Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    17-Боб - Ёқубнинг Ўз Элидан Чиқиб, Мусофир Ҳаёт Кечириши

    (Ибтидо Китобининг 28-31-бобларида асосланган)

    Ëқуб отасининг дуосини олгани сабабли, Эсов укасини ёмон кўриб қолди, ва ҳатто укасини ўлдирмоқчи бўлди. Унинг ғазабидан қочиб, Ёқуб отасининг уйини қолдирди ва уйдан қочиб кетишга мажбур бўлди, лекин ўзи билан отаси бағишлаган иноятни олиб чиқди. Йўлга чиқиш олдидан Исҳоқ Ёқубни чақириб, уни дуо қилди ва шундай васият берди: «Канъон қизларидан хотин олма. Бу ердан чиқиб, Месопотамияга, онангнинг отаси Батуилнинг хонадонига бор. У ердан онангнинг акаси Лобоннинг қизларидан ўзингга хотин ол. Қодир Тангри сени баракали қилсин, сенга фаровонлик бериб, наслингни кўпайтирсин, сендан халқлар жамоатини вужудга келтирсин. Иброҳимнинг баракатини сенга ҳамда зурриётингга берсин, токи сен мусофир бўлиб юрган ерни — Худо Иброҳимга берган ерни эгаллаб олгин”. Иноятга сазовор бўлганига қарамай, Ёқуб юраги оғир, азобли таҳликага қолган ҳолатда хонадонини қолдириб, йўлга чиқди. Қўлида фақат ягона ҳасса билан у ёввойи қароқчи қабилалар яшаган мамлакатдан ўтиб, юзлаб чақрим йўл ўтиши керак эди. Виждон азобидан қийналган чоғда, у ғазабланган Эсовдан қўрқиб, изига тушмасин учун, одамлардан қочарди. Ёқуб Худонинг ваъдасидан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқарди, шайтон эса унинг жонини васвасаларга дучор қилиш учун унга яқинлашди.УOП 188.1

    Эртагиси кун кечқурун у отасининг чодирларидан деярли масофага узоқлашди. Ёқуб ҳайдаб чиқарилганини сезар ва тушунар эди, лекин хавотирланганининг сабаби ўз айбида эканини эътироф этарди. Маъюслик зулмати унинг жонини қамраб олди, ва у ибодат қилишга ҳам журъатланмасди. Бутунлай танҳо қолган, у ҳеч қачон олдин бўлмаган даражада Худонинг ҳимоясида муҳтож эди. Чуқур изтироб чеккан ҳолда у фарёд қилиб Худовандга ўз гуноҳини эътироф этди, Худо уни қолдирмаганида қандайдир белги беришини Унга ёлворди. Унинг ниқталанган юраги ором топмасди. Ўз кучига амин бўлмай қолиб, Парвардигор уни тарк этгандир, деб қўрқарди.УOП 188.2

    Лекин Худованд Ёқубни қолдирмади. Унинг инояти ҳалигача адашган, шубҳа қилган хизматкорига етиб борарди. Ҳамдардлий Худованд Ёқубга айни вақтда муҳтож бўлган Нажоткорни ҳозир этди. Ёқуб гуноҳ қилди, лекин у Худонинг илтифотини қайтариб олиш учун юриш роҳни кўрганида, унинг юраги миннатдорчиликка тўлди.УOП 189.1

    Саёҳатларидан азобланган мусофир, қуёш ботай деган пайтда бир жойда тўхтади ва тунамоқчи бўлиб, атрофдаги тошлардан бирини олди-да, боши тагига қўйиб ётди. У ухлар. экан, тушида кўзни қамаштирадиган даражада ялтирайдиган нарвонни кўрди. Нарвоннинг бир учи ерга, бир учи осмонга тегиб турар, Худонинг фаришталари эса унда чиқиб тушаётган эдилар. Худованднинг Ўзи ҳам нарвоннинг тепасида турарди, ва Ёқуб осмондан Унинг овозини эшитди: «Мен — Худованд, отанг Иброҳимнинг ва Исҳоқнинг Худосиман”. Сарсон-саргардон булган ҳолатида у epгa бошини қўйиб ухларди, ва шу ер унга ва унинг зурриётига назр аталди: «Сендан ва зурриётингдан ер юзидаги ҳамма қабилалар барака топадилар». Қачонлардир бу назр Иброҳим ва Исҳоқга аталган эди, энди эса Худованд уни Ёқубга такрорлади. Ва янада ниқталанган ёлғиз қолган Ёқубни қувватлаб, тасалли бериш учун, Худованд унга деди: «Мана, Мен сен билан. Қаерга бормагил, Мен сени асрайман, сени яна шу ерга қайтараман. Сенга айтганларимни то бажо келтирмагунимча, сени тарк этмайман».УOП 189.2

    Ёқубни бора-туриб ёмон теваракда яшаб таҳликалар остида қолишини Худованд олдидан биларди. Мажусийлар ва ҳийлагар одамлар ичида ёлғиз қолганида ва уларнинг васвасаларига дучор бўлганида, уларни кечмоғи учун, Ёқуб ўзига нисбатан Илоҳий ниятларни тушиниб, кутиладиган васвасаларга қарши туриш учун, Худованд Ўз ҳамдардлигида тавба қилган қочқинга келажакни очиб берди. Эндигида унинг ҳаёт йўлида ўрнак бўлиб доимо баланд сиймо турарди; Худованд Ўз ниятларига етишиш учун Ёқуб даъват этилганини англаши билан, у доимо садоқатли бўлишга интиларди.УOП 189.3

    Кўрган тушида Ёқубга нажот топиш режа очилиб кўрсатилди. Мукаммал даражада бўлмаса ҳам, лекин унга шу пайт керакли бўлган даражада намоён қилинди. Тушида кўрган сирли нарвон, худди шу нарвон эди-ки, Масиҳ уни Натанъил ила суҳбатида эслаб: «Сизларга ростини айтай: бундан кейин осмон очилиб, Инсон Ўғли олдига Худо фаришталари тушиб-чиқаётганини кўрасизлар”, деди (Юҳ. 1,51). Инсон Худонинг ҳокимиятига қарши исён кўтарма- гунча, у Худованд ила эркин муносабат қила оларди. Аммо лекин Одам Ато ва Момо Ҳавонинг қилган гуноҳи осмонни ердан ажратди, ва ўз Тангриси билан инсоният алоқасини узди ва муносабат қила олмайдиган бўлди. Лекин дунё умидсиз ҳолатда қолмади. Нарвон Худога азалдан тайинланган йўл сифатида ўзи билан Исо Масиҳни эвазлайди. Aгap У Ўз хизмати орқали гуноҳ гирдобидан ўтиш учун кўприк қурмаганида эди, Илоҳий фаришталар гуноҳли инсоният билан мулоқот тузиб, унга хизмат қила олмасларди. Масиҳ ожиз ва кўнгилсизланган одамни чексиз кучнинг Манбаига яқинлаштирди.УOП 190.1

    Юқорида айтилган ҳаммаси Ёқубга тушида кўрсатилди. Нажот топиш режанинг қисми унга шу онда очилиб кўрсатилган бўлса ҳам, лекин буюк ва махфий ҳақиқатларни у бутун ҳаёти давомида текширди, ва улар текширган сайин тўлидан тўла Ёқубнинг онгига очиларди.УOП 190.2

    Ёқуб ўйғониб кетди... Туннинг чуқур сукунати уни қуршаб олганди. Ваҳийнинг ажойиб расмлари кўзидан ғойиб бўлди. Энди кўзи ўнгида ягона кўтарилган тепаликларнинг ноаниқ чизилишлари, уларнинг тепасида самодаги ялтирайдиган юлдузлар. Лекин Худо борлигида тантанали ҳис қилиш уни қолдирмасди. Бу танҳо жойда унинг ёнида Парвардигори Олам кўзга кўринмай мавжуд эди. «Чиндан ҳам бу ерда Худованд бор экан, мен эса билмабман!.. Бу Худонинг уйидан бошқа нарса эмас, бу осмон қопқасидир!” — деди Ёқуб.УOП 190.3

    «Эрта билан Ёқуб ўрнидан турди-да, боши тагига кўйган тошни олиб, ёдгорлик қилиб тиклади, уни Худога бағишлаш учун устидан мой қуйди». Муҳим воқеаларни даврлаш одати бўйича, Ёқуб Худонинг иноятига бағишлаб ёдгорлик тиклади; эндигида шу тамонларга йўли тушганида, у Муқаддас жойда тўхтаб, Худога сажда қилур. Бу жойга у «Байтил» ёки «Худо уйи» деб ном берди. Чуқур миннатдор- чилиги билан у Худо берган ваъдани ўз-ўзига такрорлади, кейин тантанали назр атаб, деди: «Агар Худо мен билан бўлиб, бораётган шу йўлимда мени асраса, менга ейишим учун нон, кийишим учун кийим-кечак бериб турса, мени эсон-омон отамнинг уйига қайтариб келтирса, унда Худовандни ўзимнинг ягона Худойим деб биламан. Мен ёдгорлик қилиб тиклаган шу тошнинг ўзи Худонинг уйи бўлади. Менга Сен нимаики берсанг, ўндан бир қисмини Сенга ушр қилиб қайтараман».УOП 192.1

    Шу айтган сўзлари билан Ёқуб Худога ҳеч қандай шартнома тузмади. Худованд ундан олдин уни ҳимоя қилиб ёрдам беришига ваъда қилди, энди эса Ёқубнинг назр атаб айтганлари, Худодан кўрган севги-меҳрибонлигига жавобан, бутун қалбидан чиқаётган миннатдорчилигининг фақат гувоҳлиги эди. Худода, унга нисбатан белгили талаблари борини Ёқуб сезар эди, ва у шу талабларни тан олиб, Илоҳий лутф-карамининг ортиқча намоён бўлишига жавоб беришининг кераклигини сезарди. Ҳуддди шундай устимизга қуйилган ҳар бир қут-барака ҳамма неъматларимизнинг Манбаига бизларда миннатдорчилик руҳини ўйғотади. Масиҳийга ўз ҳаётини дам-бадам кўздан кечириб, Худованднинг иродаси туфайли содир бўлган ажойиб халос этилган ҳодисаларни миннатдорчилиги билан эсламоғи лозим; уни синовларда қувватлаганини, қоронғи зулмат туйилган йўлларни очиб беpганини, умид ўчганида — далда берганини. Булар ҳаммасини одам, уни ҳимоя қиладиган самовий фаришталарнинг ғамхўрлиги сифатида тан олиши лозимдир. Ва Илоҳий иноятларнинг саноқсизлигига иқрор бўлиб, у камтар ва миннатдор юраги билан: «Менга қилган барча яхшиликлари учун Худовандни қандай тақдирлайман?” — деган саволни кўпроқ ўзига беpиши керак (Заб. 115,3).УOП 192.2

    Бизнинг вақтимиз, истеъдодларимиз ва мол-мулкмиз — Худовандимиз иноятининг инъомидир. Шундай экан, уларни Парвардигоримизга бағишлайлик. Худо бизни айниқса ажойиб равишда халос қилган сайин, Унинг мурувватига сазовор бўлиб, янги кутилмаган исботлар олганимиз сайин, Худонинг мехрибонлигини эътироф этишимиз керак, ва эътироф сўзлар билан эмас, Ёқубга ўхшаб, Унга ҳадялар олиб келишимиз лозим. Биз Илоҳий иноятларга доимо сазовор бўламиз, шунинг учун доимо Унга ўз ҳадяларимизни қурбон қилишимиз керак.УOП 193.1

    «Менга Сен нимаики берсанг, ўндан бир қисмини Сенга ушр қилиб қайтараман”, — деди Ёқуб. Биз Ёқубга нисбатан ижобат чоғида яшаяпмиз. Инжил ҳақиқатининг нури бизни ёритмоқда. Ушбу нурга суюниб, Инжил хабарининг афзаллигидан фойдаланган пайтда, наҳотки биз Худога улардан камини бериб қаноатланармиз? Йўқ, агар биз каттароқ иноятларга сазовор бўлар эканмиз, бизнинг мажбуриятимиз ҳам унга муносиб ўсмайдими? Лекин ақл бовар қила олмайдиган қимматли инъомни ва Илоҳий севгини ўлчамоқчи бўлиб, бизнинг томондан вақтимизни, маблағимиз ва севгимизни математик ҳисоб-китоби ёрдамида ечиш — бемаънилик, нақадар бекор бўлган интилиш ва унинг баҳоси арзимас. Масиҳ учун ушр! Ё, арзимайдиган тийинлар, баҳолаб бўлмайдиганга нақадар паст нарх! Гўлгота хочидан Исо Масиҳ бизларни мукаммал бағишланишимизга даъват этмоқда!УOП 193.2

    Илоҳий ваъдаларга янгиланган мустаҳкам имони билан, уни самовий фаришталар кузатиб борганларига ишонган ҳолатда, Ёқуб «Шарқий ўғилларининг ўлкаси» томон саёҳатини давом этди. Тахминан юз йил олдин Иброҳимнинг хизматчиси бу ўлкага ташриф буюрган эди. Лекин Ёқубнинг етиб келиши умуман бошқача бўлди. Хизматкор туялар карвони ила, одамлар ва олтин-кумушли қиммат совғалар билан келган эди. Исҳоқнинг ўғли эса, сўққабош йўлчи, ҳассадан бошқа қўлида ҳеч нарса йўқ эди. Қачонлардир Иброҳимнинг хизматкори қудуқ олдига келиб тўхтаганидек, Ёқуб ҳам худди шу қудуқ ёнида чўкди ва шу қудуқ олдида тоғаси Лобоннинг кичик қизи Роҳилани биринчи марта учратди. Энди Ёқуб биринчи бўлиб ўз ёрдамини таклиф этди: қудуқ оғзидан тошни юмалатиб юборди-да, тоғаси Лобоннинг қўйларини суғорди. Қариндош-уруғидан эканини сўзлаб берганидан кейин у тоғасининг уйига таклиф қилинди. Ягоналикда, бўш қўл келганига қарамай, бир неча ҳафта муддатида у синовдан ўтиб, тиришқоқ ва билимли эканига хонадондагилар ишондилар ва қаттиқ туриб уни қолишга илтимос қилдилар. Тоғаси Лобон ва Ёқуб орасида шартнома тузилди. Шартнома бўйича Ёқуб севиб қолган Роҳила учун етти йил хизмат қилишга рози бўлди.УOП 193.3

    Қадимги замоннинг урф-одатлари никоҳ олдидан куёв шароитига муносиб келиннинг отасига белгили маблағ ёки маблағнинг бахосига тенг бўлган бошқа қимматли нарсани талаб қиларди. Бу анъана никоҳнинг кафиллиги сифатида қабул қилинарди. Агарда куёв йигит келгуси оиласининг моддий фаровонлигини қондира олмаса, ота-она ўз қизини шундай куёвга ишониб топширишни хатарсиз деб топмасдилар. Агар куёв йигит уй хўжалигини бошқаришда, ер ва молга етишишда керакли даражада тежамкорлик ва қувватлигини намоён этолмаса, у ўз ҳаётида ҳеч нарсага етиша олмаслигига хавотир туғдирарди. Лекин хотин олганда тўлайдиган бир тийини бўлмаганлари учун бошқа шартнома тузиларди. Улар севикли қизга етишиш учун отасига хизмат қилиб, кераклк бўлган маблағни ишлаб топмоғи назарга олинарди. Ёш йигит шундай вазиятда ўзини ҳар томондан диёнатли ва сазовор бўлиб кўрсатганида, унга қизни хотинликка берардилар, отаси эса қизи учун топган тўловини тўй олдидан унга топширарди. Роҳила ва Леа билан бошқача бўлди. Уларга тайинланган сарпаларни Лобон қизларига бермай, ўзлигича тутиб қолди, шу билан ғаразгўйлигини намоён қилди. Уларнинг Месопотамиядан чиқаётиб: у бизларни сотди, пулимизни ҳам еди», деган сўзлари шу оталарининг муомаласини кўзда тутарди.УOП 194.1

    Ушбу қадимги одат, одамлар уни Лобон сингари бир қайси вақт ёмонга ишлатсаларда, моҳиятида, жуда яхши эди. Ёш йигит хотин қилиб оладиган қизи учун хизмат қилганида, никоҳ кўчириларди, шунда куёвнинг оилани таъминлаш қобилияти ва икки томон ҳисларининг чуқурлиги синаларди. Бизнинг даврда кўп ёмонлик қилинганининг сабаби — оила енгилтаклик ила тузилишидир. Кўпинча шундай бўлади-ки, ёшлар никоҳга қадар бир-бирини яхши билиб олмайдилар. Бир-бирининг одатлари, ўзаро муомалага интилиш имкониятлари, оддий ҳаёт тўғрисида тасаввур қилиш ва бошқа муҳим нарсалар никоҳ кунигача асосида нотаниш қолади. Кўклар жуда кеч «биз бир-биримизга мос келмадик» деган хулоса чиқарадилар, ва уларнинг бирлашувининг натижаси — умр бўйи бахтсизлик. Кўп вақт хотинлар ва фарзандлар эрининг ёки отасининг ёмон одатларидан ёки дангасалигидан ва ақлсизлигидан азоб чекишга дучор бўладилар. Агар, қадимги одамларга муносиб, ёшларнинг табиати никоҳга қадар синалса эди, кўп бахтсиз никоҳдардан бош тортиб бўларди.УOП 195.1

    «Шундай қилиб, Ёқуб Роҳила учун етти йил фидокорона хизмат қилди. Унга бўлган муҳаббати сабабли етти йил унинг кўзига бир неча кундек кўринди». Лекин тамагир, хасис Лобон, қимматли хизматкорни узоғироқ олдида ушлаб қолиш учун, Ёқубни алдади ва Роҳилани Леага алмаштирди. Леа шу ёлғонда иштирок этгани учун, Ёқуб уни сева олмасини ҳис қиларди. Ёқуб алданганини пайқагач Лобонга дўқ урди, Лобон эса Роҳила учун яна етти йил қўшиб хизмат қилишга таклиф этди. (Изоҳ: сабабини айтиб ўтиш керак. Тавротда шундай ёзилган: Лобон Ёқубга: «Бизнинг маконимизда кичикни каттадан олдин бериш одати йўқ», — деди. Лобоннинг ёлғони шунда-ки, у олдидан огоҳлантирмай, кичик қизини беришга рози бўлди, ўзи эса паранжи остида кечаси Леани Ёқуб ёнига киритди). Иш битганидан кейин, Лобон, ўз, оиласи шармандага қолмасин учун қаттиқ туриб, Леа Ёқубнинг биринчи хотини бўлиб қолишига талаб қилди. Ёқуб чидамсиз оғир ҳолатга тушди. Унинг иложиси қандай эди? У Леани ўзида қолдиришга журъат этди ва Роҳилани ҳам олди. Роҳила умрбод унинг ягона севгилиси эди; лекин у сазовор бўлган устунлиги опасининг доимо рашк-ҳасадини ўйғотарди, опа- сингил орасидаги бўлган рақобат руҳи Ёқуб ҳаётини заҳарларди.УOП 195.2

    Ёқуб тақдирига кўниб, йигирма йил Месопотамияда Лобонга хизмат қилиб ўтказди. Ушбу йиллар мобайнида Лобон куёвига эътиборсизлик билан қараб, фақат тузилган аҳддан кўпроқ фойда топишга тиришарди. Икки қизи учун у Ёқубдан ўн тўрт йиллик заҳмат тортишни талаб қилди, қолган йиллар давомида Ёқубга тегишли мукофотни ўн марта алмаштирди. Лекин Ёқуб садоқатли қолиб, тиришиб меҳнат қилди. Охирги учрашувида унинг Лобонга айтган сўзларида, талабчан қайнатанинг дадиллик билан ўз манфаатларини ҳимоя қилганини, Ёқуб очиқ фош қилди: «Мана, йигирма йилдир мен сизникида яшаяпман. Совлиқ қўйларингиз ва эчкиларингиз чала туғмадилар. Қўтонингиздан бирон қўчқор ҳам мен еганим йўқ. Ёввойи ҳайвон бўғизлаб ташлаганини сизнинг олдингизга келтирмас эдим, зарарини ўз бўйинимга олар эдим. Лекин сиз, кундузи ўғирланганми, кечасими — ҳаммасини мендан талаб этардингиз. Кундузи иссиқдан, кечаси совуқдан азоб чекардим. Кўзларимдан уйқум қочарди».УOП 196.1

    Чўпон подасини кечаю-кундузи қароқчилардан ва саноқсиз ёввойи ҳайвонлардан ҳимоя қилиши керак эди, акс ҳолда сурувга катта ҳамла қилиниб, у вайрон бўлиши мумкин эди. Ёқубнинг ёрдамчилари кўпгина бўлишига қарамай, бутун масъулият унинг зиммасига юкланганди. Кўпинча у подаларини қолдириб кетмай, уларнинг ёнида бўларди; қуруқчилик ойларида чорва сувсиз қолиб, нобуд бўлмаслигини, қишқи ойларда эса, тунги шиддатли совукдан қотиб қолмаслигини кузатарди. Ёқуб бош чўпон эди. Ҳар бир йўқолган мол бош чўпондан сўроқ қилинарди, у эса, ўз навбатида, пода тартибсиз боқилганида, унга бўйсунган подачилардан жиддий талаб қиларди.УOП 196.2

    Чўпоннинг ҳаёт тарзи ғамхўрлик ва ҳар қандай ташвишда ўтади. Маъюс махлуқларга бўлган ҳамдардлик, унга ишонтирилганларга нозик муомала — Инжилнинг энг қимматли ҳақиқатларини тасвирлаш учун ишлатилди. Муқаддас Ёзувларни тузганда Муқаддас Руҳ подачи сиймосини истифода қилмоққа илҳомлантирди. Ўз халқи устидан ғамхўрлик қилган Масиҳ Чўпон билан солиштирилади. Гуноҳга йўлиққандан кейин Унинг қўзилари гуноҳнинг зулматли чўлида нобудга ҳукм бўлганларини У кўрди. Ушбу адашганларни қутқариш учун У Отасининг шон-шуҳратини қолдириб, ер юзига келди. У Ўзи дейди: «Йўқолганни қидириб топаман ва қочирилганни қайтараман, ярадор бўлганини шифолайман, ва касалига мадад бераман». «Мен Ўз қўйларимни қутқараман, ва улар эндигида талон-тарож қилинмайди» ва «дашт ҳайвонлари уларни еб ҳалок этмайди» (Ҳез. 34,16.22.28). Масиҳ уларни Ўз маконига чақирмокда, «куннинг жазирама иссиқ вақтида чодир бўлур, ёмғирли совуқ вақтида эса истеҳком ва паноҳ бўлур» (Иш. 4,6). У ҳормай- толмай қўйлари учун жонини бағишлайди. Ожизларни қувватлайди, азобланганларга ёрдам беради, қўзиларни кўлига олиб бағрига қисади. Қўйлар эса Уни севадилар. «Бегона кишига эргашмайдилар. Аксинча, бегонанинг товушини танимай, ундан қочиб кетадилар» (Юҳ. 10,5).УOП 196.3

    Масиҳ дейди: «Мен яхши Чўпонман. Яхши Чўпон қўйлари учун жонини бағишлайди. Ёлланган одам қўйларнинг чўпону эгаси эмас. У бўрининг келганини кўргач, қўйларини таишлаб, қочиб кетади; бўри эса қўйларни талаб, тумтарақай қилади. Ёлланган одам қўйлар ҳақида ҳеч қайғурмагани учун қочиб кетади. Мен яхши Чўпонман. Мен Ўзимларникини биламан, Ўзимникилар эса Мени биладилар» (Юҳ. 10,11-14).УOП 197.1

    Масиҳ — Бош Чўпон — Ўз подаси устидан ғамхўрликни хизматкорларига, кичик чўпонларга ишонтирди. Ўзи қандай хизмат қилган бўлса, уларга ҳам шундай эътибор бериб, тайинланган ишга муқаддас масъулиятни сезиб туриб, меҳнат қилишга буюрди. Уларни содиқ бўлиб, подани боқишга, ожизларни бақувватлашга, ҳориб-толганларни юпатишга ва ёввойи бўрилардан ҳимоя қилишига тантанали даъват этди.УOП 197.2

    Масиҳ қўйларини қутқариш учун Ўз жонини фидо қилди ва шу ҳаракатли севгисини намуна сифатида олиб, кичик чўпонларга таклиф этмоқда. Лекин «ёлланган одам қўйларнинг чўпону эгаси эмас”, у подага ҳақиқий иштиёқ қўймайди. У фақат маблағ учун меҳнат қилади ва ўзига ғамхўрлик кўрсатади. Фақат шахсий фойдасини кузатиб, у поданинг устидан ғамхўрлик қилмайди, ва қийин, хавфли пайт келганида, подани қолдириб, қочиб кетади.УOП 197.3

    Азиз ҳаворий Павел ёш чўпонларга мурожаат қилиб: «Назоратингиздаги Худонинг сурувини яхши боқинглар. Бу ишни мажбурий эмас, балки Худога ёқадиган даражада кўнгилдан чиқариб қилинглар”, — дейди. Яна қўшимча насиҳатида: «Қабиҳ ғаразгўйликсиз, сидқидилдан иш тутинглар. Қўлингиз остидаги сурувга ҳукмронлик қилмасдан, яхши ўрнак кўрсатинглар», дейди (1 Петр. 5,2.3). Яна дейди: «Ўзингизни ва Муқаддас Руҳ сизларни назоратчи қилиб тайинлаган барча жамоатни кўз-қулоқ бўлиб эҳтиётланглар. Сизлар чўпонлик қилаётган ушбу сурувни Раббимиз Исо Ўз қони эвазига сотиб олган. Мен кетганимдан кейин, сурувни аямайдиган йиртқич бўрилар орангизга суқилиб киришларини биламан» (Ҳав. 20,28,29).УOП 198.1

    Кимки содиқ чўпоннинг такдири оғир ва ғазабли меҳнат деб санар экан, шундақаларни ҳаворий қайд қилиб: «Назоратингиздаги Худонинг сурувини яхши боқинглар. Бу ишни мажбурий эмас, балки Худога ёқадиган даражада кўнгилдан чиқариб қилинглар, қабиҳ ғаразғўйликсиз, сидқидилдан иш тутинглар”, — дейди (1 Пвтр 5,2). Содиқ бўлмаган хизматкорларини Бош Чўпон ишдан тезда бўшатади. Масиҳнинг диний жамоати Унинг қони билан сотиб олинган, шунинг учун ҳар бир чўпон унга ишонтирилиб берилган қўйлар учун чексиз қурбон келтирилганини билиб, хизмат қилиши лозим. Бебаҳо хазинага қарагандай, ҳар бир қўйига шундай муомалада бўлиб, уларнинг соғлиги учун ҳормай-толмай меҳнат қилиши керак. Масиҳ Руҳи ила қондирилган чўпон Унинг фидокорона ўрнагига тақлид қилади; ўз сурувининг фаровонлиги учун ғамхўрлик қилиб, унинг қўл остида бўлган сурувнинг ҳузурини кўради.УOП 198.2

    Ҳаммалар қилган ишлари ҳақида батафсил ҳисобот беришлари керак бўлади. Хўжайин ҳар бир чўпонга савол бериб: «Сенга ишонтирилиб берилган сурув қаерда, сенинг гўзал сурувинг? — деб сўрайди (Иер. 13,20). Содиқ чиққан катта мукофотга сазовор бўлади. «Бош Чўпон осмондан намоён бўлганида, сизлар сўлмас, улуғ жамол тожига сазовор бўласизлар» (1 Петр. 5,4).УOП 198.3

    Лобон уйида хизматидан азобланган Ёқуб Канъонга қайтиш ниятида, унга мурожаат қилиб: «Мен ўз маконимга, ўз мамлакатимга кетайин; мен хотинларим ва болаларим учун сизга хизмат қилганман, энди уларни ўзимга беринг ва мен кетаман. Мен сизга қанчалик холис хизмат қилиб келганимни ўзингиз биласиз”, — деб айтганида, Лобон уни қолдирмоқчи бўлиб: «Худованд мени сен туфайли баракали қилган экан”, — деди. Ҳақиқатдан, унинг бойлиги куёвининг гамхўрлиги шарофати билан ошганини ўзи кўрарди.УOП 199.1

    Ёқуб Лобонга: «Сизга кўрсатган хизматим самарасини ўзингиз кўряпсиз. Мен келганимдан олдин сизнинг молингиз озгина эди, кейинчалик ўсиб кўпайди», — деди. Вақт ўтар экан, Лобон Ёқубнинг бойлигини кўраолмайдиган бўлди, чунки «Ёқуб ҳаддан ортиқ бойиб, жуда бадавлат киши бўлиб кетди. Унинг қўй-эчки подалари, чўрилару қуллари, туя билан эшаклари сон-саноқсиз эди”. Лобон ўғиллари оталарининг рашкини ўзаро бўлиб, уларнинг жаҳлдор сўзлари Ёқуб қулоғига етиб борди: «Мана Ёқуб отамизнинг ҳамма нарсасини ўзлаштирган, отамизни шилиб, ўзининг бутун бу бойлигини орттирган”. «Ёқуб Лобоннинг авзойини кўрса-ки, у ҳам илгаридай унга яхши кўз билан қарамаёт- ганини сезди».УOП 199.2

    Ёқуб ҳийлагар қариндошларини аллақачон қолдириб, чиқиб кетган бўлар эди-ку, у Эсов билан учрашгани қўрқарди. Энди эса у Лобон ўғилларининг томонидан хавф сезди; Ёқубнинг бойлигига улар ўзлариники бўлганидай қарашарди ва кучлаб олиб қўйишлари мумкин эди. Ёқуб ҳавотирлан- ганидан довдираб қолди ва нима қилишини билмас эди. Кейин Худованднинг меҳрибон ваъдаларини эслади, Унга ўз ҳолатини ибодатда сўзлаб берди ва ёрдам сўради. Тушида Ёқуб ибодатига жавоб олди: «Сен ота-боболарингнинг ерига, туғилган юртингга қайтиб бор. Мен сен билан бўламан».УOП 199.3

    Лобон уйидан кетишга қулай фурсат туғилди ва йўлга чиқиш учун имконият пайдо бўлди. Тезда подаларини йиғиб, уларни олдин чиқариб юборди, ўзи эса хотин, болалари ва хизматкорлари билан Канъон мамлакатига, отаси Исҳоқ ҳузурига қараб йўлга тушди. Фрот дарёсидан ўтди, Галъед тоғлигига қараб жўнади. Уч кундан кейин Лобон уйга қайтиб келди ва содир бўлган ҳодисаларни билди. Шу заҳоти қочқинлар изига тушди ва уларга еттинчи қунда етиб олди. Ғазабланган Лобон уларни орқага қайтаршига кучи етар эди, зеро куч унинг томонида эди. Ёқуб ждддий хавфда қолди.УOП 199.4

    Фақат Ўз хизматкорини ҳимоя қилган Худованднинг қатнашиши туфайли, Лобоннинг душманчилик ниятлари руёбга чиқмади. Лобон Ёқуб билан юзлашганида: «Сизларни жазолаш менинг қўлимдан келса керак”, — деди, — Аммо ўтган кеча отангизнинг Худоси менга хитоб қилиб: «Эҳтиёт бўл, Ёқубга яхши-ёмон гаплар билан дўқ-пўписа қилма”, — деди. Бу сўзларнинг маъноси: Лобон Ёқубни кучлаб ёки қувлик гаплар билан орқага қайтармасин эди.УOП 200.1

    Ёқуб Лобон қизларига уйланганида оталари сарпаларини бермади ва умрбод куёвга нисбатан муомаласи ҳийлали ва шафқатсиз эди. Энди эса унга мос бўлган иккиюзлик билан куёвини махфий кетишига таъна қиларди.УOП 200.2

    Ёқубнинг жавоби Лобоннинг бағритошлигини ва унинг қизғанчиқлигини фош қилди, ва ўз садоқатлигини ва диёнатлигини яна бир марта Лобонга намоён қилиб, кўрсатди: «Агарда отамнинг Худоси, отам Исҳоқ ва бобом Иброҳим қўрққан Тангри мен билан бўлмаганида эди, — деди Ёқуб, — энди сиз ҳозир ҳам мени қуруқ жўнатар эдингиз. Лекин Худо менинг азобимни ва қўлларим чеккан машаққатни кўриб, кеча мени ҳимоя қилди».УOП 200.3

    Лобон сўз қайтармай ишни яхшилик билан якунла- моқчи бўлди. Ёқуб унинг таклифига кўнди ва тезда уларнинг орасида гувоҳ бўладиган аҳд тузилди. Улар тошлар йиғиб келиб уюм ясадилар ва уни ёдгорлик сифатида қабул қилдилар. Қурилган уюмга Лобон Миспо (яъни Посбонлик) деб ном берди. Ва деди Лобон: «Бир-биримизни кўрмай қолганимиздан кейин, Худованд икковимизнинг орамизда посбонлик қилиб турсин”.УOП 200.4

    «Лобон Ёқубга яна шундай деди: мен ўрнатган шу тош уюми ва мана бу ёдгорлик бизнинг орамизда қолиб кетсин. Tena ва ёдгорликдан ўтиб, мен сенга, ёки сен менга зарба бермаслигимизга бу тепа ҳамда ёдгорлик гувоҳ бўлиб турсин. Иброҳим ҳамда Нахўрнинг, шунингдек, уларнинг ота- боболарининг Худоси бизнинг орамизда ҳукм қилсин”. «Шунда Ёқуб отаси Исҳоқ қўрққан Тангри ҳақи қасамёд қилди».УOП 201.1

    «Ёқуб тоғ устида мол сўйиб, худойи қилди ва қариндошларини таом емоққа чақирди. Улар овқатланиб, тоғда тунадилар. Эрта билан Лобон туриб, набираларини ва қизларини ўпиб дуо қилди, йўлга равона бўлиб, ўз маконига қайтиб кетди. Ана шу билан Иброҳим фарзандларининг Месопотамиядаги истиқоматчилари билан ҳар қандай алоқа барҳам берди”.УOП 201.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents