний эканини, Унинг қонунининг муқаддас ва ўзгармас табиатини Худонинг Ўғли аниқ тасвирлади. Парвардигори Олам осмонда тартиб ўрнатди — Ундан кечиб, Люцифер ўз Ижодкорини диёнатсиз кўрсатди ва ўзини ҳалокатга йўлиқтирди. Чексиз севги ва ҳамдардлик билан айтилган огоҳлантириш сўзлар уни янада шафқатсизлантирди. Люцифер ўз бағрида Масиҳга нисбатан рашк-ҳасадга эшик очди ва янада қатъият билан ҳаракатини давом этди.УOП 11.1

    Худо Ўғлининг олий ҳокимлигига фаришталарнинг амири қарши чиқди. Шундай қилиб у Илоҳий муҳаббат ва доҳиёналигига шубҳа солмоқчи бўлди. Осмони-фалакда Масихдан кейин биринчи бўлган фаришта шу режани руёбга чиқариш учун, ўз ҳаддан ташқари кучли ақлини моҳирона ҳаракатга келтирди. Лекин яратилган зотларга эркин ирода берган Тангри битта жонни ҳам ёрдамсиз қолдирмайди; ўзини оқлашга интилиб, соҳта адолатнинг тўрига илинган исёнкорни қутқаришга У орзу қиларди. Буюк жанг бошланмагунча, Худованинг иродаси тўғрисида ҳамма аниқ тасаввур этишлари лозим эди. Буюк Тангрининг иродаси эса доно ва раҳмли, ва ҳар қандай қувончнинг манбаидир.УOП 11.2

    Сарвари Коинот ҳамма самовий қўшинларни ўз ҳузурига чақириб олди. Унинг мақсади — уларнинг олдида Ўғлининг мавқеини тасдиқлаш ва яратилган зотларга Ўз муомала- сининг табиатини кўрсатиш эди. Худонинг Ўғли Отаси билан биргаликда тахтга чиқди. Уларнинг атрофида Абадий ва азалдан Бўлган (Иегованинг), Ўз Ўзида ҳаёт Эгасининг улуғворлиги ёғду сочди. Тахт атрофида саноқсиз муқаддас фаришталар йиғилдилар, улар «минг-минглаб, лак-лак эдилар» (Ваҳ. 5,11). Улар хизматкор ва меросхўрлар сифатида энг баланд вазиятга эга бўлиб, Худованддан чиққан нурларнинг порлашидан қувониб тараннум этишарди. Йиғилган бутун осмоннинг истиқоматчилари олдида Сарвари Коинот, Ота билан бир Бўлгандан бошқа ҳеч ким Унинг ниятларида тўла-тўкис қатнашаолмаганини, ва Худованднинг буюк режаларини фақат Масиҳ бажариши кераклигини маълум қилди. Бутун самовий қўшинларни яратганда, Худонинг Ўғли Отанинг иродасини бажо келтирди, энди эса улар эҳтиром билан, Худога хизмат қилганларидек, Унга тенг равишда бўйсунишлари лозим. Исо Масиҳ, аввалгидек, ерни ва унинг истиқоматчиларини парвариш қилиш учун, Илоҳий кучни намоён қилмоғи даркор эди. Лекин Худонинг режасига зид У ваколат истамади ва Ўзини юксалтирмади. У фақат Отанинг улуғворлигини истарди, меҳрибонлик ва севгига тўлган ниятларини амалга оширмоқни орзу қиларди.УOП 11.3

    Фаришталар хурсандлик билан Масиҳнинг олий ҳокимиятини тан олдилар ва севги-эҳтиром ила Унга сажда қилдилар. Люцифер ҳам уларга қўшилиб бошини эгди, аммо унинг қалбида жиддий кураш борарди. Унинг рашк-ҳасадига қарши адолат, ҳақиқат ва садоқат курашарди. Муқаддас фаришталарнинг таъсирига берилиб, у қайсидир вақтга оммавий кайфиятга қўшилди. Худони олқишлайдиган садолар янграганида, ва минглаб қувончли овозлар унга қўшилганида, Люциферни ғазаблаган ҳасад тарқалганидай бўлди, ва тасвирлаб бўлмайдиган севги бутун вужудини қуршаб олди; унинг жони бегуноҳ осмоннинг яшовчилари билан ҳамоҳангликда, Ота ва Ўғилга бўлган содиқ севгининг оқимига қўшилди. Лекин мана, атрофидаги улуғворлиқдан унинг қалбини ифтиҳор босди, иштироқ этган шуҳратдан, унда бошқалардан афзалроқ бўлишга интилиш қайта ўйғонди, ва Масиҳга нисбатан унда бўлган рашк-ҳасад янги куч ила алангаланди. Худо берган махсус инъомларнинг ва баланд вазиятининг қадрига Люцифер етмади, ва шунинг учун унинг қалбида Тангрисига миннаддорчилик ҳисларга ўрин топилмади. Ўз фазилатлари ва баланд вазияти билан алданиб, у Худога тенг бўлишни ҳавас қиларди.УOП 12.1

    Самовий қўшинлар уни севардилар ва хурмат қиларди- лар, фаришталар севинч билан унинг буйруқларини ижро этардилар. У ҳаммадан кўп доноликка етишиб, шон-шарафга тўла эди. Лекин Отасига тенг Бўлган Худонинг Ўғли куч ва ҳокимиятда ундаи баланд эди. Масиҳ Ўз Отасининг кенгашларида иштироқ этарди, лекин Люциферга Илоҳий режалар очиқ эмасди. «Нима учун Масиҳ олий ҳокимиятга эга бўлиши керак?» — деб сўрарди бу буюк фаришта. «Нима учун У мендан кўпроқ салтанатга эга?”УOП 13.1

    Худонинг ҳузуридан шу заҳоти кетиб, Люцифер фаришталар ичида норозилик руҳини қўзғота бошлади. У- ажойиб сир ила ҳаракат қила бошлади, ва ўз фаолиятининг ҳақиқий нишонини бир қайси вақт ҳеч кимга билдирмай, художўйлигини кўрсатмоқчи бўлди. Сирли ҳаракатлари орқали у самовий зотларга берилган қонунларга нисбатан ишонмовчилик туғдирмоқчи бўлди. У сўзларида «Балки дунёларнинг истиқоматчиларига қонун керакдир, лекин баландтартибли фаришталар учун қонунда ҳожат йўқ, ва шундай чекланишларни кўйиб туриб, улар бутун ҳаракат- ларида ўз донолигига таянч қилишлари мумкин»,— деб фаришталарнинг кўнгилларига хижолат соларди. «Фаришта сифатидаги зотлар Худонинг исмини диёнатсиз қила олмайдилар, зеро уларнинг фикрлари муқаддас ва улар Худо каби гуноҳ қилолмайдилар, унга имконият йўқ», — деб ишонтирарди. Ота билан тенг равишда Худонинг Ўғлини юксалтиришни кўрганида, Люцифер ўзини камситилган ҳис қилиб, Худонинг муомаласи унга нисбатан адолатсиз, ва унга топинишга, уни ҳурмат қилишга у сазовор, деб тасдиқларди. У фаришталарга тушунтириб: «агарда фаришталарнинг амири (яъни Люцифер) унга тегишли бўлган баланд вазиятга сазовор бўлганида, у самовий қўшинлар учун жуда кўп нарсалар қила оларди, чунки унинг мақсади — ҳамма учун эркинлик», деярди. «Аммо лекин, энди уларнинг эркинлиги битди, чунки устиларидан жаббор ваколатчи қўйилди, ва Унинг обрўси олдида ҳар ким тиз чекмоғи лозим”. Ана шундай фирибгарлик орқали Люцифер самовий маконларда муваффақиятга эриша бошлади. Азалдан Масиҳнинг вазияти ўзгармас эди. Ва фақат Люцифернинг ҳасади, у тарқатадиган ёлғон гаплар, унинг Масиҳга тенг бўлиш хоҳиши, керакли ҳаракатга мажбур қилди, яъни осмонда яшовчи ҳаммага Худо Ўғлининг ҳақиқий мавқеини тушунтириши керак бўлди. Шунга қарамай фаришталарнинг кўпи Люцифернинг ҳийласига берилдилар.УOП 13.2

    Муқаддас самовий зотларнинг чексиз садоқати ва ишончи билан фойдаланиб, Люцифер унга бўйсунган фаришталар ичида норозилик ва шубҳа қилиш уруғларини жуда ақлли сепди. Шунинг учун унинг мақсади узоқ вақтгача ечилмасдан қоларди. Люцифер Худонинг ниятларини ёлғон кўрсатиб, уларни нотўғри исботлаб, фаришталар ичида тушунмаслик ва норозилик уйғотарди. Секин-секин уларнинг фикрларини билиб олиб кейин, қулай пайтда, фаришталарни айблаш учун ишлатарди. Фаришталар ўзлари ҳам Илоҳий ҳокимлигига рози эмаслар-ку, деб уларга исботлар келтирарди. Ўзи эса Худонинг иродасига тўла-тўкис итоатли эканига ишонтириб, фақат Илоҳий қокимиятни мустаҳкамлаш учун Осмон қонун ва фармонларни ўзгартиш керак, деб шу асосда қаттиқ турарди. Илоҳий қонунга нисбатан нафрат ўйғотиб, ва секин-секин унга бўйсунган фаришталарга ўз норозилигини ўтказиб, Люцифер ёлғон ҳаракат қилди. Ғазаби келган фаришталарни Осмон фармони билан тинчланмоқчи ва ҳар қандай норозиликни босмоқчи бўлганини фақат кўрсатди, лекин унинг ҳаракатлари ёлғон эди. Норозилик ва исён руҳини сирли равишда чиқариб, у бир пайтда ягона нишоним — садоқатли бўлиб, тинчлик ва розиликни сақлаш, деб атрофдагиларни ишонтиришга тиришди.УOП 14.1

    Шундай қилиб тарбияланган норозилик руҳи ўз нобуд қилиш ҳаракатини бошлади. Ҳалигача битта ҳам очиқ исён кўтарилмаган эди, лекин тўқнашув билинмас фаришталар ичра ривожлана бошлади. Шундақалар топилди-ки, Люцифернинг Худо ҳокимиятига қарши пичирлашига ихтиёрий қулоқ солардилар. Худованд томонидан осмонда ўрнатилган тартиб билан улар олдин бартараф келишган бўлсалар, энди эса норозилик холатга тушиб, улар, инсон онги билан етишиб бўлмайдиган Худонинг сирларида қатнашгани имкониятлари бўлмаган сабабли, азоб чека бошладилар; Худо Масиҳни юксалтиргани ҳам уларга ёқмас эди. Энди улар Люцифернинг қўйидаги талабини ҳам қувватлашга тайёр эдилар, яъни унинг Худонинг Ўғлига тенг бўлишини. Лекин содиқ қолган фаришталар Худонинг доно ва ҳаққоний бошқариш асосларини ҳимоя қилардилар. Бўйсинмаган зотларни Парвардигори Оламнинг иродаси билан улар кўндирмоқчи эдилар. Масиҳ — Худонинг Ўғли. У фаришталарни яратишдан олдин Худо билан бир эди ва доимо Отанинг ўнг томонида бўлган. Унинг ҳаммага иноят келтирадиган олий ҳокимияти ҳеч қачон бошқа зотлар ила олдин талаб қилинмаган. Шу вақтга қадар Осмоннинг ҳамоҳанглиги ҳеч нарса билан бузилмаган эди. Нима учун энди тўқнашув пайдо бўлди? Тебранмай қолган фаришталар, юз берган тушунмовчиликнинг дахшатли оқибатини олдиндан қўриб, исён кўтарган фаришталарни тўхтатиш учун ва Худога содиқ қолишларига чин юракдан насиҳат бердилар.УOП 14.2

    Фақат Худога хос бўлган буюк ҳамдардлик билан Парвардигор Люцифернинг ярамас қилиғига чидади. Норозлик ва келишмаслик руҳи олдин ҳеч қачон Осмонда юз бермаганди. Бу янгилик эди — тушуниб бўлмайдиган, сирли, ғалати янгилик. Бошида Люцифер ўзи ҳам туйғуларининг ҳақиқий табиатини тушунмас эди, қайси вақт у ўз фикрларини очишга қўрқар эди, лекин у жонини кўйдирган шубҳалар ва хато тушунишларидан қутулишига ҳаракат қилмади. Нимага олиб келишини у олдиндан кўролмади. Люцифернинг адашишида уни кўндирмоқ учун Худонинг томонидан, имконият борича, чексиз муҳаббат ва донолик ишлатилди. Норозилигининг сабабсизлиги, ғазаб бўлишининг оқибати — ҳаммаси унга очиқ қўрсатилди. Люцифер ўз ноҳақлигини тушунди. «Худованд барча йўлларида адолатли, ҳамма ишларида содиқ ва иноятли» эканини у кўрди (Заб. 144, 17). Илоҳий фармонлар адолатли ва Осмон олдида уларни тан олиш кераклигини ҳам тушунди. Шундай муомала қилганида, у ўзини ҳам, фаришталарни ҳам қутқарарди. Шу пайт у Худодан тамоман кечмаганди. Худо томонидан унга кўрсатилган ўринни эгаллаб олишда тайёргарлик кўрсатиб, Ижодкорнинг донолигини эътироф этиб, Отага қайтишни истаганида, у албатта олдинги ҳуқуқларида яна тикланар эди. Қатъият билан иш кўрадиган вақт келди: у Илоҳий ҳокимиятига тўла бўйсуниши ёки очиқ жанг бошлаши керак эди. Бир неча вақт у қарорга келолмай ўз Тангрисига қайтишга тайёр эди, лекин ифтихорлиги халақит берди. Ҳамманинг олдида ўз айбини тан олиш, ўз фикрларини соҳта, деб Худонинг ҳаққониятли ҳокимиятига тўла бўйсуниш — булар ҳаммаси, унинг фикри бўйича, у баланд вазиятга эга экан, унга жуда катта қурбон бўлиб кўринди.УOП 15.1

    Чуқур ҳамдардлик билан раҳмлий Ижодкор Люциферни ва унинг издошларини гуноҳ қаъридан, улар тушмасдан олдин, қутқармоққа ҳаракат қилди. Лекин Унинг ҳамдардлиги тўғри тушунилмади. Люцифер Худонинг узоқчидамлигини кўрганида, ўз афзаллигининг далили деб баҳолади, ва шундай вақт келади-ки, Дунёнинг Подшоси унинг талабларига кўнади, деб ишонди. Шундай қилиб, у Худонинг узоқчидамлигини нотўғри тушунди. У фаришталарни ҳам ишонтиришга интилди: агарда улар Люцифер томонида қаттиқ турсалар, ҳоҳлаганларига албатта етишадилар. Люцифер ўз нуқтаи назарида жиддий туриб, энди Ижодкор билан очиқ курашга тушди. Натижада Люцифер, «соя соладиган улуғвор малак”, Илоҳий салтанатдан баҳраманд бўлган, Унинг тахтининг соқчиси, гуноҳ қилиш сабабли шайтонга айланди, Худонинг ва муқаддас фаришталарнинг ғанимига, унга бўйсунмаганларни барбод қиладиганга.УOП 16.1

    Худога содиқ қолган фаришталарнинг илтимосларини ва исботларини нафрат ила тарк этиб, Люцифер уларни алданган қуллар деб эълон қилди. Масиҳга берилган устунликни, ўзи ва бошқа осмондаги яшовчилар билан муқояса қилганида, унга нотўғри кўринди, ва у ўз «ҳақиқатининг» тагига етмоқчи бўлди. Масиҳнинг олий ҳокимиятини ҳеч қачон эътироф қилмаслигини эълон қилди ва ўз ҳуқуқини тасдиқлаш қарорига келди. Фақат у шуҳратга сазовор эканини қатъият билан маълум қилди, ва унинг раҳбарлиги остида бирлашишга хоҳлаганларни даъват этди. Унга қўшилганларга у янги ва афзалроқ бошқаришида ваъда берди. Унинг бошқаришининг асоси — эркинлик билан лаззатланиш. Жуда кўп фаришталар унинг даъватига ихтиёрликларини билдирдилар. Ўз даъвати билан жуда хушнуд бўлиб, у ўз томонига бутун фаришталарни жалб қилишга ниятланди. Унинг мақсади — Худонинг Ўзига ўхшаб, бутун осмон устидан ҳокимлик ўрнатиш эди.УOП 16.2

    Лекин шунда ҳам садоқатли фаришталар Люциферни ва унинг издошларини қайтиб, Худога бўйсунишларида кўндиришга интилдилар; сўзга кирмаганлик натижада оғир оқибатлари тўғрисида огоҳантирдилар. Ижодкор учун уларнинг терслигини бузиб муносиб равишда жазо бериши ҳеч қийин эмас, деб ишонтирдилар. Худо Ўзи муқаддасдир, ва Унинг муқаддас қонунига итоат қилмаган битта ҳам фаришта танбеҳ олмай қолмайди. Люцифернинг ёлғон исботларига эътибор бермасликка улар янада илтимос қилдилар. Вақгни чўзмай Худонинг хузурига келиб, ўз адашишларида тавба қилишларини сўрадилар, чунки улар Илоҳий донолигига ва ҳокимиятига шубҳаланишга жасорат кўрсатдилар.УOП 17.1

    Кўпгина фаришталар огоҳлантиришга мувофиқ йўлларидан қайтиб, тавба-тазарру қилиб, Ота ва Ўғилнинг иноятини топмоқчи бўлдилар. Лекин Люцифер яна бир ҳийлагар режа қурди. Буюк исёнкор шундай деди: унинг нуқтаи назарини тан олган фаришталар энди ўзларини нопок ва ғуборли қилдилар. Худонинг Қонунини яхши билган Люцифер, уни ўз фойдасига ишлатиб: орқага қайтиш йўл йўқ, чунки қонун бузувчиларни Худо ҳеч қачон кечирмайди, деб умидларини узди. Ўзига келганида эса, у қатъий равишда Масиҳнинг олий ҳокимиятини тан олмаслигини исботлади. Энди-чи, унга ва издошларига нима қилиш қоларди? — бу ўз эркинликни ҳимоя қилиш ва, яхшилик билан берилмаган ҳуқуқларга эга бўлиш учун, бутун куч-қувват ила жиддий туриш, деди Люцифер.УOП 17.2

    Ҳақиқатан шайтонга тавба қилиш тўғрисида фикр юритиш энди кеч эди, лекин алданган фаришталарнинг иши умуман бошқачадир. Гуноҳ қилмаган фаришталарнинг ҳамдардлиги ва иссиқ илтимослари йўлдан тойганларга умид эшигини очди. Агарда улар огоҳлантириш овозига кўнганларида, уларни қуршаб олган шайтоннинг занжирини узаолардилар. Аммо мағрурлик, ўз ҳокимига итоат қилиш, чексиз эркинликни орзу қилишда кучли эҳгирослар уларни шунчалик эгаллади-ки, улар Илоҳий севги ва ҳамдард- лигининг ёлвориш овозини эшитмадилар.УOП 18.1

    Шайтоннинг ҳаракати очиқ қўзғолонга айланмагунча, Худо унга йўл қўйди. Шайтоннинг ниятлари ва режалари тўла намоён бўлиши учун у керак бўлди. Унинг ҳаракатининг ҳақиқий табиати ва йўналиши ҳаммага очилиши лозим эди. Люцифер — «мойланган» фаришта, баланд вазиятга эга эди. Бутун осмондаги истиқоматчилар уни қаттиқ севардилар ва унинг таъсири кучли эди. Худонинг ҳокимияти фақат Осмон яшовчиларигагина тарқалмасдан, бутун У яратган дунёларга тегишли эди. Люцифер шуни билиб туриб, ҳозирги ҳолатида самовий фаришталар унга қизиқиб, унинг томонига ўтган эканлар, бошқа дунёларни бориб-бориб ўзига бўйсундиришга умид боғлади. Бу курашда у жуда ақлли ҳаракат қилди, ва ўз нишонига етиш учун ҳеч қандай восита олдида тўхтамади. Унинг алдов қобилияти жуда баланд эди. Соҳта адолат кийимини кийиб, бир вақтгача муваффақиятга эришгани туйилди. Унинг бутун ҳаракатлари шунчалик сирли эди-ки, фаришталар шайтоннинг фаолиятини олдин тушунмадилар. Исёнчи ўз ниятларида шунчалик эҳтиётлик билан муомала қилди-ки, фақат иш ҳал бўлганидан кейин, улар шайтонни фош айладилар. Ҳатто Худога содиқ қолган фаришталар унинг ҳаракатлари нимaгa олиб келишини тўла тушунмадилар.УOП 18.2

    Бошида Люцифер алдов тўрларини жуда моҳирлик билан тўқиди ва ҳеч кимда шубҳа туғдирмади. Ўз томонига жалб қилолмаган фаришталарни у, Осмон яшовчиларнинг манфаатларига нисбатан, бепарволикда айблади. Ҳар қандай ҳийлалар орқали Илоҳий ниятларига қарши у тушунмов- чилик уруғларини сепди. Энг оддий нарсаларни сирлиликка буркаб, у баҳслашиб бўлмайдиган Тангри Таолонинг аҳдларида шубҳа туғдирарди. Албатта унинг самовий маконларда бўлган баланд вазияти катта аҳамиятга эга эди.УOП 18.3

    Шу курашда Худованд фақат ҳақиқат ва адолатга мос воситаларни ишлатаоларди, шайтон эса Худонинг фаолиятига киритилмайдиган, яъни ҳийла ва ёлғонни ишлатди. Илоҳий Каломни ва самовий ҳокимиятни нотўғри тушунтириш учун шайтон бутун кучини исроф қиларди. У маълум этиб: «Худо Ўз қонунларини фаришталар устига ноҳақ юклади, яратган зотларнинг итоат бўлишларини талаб қилиб, У Ўзини юксалтиришни кўзда тутмоқда»,— деди. Шунинг учун бутун осмондаги истиқоматчилар ва бошқа дунёларнинг яшовчилари, шайтоннинг ёлғон гапиришига, Худонинг ҳокимияти эса адолатли принципларда асослан- ганига ва Унинг Қонуни баркамол бўлганига ишонишлари лозим эди. Шайтон бутун Дунёнинг фаровонлигига ғамхўрлик қилишини кўрсатмоқчи бўлди. Шунинг учун унинг ҳақиқий табиати ва унинг ҳақиқий ниятлари ҳамманинг олдида очилиши лозим эди. Унинг зарарли ҳаракати фош қилиниши учун вақт керак бўлди.УOП 19.1

    Осмонда кўтарган исёнда шайтон Худони ва Унинг ҳокимиятининг асосларини айблади. Бутун ёмонлик, деди у, Илоҳий ҳокимиятнинг комолотсизлигининг натижаси. Люцифер Худонинг аҳдларини тузатиб, яхшироқ қилмоқчи бўлганини эълон этгач, Худо унга йўл қўйди, чунки фақат шундай қилиб шайтон талабларининг, ва Илоҳйй қонунга киритмоқчи бўлган ўзгаришларнинг ҳақиқий моҳияти очиларди. Шайтоннинг қилган ҳаракати уни ҳукм қилиши керак эди. Курашнинг энг бошида шайтон ўзини исёнга алоқадорсиз қилиб кўрсатди. Шунинг учун бутун Олам фош қилинган алдоқчини кўриши лозим бўлди.УOП 19.2

    У Осмондан ҳайдалганидан кейин ҳам, Чексиз Донолик уни йўқ қилиб ташламади. Худо фақат севгида асосланган хизматни қабул қилолади. Шунинг учун У яратган зотларнинг ихлосмандлиги фақат Илоҳий адолат ва севгига ишонч орқали намоёи бўлиши керак. Агарда Худо шу заҳоти шайтонни йўқ қилганида, осмон ва бошқа дунёларнинг истиқоматчилари, гуноҳнинг ҳақиқий табиатини ва оқибатларини тушунишга тайёр бўлмай, Худонинг адолатлигида ҳам иқрор бўлмас эдилар. Шундай ҳолатда улар Худога севги учун эмас, қўрқув учун хизмат қилардилар. Шунга ўхшаш усуллар билан шайтоннинг таъсирини йўқ қилиб ва исён руҳини тарқатиб бўлмас эди. Бутун оламнинг ва бошқа дунёларнинг муваффақияти эвазига Худо шайтонга ўз режаларини тўла юзага чиқариш учун имконият берди. Илоҳий ҳокимиятининг усулларига қарши чиққан унинг айблари бутун Осмон олдида очилиб, Худонинг ҳақлиги ва миннатдорчилиги, Унинг қонунининг ўтмаслиги эндигида ҳеч қачон шубҳага дучор бўлмаслиги лозим эди.УOП 19.3

    Шайтоннинг Осмонда кўтарган кўзғолони бутун келгуси даврларга барча Дунёлар учун ибрат бўлиши лозим. Ҳақиқий гуноҳнинг табиати, унинг даҳшатли оқибатларининг абадий гувоҳлиги тўла намоён бўлиши керак эди. Худонинг ҳокимиятини бекор қилган шайтон салтанатининг натижаси, унинг инсонларга ва фаришталарга қилган таъсири, барбод қиладиган ҳосилини кўрсатмоғи лозим эди. Бутун яратилган зотларнинг фаровонлиги фақат Худонинг салтанати ила қондирилмоқда. Шундай қилиб, Осмонда кўтарилган даҳшатли қўзғолон муқаддас зотлар учун абадий огоҳпанти- риш бўлиб, уларни васвасалардан, гуноҳга дучор бўлишдан ва жазодан сақлаб қолиши лозим эди.УOП 20.1

    Фақат бутун Оламнинг Раҳнамоси охирини бошидан билади; Унинг олдида ўтган ва бўлажак ҳамма сирлар очиқ китобдай равшандир. У гуноҳнинг азоби, зулмати ва вайронагарлигига қарамай, Ўзининг севги ва иноятда асосланган нишонларининг бажо бўлишига аминдир. «Булутлар ва зулумот Унинг атрофида» бўлса-да «ҳаққоният ва адолат тахтининг асосидир» (Заб. 96, 2). Шундай кун келади-ки, бутун Оламнинг яшовчилари — гуноҳга чалинганлар ва муқаддас қолганлар, шуни тушунадилар. «Унинг ишлари баркамол, ва Унинг ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлий, ва Унда ноҳақлик йўқ, У адолатлий ва ҳақиқийдир» (Так. Шар. 32,4).УOП 20.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents